Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.
90+4' |
|
Ўйин якунланди. "Барселона" иккинчи ўйинда ҳам кичик ҳисобда ғалаба қозонди ва очколарини 6тага етказиб олди
|
90+3' |
|
Вууууҳ! "Малага" ажойиб имкониятдан фойдалана олмади!
|
90+1' |
|
Мигель Торрес огоҳлантириш олди
|
90' |
|
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
|
89' |
|
Фернандо Тиссоне огоҳлантириш олди, ўзидан қочиб кетаётган Суаресни тортиб йиқитгани учун
|
88' |
|
Суарес бирга бир вазиятга чиқарилди, аммо офсайд
|
86' |
|
"Барселона"да ўзгариш: Неймар ўрнига Сандро Рамирес туширилди
|
85' |
|
Месси Суарес билан "девор" ўйнаб, жарима майдончасига кирди, аммо ҳимоячи тўпни тепиб юборишга улгурди
|
84' |
|
Неймар жарима майдончасида тўпни қабул қилди ва орқароқда келаётган Лионелга узатма берди. Мессининг зарбаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди
|
82' |
|
"Камп Ноу" эгалари узоқ вақт тўпни назорат қилиб туришди ва бирданига кескин ҳужум ташкил қилишди. Месси офсайдда қолган экан
|
77' |
|
Суарееес! ДЕярли бирга бир вазиятда ўткир бурчак остида дарвозани ишғол қила олмади! Унинг зарбаси дарвоза тўрига ён томондан келиб тегди!...
|
76' |
|
"Малага" ҳимоячилари "Барса"нинг навбатдаги хавфли ҳужумини катта қийинчилик билан қайтаришди
|
73' |
|
ГООООООЛ! Томаааас Вермален, 1:0! Бурчак зарбасидан кейин тўп Вермаленга келиб тушди ва ҳимоячи кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди!
|
72' |
|
Жарима майдончаси ташқарисида (бурчак томонида) Неймарга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Мезбонлар тезда тўпни ўйинга киритишди. Мессининг жарима майдончаси ичида йўллаган зарбаси ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди
|
71' |
|
Рафиньянинг зарбасин Карлос Камени эгаллади
|
69' |
|
Вуууҳ! Месси жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба йўллади. Каменидан ажойиб сэйв!
|
68' |
|
Альбанинг узатмасини Камени эгаллаб олди
|
65' |
|
Камени! Яқин бурчакка йўлланган яна бир зарбани қайтарди!
|
64' |
|
Вуууҳ! Серхи Робертонинг узатмасидан кейин Суарес бўш дарвозани ишғол қилишга тайёр эди. Ҳимоячи сўнгги паллада тўпни дарвоза устидан ошириб юборди!
|
63' |
|
"Барселона"да ўзгариш: Ракитич ўрнига Рафинья туширилди
|
62' |
|
Каталонияликлар кетма-кет ҳужумлар ташкил қилишмоқда. Неймарнинг зарбаси ҳимоячидан майдонни тарк этди. Бурчак тўпларини меҳмонлар бартараф этишмоқда
|
59' |
|
Яна бир хавфли зарба! Иньестанинг чап оёқда йўллаган зарбасидан сўнг тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди!
|
58' |
|
Вууууҳ! Қарши ҳужум пайтида Иньеста Мессини тўп билан таъминлади. Лионелнинг зарбасини Камени майдон ташқарисига чиқариб юборди!
|
56' |
|
"Малага" яхши ҳимояланмоқда. Мезбонлар эса мудофаани ёриб ўтиш йўлларини қидиришмоқда
|
53' |
|
"Малага"да ўзгариш: Амрабат ўрнига Чарльз туширилди
|
52' |
|
Вуууҳ! Қарши ҳужум пайтида Неймар жарима майдончасига кирди ва ўзи зарба бериши мумкин бўлган вазиятда Мессига пас берди. Леонинг ерлатиб берган зарбасини Камени қайтарди!
|
50' |
|
Хавфли вазият! Неймар ва Месси бир-бирларини яхши тушуниб ҳаракат қилишди. Ҳимоячилар сўнгги паллада хавфни бартараф этишди
|
46' |
|
Чап қанотдан етказилган узатмани "Малага" ҳимоячилари қайтаришди
|
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди.
|
' |
|
Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда
|
45+2' |
|
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилганди ва ҳакам танаффус учун ҳуштагини чалди. Ҳозирча "Барселона" - "Малага" - 0:0.
|
45' |
|
Бурчакдан етказилган узатмани Очоа эгаллаб олди
|
43' |
|
Мессига нисбатан қўполлик учун Ресио сариқ карточка олди
|
42' |
|
Суареснинг зарбасини Очоа бартараф этди
|
40' |
|
Суарес бирга бир вазиятга чиқаётганида ҳимоячи - Ангелери ҳужумчини жарима майдончаси ичида йиқитди. Яна пенальти йўқ
|
39' |
|
Серхи Робертонинг узатмасидан кейин Неймар жарима майдончасига кирди ва бир ҳимоячини алдаб ўтаётганида ерган ётган мудофаа вакилининг қўлига тўп тегди. ҲАкам пенальти белгилашга жазм қилмади
|
38' |
|
Месси майдон марказидан туриб жарима майдончасига узатма берди. Суарес тўпни ўзига бўйсундира олмади
|
36' |
|
Яхши вазият! Иньевстанинг узматсидан кейин Суарес жарима майдончасига кирди ва зарба берди! Камени тўпни эгаллади
|
35' |
|
Серхи Роберто ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва юқоридан етказилган узатмани дарвоза томон бурди. Даврозабон тўпни эгаллади
|
32' |
|
Неймар чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва зарба йўллади. Посбон тўпни эгаллаб олди
|
30' |
|
Каталонияликлар ижросидаги бурчак тўпи хавфли чиқмади
|
26' |
|
Вуууҳ! "Барса" бурчак тўпини ўйинга киритди ва такрорий ҳужум пайтида чап қанотдан юқоридан узатма амалга оширилди. Маскерано бош билан берган зарба дарвоза тўсинига тегиб, юқорига кўтарилиб кетди!
|
24' |
|
Ракитичнинг узатмасидан кейин Месси бирга бир вазиятга чиқиб кетди, бироқ Лео ўткир бурчак остида бўлгани учун ҳимоячилар етиб келишди ва тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди
|
22' |
|
"Малага" ўта хавфли қарши ҳужум ташкил қилди. Меҳмонлар ҳужумчиси дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиши мумкин эди. Браво чаққонлик билан тўпга эга чиқди
|
20' |
|
"Малага" жарима тўпини ўйинга киритган пайтда Маскеранога нисбатан ўйин қоидаси бузилди
|
18' |
|
Тўла устунлик "Барса" томонида. Каталонияликлар босимни ошириб боришмоқда
|
15' |
|
"Барса" бурчак тўпини ўйинга киритди. Бускетснинг зарбаси дарвозаг8а аниқ бормади
|
10' |
|
Иньеста чап томондан жарима майдончасига яқинлашиб келди ва Суаресни бирга бир вазиятга чиқарди. Луис имкониятдан фойдалана олмади!
|
9' |
|
Бускетс олис масофадан зарба йўллади. Тўпни "Малага" посбони эгаллади
|
7' |
|
Месси-Иньеста-Суарес узатмасидан кейин Луис тўпга ета олмади. Даврозабон тўпни эгаллаб олди
|
4' |
|
Тўп бурчакдан ўйинга киритилганидан кейин Луис Суарес бош билан дарвозани ишғол қилди. Бироқ ҳакам голни инобатга олмади. Уругвайлик футболчи зарба беришдан олдин ҳимоячини итариб юборган дея топилди
|
4' |
|
Мессининг узматсидан кейин Суарес жарима майдончасига ўнг томондан кирди ва олис устун томон узатма берди. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
|
1' |
|
Неймар жарима майдончаси томон ҳаволатиб узатма берди. Ўнг қанотдан тўпга югурган Месси, тўпга ета олмади
|
1' |
|
Ўйин бошланди!
|
' |
|
Диққат, жамоалар "Камп Ноу" майдонига чиқиб келишди
|
' |
|
Иньеста ва Месси майдонга чиқишди ва "Камп Ноу"га йиғилган мухлисларга Европа суперкубоги ва Европанинг 2014/2015 йилдаги энг яхши футболчисига берилган совринни намойиш қилишди
|
' |
|
Дастлаб "Барселона" - "Малага" ўйинидан матнли онлайн трансляция уюштирамиз
|
' |
|
"Малага" Каталонияда меҳмон бўлса, "Бетис" Сантьяго Бернабеу"да мезбонларга қаршилик кўрсатишга уриниб кўради
|
' |
|
Хайрли оқшом, қадрли футбол мухлислари! Испания Ла лигасида 2-тцр ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Турни грандлари "Барселона" ва "Реал Мадрид" ўз ўйинларини бугун ўтказишади.
|