Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.
90+2' |
|
Ўйин якунланди. "Реал" - "Сельта" - 7:1!
|
90' |
|
Васкес қулай имкониятдан фойдалана олмади. 13 метрлардан зарба йўллади. Тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди
|
85' |
|
Орельяна огоҳлантириш олди
|
81' |
|
ГООООООЛ! Гарет Бэйл, 7:1! Майдон марказида тўпни эгаллади, олдинга юрди ва 18 метрлардан зарба йўллади. Тўп устунга тегиб, тўрга бориб тушди!
|
78' |
|
ГОООООЛ! Хесе, 6:1 Ҳимоячидан тўпни олиб қўйиб, жарима майдончасига кирди ва мудофаа вакиллари орасидан туриб дарвозани ишғол қилди!
|
76' |
|
ГОООООООЛ! Криштиану Роналдууууу, 5:1
! Покер! Португалиялик футболчи бу сафар бош билан дарвозани ишғол қилди. Бурчак тўпидан сўнг...
|
73' |
|
Вуууҳ! Гвидетти деярли бирга бир вазиятга зарба йўллади. Ҳимоячи тўп йўлига ташланишга улгурди!
|
70' |
|
"Реал"да ўзгариш: Майораль ўрнига Хесе тушди
|
68' |
|
Гвидетти 7-8 метрдан бош билан зарба берди. Тўп Данилонинг белига тегиб қайтди
|
65' |
|
"Реал"да ўзгариш: Иско ўрнига Бэйл тушди
|
65' |
|
ГООООООЛ! Криштиану Роналду, 4:1! Хет-трик! Васкес-Иско-Роналду комбинациясидан Криштиану бўш дарвозани ишғол қилди!
|
62' |
|
ГООООООЛ! Яго Аспас, 3:1! Яккама-якка вазиятга чиқди ва тўпни Наваснинг устидан енгилгина ошириб қўйди!
|
60' |
|
Вууууууҳ! Криштиану Роналду яна бир жарима зарбасини тепди. Тўп бу сафар дарвозабоннинг қўлидан тўсинга тегиб, майдонга қайтди!
|
58' |
|
ГООООООООЛ! Криштиану Роналдуууууу, 3:0! Жарима зарбасидан шундай гол урдики, шунчаки шедевр! Дарвозабон - томошабин!
|
57' |
|
Искога нисбатан фол ишлатилди, шундоққина жарима майдончаси олдида
|
55' |
|
"Реал" кетма-кет ҳужум қилишда давом этмоқда
|
51' |
|
ГООООООЛ! Криштиануууу Роналдууу, 2:0! Олис масофадан кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди! Ажойиб гол!
|
47' |
|
"Реал"да яхши вазият юзага келди, имкониятдан фойдалана олишмади
|
47' |
|
Аспас жамоадошини бирга бир вазиятга чиқаришга уринди. Навас тўпни эгаллаб олди
|
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди.
|
45+2' |
|
Биринчи бўлим якунланди. "Реал" - "Сельта" - 1:0. Танаффус
|
45' |
|
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди
|
44' |
|
Жаримадан йўлланган зарба натижасида тўп жонли деворга тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак тўпи эса муваффақиятсиз амалга оширилди
|
43' |
|
Матео Ковачич огоҳлантириш олди. У жарима майдончаси остонасида рақиб футболчисини қўли билан тортиб йиқитди
|
41' |
|
ГООООЛ! Пепе, 1:0! Бурчакдан етказилган узатмага Пепе бош билан зарба берди. Дарвозабон бурчакка кираётган тўпни қайтара олмади.
|
40' |
|
Вууууҳ! Ўнг бурчак олдидан етказилган жарима тўпига Каземиро бош билан зарба берди. Бланко тўпни дарвоза устидан кўтариб юборди!
|
40' |
|
Нолито сариқ карточка олди
|
38' |
|
Ҳужумлар сериясини ташкил этиш навбати меҳмонлар келди
|
35' |
|
"Сельта"да мажбурий ўзгариш: Жароҳатланган Педро Эрнандес ўрнига Наманья Радохо тушди.
|
35' |
|
Виголиклар хавфли қарши ҳужумга ўтишди. Виго тўпни ортда қолдириб кетгани учун хавф йўққа чиқди
|
33' |
|
"Реал" тўп назоратини ўзига олди, меҳмонлар ҳимояланишга мажбур
|
28' |
|
Пепе сариқ карточка олди
|
26' |
|
"Сельта" кетма-кет икки марта бурчак тўпини ўйинга киритди. Хавфли вазият йўқ
|
25' |
|
Данило сариқ карточка олди. Қарши ҳужумга ўтаётган рақиб футболчисини қўли билан тортиб йиқитди
|
21' |
|
ВУУУУҲ! Ажойиб вазият! Иско узатмани кўкраги билан ўзига бўйсундирди, бир ҳимоячини алдади ва 5 метрдан зарба йўллади. Бланко зарбани қайтарди, ҳимоячи тўпни тепиб юборишга улгурди!
|
20' |
|
Вуууҳ! Роналду жарима майдончаси ташқарисидан дарвоза томон аниқ зарба йўллади. Бланко тўпни ён томонга уриб юборди
|
19' |
|
Пепе жарима майдончасидаги Васкесга аниқ узатма бера олмади
|
14' |
|
Вуууууҳ! Қанотдан етказилган узатмани Аспас бош билан дарвоза томон бурди. Тўп тўсинга тегиб, Ягонинг ўзига келиб . Унинг 4 метрдан йўллаган зарбасини Навас оёқ билан қайтарди!!!!
|
13' |
|
"Сельта" хавфли ҳужум ташкил қилди. Ҳимоячилар бир амаллаб хавфни бартараф этишди
|
11' |
|
Тўпни назорат қилиш бўйича устунлик меҳмонлар томонига ўтаётгандек. Энди улар "Мадрид"ни тўпсиз ўйнашга мажбур қилишмоқда.
|
9' |
|
Роналду жарима майдончаси ичида тўпни олдириб қўйди ва йиқилда. Табиийки, бу пенальти эмас
|
6' |
|
Тўп назорати "Қироллик клуби" томонида. "Сельта" яхши ҳимояланмоқда
|
3' |
|
Майдон марказидан етказилган узатма натижасида Педро Эрнандес бирга бир вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди, аммо тўпни тўхтата олмади
|
1' |
|
Испания чемпионатининг 28-тури доирасида "Реал" ўз майдонида "Сельта"ни қабул қилмоқда. Учрашув бошланди!
|