Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.
90+7' |
![](/images/site/online/twist.gif) |
Учрашув якунланди, «Пахтакор» бир амаллаб «Навбаҳор»ни ўз уйида 2:1 ҳисобида мағлуб этди. |
90+6' |
![](/images/site/online/team2_hujum.gif) |
Мезбонлар дарвобони яна бир сейв амалга оширди, ҳозирча наманганликлар ҳисобни тенглаштира олмаяпти. |
90+4' |
![](/images/site/online/warning.gif) |
Санжар Қувватов пенальтини қайтарди! Жокич имкониятдан фойдалана олмади. |
90+3' |
![](/images/site/online/app_penalty.gif) |
Пенальти белгиланди! Мезбонлар ҳимоячиси ўз жарима майдончасида қўл билан ўйнади. |
90' |
![](/images/site/online/add_time.gif) |
Бош ҳакам томонидан 6 дақиқа қўшиб берилди. |
87' |
![](/images/site/online/corner.gif) |
Заҳирдан майдонга тушган Фарруҳ Икромов бурчак зарбаси ишлади, меҳмонлар яна бир имкониятга эга бўлишяпти. |
85' |
![](/images/site/online/substitution.gif) |
«Пахтакор»да ўзгариш: Азиз Турғунбоев ўрнини Достонбек Ҳамдамов тўлдирди. |
80' |
![](/images/site/online/red.gif) |
Қизил карточка кўрсатилди! Даврон Хошимовни ҳакам кечирмади, рефери дастлаб ВАР кўрди ва ушбу қарорга келди. |
78' |
![](/images/site/online/fol.gif) |
Даврон Хошимов асабларини жиловлай олмади ва Сайфиевга тирсак билан зарба берди. Ҳозирча ҳакам жим. |
74' |
![](/images/site/online/substitution.gif) |
«Навбаҳор»да ўзгариш: Урунов ҳамда Абдухолиқов ўрнини Собиржонов ҳамда Норхонов тўлдирди. Шунингдек, Яхшибоев ўрнига Исмоилов туширилди. |
71' |
![](/images/site/online/team1_hujum.gif) |
Азмуддинов тўпни эгаллаб олиб кутилмаганда зарба йўллади, аммо Юсупов ўз ўрнида. |
68' |
![](/images/site/online/goal.gif) |
Гоооооол! Драган Черан жарима зарбасидан узатилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди. |
66' |
![](/images/site/online/team1_hujum.gif) |
Банашакдан узатма қаул қилиб олган тўпга Черан зарба берди, лекин Юсупов ўз ўрнида. |
63' |
![](/images/site/online/substitution.gif) |
Мезбонларда ўзгариш: Диёр Холматов ўрнига Банашак туширилди. |
61' |
![](/images/site/online/fol.gif) |
Жасур Яхшибоев ўнг қанотдан олдинга бораётганди Собирхўжаев унга нисбатдан қоида бузди. |
55' |
![](/images/site/online/team1_hujum.gif) |
Сардор Собирхўжаев ўнг қанотдан олдинга бориб зарба берди, тўп ҳимоячига тегиб чиқиб кетди. |
53' |
![](/images/site/online/team2_hujum.gif) |
Жамшид Искандеров марказдан олдинга бориб зарба берди, бироз ноаниқ чиқди. |
49' |
![](/images/site/online/nogoal.gif) |
Темурхўжа иккинчи голини урганди, лекин ҳужумда фол ишлатгани учун инобатга олинмади. |
45' |
![](/images/site/online/twist.gif) |
Бош ҳакам ҳуштагини чалди ва иккинчи тайм бошланди. |
45+1' |
![](/images/site/online/twist.gif) |
Бош ҳакам ҳуштагини чалди ва дастлабки тайм тугади. |
45' |
![](/images/site/online/team2_hujum.gif) |
Темурхўжа мезбонар жарима майдончаси ичида анча фаол ҳаракатларни амалга оширди, аммо ҳужумни сўнггига етказа олмади. |
40' |
![](/images/site/online/yellow.gif) |
Остон Урунов қанотдан олдинга бораётган пайтда Одил Хамробеков уни «чопди» ва сариқ карточка билан жазоланди. |
35' |
![](/images/site/online/team1_hujum.gif) |
Бу сафар Алижонов ўнг қанотдан олдинга борди ва зарба берди, бироқ анча ноаниқ чиқди, ҳозирча мезбонларнинг ҳимоячилари ҳужумчилардан кўра яхшироқ ўйнамоқда. |
32' |
![](/images/site/online/yellow.gif) |
Йован Жокич ҳам Одил Хамробековга қарши қўпол ўйнади ва сариқ карточкага лойиқ кўрилди. |
28' |
![](/images/site/online/yellow.gif) |
Пенальти берилган вазиятда Фаррух Сайфиев ва ҳозир майдон марказида қўполлик ишлатган Остон Урунов сариқ карточка билан жазоланди. |
27' |
![](/images/site/online/team1_hujum.gif) |
Фаррух Сайфиев қанотдан узатиб берилган тўпга тўхтатмасдан зарба берди, аммо бироз ноаниқ чиқди. |
25' |
![](/images/site/online/fol.gif) |
Меҳмонлар гол қабул қилиб олганидан сўнг дарҳол ҳужумга ўтишди ва жарима зарбасига эга чиқишди, Драган Черан ушбу имкониятдан фойдалана олмади, зарба анча ноаниқ чиқди. |
22' |
![](/images/site/online/penalty.gif) |
Гоооооооол! Темурхўжа Абдухолиқов 11 метрлик жарима зарбасидан унумли фойдаланди, ҳисоб тенглашди. |
20' |
![](/images/site/online/app_penalty.gif) |
«Пахтакор» дарвозаси томон эналти белгиланди! Ҳамралиев ҳужумчига нисбатан жарима майдончаси ичида қўполлик ишлатди. Ҳозирча ҳакам ВАРдагиларни эшитяпти. |
17' |
![](/images/site/online/offside.gif) |
Диёрбек Ҳолматов Алижоновнинг узатмасидан сўнг бирга-бир вазиятга чиқиб зарба берди, аммо офсайд ҳолатида қолиб кетди. |
13' |
![](/images/site/online/team1_hujum.gif) |
Ҳозир меҳмонлар ҳимоячиси ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйишига сал қолди. |
7' |
![](/images/site/online/team1_hujum.gif) |
Майдон эгалари голдан сўнг ҳам анча мунча ҳужум ташкил этяпти, Черан ҳимоячиларни шошириб қўяпти. |
2' |
![](/images/site/online/goal.gif) |
Гоооооол! Фаррух Сайфиев Алижоновнинг узатмасидан сўнг ҳисобни очди! |
1' |
![](/images/site/online/twist.gif) |
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! Супер лига 3-туридан ўрин олган «Пахтакор» - «Навбаҳор» ўртасидаги ўйин бошланди. |