Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.
        
			                
                    | 90+3' |   | Учрашув якунланди! Мазкур ўйинда Мезбонлар 2:0 ҳисобида зафар қучишди. | 
				                
                    | 90+3' |   | Ўйина 3 даққа қўшиб берилди | 
				                
                    | 90+' |   | Мезбонлар сафида ўзгариш Ислом Рашидхонов ўрнига Павел Голишев майдонга тушди. | 
				                
                    | 88' |   | ГОООООООООООЛЛ! Голбан "Локо" ҳимоячиларининг қўпол хатосидан унумлий фойдаланиб ўйиндаги иккинчи голни уришга эришди | 
				                
                    | 87' |   | Даврон Ҳоўимов жарима майдони яқинида рақиб футболчисни тўхтатиб қолди. Жарима зарбаси... | 
				                
                    | 85' |   | "Локо" сафида сўнгги ўзгариш Шайманов ўрнига Абдулазиз Юсупов майдонга туширилди | 
				                
                    | 85' |   | Давронбек Ҳошимов огоҳлантирилди | 
				                
                    | 83' |   | Нестеров футболчиларни фаол бўлишга чақирмоқда ва уларни юугуришга мажбур қилмоқда | 
				                
                    | 81' |   | Мезбонлар сафида ўзгариш Соловьев ўринга Жавлон Иброҳимов майдонга туширилди | 
				                
                    | 78' |   | Захирадан ўйинга қўшилган футболчи Шохруҳ Маҳмудхожиев қанотдан рақиб майдонига ичига ёриб кириб, кучли зарба берди. Аммо унинг зарбасин маромига етказадиган шериклари топилмади. | 
				                
                    | 77' |   | ВУУУУҲ!Жарима майдони ичига узатилган тўпни Нестеров муштлари билан қайтариб юборди | 
				                
                    | 76' |   | Маълумот: Ўйинни 25мингдан зиёд мухлислар стадиондан туриб кузатмоқда | 
				                
                    | 74' |   | Наманганлик мухлислар "ху-ху-ху"ни бошлаб юборади... | 
				                
                    | 71' |   | Азим Аҳмедовнинг жаримадан йўллаган зарбасин анча ноаниқ чиқди | 
				                
                    | 66' |   | "Локомотив" сафида навбатдаги ўзгариш Давронбек Умиров ўрнига Вадим Афонин майдонга туширилди | 
				                
                    | 64' |   | ГОООООЛ! Азим Аҳмедовнинг кучли зарбасини Нестеров қайтара олмади. 1:0! | 
				                
                    | 63' |   | Жамоаларда биттадан ўзгариш: "Локо"да Погребняк ўрнига Диёр Туропов, "Навбаҳор"да эса Маҳмудҳожиев майдонга туширилди | 
				                
                    | 62' |   | ПЕНАЛЬТИ! "Локомотив" дарвозаси томон! Ўнг қанотдан етказилаётган узатма пайтида тўп қўлини баланд кўтарган Олег Зотеевнинг қўлига тегди | 
				                
                    | 61' |   | "Навбаҳор" ўнг қанотдан меҳмонлар жарима майдонига узатма берди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди | 
				                
                    | 60' |   | Майдонда футболчилар асабийлаша бошлашди. Соловьёв сариқ карточка олди | 
				                
                    | 58' |   | Жарима зарбасини Рашидхонов йўллади. Тўп юқоридан ўтиб кетди | 
				                
                    | 57' |   | "Локомотив" жарима майдони яқинида Махарадзе ўйин қоидасини бузди. Мезбонлар жарима зарбаси тепишади | 
				                
                    | 56' |   | "Навбаҳор" футболчиси олис масофадан хавфли зарба йўллади. Ерга урилиб борган тўпни Нестеров эгаллай олмади. Ҳимоячилар тўпни вазиятдан узоқлаштиришди | 
				                
                    | 55' |   | "Локомотив" яна бир қарши ҳужум ташкил қилиб, бурчак зарбаси ишлади | 
				                
                    | 52' |   | Темурйўлчилар дарҳол қарши ҳужум ташкил қилишди. Темурхўжа жарима майдони чизиғигача келиб, жамоадошига узатма берди, аммо ноаниқ | 
				                
                    | 52' |   | Мезбонлар рақибларнинг чап қанот ҳимоячисидан тўпни олиб қўйиб, ҳужум ташкил қилишди. Жарима майдонига етказилган узатмани аниқ чиқмади | 
				                
                    | 46' |   | Иккинчи тайм старт олди. Давом этамиз | 
				                
                    | 45' |   | Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 0:0 | 
				                
                    | 45+1' |   | Ўйиннинг биринчи бўлимига 1 дақиқа қўшиб берилди | 
				                
                    | 40' |   | ВУУУУҲ! Абдухолиқов майдон марказидан футболчиларни алдаб жарима майдони ичига кириб келиб, Маратга пас берди, Бикмаев эса фойдалана олмади | 
				                
                    | 40' |   | Майдонда курашлар бошланиб кетди! Ҳакам "Локо" футболчиси Крилл Погребнякни огоҳлантирди | 
				                
                    | 37' |   | "Локомоти" устунликни ўз томонига оғдиришга ҳаракат қилмоқда. Меҳмонлар фойдасига бурчак тўпи... | 
				                
                    | 35' |   | Ўйин кескин курашлар остида ўтмоқда. | 
				                
                    | 31' |   | Нестеровга нисбатан ҳужумда қоида бузилди | 
				                
                    | 27' |   | Маълумотларга қараганда, ўйинни 22минг томошабин стадиондан кузатмоқда | 
				                
                    | 26' |   | "Локо" футболчисининг бурчакдан узатган тўпи ҳеч кимга тегмай майдон ташқарисига чиқиб кетди | 
				                
                    | 21' |   | Бурчакдан узатилган тўпга Азиз боши билан зарба йўллади. Тўп дарвоза тепасидан ўтиб кетди | 
				                
                    | 20' |   | Бикмаевнинг жаримадан йўллаган зарбасини ҳимоячилар қайтарди | 
				                
                    | 19' |   | Азиз Турғунбоев ҳисобни очган эди. Гол инобатга олинмади. Ҳакам Азизни офсайдда деб топди | 
				                
                    | 17' |   | "Локомотив" футболчиси Олег Зотеев огоҳлантирилди! | 
				                
                    | 14' |   | Азим Аҳмедов Давронбек Умировга нисбатан қоида бўзди."Локо" футболчиси жароҳат олган бўлиши мумкин | 
				                
                    | 10' |   | Ўйиннинг 10 дақиқасига келибгина "Локо" ҳужумга ўитшга ҳаракат қилиб кўрди | 
				                
                    | 6' |   | ВУУУУҲ! "Навбаҳор" ҳужумлар ёмғирини уюштирмоқда. Ўринбоевнинг боши билан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди | 
				                
                    | 3' |   | Турғунбоевнинг бош билан йўллаган зарбасини ҳимоячи қайтаришга эришди | 
				                
                    | 2' |   | Ўйиннинг дастлабки дақиқаларидан мезбонлар кўпчилик бўлиб эътиборларини ҳужумга қаратишмоқда | 
				                
                    | 1' |   | Ўйин бошланди! Учрашувни мезбонлар бошлаб берди | 
				                
                    | ' |   | Бугунги ўйинда наманганлик мухлислар стадионда ажойиб атмосфера намойиш қилишмоқда. Ўйингоҳ лиқ  тўла... | 
				                
                    | ' |   | Жамоалар ПФЛ мадхияси садолари остида майдонга чиқиб келишмоқда | 
				                
                    | ' |   | Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Ўзбекистон чемпионатининг 2-тури доирасидаги марказий ўйин Наманганда бўлиб ўтади. «Навбаҳор» ўз уйида «Локомотив»ни қабул қилмоқда. |