Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.
' |
|
Эътиборингиз учун раҳмат! Ла лигада кейинги бекат — ЭЛ-КЛАСИКО!
|
90+4' |
|
Ўйин якунланди. "Севилья" - "Реал" - 3:2. Мадридликлар 2-ўринда қолишди
|
90+3' |
|
ГООООООЛ! Хамес Родригес, 3:2! У жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба билан дарвоза бурчагини нишонга олди!
|
90+2' |
|
Мадрид прессинг қилмаяпти, тўпни олиб қўйишга интилмаяпти
|
90' |
|
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди
|
89' |
|
Бенитес шогирдлари мезбонларнинг тўп билан муомаласини томоша қилишмоқда. Яқин йилар орасида бунчалар ожиз "Реал"га гувоҳ бўлмагандик...
|
87' |
|
Йўқ, ўхшамаяпти, бугун "Реал"да ҳеч нарса ўхшамаяпти.
|
84' |
|
"Севилья"да ўзгариш: Андреолли ўрнига Тимоте Колодзейчак тушди
|
83' |
|
"Реал" ютқазмоқда, "Мадрид"га ғалаба керак, аммо тўпни мезбонлар назорат қилишмоқда
|
80' |
|
"Реал" жарима майдончаси нақ карвонсаройнинг ўзгинаси. "Севилья" тўртинчи голни уриши мумкин эди. Пепе қутқарди
|
79' |
|
"Реал" бугун жуда суст ўйнамоқда. Роналду деярли кўринмаяпти...
|
78' |
|
"Реал"да ўзгариш: Хесе майдонга тушди, Тони Кроос ўрнига
|
77' |
|
Вуууҳ! Коноплянка жарима майдончаси ичида зарба берди. Касилья қайтарди. Яна бир зарбадан кейин тўп дарвозабоннинг қўлидан майдонни тарк этди
|
74' |
|
ГООООЛ! Фернандо Льоренте, 3:1! Феррайра ўнг қанотдан етказган узатмани Льоренте 6 метрдан бош билан зарба бериб, дарвозага жойлади!
|
73' |
|
Вуууууҳ! Бурчак зарабсида сўнг Каземиро бош билан зарба берди. Дарвозабон шундоққина чизиқ устида тўпни эгаллаб олди!
|
72' |
|
Ўз навбатида Хамес "Мадрид"нинг ўйинини кучайтирди, ранг-баранглик олиб кирди. Унинг зарбасидан сўнг тўп ҳимоячига тегиб жарима майдончаси ичидаги Бэйлга борди. У ҳимоячини алдаб ўта олмади
|
71' |
|
Коноплянка бугун жуда самарали ўйнамоқда. У ўнг қанотдан жарима майдончасига кирган Марианога аниқ узатма берди. Феррейра тўпни дарвозага олдига етказди. Варан тўпни тепиб юборишга улгунди, акс ҳолда унинг ортида икки нафар мезбон футболчиси очиқ турганди
|
71' |
|
Бу сафар Бэйл жарима майдончаси ярим айланаси ичидан ноаниқ зарба йўллади
|
70' |
|
"Севилья"да ўзгариш: Иммобиле ўрнига Фернандо Льоренте туширилди
|
69' |
|
Вуууҳ! Хамеснинг пасидан кейин Бэйл ўнг томондан жарима майдончасига кирди ва дарвоза олдига узатма берди. Роналду тўпдан ўтиб кетди...
|
68' |
|
Дарвозабон ва ҳимоячиларнинг қўпол хатосидан сўнг Роналду жарима майдончаси ярим айланаси ичидан ноаниқ зарба берди... Ваҳоланки у 3 нафар жамоадошига пас бериши ҳам мумкин эди
|
67' |
|
Хамес ҳимоячининг устидан ошириб Роналдуга узатма берди. Криштиану 6-7 метрдан зарба йўллади. Тўпни Рико эгаллади
|
66' |
|
Тўп билан муомала қилаётган Хамес тўпни бирданига қўлига олди ва ҳакамга тўпнинг дами чиққанини кўрсатди
|
65' |
|
Вуҳ! Кроос 28 метрлардан кучли зарба йўллади. Серхио Рико тўпни дарвоза юқорисига уриб юборди
|
63' |
|
"Реал"да ўзгариш: Иско ўрнига Хамес Родригес туширилди
|
62' |
|
Сўнгги 5 дақиқа давомида устунлик андалусияликлар томонига ўтиб кетганди. "Реал" эса ўз ўйинини намойиш қила олмаётганди...
|
61' |
|
ГОООООЛ! Эвер Банега, 2:1! Коноплянка ва Банега бутун бошли "Реал" мудофаасини чил-парчин қилиб ташлашди.
|
59' |
|
Феррейра жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Ноаниқ
|
56' |
|
Роналдунинг зарбасига бироз аниқлик етишмади
|
56' |
|
НЗонзи ўнг қанотдан берган узатмаси тўппа-тўғри Иммобилега келиб тушди. Италиялик ҳужумчининг зарабси йўлига Пепе оёқ қўйди ва сўнгра Касилья тўпни эгаллади
|
53' |
|
Вуҳ! Коноплянка жарима майдончаси чизиғи устидан зарба йўллашига меҳмонлар йўл қўйиб беришди. Зарба аниқ чиқмади
|
52' |
|
Кроос жарима майдончаси ярим айланаси ичида тўпни қабул қилди ва дарҳол зарба берди. Зарбага аниқлик етишмади
|
51' |
|
"Севилья" дарвозабон майдончасига яқинига етказилган узатмани ҳимоячи қайтарди
|
49' |
|
Вууууҳ! "Реал" дарвозаси олдида хавфли вазият! Мезбон ярим ҳимоячиси ўнг қанода Начони алдаб ўтиб, жарима майдончасига кирди ва очиқ турган шеригига узатма берди. Зарба йўлига Пепе ғов бўлди ва жамоасини қутқарди
|
46' |
|
Криховяк жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба йўллади. Аммо ноаниқ
|
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди
|
45+1' |
|
Меҳмонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди ва ҳакам хуштак чалиб, жамоаларни танаффусга таклиф қилди
|
45+1' |
|
Иско жарима майдончасига кирди ва зарба берди. Тўп ҳимоячининг оёғидан майдонни тарк этди
|
45' |
|
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди
|
45' |
|
Иско чап томондан дарвозабон майдончасига узатма берди. Ҳимоячилар хушёр ўйнашди
|
43' |
|
Вууууҳ! Мезбонларда хавфли вазият! Футболчилардан бири жарима майдончасига кирди ва товони билан тўпни Тремулинасга етказди. Бенуа зарба беришга улгурмади. Варан тўпни қайтарди
|
42' |
|
Бэйл нозик узатма билан жарима майдончасида очилаётган Роналдуни тўп билан таъминлашга уринди. Ҳимоячи тўпни эгаллаб олди
|
41' |
|
Начо чап қанотдан узатма берди. Бэйл дарвозабон майдончасида Рикога нисбатан фол ишлатди
|
40' |
|
Вууууууҳ! Чиро Иммобиле "Реал"ни кечирди! Чап қанаотдан етказилган узатмани италиялик ҳужумчи 6 метрдан дарвозага жойлай олмади!
|
36' |
|
Чиро Иммобиле голини футболкани ечган ҳолда нишонлагани учун огоҳлантирилди
|
36' |
|
ГОООООЛ! Чиро Иммобиле, 1:1! Бурчакдан етказилган узатмани олис устун ёнида ўткир бурчак остида дарвозага жойлади!
|
34' |
|
"Реал" посбони хатога йўл қўйди. Ўнг қанотдан ҳаволатиб етказилган узатмага Касилья чиқди, аммо тўпни ўтказиб юборди. Унинг бахтига тўп кетган томонда мезбонлардан ҳеч ким йўқ эди
|
31' |
|
Рамос гол урган вазиятда ерга елкаси билан ноқулай йиқилди. Олган жароҳати унга ўйинни давом эттириш имкониятини бермади. Варан майдонга тушди
|
31' |
|
Бэйл жарима майдончаси ташқарисидан яхши зарба йўллади. Рико сэйв орқали тўпни ён томонга уриб юборди
|
29' |
|
Бурчак тўпи меҳмонлар учун хавфли бўлмади
|
28' |
|
Вууууҳ! Чап қанотдан дарвозабон майдончасига узатма берилди. Пепе тўп йўналишини ўзгартирди ва у Рамоснинг қорнига тегиб, дарвозага кириб кетишига сал қолди. Агар Пепе тўп йўналишини ўзгартирмаганида Иммобиле дарвозани ишғол қилишга тайёр эди
|
27' |
|
Данилонинг узатмасидан кейин Бэйд бош билан зарба берди. Ноаниқ чиқди
|
25' |
|
Мариано жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Ноаниқ
|
24' |
|
Вуууҳ! Бэйд 3 ҳимоячи орасидан ўтиб жарима майдончасига кирди ва зарба берди. Рико зарбани қайтарди!
|
22' |
|
ГООООООЛ! Серхиооо Рамоооос! Бурчакдан етказилган узатмани Рамос 14 метрлардан акробатик услубда "Севилья" дарвозасига жойлади! Жуда чиройли гол!
|
20' |
|
"Севилья"нинг кам сонли ҳужумларидан бири. Чап қанотдан етказилган узатма учун курашда Иммобиле Рамосга нисбатан фол ишлатди
|
19' |
|
Бэйлнинг чап қанотдан берган узатмасидан кейин тўп Роналдугача етиб бормади. Ҳимоячи тўпни қайтарди
|
17' |
|
Устунлик мадридликлар томонида. "Севилья" ҳозирча ҳимояланишга мажбур
|
14' |
|
Бэйл чап қантдан жарима майдончасига кирди ва дарвоза яқинига узатма берди. Тўпни Рико эгаллаб олди
|
11' |
|
Вуууууҳ! Начоооо! Бурчак тўпи ўйинга киритилганидан кейин ҳимоячи бош билан уни қайтарди. Начо жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп устунга тегди ва қарама-қарши устун ёнидан ўтиб, майдонни тарк этди! Ёдингизда бўлса, Начо "ПСЖ" дарвозасини ишғол қилганди
|
10' |
|
Вууууҳ, Роналду! Майдон марказидан етказилган узатмани Криштиану жарима майдончаси ичида қабул қилди ва зарба берди. Тўп ҳимоячининг оёғидан майдонни тарк этди
|
9' |
|
Коноплянка чап қанотда икки мадридлик футболчини алдаб ўтиб, жарима майдончасига кирди, аммо тўп майдонни тарк этди
|
7' |
|
Роналду рақиб жарима майдончаси ичида ҳимоячини алдаб ўта олмади
|
6' |
|
Данило ўнг қанотдан жарима майдончасига узатма берди. Бэйл 11 метрли нуқта устида бош билан зарба берди. Серхио Рико тўпни эгаллаб олди
|
5' |
|
Начо Фернандес сариқ карточка олди.
|
4' |
|
Бэйл жарима тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячи бош билан тўпни қайтарди
|
3' |
|
Искога нисбатан ўнг қанотдан фол ишлатилди. Жарима майдончаси яқинидан жарима зарбаси тепилади
|
2' |
|
"Севилья" оқ, "Мадрид" тўқ кўк рангли формада ҳаракат қилмоқда. Бэйл офсадда деб топилди
|
1' |
|
Жамоалар майдонда ўйинни бошлашга тайёр бўлиб туришибди. Ҳакамнинг хуштаги янгради!
|
' |
|
"Севилья" ўз майдонида "Реал"ни қабул қилмоқда. "Рамон Санчес Писхуан"да жанг бўлишига шубҳа йўқ. Ишонмасангиз, "Барса" мухлисларидан сўраб кўринг
|
' |
|
Европанинг чемпионатларининг навбатдаги тур ўйинларини якунлаб берувчи баҳслардан бирини биз билан кузатиб боришга таклиф этамиз
|
' |
|
Хайрли оқшом қадрли футбол мухлислари.
|