Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.
        
			                
                    | ' |   | "Барселона" - "Реал Сосьедад" - 1:0 | 
				                
                    | 90+8' |   | Ҳакам голни бекор қилдию, ўйинни якунлади. Месси офсайд бераётган пайтда Фати бироз офсайдда қолган экан | 
				                
                    | 90+7' |   | VAR вазиятни кўриб чиқмоқда. Гол бекор бўлиш эҳтимоли йўқ эмас | 
				                
                    | 90+6' |   | ГООООЛ! "Барселона" қарши ҳужумга ўтди ва Фатининг узатмасидан кейин Альба бўш дарвозани ишғол қилди | 
				                
                    | 90+3' |   | Месси рақиб жарима майдони ичида 3 ҳимоячи орасидан ўтиб кетдию, аммо тўпга етиб бора олмади | 
				                
                    | 90+1' |   | Вуууҳ! Каталонияликлар қарши ҳужум ташкил қилишди. Альбанинг аниқ узатмасидан кейин Месси тўпни рақиб жарима майдони ичида қабул қилди. Аммо тўп ундан бироз узоқлашгани боис ҳимоячи хавфни бартараф этди | 
				                
                    | 90+1' |   | Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшилди | 
				                
                    | 90+1' |   | "Сосьедад" ҳужум қилишда давом этмоқда. Улар бурчак зарбаси ишлашди | 
				                
                    | 89' |   | Басклар бурчак зарбасини амалга оширишди. Тер Штеген мушти билан тўпни уриб юборди | 
				                
                    | 88' |   | "Барселона"да сўнгги ўзгариш: Брэйтуэйт ўрнига Хуниор Фирпо туширилди | 
				                
                    | 85' |   | "Барса"да ўзгариш: Гризманн ўрнига Ансу Фати туширилди | 
				                
                    | 84' |   | "Сосьедад"да учинчи ўзгариш: Исак ўрнига Виллиан Жозе туширилди | 
				                
                    | 84' |   | Чап қанотдан жарима майдонига кириб келган Начо Монреал йиқилди. Аммо пенальти йўқ. | 
				                
                    | 83' |   | Месси чап томондан жарима майдонига кирди, аммо сўнгги паллада Ойарсабалга нисбатан фол ишлатди | 
				                
                    | 81' |   | ГООООООЛ! Лионель Месси, 1:0! Дарвозабон зарба йўналишини топдию, аммо тўпни қайтара олмади | 
				                
                    | 80' |   | Ойарсабаль сариқ карточка олди. Ҳакам билан тортишгани учун | 
				                
                    | 80' |   | "Сосьедад" дарвозаси томон пенальти! Кутилмаган қарор! | 
				                
                    | 79' |   | Ҳакам видеокўрик ҳудудига йўл олди. У "Реал Сосьедад" ҳимоячисининг қўлига тўп теккан вазиятни ўз кўзи билан кўрмоқчи | 
				                
                    | 78' |   | Басклар хавфли қарши ҳужум ташкил қилишди. Монреалнинг зарбасига аниқ етишмади | 
				                
                    | 76' |   | Гуэвара огоҳлантирилди. У Мессини ортдан йиқитди | 
				                
                    | 75' |   | "Сосьедад" майдон марказида тўпни олиб қўйиб ҳужум ташкил қилди. Исак жарима майдонига кириб кучли зарба берди. Аммо ноаниқ | 
				                
                    | 74' |   | "Барселона"да ўзгариш: Иван Ракитич ўрнига Артуро Видаль туширилди | 
				                
                    | 74' |   | Ойарсабаль 16 метрдан ноаниқ зарба берди | 
				                
                    | 73' |   | Оҳо! Исак чап қанотда Семедудан қочиб кетиб, жарима майдонига шериги томон пас берди. Пике сўнгги паллада хавфни бартараф этди | 
				                
                    | 71' |   | Меҳмонлардан хавфли ҳужум. Ҳужумга қўшилган Начо Монреалнинг зарбаси рекошет орқали зарбага айланиб кетди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди | 
				                
                    | 71' |   | "Реал Сосьедад"да ўзгариш: Льоренте ўрнига Игорь Субелдия туширилди | 
				                
                    | 68' |   | Майдон марказида Пике ва Микель Мерино тўқнашиб кетишди. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилди | 
				                
                    | 67' |   | Вуууууҳ! "Барселона" яна бир ажойиб имкониятдан фойдалана олмади. Месси-Альба комбинациясидан сўнг Хорди олис устун томон пас берди. Ракитич тўпга ташланди, аммо ета олмади | 
				                
                    | 65' |   | "Барса" кетма-кет 2та бурчак зарбасини амалга оширди. Такрорий ҳужумдан пайтида Мессидан пасидан кейин Пике бош билан зарба берди. Ремиро тўпни эгаллади | 
				                
                    | 65' |   | Вууууҳ! Каталонияликлар яхши паслар билан рақиб жарима майдонига кириб келишди. Ракитич 12 метрлардан кучли зарба берди. Алекс Ремиродан ажойиб сэйв! | 
				                
                    | 61' |   | Жерар Пике огоҳлантириш олди. | 
				                
                    | 60' |   | Вуууҳ! Альба юқоридан узатма берди. Гризманн бош билан тўпни Месси йўлига ташлаб берди. Леонинг зарбасидан кейин тўп юқорига кўтарилиб кетди | 
				                
                    | 59' |   | "Сосьедад"да ўзгарши: Барренеткчеа ўрнига Ойарсабаль туширилди | 
				                
                    | 58' |   | "Сосьедад" футболчиси ажойиб имкониятдан фойдалана олмади. У жарима майдонига кирди, тўпни ўнг оёғига тўғрилади ва зарба берди. Анча ноаниқ | 
				                
                    | 57' |   | Месси йўллаган зарбани ҳимоячи бош билан қайтарди | 
				                
                    | 56' |   | Микель Мерино огоҳлантириш олди. Мессига нисбатан фол ишлатгани учун | 
				                
                    | 55' |   | Меҳмонларнинг ҳужуми. Эдегор "Барса" жарима майдони ичида тўпни қабул қилди, аммо зарба беришни қойиллатмади | 
				                
                    | 54' |   | Вуууууҳ! Альбанинг чап қанотдан берган узатмасини Месси жарима майдони ташқарисида тўпни эгаллади ва ўнг оёқда зарба берди. Тўп устундан 2 метр наридан ўтиб кетди | 
				                
                    | 53' |   | Тер Штегеннинг узатмасидан кейин Гризманн рақиб жарима майдонига кириб борди, тўпни эгаллаб ортга узатишга қарор қилди. Такрорий ҳужум пайтида эса Семеду тўпга эта олмади | 
				                
                    | 51' |   | Басклар иккинчи бўлимда тўпни кўпроқ назорат қилмоқда | 
				                
                    | 46' |   | Бўлимдаги илк ҳужумни "Сосьедад" ташкил қилди. Жарима майдони чизиғи устидан берилган зарба аниқ чиқмади | 
				                
                    | 46' |   | Иккинчи тайм бошланди. Давом этамиз | 
				                
                    | 45' |   | Биринчи бўлим якунланди. Ҳозир ҳисоб — 0:0 | 
				                
                    | 45' |   | Меҳмонлар бурчак зарбасини амалга оширишди. Пике бош билан тўпни қайтарди | 
				                
                    | 43' |   | "Сосьедад" майдон марказидан жарима тўпини ўйинга киритди. Офсайд қайд этилди | 
				                
                    | 42' |   | Месси сариқ карточка олди. У рақиб оёғига хавфли ташланди | 
				                
                    | 40' |   | Вуууууҳ! Учрашувдаги энг хавфли вазият юзага келди. Альба-Брэйтуэйт-Де Йонг-Месси комбинациясидан кейин Лео 10 метрдан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди | 
				                
                    | 39' |   | Де Йонг берган узатмадан кейин Брэйтуэйт жарима майдонига кириб, чап қанотдан дарвоза яқинига пас берди. Посбон тўпни эгаллаб олди | 
				                
                    | 36' |   | Альба чап қанотдан жарима майдони ичидаги Мессига аниқ пас берди. Ҳимоячи аргентиналик футболчига зарба бериш учун имкон бермади | 
				                
                    | 33' |   | Меҳмонлар қарши ҳужумда олис масофага узатма беришди. Тер Штеген олдинга чиқмаганида ҳужумчи ҳисобни очиши мумкин эди | 
				                
                    | 30' |   | Бурчакдан етказилган тўпга Брэйтуэйт бош билан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди | 
				                
                    | 29' |   | Вууууҳ! Месси бурчакка яқин жойда рақиб ҳимоячисидан тўпни олиб қўйди ва хавфли ҳужумга асос солди. Бускетснинг узатмасидан кейин Лео яккама-якка вазиятга чиқди ва зарба берди. Тўп дарвозабондан майдонни тарк этди | 
				                
                    | 29' |   | Брэйтуэйтнинг узатмасидан кейин Ракитич рақиб жарима майдони атрофида тўпни қабул қилди ва ноаниқ зарба берди | 
				                
                    | 27' |   | "Реал Сосьедад" футболчилари қисқа пас билан рақиб жарима майдонига кириб келишди. Юқоридан етказилган сўнгги узатмага Исак бош билан зарба берди. Ноаниқ | 
				                
                    | 23' |   | Тўп назорати Сетьен жамоаси томонида | 
				                
                    | 19' |   | Меҳмонлар яхши қарши ҳужум ташкил қилишлари мумкин эди. Аммо Исак тўпни кўпроқ ушлаб қолди ва вазиятни қўлдан чиқарди | 
				                
                    | 18' |   | Иван Ракитич офсайдда қолди | 
				                
                    | 17' |   | Альбанинг узатмасидан кейин Бретуэйт яккама-якка вазиятга чиқиб, дарвозани ишғол қилди. Аммо у бироз офсайдда қолгани учун гол инобатга олинмади | 
				                
                    | 16' |   | Клеман Лангле сариқ карточка олди. Португа нисбатан тактик фол ишлатилди | 
				                
                    | 15' |   | Оҳо! Мессининг пасидан кейин Брэйтуэйт олдинги интилди, жарима майдонига кирди ва кучли зарба бера олмади. Ремиро тўпни эгаллаб олди | 
				                
                    | 10' |   | Хавфли зарба. Мессининг узатмасидан кейин Брэйтуэйт жарима майдонига кирди, бир ҳимоячини алдади ва ўткир бурчак остида зарба берди. Дарвозабон оёғи билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб  юборди | 
				                
                    | 8' |   | Басклар хавфли ҳужум ташкил қилишди. Ўнг қнаотдан етказилган узатмани Пике қайтариб қолди | 
				                
                    | 7' |   | Альба олдинги чизиқ томон узатаётган Френки де Йонг томон узатма берди. Ремиро тўпни эгаллаб олди | 
				                
                    | 6' |   | "Сосьедад" футболчиси офсайдда қолди | 
				                
                    | 4' |   | Тер Штеген ўз жарима майдони атрофида тўпни ҳаддан ташқари кўп ушлаб, жамоаси учун қалтис ҳаракат қилмоқда. Исак жарима майдонига кириб борди, аммо зарба беришга улгурмади | 
				                
                    | 3' |   | Ўйин темпи юқори эмас | 
				                
                    | 1' |   | Учрашув бошланди. Тўпни ўйинга Месси киритиб берди. | 
				                
                    | ' |  | "Барса" ўзининг шахмат шаклидаги кўк-анорранг, "Сосьедад" эса оқ-кўк йўл-йўл рангли футболкаларда ҳаракат қилишади. | 
				                
                    | ' |   | Диққат, жамоалар майдонга чиқиб келишди | 
				                
                    | ' |  | Кике Сетьен бир нечта ўйинда ҳужумга Артуро Видални қўйган бўлса, бугун Мартин Бретуэйтни илк марта асосий таркибда майдонга туширмоқда. | 
				                
                    | ' |  | "Барселона" класикодаги мағлубиятдан кейин навбатдаги ўйинни ўтказаётган бўлса, "Соседад" бир ҳафта олдин "Вальядолид"ни мағлуб этган бўлса, ҳафта ўртасида Испания кубоги ярим финал жавоб ўйинини ўтказди ва финалга чиқди. | 
				                
                    | ' |   | Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Испания чемпионатининг 27-тури доирасида марказий учрашув "Камп Ноу"да бўлиб ўтади. «Барселона» ўз майдонида «Реал Сосьедад»ни қабул қилмоқда. |