Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.
90+3' |
|
Ўйин якунланди. "Реал" - "Бетис" - 5:0!
|
90+2' |
|
Хави Торрес сариқ карточка олди
|
90' |
|
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
|
89' |
|
ГООООООЛ! Гарет Бэйл, 5:0! Ярим ҳимоячининг олис масофадан йўллаган зарбаси дарвоза устунига теккан ҳолда тўрга бориб тушди!
|
88' |
|
Иско бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди
|
86' |
|
Каземиро сариқ карточка олди
|
85' |
|
Хамес ўнг қанотда белгиланган жарима тўпини ўйинга киритди. Рамос бош билан йўллаган зарба дарвозага аниқ бормади
|
84' |
|
Бэйл дарвозабон билан юзма-юз ҳолатга чиқаётганди, посбон тўпни ён томон тепиб юборишга улгурди!
|
80' |
|
Роналду жаримадан йўллаган зарбани дарвозабон эгаллаб олди!
|
79' |
|
Шундоққина жарима майдончаси чизиғи устида Искога нисбатан ўйин қоидаси бузилди.
|
75' |
|
Бош ҳакам ўнг оёғи товонига тиббий ёрдам кўрсатилди...
|
75' |
|
"Реал"да ўзгариш: Модрич ўрнига Ковачич туширилди
|
72' |
|
"Бетис" ҳисобни қисқартириш мақсадида ҳужумлар ташкил қилмоқда. Самарасиз
|
63' |
|
Роналду! Дарвозабон билан бирга бир вазиятда посбонни алдаб ўтди ва зарба берди. Чизиқ устида турган ҳимоячи зарбани қайтарди!
|
61' |
|
Рубен Кастро томонидан йўлланган кучли зарбани Кейлор Навас қайтарди!
|
60' |
|
"Реал" дарвозаси томон пенальти белгиланди! Рафаэль Варан жарима майдончасига ёриб кирган Хорхе Молинани қоидага хилоф тарзда йиқитди ва сариқ карточка олди
|
50' |
|
ГОООЛ! ХАмес Родригес, 4:0! Марселонинг узатмасини ҳимоячи Кроосга қайтарди. Немис ярим ҳимоячисининг зарбаси Хамесга узатма бўлиб чиқди ва Родригес дарвозани ишғол қилди!
|
47' |
|
ГОООЛ! Карим Бензема, 3:0! Бэйлнинг узатмасини ҳужумчи бош билан дарвозага жойлади!
|
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди
|
45' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Ҳакам компенсация вақти қўшмади. Танаффус
|
42' |
|
Вуууҳ! Кейлор Наваасс! Рақиб ҳужумчиси оёғи остидан тўпни олиб қўйди. Акс ҳолда вазият гол билан якунланиши муқаррар эди!
|
39' |
|
ГОООООЛ! Хамес Робригес, 2:0! Чиройли гол! Жаримадан йўлланган зарба олис устунга тегиб, тўрга бориб тушди!
|
38' |
|
Франсиско Молинеро сариқ карточка олди. "Реал" ўнг қанотда жарима майдончаси чизиғи олдида жарима зарбасини тепади
|
35' |
|
Роналдууу! Бир ҳимоячини алдаб, дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб кетди! Унинг зарбасини посбон қайтаришга муваффақ бўлди!
|
33' |
|
Хамес бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди
|
30' |
|
Роналдуга нисбатан фол учун Хуан Варгас огоҳлантирилди
|
28' |
|
Мезбонлар кўпчилик бўлиб рақиб жарима майдончасига кириб боришди. Бенземанинг товон билан берган пасини ҳимоячи эгаллаб олди ва хавфни бартараф этди
|
26' |
|
Бурчак тўпи "Мадрид" учун хавфли бўлмади
|
26' |
|
Чап қанотдан етказилган узатмани Варан бош билан майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпи
|
20' |
|
Роналду Бенземани бирга бир вазиятга чиқармоқчи бўлди. Тўпни посбон эгаллаб олди.
|
20' |
|
"Бетис" бурчак тўпини ўйинга киритди. Тўп меҳмон жамоа футболчисига қўлига текани учун ҳакам ҳуштагини чалди
|
18' |
|
Данило жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба йўллади. Тўп дарвоза тўрига ён томондан келиб тегди
|
17' |
|
Ҳар иккала жамоа ҳужум ташкил қилмоқда. Ҳозирча голга тортадиган вазиятлар содир этилмаяпти
|
11' |
|
Чап қанотдан ҳаволатиб берилган узатмага Бензема бироз ета олмади. Кейин ҳужум пайтида эса Крооснинг зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди!
|
10' |
|
Бэйл ўнг қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди, аммо сўнгги паллада шерикларига аниқ пас бера олмади
|
10' |
|
Меҳмонлар ҳужумчиси жарима майдончасининг чап бурчагидан тўпни дарвозанинг олис юқори бурчагига айлантиришга ҳаракат қилди. Ҳаракат муваффақиятсиз чиқди
|
8' |
|
"Бетис" бурчак тўпини ўйинга киритди. Тахликали вазият юзага келди. Навас тўпни эгаллаб олди
|
5' |
|
Вууууҳ! Роналду жарима зарбасидан кучли ва аниқ зарба йўллади. Дарвозабон тўпни майдон ташқарисига уриб юборди!
|
2' |
|
ГООООЛ! Гарет Бэйл! Хамес ўнг қанотдан ажойиб узатма берди ва уэльслик футболчи бош билан дарвозани ишғол қилди!
|
1' |
|
"Реал" ва "Бетис" жамоалари ўртасидаги ўйин бошланди!
|