Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.
90+5' |
|
Ўйин якунланди. "Реал" қийин ва иродали ғалабани қўлга киритди.
|
90+4' |
|
Бебе юқоридан дарвозабон майдончаси яқинига узатма берди. Трасоррас бош билан зарба берди. Навас эгаллади
|
90+2' |
|
Вуууууҳ! "Райо" ҳисобни тенглаштиришига яқин келди. Мику 15 метрдан зарба берди. Тўп ҳимоячиларнинг оёғига тегиб, дарвоза устидан ўтиб кетди
|
90' |
|
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди
|
89' |
|
"Реал" тўпни назорат қилмоқда. Олдинга ўтишга шошилмаяпти
|
83' |
|
Разван Рац сариқ карточка олди. Бэйлни чалгани учун
|
81' |
|
ГООООООЛ! Гарет Бэйл, 2:3! "Райо" ҳимоячиси Кини тўпни Бэйлга бериб қўйди ва уэльслик футболчи жарима майдончасига кириб, аниқ зарба билан дарвозани ишғол қилди!
|
79' |
|
Бэйл йўллаган зарба натижасида тўп жонли деворга тегди
|
78' |
|
"Реал"да ўзгариш: Ковачич ўрнига Хамес Родригес тушди.
|
77' |
|
Амайя сариқ карточка олди. "Реал" жарима зарбаси тепади. Дарвозагача 23 метр
|
75' |
|
Томонлар бир мартадан хавфли ҳужум ташкил қилишди. Бэйл дарвозабон майдончасига берган узатмасини марказий ҳимоячи қайтарди. Мезбонларнинг ўнг қанотдан узатмасини Навас эгаллади
|
72' |
|
"Райо" хавфли қарши ҳужум ташкил қилди. Трасоррас жарима майдончаси ташқарисидан аниқ зарба йўллади. Навас тўпни эгаллади.
|
71' |
|
Модрич очиқ турган Искони бирга бир вазиятга чиқаришга уринди. Узатма кучлироқ чиқди, Хуан Карлос тўпни эгаллади
|
69' |
|
"Реал" футболчиси Лукас Васкеснинг формаси йиртилди. У ўз футболкасини алмаштирди. Ўтган ўйинда Роналдунинг формаси йиртилганди. Қизиқ...
|
67' |
|
Мануэль Итуррага сариқ карточка. Васкесни очиқчасига чалди
|
66' |
|
Матео Ковачич огоҳлантирилди
|
63' |
|
"Реал"да ўзгариш: Хесе ўрнига Лука Модрич тушди.
|
62' |
|
Хосе Креспо огоҳлантирилди
|
60' |
|
Вууууууҳ! Бэйл ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвозабон майдончаси яқинида очилаётган Васкесга пас берди. Лукаснинг оёғи тўпга яхши тегмай қолди!...
|
59' |
|
Вууууҳ! Бэйлнинг бош билан узатмасидан кейин Хесе бирга бир вазиятга чиқиб кетди ва жарима майдончасига кириб, кучли зарба берди. Дарвозабон тўпни эгаллади.
|
56' |
|
Хавфли вазият! Иско чап қанотдан рақиб майдончасига яқинлашиб келди ва ўнг томонда очилган Бэйлга узатма берди. Гарет ўнг оёқда зарба берди. Тўп ҳимоячидан майдонни тарк этди.
|
55' |
|
Вуууҳ! Чап қанотдан етказилган узатмани Герра дарвозабон майдончаси чизиғи устида дарвоза томон бурди. Навас тўпни эгаллади.
|
54' |
|
"Райо Вальекано" бош мураббийи бирданига иккита ўзгариш қилди.
|
54' |
|
"Реал" ҳисобда олдинга чиқиб олиши мумкин эди! Жарима майдончаси чизиғи олдида Искога нисбатан фол ишлатилди. Жарима зарбасини Исконинг ўзи йўллади. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди.
|
52' |
|
ГОООООЛ! Лукас Васкес, 2:2! Данило ўнг қанотдан узатма берди. Васкес тахминан 11 метрли нуқта атрофида ҳимоячини ортда қолдирди ва бош билан дарвозани ишғол қилди!
|
51' |
|
Ўйин асосан майдон марказида ҳозирча
|
46' |
|
Томонлар бир мартадан ҳужум ташкил қилишди. Бэйлнинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди. Мезбонларнинг ўнг қанотдан узатмасини Данило эгаллаб олди
|
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди. Давом этамиз
|
45+1' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Райо Вальекано" - "Реал Мадрид" - 2:1. Танаффус
|
45' |
|
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
|
42' |
|
Вууууҳ! Бэйл жарима майдончаси бурчагидакн зарба йўллади. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди
|
42' |
|
"Реал"да ўзгариш: Карим Бензема ўрнига Лукас Васкес тушди.
|
39' |
|
Вууууҳ! Трасоррас ўнг қанотдан "Реал" жарима майдончаси кирди ва нариги томонда очилган Эсбарбага узатма берди. Тўп Данилонинг бошига бироз теккани учун Эмбарба аниқ зарба бера олмади
|
37' |
|
Меҳмонлар кетма-кет иккита бурчак тўпини ўйинга киритишди. Бензема бош билан зарба берди. Ноаниқ
|
35' |
|
ГОООООООЛ! Гарет Бэйл, 2:1! Навбатдаги бурчак тўпи ўйинга киритилди ва уэльслик футболчи баланд сакраб, тўпни дарвозага жойлади!
|
34' |
|
"Реал" бурчак тўпини ўйинга киритди. Меҳмонлар тўпни қайтаришди
|
32' |
|
Марсело жарима майдончасига юқоридан узатма берди. Бензема офсайдда
|
31' |
|
Вууууҳ! Ковачич чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва ўткир бурчак остида зарба берди. Тўп дарвоза томон эмас, орқага кетиб қолди
|
30' |
|
Мезбонлар хавфли қарши ҳужумга ўтишаётган эди. Эсбарба узатмани тўхтата олмади. Акс ҳолда икки ҳужумчи ёлғиз Пепега қарши чиқиб боришарди
|
29' |
|
Марселонинг узатмасини Бэйл бош билан дарвоза томон бурди. Хуан Карлос тўпни эгаллади
|
27' |
|
Вуууҳ! Бебе анча олис масофадан кучли зарба берди. Навас тўпни ён томонга уриб юборди
|
24' |
|
Томонлар навбати билан тўпни назорат қилиб, ҳужум ташкил қилишмоқда
|
19' |
|
Бурчак зарбасидан кейин тўп қайтарилди. Бебе олис масофадан ноаниқ зарба берди
|
18' |
|
Хосабед 25 метрлардан зарба йўллади. Тўп Пепенинг бошидан майдонни тарк этди
|
17' |
|
Бэйл жарима майдончасида очилаётган Бенземани яхши узатма берди. Карим офсайдда
|
14' |
|
ГОООООЛ! Николас Федор Мику, 2:0! Бурчакдан етказилган узатма натижасида тўп шундоққина дарвозабон майдончасида турган "Райо" футболчисига келиб тушди. Мику муаммосиз дарвозани ишғол қилди!
|
13' |
|
Кучли ёмғир ёғмоқда. "Реал" президенти соябон ушлаб ўтирибди. Жанобни трибунанинг усти ёпиқ жойига ҳам ўтказишмапти....
|
12' |
|
Вуууууҳ! Ковачичнинг юқоридан узатмасидан кейин Бензема шундоққина дарвозабон майдончаси олдида чалқанча зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
|
10' |
|
Бэйлнинг узатмасини Бензема жармиа майдончаси ичида тўхтата олмади
|
7' |
|
ГООООООЛ! Адриан Эмбарба, 1:0! Кутилмаганда мезбонлар ҳисобни очишди. Бебе чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Эмбарба яқин масофадан дарвозани ишғол қилди!
|
6' |
|
Бэйл узатма берган пайтда Бензема офсайдга киришга улгурганини сезди ва тўпга югурмади.
|
4' |
|
Мезбонелар илк дақиқалардан юқори прессинг қўллашмоқда
|
3' |
|
Вуууууҳ! Бэйл жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп устунга тегиб, майдонни тарк этди
|
1' |
|
Ўйин бошланди!
|
' |
|
Диққат, Испания Ла лигаси, 35-тур. "Райо Вальекано" - "Реал Мадрид" жамоалари ўртасидаги ўйин бошланиш арафасида. Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда
|