Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.
' |
|
"Реал" - Валенсия" - 3:2, "Леванте" - "Атлетико" - 2:1. Симеоне жамоаси чемпионликдан умидидан маҳрум бўлди.
|
90+3' |
|
Ўйин якунланди. "Барселона" - "Эспаньол" - 5:0!
|
90' |
|
Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди
|
86' |
|
"Реал" - "Валенсия" ўйинида ҳисоб қисқарди. Андре Гомеш гол муаллифи. 3:2.
|
83' |
|
ГООООООООЛ! Неймар, 5:0! Суареснинг узатмасидан кейин Неймар бўш дарвозани ишғол қилди.
|
74' |
|
ГОООООЛ! Рафинья, 4:0! Неймар Суарес билан девор ўйнаб олди ва жарима майдончасига узатма берди. "Эспаньол" дарвозабони тўпга чиқди ва уни негадир эгаллай олмади. Ҳар эҳтимолга қарши олдинга югурган Рафинья бўш дарвозани ишғол қилди!
|
73' |
|
"Барселона"да яна иккита ўзгариш: Иньеста ўрнига Арда Турон, Ракитич ўрнига Рафинья тушди.
|
70' |
|
"Барса"да ўзгариш: Хорди Альба ўрнига Жерима Матьё тушди. "Эспаньол"да ўзгариш: Каньяс ўрнига Маонтаньес туширилди
|
69' |
|
"Барселона" иккита яхши имкониятдан фойдалана олмади
|
66' |
|
"Эспаньол"да ўзгариш: Эрнан Перес ўрнига Роберто Корреа тушди
|
61' |
|
ГООООООЛ! Луис Суарес, 3:0! Бурчакдан етказилган узатмани уругвайлик ҳужумчи бош билан дарвозага жойлаб қўйди!
|
60' |
|
"Реал" - "Валенси" ўйинида томонлар биттадан гол уришди. Родриго ва Роналдунинг голларидан сўнг ҳисоб — 3:1.
|
55' |
|
Месси ҳимоячилар орасидан пас бериб, Суаресни бирга бир вазиятга чиқарди, аммо Луисга бироз масофа етишмади.
|
52' |
|
ГОООООЛ! Луис Суарес, 2:0! Меҳмонларга нисбатан уюштирилган босим натижада Алвес тўпни эгаллаб олди, Месси эса Суаресни бирга бир вазиятга чиқариб юборди. Луис имкониятдан самарали фойдаланди. Бу уругвайлик футболчининг Ла лигадаги 36-голи бўлди
|
50' |
|
Жаримадан Месси узатма берди. Тўни ҳимоячилар қайтаришди
|
49' |
|
Жарима майдончаси бурчагида Иньестага нисбатан фол ишлатилди
|
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди. Давом этамиз
|
45' |
|
"Барселона" - "Эспаньол" - 1:0. Биринчи бўлим якунланди. Танаффус.
|
42' |
|
"Реал" - Валенсия" - 2:0. Карим Бензема (42)
|
40' |
|
"Эспаньол" футболчилари кетма-кет сариқ карточка олишмоқда. Бу аҳволда улар таркибида четлатиш кўрамизов
|
37' |
|
"Барселона"нинг ҳар бир ҳужуми хавфли бўлмоқда. Меҳмонлар бир амаллаб ҳужумларни бартараф этишмоқда
|
35' |
|
"Леванте" - "Атлетико" ўйинида ҳисоб тенглашди - 1:1.
|
30' |
|
Оҳо! Олис масофадан етказилган узатмани Кайседо кўкраги билан қайтарди ҳамда Пикенинг таъқиби остида бўлишига қарамай, ўткир бурчак бурчак остидан зарба йўллади. Тер Штеген тўпни эгаллади
|
28' |
|
"Камп Ноу"даги ўйинда тўла устунлик "Барселона" томонида. Мезбонлар навбатдаги бурчак тўйини ўйинга киритишди.
|
26' |
|
"Реал" ҳисобни очди. "Валенсия" дарвозага киритилган тўп муаллифи ким деб ўйлайсиз? Албатта, Криштиану Роналду!
|
23' |
|
"Реал" - "Валенсия" ўйинидан ҳам матнли онлайн трансляция ташкил қилинмоқда. Уни қуйидаги ҳавола орқали кузатиб боришингиз мумкин: http://m.std.uz/online/show/961
|
22' |
|
"Реал" - "Валенсия" ўйинида ҳали ҳисоб очилмади.
|
19' |
|
Иньестага нисбатан қўполлик учун Неймар жарима майдончаси яқинидан жарима зарбасини тепди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.
|
16' |
|
Месси яна жарима зарбасини тепди. Бу сафар тўп юқоридан ўтиб кетди
|
14' |
|
"Атлетико" "Леванте" дарвозасини 2-дақиқадаёқ ишғол қилганди. Фернандо Торрес ҳисобни очди
|
12' |
|
Лионель Месси сариқ карточка олди
|
11' |
|
Вуууҳ! "Барселона" гол урди, аммо офсайд туфайли инобатга олинмади! Мессининг узатмасидан Суарес ўткир бурчак остида зарба берди. Тўпни дарвозабон қайтарди. МЕссининг зарбасидан кейин тўп офсайдда турган Ракитичга тегиб, тўрга бориб тушганди...
|
8' |
|
ГООООООЛ! Лионель Месси, 1:0! Жарима зарбасини ТЎҚҚИЗЛИКка михлаб қўйди!
|
8' |
|
Жарима майдончаси ташқарисида Мессига нисбатан фол ишлатилди
|
4' |
|
Эҳҳҳ! Эрнан Перес тик оёқ билан Маскеранонинг оёғига тепди
|
1' |
|
"Барселона" - "Эспаньол" ўйини бошланди!
|
' |
|
Мавсум тугашига 2 дақиқа қолди. Бугун 37-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Улар бир вақтда бошланмоқда. Шу боис, "Барселона", "Атлетико" ва "Реал" ижросидаги ўйинлар натижасини онлайн режимда эътиборингизга ҳавола қилиб борамиз
|
' |
|
Европанинг кучли бешлик чемпионатлари орасида Испания чемпионати интригага энг бой бўлган мусобақа бўлиб турибди.
|
' |
|
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Испания Ла лигасининг 37-туридан матнли онлайн трансляцияни бошлаймиз!
|