Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.
' |
|
Ушбу жамоалар 10 ва 13 январь куни Испания кубогининг 1/8 финал босқичи доирасида яна икки марта тўқнаш келишади
|
90+2' |
|
Ўйинга 2 дақиқа қўшилди ва бу вақт ўз якунига етди. Ўйинда ҳисоб очилмади. "Эспаньол" мардонавор ўйнади ва "Барселона"ни 2 очкодан маҳрум қилди! Яхши ўйин бўлди. Дербига хос!
|
89' |
|
МЕсси жаримадан айланма зарба берди. Тўп тўсин ва устун кесишган жой яқинидан ўтиб кетди
|
88' |
|
Неймар ва Папе Диопга сариқ карточка
|
85' |
|
Суарес ўнг томондан жарима майдончасига кирди ва ҳимоячига нисбатан фол ишлатди
|
81' |
|
Мессига нисбан ўнг қанотдан фол ишлатилди. Жарима тўпи хавфли бўлмади
|
74' |
|
ВУУУҲ! Альбанинг чап қанотдан узатмасидан кейин Неймар акробатик услубда зарба йўллади! Ерга тегиб сакраб борган тўпни Лопез эгаллаб олди!
|
74' |
|
"Барса" ижросидаги бурчак тўплари самарали чиқмаяпти
|
71' |
|
"Барселона"да дастлабки ўзгариш: Ракитич ўрнига Сержи Роберто туширилди
|
70' |
|
Перес жарима майдончасига кираётганида узатма қабул қилди, аммо зарба бераётганида сирпаниб кетди. Зарба яхши чиқмади
|
69' |
|
Ракитич ҳимоячини устидан тўпни чиройли олиб ўтди ва Суаресни бирга бир вазиятга чиқаришга ҳаракат қилди. Уругвайлик футболчи офсайдда қолди
|
66' |
|
"Эспаньол" олтинчи марта бурчак тўпини ўйинга киритди. Қайтган тўпни Папе Диоп дарвоза томон тепди. Салом, Регби!
|
64' |
|
Чиройли! Неймар икки ҳимоячи орасидан жуда чиройли ўтиб кетди ва Мессига пас берди. Лео 17 метрдан зарба берди. Пу Лопез тўпни эгаллади!
|
61' |
|
Неймар жарима зарбасини ижро қилди. Мезбонлар тўпни қайтаришда ва қарги ҳужумга ўтишди. Имкониятдан фойдалана олишмади
|
60' |
|
Ракитични тортиб йиқитгани учун Виктор Альварес огоҳлантириш олди
|
58' |
|
"Эспаньол" ижросидаги бурчак тўпи тахликали бўлди. Меҳмонлар тўпни қайтаришди
|
55' |
|
ВУУУУУУҲ! Ракитичнинг "парашют" узатмасидан кейин Суарес жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди, дарвозабонни алдаб ўтди, ҳимоячини алдади ва бўш дарвозага зарба берди. Тўп устунга тегиб қайтди!!!!
|
52' |
|
Вуҳ! Эрнан Перес ўнг қанотда Иньестадан ўтиб кетди ва жарима майдончаси кирар-кирмас Маскерано таъқиби остида зарба йўллади. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
|
51' |
|
Месси жарима майдончаси ичида зарба йўллади. Тўп ҳимоячидан майдонни тарк этди
|
50' |
|
"Барселона" Месси-Суарес-Иньеста комбинациясидан сўнг дарвозани ишғол қилди. Аммо Луис офсайдда
|
48' |
|
Вууууҳ! Суарес чап қанотда бир ҳимоячидан ўтиб, жарима майдончаси кирди ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Ҳимоячи қайтарган тўпни Неймарга келди. Бразилиялик ҳужумчининг зарабси йўлига ҳимоячи ғов бўлди
|
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди
|
45' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Ҳакам компенсация вақти қўшмади. Танаффус. Ҳозирча ўйинда ҳисоб очилмади
|
44' |
|
Иньеста жарима майдончаси бурчагидан чап оёқда зарба берди. Зарба бироз ноаниқ
|
43' |
|
Вууууҳ! Месси нозик пас билан жарима майдончасига кирган Иньестани тўп билан таъминлади. Андрес зарба беришга улгурмади. Ҳимоячи "подкат" ташлади
|
40' |
|
"Эспаньол" футболчилари "кўк-анорранглилар"га нисбатан анча кескин ўйнашмоқда.
|
36' |
|
ВУУУУҲ! Мессига нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Жабрланувчининг ўзи зарбани ижро этди. Тўп тўсин ва устун кесишган нуқтага тегиб, майдонни тарк этди
|
34' |
|
Жарима зарбаси жонли деворга тегди ва тўпни эгаллаб меҳмонлар олдинга ўтишди. Аммо Альбанинг узатмаси ноаниқ бўлди ва тўп майдонни тарк этди
|
33' |
|
Асенсио ўнг қанотдан узатма бераётганида тўп жарима майдончаси чизиғи устида турган Маскеранонинг қўлига тегди. Ўнг томондан жарима тўпи
|
31' |
|
"Эспаньол" футболчиси Жоан Жордан огоҳлантириш олди
|
31' |
|
Биринчи бўлимнинг иккинчи ярми бошланган пайтда энди "Барса" тўпни назорат қилмоқда
|
26' |
|
Вуууууҳ! Мезбонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди ва Гонсалес яқин устун ёнидан тўпни бош билан дарвоза томон бурди. Браво чизиқ устида тўпни қайтарди ва Пике тўни тепиб юборишга улгурди
|
24' |
|
"Эспаньол" кетма-кет икки марта бурчак тўпини тепди. Зарба ноаниқ бўлди
|
22' |
|
Мезбонлар бурчак тўпини ўйинга киритишмоқчи. Маскерано ва Альваро Гонсалес ўртасида юзага келган тортишув оқибатида ҳакам икки футболчини огоҳлантирди
|
21' |
|
Неймар нисбатан фол ишлатилди. Мессининг жаримадан узатмасидан кейин Суарес футболчилар орасидан ажралиб чиқиди ва зарба берди. Зарба ноаниқ, Луис эса офсайдда қолган экан
|
19' |
|
Ўйин давом этаётган пайтда мухлислар секторидидан иккинчи тўп майдонга ташланди. Ракитич тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Ўйин давом этди
|
19' |
|
Вууууҳ! Неймар жарима майдончаси ичида Месси билан "девор" ўйнаб дарвозабон майдончасига кирди! Ўзи зарба бериши мумкин бўлган вазиятда Суаресга пас беришга қарор қилди. Узатма эса ноаниқ чиқди
|
16' |
|
Месси марказдан олдинга ўтди ва ўнг қанотдан олдинга ўтаётган Алвесга узатма берди. Тўп ҳимоячидан ўтмади
|
15' |
|
Ракитичнинг узатмасини Неймар жарима майдончаси ичида қабул қилди, аммо офсайд
|
13' |
|
Мезбонларнинг ҳужумини "Барса" кўпчилик бўлиб бартараф этди
|
10' |
|
"Эспаньол" ҳимояда ётмоқчи эмас, имкон бўлиши билан олдинга ўтмоқда.
|
9' |
|
Вуҳ! Суарес ўнг томондан жарима майдончаси кирди ва олис устун томон узатма берди. Альба дарвозага аниқ зарба бера олмади
|
7' |
|
"Барса" илк марта ҳужум ташкил қилди. Бурчак тўпи
|
5' |
|
"Эспаьнол" чап томондан ҳужумга ўтди. Ерлатиб берилган узатмани Маскерано ён томонга тепиб юборди
|
2' |
|
Ўйин бошидан мезбонлар прессинг орқали рақибга босим ўтказишмоқда.
|
1' |
|
Ўйин бошланди!
|
' |
|
Диққат! Каталония дербиси! "Эспаньол" ва "Барселона" жамоалари майдонга чиқиб келишди
|