Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.
90+3' |
|
Ўйин якунланди. "Барселона" муҳим ва қийин ғалабани қўлга киритди. Кўк-анорранглилар "Атлетико" билан фарқни 8, "Реал" билан фарқни эса 12 очкога етказишди
|
90+2' |
|
МЕзбонлар қарши ҳужумдан фойдалана олишмади
|
90+1' |
|
Ракитич жаримадан етказилган узатмани майдон ташқарисига уриб юборди
|
90' |
|
Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди
|
90' |
|
Пике огоҳлантириш олди
|
88' |
|
Офсайд бўлмаганида ҳакам "Севилья" дарвозасига пенальти белгиларди
|
83' |
|
Крон-Дели жарима майдончаси ташқарисидан ноаниқ зарба йўллади
|
82' |
|
Вуууууҳ! Суарес жарима майдончаси ичида бир ҳимоячини алдаб ўтди ҳамда дарвозабон билан яккама-якка вазиятда тўпни унинг остидан оширмоқчи бўлди. Рико тўпни қайтарди
|
81' |
|
Қарши ҳужум пайтида Иньестанинг узатмасига Неймар ета олмади
|
79' |
|
Вууууҳ! НЗонзи яхши имкониятдан фойдалана олмади
|
77' |
|
Колодзейчак огоҳлантирилди
|
76' |
|
Месси ва Неймар ўзаро комбинация ташкил қилишди. Леонинг зарбасига аниқлик етишмади
|
75' |
|
Иккала жамоада ўзгариш: Иборра ўрнига Муньоз, Роберто ўрнига Ракитич тушди
|
73' |
|
Вууууҳ! Месси Неймар томон узатма берганди, тўп ҳимоячининг оёғида Суаресга келиб тушди. Луис кучли зарба бера олмади. Рико тўпни эгаллади
|
72' |
|
"Севилья" футболчиси яқин масофадан яхши зарба бера олмай қолди. Браво тўпни эгаллади
|
71' |
|
Алвес огоҳлантириш олди
|
70' |
|
Неймар Иборрадан чиройли ўтиб кетаётганида ҳимоячи уни қўли билан итариб йиқитди. Ҳакам пенальти бермади
|
66' |
|
Меҳмонларнинг бурчак тўпи тахликали бўлди. Хавф бартараф этилди
|
64' |
|
"Барселона"да ўзгариш: Арда Турон ўрнига Иньеста тушди
|
63' |
|
"Севилья"да ўзгариш: Кристофоро ўрнига Коноплянка тушди
|
60' |
|
Сержи Роберто бош билан зарба берганидан сўнг тўп кутилмаганда Суаресга тегиб қолди
|
56' |
|
Мезбонлар қарши ҳужумдан фойдалана олишмади. Неймар Мессидан тўп қабул қилди, аммо тўпни Леонинг ўзига қайтара олмади
|
55' |
|
Бурчакдан еотказилган узатмага Матьё бош билан зарба берди. Ноаниқ
|
55' |
|
"Барселона"да ўзгариш: Видаль ўрнига Дани Алвес тушди
|
54' |
|
ВУуууҳ! Бускестс 18 метрдан йўллаган зарбани Рико қайтарди
|
52' |
|
Энди Рико маҳорат кўрсатиб, МЕссининг яқин масофадан йўллаган зарбасини қайтарди!
|
51' |
|
Вууууҳ! Иборра товони билан Гамейрони бирга бир вазиятга чиқарди. Кевиннинг зарбасини Браво қайтарди!
|
50' |
|
Суарес офсайдда қолди
|
48' |
|
ГООООООЛ! Жерар Пике, 2:1! Бурчак тўпидан кейин Месси-Суарес-Пике комбинациясини ҳимоячи гол билан якунлади!
|
47' |
|
Вуууууҳ! Ўнг қанотдан етказилган узатма Неймаргача етиб келди. Унинг ўарбасини Рико қайтарди!
|
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди
|
45' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Барселона" - "Севилья" - 1:1. Танаффус
|
44' |
|
Месси Суаресдан узатма қабул қилди ва жарима майдончаси ичида зарба йўллади. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди
|
43' |
|
Вууууҳ! МЕсси Неймар орқали комбинация ташкил қилди ва жарима майдончасига кирди. Ҳимоячи тўпни тепиб юборишга улгурди
|
42' |
|
Тўп назорати мезбонларда. Улар ҳужум ташкил қилишга интилишмоқда. Андалусияликлар яхши ҳимояланишмоқда
|
36' |
|
Вууууҳ! "Барса" тезкор прессинг орқли жарима майдончаси олдида тўпни олиб қўйди ва Мессига узатма берилди. Леонинг зарбасини Рико қайтарди
|
34' |
|
"Севилья" бурчак тўпини ўйинга киритди. Видаль тўпни эгаллаб олдинга ўтди
|
31' |
|
ГООООО! Лионель Месссиии! Дарвозабонга ҳеч қандай имконият қолдирмади!
|
30' |
|
Одил Рами сариқ карточка олди. "Барса" жарима майдончаси чизиғи олдидан жарима зарбасини тепади
|
26' |
|
Месси Суарес билан "девор" ўйнаб жарима майдончаси кирди ва ҳимоячига урилиб йиқилди, пенальти йўқ
|
23' |
|
Неймар бирга бир вазиятга чиқиб кетди, аммо Рико олдинга югуриб чиқиб, тўпни тепиб юборди
|
20' |
|
ГООООЛ! Витоло, 0:1! "Севилья" тезкор қарши ҳужум ташкил қилди. Крон-Дели чап қанотдан етказган узатмани Витоло дарвозага жойлади!
|
15' |
|
Қарши ҳужумда Неймар жарима майдончасига кирди, аммо жамоадошларига аниқ пас бера олмади
|
12' |
|
Вуууууҳ! "Барселона" бир ҳужум пайтида дарвоза устун ва тўсинларини нишонга олди!
|
13' |
|
Вууууҳ! Видалнинг узатмасидан кейин Суарес жарима майдончасига кирди ва дарҳол зарба йўллади. Рико зарбани қайтарди
|
11' |
|
Меҳмонлар ярим ҳимоячиси жарима майдончаси ташқарисидан аниқ зарба йўллади. Браво тўпни эгаллади
|
8' |
|
Вууууҳ! Мезбонлар андалусияликларнинг иккинчи бурчак тўпини ҳам қайтариш чоғида хатога йўл қўйишди. "Севилья" футболчиси дарвозабон майдончаси ичида дарвозани ишғол қила олмади! тўп юқорига кўтарилиб кетди.
|
6' |
|
Устунлик мезбонларда. "Севилья" қарши ҳужум ташкил қилди ва бурчак тўпи ишлади
|
3' |
|
Месси томонидан жарима майдончасига етказилган узатмани Рико эгаллаб олди
|
1' |
|
Ўйин бошланди
|
' |
|
"Барселона" ва "Севилья" ўртасидаги Ла лиганинг 26-тур ўйини бошланиш арафасида
|