Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.
' |
|
Тошкент вақти билан соат 21:15да "Реал" - "Малага" учрашуви бошланади. Ўйиндан матнли трансляцияни ўтказиб юборманг
|
90+4' |
|
Ўйин якунланди. "Барселона" - "Лас-Пальмас" - 2:1.
|
90' |
|
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
|
88' |
|
Оҳоҳоҳоо! Неймар чап қанотдан футболчилардан қочиб кетди ва Сандро Рамиресни бирга бир вазиятга чиқарди. Унинг зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.... Унга ҳеч ким халал бермаётганди!
|
88' |
|
ГООООЛ! Хонатан Виера, 2:1! Меҳмонлар Маскеранодан тўпни ўғирлаб қўйишди. Виера жарима майдончаси ичида зараб йўллади. Тўп Пикега тегиб, рекошет ҳолатида дарвоза тўрига бориб тушди!
|
85' |
|
Неймар бир неча ҳимоячилар орасидан ўтиб кетаётганида уни чалиб йиқитишди. Жарима зарбасини Суарес йўллашга қарор қилди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.
|
83' |
|
Маскерано олис масофадан Неймарни тўп билан таъминлади. Бразилиялик футболчи бир ҳимоячини алдаб, 18 метрлардан зарба йўллади. Посбон тўпни эгаллади.
|
82' |
|
Вуууҳ! Маскерано олис масофадан кучли зарба йўллади. Дарвоза бурчагига бораётган тўпни "Лас-Пальмас" дарвозабони майдон ташқарисига уриб юборди.
|
80' |
|
Мунир ал-Ҳаддодий майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Сандро Рамирес тушди.
|
79' |
|
Вууууҳ! Мунир аниқ пас билан Неймарни бирга бир вазиятга чиқаришга ҳаракат қилди. Дарвозабон олдинга чиқиб, тўпни тепиб юборди. Сержи Роберто эса бўш қолган дарвозага зарба берди. Ҳимоячи тўпни қайтариб юборди.
|
78' |
|
Хонатан Виера жарима зарбасини ижро этди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
|
75' |
|
Эҳҳҳҳ, Суарес! Ракитичнинг узатмасидан кейин бирга бир вазиятда дарвозани ишғол қила олмади! Уругвайлик футболчининг зарабсини Варас нафақат қайтарди, балки уни эгаллаб олди
|
72' |
|
Ҳаддодий ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвоза олдида турган Суаресга пас берди. Луис тўпга ета олмади.
|
71' |
|
Неймар-Суарес-Неймар комбинациясидан кейин бразилиялик футболчи бирга бир вазиятга чиқди ва ўткир бурчак остида зарба йўллади. Бу зарба ҳам дарвоза устидан ўтиб кетди
|
70' |
|
Давид Симон бирга бир вазиятга чиқди ва жарима майдончасига кира солиб зарба берди. Тер Штеген тўпни эгаллаб олди
|
69' |
|
Мунир Ракитич билан "девор" ўйнаб, жарима майдончасига кирди, аммо ўзи тўпни жамоадошига аниқ қайтара олмади
|
68' |
|
"Лас-Пальмас"да 2та ўзгариш бўлди
|
67' |
|
Ўўўўўў, Неймар! Кучли йўллаган зарба дарвоза устидан ўтиб кетди! Ҳисоб ўзгармай қолди - 2:0
|
66' |
|
Пенальти! "Лас-Пальмас" дарвозасига. Суарес жарима майдончаси ичида Алкаразни алдаб ўтаётганида, ҳимоячи тўпни қўли билан ўйнади. Алкаразга сариқ карточка
|
63' |
|
Неймааар! У тезлик намойиш қилиб, бир ҳимоячи таъқиби остида ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва кучли зарба йўллади. Дарвозабон зарбани қайтарди. Қайтган тўпни Ракитич эгаллади, аммо шерикларига аниқ пас бера олмади.
|
62' |
|
Суареснинг нозик узатмасидан кейин Неймар бирга бир вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди. Ҳимоячи сўнгги паллада "подкат" орқали тўпни қайтариб юборди
|
58' |
|
Муборак Вакассо огоҳлантириш олди. Ундан аввалроқ эса меҳмон футболчисининг жарима майдончаси ичидан йўллаган зарбасини тер Штеген қайтаришга муваффақ бўлганди
|
56' |
|
Давид Симон сариқ карточка олди
|
54' |
|
ГОООООЛ! Мунир ўнг қанотдан олдинга ўтиб, жарима майдончасига кирди ва Бускестга узатма берди. У тўпнинг устидан сакраб ўтиб кетди ва тўпни эгаллаган Суарес кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди! Дубл
|
52' |
|
Робертонинг узатмасини Суарес жарима майдончаси ичида қабул қилишда техник хатога йўл қўйди. Тўп ундан узоқлашиб кетди
|
50' |
|
Мунир жарима майдончасига ёриб кирди, аммо офсайдда қолгани учун голли вазият йўққа чиқди
|
48' |
|
"Барселона" жарима тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди. Тўпни мезбонлар эгаллашди, бироқ Бартра офсайдда қолди
|
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди.
|
45+3' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Барселона" - "Лас-Пальмас" - 1:0. Танаффус
|
45' |
|
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
|
44' |
|
Неймар-Суарес-Ракитич узматмасидан кейин иван жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Аниқ эмас
|
41' |
|
Вууууҳ! "Лас-Пальмас" футболчилар қарши ҳужумда юқори тезлик кўрсатишди. Виера жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб, зарба йўллашга муваффақ бўлди. Тўп юқоридан ўтиб кетди!
|
38' |
|
"Барселона" қисқа паслар орқали рақиб жарима майдончасига кириб боришга ҳаракат қилмоқда. Меҳмонлар эса қарши ҳужумда яхши имкониятга эга бўлишди. Ҳужумчи шерикларига аниқ пас бера олмади
|
36' |
|
"Лас-Пальмас" футболчиси кутилмаганда олис масофадан аниқ ва кучли зарба йўллади. Тер Штеген тўпни дарвоза тепасига уриб юборди.
|
33' |
|
Эҳ, Неймар! Суарес чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвозабон майдончасида очилган Неймарга узатма берди. Тўп бироз юқоридан боргани учун бразилиялик ҳужумчи дарвозага муносиб зарба бера олмади. Тзп дарвоза ёнидан ўтиб кетди.
|
32' |
|
Мунирда иккита яхши имконият бўлди. Ҳар иккала сафар унга тўпни Ракитич ўнг қанотдан етказди. Биринчисида у тўпни тўхтата олмаган бўлса, иккинчисида Ҳаддодий зарба бериш чоғида ҳимоячига зарба бериб юборди
|
31' |
|
Мезбонлар тўпни назорат қилиб, янги ҳужум учун вариантлар қидиришмоқда
|
25' |
|
ГООООЛ! Луис Суарес, 1:0! Ўнг қанотдан етказилган узатмани уругвайлик ҳужумчи бош билан дарвозани ишғол қилди!
|
25' |
|
ГООООЛ! Луис Суарес, 1:0! Ўнг қанотдан етказилган узатмани уругвайлик ҳужумчи бош билан дарвозани ишғол қилди!
|
23' |
|
Хонатан Виера офсайдда қолди
|
21' |
|
Дарвоза томон дастлабки аниқ зарбани "Лас-Пальмас" футболчиси берди. Браво зарбани эгаллаб олди
|
20' |
|
Тўа устунлик майдон эгалари томонида. Улар кетма-кет ҳужум ташкил қилишмоқда. Ҳал қилувчи узатмага аниқлик етишмаяпти
|
18' |
|
Сержи Роберто ўнг қанотдан жарима майдончаси ичида очилган Мунирга узатма берди. У бир ҳимоячидан ўтиб кета олмади
|
15' |
|
"Барселона" иккита яхши имкониятга эга бўлди. Суарес ўз вақтида Ракитичга узатма бермади. Тўп Иванга етиб борганда эса зарба беришга улгурмади
|
13' |
|
Маскеранонинг узатмасидан кейин Суарес ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва нариги томонда очилаётган Неймар томон узатма берди. Пас унчалик аниқ бўлмади, тўп майдонни тарк этди
|
11' |
|
Неймар чап қанотда бир неча ҳимоячиларни алдаб, жарима майдончасига кирди ва Ракитичга узатма берди. Иван ўз вақтида зарба бера олмади ва тўпни йўқотди
|
10' |
|
Месси ўйинни давом эттира олмайдиган бўлди. Мунир ал-Ҳаддодий майдонга туширилди
|
5' |
|
Зарба бераётган пайтда оёғи қайрилиб кетган Мессига тиббий ёрдам кўрсатилди. У майдонга қайтди
|
3' |
|
Вууууҳ! Олис масофадан етказилган узатмасдан кейин Месси бир ҳимоячидан қочиб кетди ва жарима майдончасига кириб, яккама-яка вазиятда зарба берди. Ҳимоячи тўп йўлига оёқ қўйди, тўп учун курашга Суарес қўшилди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди
|
2' |
|
Мезболар тўпни назорат қилишмоқда. Бугун улар ўйинни чўзиб ўтирмасдан рақиб дарвозасини тезроқ ишғол қилишга ҳаракат қилишса керак. Тезкор гол каталонияликларнинг ўзига бўлган ишошнчини оширади. Бу жуда муҳим
|
1' |
|
Ўйин бошланди. Тўп каталонияликлар ўйинга киритиб беришди
|
' |
|
Бугун асосий таркибда Иньеста йўқ. Шу боис сардорлик боғичи Мессининг билагига тақилган
|
' |
|
"Барса" кўк-анорранг, "Лас-Пальмас" эса сариқ рангли формада ҳаракат қилади
|
' |
|
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда
|
' |
|
Қадрли футбол мухлислари! Аста-секин Ла лигага ўтамиз. Бугун "Барселона" ўз майдонида "Лас-Пальмас"ни қабул қилмоқда. Ўйиндан матнли трансляцияни бошлаймиз
|