Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.
| 90+6' |
 |
Ўйин ниҳоясига етди. «Специя» кутилмаганда ўз уйида «Интер»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. |
| 90+5' |
 |
Лукаку дублга эришиши мумкин эди, лекин у зарба берган пайтда оффсайд қайд этилди. |
| 90+5' |
 |
Учрашув омадсизи Лаутаро яна бир зарба йўллади, бу сафар анча ноаниқ.c |
| 90+4' |
 |
Дюмфрис марказий ҳужумда пайдо бўлди ва бош билан зарба йўллади, зарба кучсиз чиқди. |
| 90+2' |
 |
Эдин Жеко зарба берди бироз ноаниқ чиқди. |
| 90' |
 |
Ҳакам томонида ўйинга 6 дақиқа қўшиб берилди. |
| 89' |
 |
Майдон эгалари таркибида сўнгги ўзгариш: 1-гол муаллифи Мальдини ўрнига Висниевски тушди. |
| 87' |
 |
Гоооооол! Нзола 11 метрлик зарбадан адашмади ва мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқяпти. |
| 85' |
 |
Яна бир пенальти! Бу сафар «Специя» фойдасига. |
| 83' |
 |
Гоооооооол! Лукаку пенальтидан унумли фойдаланди. |
| 82' |
 |
Ҳозиргина майдонга тушдан Ферре Дюмфрисга қарши жарима майдончаси ичида қўпол ўйнади, пенальти. |
| 81' |
 |
Жамоалар таркибида ўзгаришлар: Дармиан ўрнини Карбони, Гяси ўрнини эса Феррер эгаллади. |
| 78' |
 |
«Специя» ҳимоячилари иккинчи қаватда рақиб ҳужумчиларига имконият қолдирмаяпти. |
| 75' |
 |
Агар учрашув мана шу ҳисобда тугаса катта эҳтимол ўйин қаҳрамони Драговски бўлади. |
| 71' |
 |
Николау Дюмфрисга қарши қўполлиги учун сариқ карточка билан жазоланди. |
| 69' |
 |
Бироз олдин майдонга тушган Чалханўғлу узоқдан ўз услубида зарба йўллади, аммо ноаниқ чиқди. |
| 67' |
 |
Майдон эгалари ҳозирча ҳимояланишда бехато ўйнашмоқда. |
| 63' |
 |
«Интер» сафида ўзгаришлар: Гозенс, Барелла, Дамброзио ва Мхитарян ўрнига Димарко Чалханўғлу, Дюмфрис ҳамда Жеко тушди.
Мезбонларда ҳам ўзгариш: Агуэдело ўрнини Коваленко эгаллади. |
| 58' |
 |
Меҳмонлар гол ўтказиб юборганидан сўнг бир қанча ҳужумлар ташкил этди, аммо самарасиз. |
| 53' |
 |
Гоооооол! Шомуродов ўрнига тушган Мальдини «Специя»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. |
| 48' |
 |
Тайм бошиданоқ «Интер» гол урганди, лекин оффсайд сабаб ҳисобга олинмади. |
| 45' |
 |
Иккинчи тайм бошланди, Шомуродов ўрнига Мальдини, Журковски ўрнига Экдаль туширилди. |
| 45+2' |
 |
Биринчи бўлим тугади, ҳозирча 0-0. Танаффус |
| 45' |
 |
Бош ҳакам биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди. |
| 42' |
 |
Драговский яна бир супер сейвни амалга оширди! Лаутаро бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади. |
| 37' |
 |
Тайм сўнггида мезбонлар ҳам қарши ҳужум;арга ўтиб вазиятлар яратишяпти. |
| 33' |
 |
Майдон эгаларида ҳам яхши имконият пайдо бўлди, Агуэдело дарвозабон чиқиб кетганидан фойдаланиб зарба йўллаган эди, тўп тўцинга тегиб қайтди. |
| 29' |
 |
«Интер» кетма-кет ҳужум ташкил этяпти, Мхитариян узоқдан зарба берди, бироз ноаниқ чиқди. |
| 27' |
 |
Лукаку ҳам рақиблар дарвозасига зарба йўллаган эди, бу сафар ҳимоячилар бартараф этишди. |
| 24' |
 |
Ҳозирча майдон эгалари бутун жамоа бўлиб ҳимояланаяпти, Шомуродов ҳам пастроқдан тушиб ҳаракат қилишга мажбур бўляпти. |
| 20' |
 |
Драговскийдан яна бир сейв! Бу сафар ҳам Лаутаро мезбонлар дарвозасига гол уролмади. |
| 17' |
 |
Имкониятни қўлдан бой берган «Интер» яна ҳужумлар ташкил этяпти. Ҳозирча тотал устунлик меҳмонларда. |
| 13' |
 |
Драговский пенальтини қайтарди! Лаутаро имкониятдан фойдалана олмади. |
| 12' |
 |
Пенальти! Ҳакам ВАРдан кўриб бу қарорга келди, меҳмонлар 11 метрлик зарбага эга бўлишди. |
| 10' |
 |
«Специя» ҳимоячилари ўз жарима майдонларида Дармиянга нисбатан қўпол ўйнашди, пенальти белгиланиши мумкин. |
| 7' |
 |
Дастлабки дақиқалардан меҳмонлар ҳужумга ўтишди, Лаутаронинг зарбасини дарвозабон қайтарди. |
| 4' |
 |
Бугун мезбонлар сафида Элдор Шомуродов ўйинни асосий таркибда бошлади. |
| 1' |
 |
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! Италия чемпионати 26-туридан ўрин олган «Специя» - «Интер» ўртасидаги ўйин бошланди. |