La-liga - 2015-16 / 29-тур / 12.03.2016 20:00 |
|
Barselona
Хуан Родригес (8-автогол)
Мунир эл-Ҳаддодий (19)
Неймар (32, 51)
Лионель Месси (40)
Арда Турон (57) |
6
:
0
|
Xetafe
|
|
Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.
90+2' |
|
Ўйин якунланди. "Барселона" - "Хетафе" - 6:0!
|
90' |
|
Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди
|
89' |
|
Менса жарима майдончаси ичида Видални алдаб ўтди ва ўткир бурчак остида зарба йўллади. Браво зарбани қайтарди
|
88' |
|
Неймар жарима майдончаси ташқарисидан ноаниқ зарба йўллади
|
83' |
|
Вууууҳ! Неймар икки марта бирга бир вазиятдан фойдалана олмади. Дастлаб у тўпни парашют услубда дарвозабон устидан оширмоқчи бўлди. Посбон тўпни эгаллаб олди. Икккинчи вазиятда эса бразилиялик футболчининг зарбасини Гуаита оёғи билан қайтарди. Ҳар сафар Неймарга Месси пас берганди
|
81' |
|
Видаль Мессидан узатма қабул қилди ва ўнг қанотдан дарвозабон майдончасидаги Мунир томон узатма берди. Посбон тўпни эгаллаб олди
|
75' |
|
"Барселона" қарши ҳужумда икки марта имкониятдан фойдалана олмади
|
69' |
|
"Хетафе"да яна бир яхши вазият! Меҳмонлар қисқа паслар орқали жарима майдончасига кириб келишди. Ҳужумчининг ўткир бурчак остида йўллаган зарбаси олис устун ёнгинасидан ўтиб кетди
|
68' |
|
"Хетафе" футболчиси Хуан Родригес жарима майдончасиг ташқарисидан аниқ зарба йўллади. Браво тўпни эгаллади
|
63' |
|
Қарши ҳужумда Месси марказидан бошлаб тўп билан олдинга юрди, жарима майдончасига кирди ва чап оёқда зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
|
61' |
|
"Барселона"да иккита ўзгариш: Матьё ва Иньеста ўрнига Вермален ва Серхио Сампер тушди
|
57' |
|
ГОООЛ! Арда Турон, 6:0! Бурчак тўпидан туркиялик футболчи чалқанча услубда дарвозани ишғол қилди!
|
54' |
|
"Хетафе" мураббийи бирданига иккита ўзгариш қилди
|
51' |
|
ГООООЛ! Неймар, 5:0! Мессининг узатмасидан кейин бразилиялик футболчи бирга бир вазиятга чиқди ва дарвозабонни доғда қолдирди!
|
49' |
|
Вуууҳ! Иньестанинг олис масофадан етказган узатмасини Месси рақиб жарима майдончаси ичида қабул қилди ва зарбавор вазиятга очилган Ардага узатма берди. Турон дарвозага аниқ зарба бера олмади
|
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди
|
45+1' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Барселона" - "Хетафе" - 4:0. Танаффус.
|
42' |
|
Альваро Медран сариқ карточка олди. У Неймарни икки марта чалди ва охири йиқитди. Месси йўллаган жарима зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди
|
40' |
|
ГООООЛ! Лионель Месси, 4:0! Жарима майдончаси ташқарисидан чап оёқда зарба йўллаб, дарвозани ишғол қилди!
|
38' |
|
Вуҳ! Мессининг узатмасидан кейин Неймар дарвозагача 7-8 метрлардан зарба берганди. Тўп тўсинга тегди. Аммо офсайд
|
32' |
|
ГООООЛ! Неймар, 3:0! Месси бразилиялик ҳужумни бирга бир вазиятга чиқарди ва Неймар дарвозани ишғол қилди!
|
31' |
|
Вууууҳ! "Барселона"нинг навбатдаги ҳужуми пайтида берилган зарбадан сўнг тўп дарвозабоннинг қўли орқали тўсинга тегиб пастга тушди, ҳимоячилар тўпни тепиб юборишга улгуришди
|
27' |
|
Иньестанинг узатмасидан кейин Месси ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва чап оёқда зарба берди. Ҳимоячи тўпни қўли билан қайтарди. Ҳакам яна пенальти бермади
|
25' |
|
Неймар Мессидан узатма қабул қилди ва бир неча ҳимоячи орасидан ўтиб жарима майдончасига кирди. У ҳимоячининг оёғига урилиб йиқилди. Ҳакам пенальти белгиламади
|
19' |
|
ГОООООЛ! Мунир эл-Ҳаддодий, 2:0! Маскеранонинг узатмасидан кейин Месси жарима майдончаси ичида тўпни чапроққа етказди. Мунир бош билан дарвозани ишғол қилди!
|
17' |
|
Мессининг жаримадан зарбаси анча муваффақиятсиз чиқди. Регбича зарба чиқди.
|
16' |
|
Жарима майдончаси ташқарисида Неймарга нисбатан фол ишлатилди. Дарвозагача 25 метрлар...
|
11' |
|
Пенальти! "Хетафе" дарвозаси томон! Эмилиано Веласкез жарима майдончаси ичида Неймарни йиқитди. Ҳимоячига огоҳлантириш берилди. Месси эса пенальтидан гол ура олмади! Унинг унчалик кучли бўлмаган зарбасини дарвозабон қайтарди!
|
8' |
|
ГОООЛ! Хуан Родригес (автогол), 1:0! Месси чап қанотдан жарима майдончасига кирган Альбага узатма берди. Хордининг узатмасидан кейин тўп ҳимоячининг оёғига тегиб, тўрга бориб тушди
|
6' |
|
Лео яна жарима майдончасига узатма берди. Ҳимоячилар қайтаришди
|
3' |
|
Месси чап қанотдан олдинга ўтаётган Неймар томон узатма берди. Марказий ҳимоячи тўпни эгаллаб олди.
|
1' |
|
Учрашув бошланди
|
' |
|
Испания чемпионатининг 29-тури доирасида «Барселона» «Камп Ноу»да «Хетафе»ни қабул қилмоқда.
|
La-liga - 2015-16 / 29-тур / 12.03.2016 20:00 |
|
Barselona
Хуан Родригес (8-автогол)
Мунир эл-Ҳаддодий (19)
Неймар (32, 51)
Лионель Месси (40)
Арда Турон (57) |
6
:
0
|
Xetafe
|
|
A PHP Error was encountered
Severity: Notice
Message: Undefined property: stdClass::$title_uz
Filename: site/match_center.php
Line Number: 350