Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.
90+4' |
|
Учрашув тугади — 0:0.
|
90' |
|
Иккинчи таймга 4 дақиқа қўшилди
|
90+1' |
|
ВУУУҲ! Рэшфорд ғалаба тўпини киритиши мумкин эди. Маркус жарима майдони чизиғи устида тўпни олис бурчак томон айлантирди. Менди ажойиб сэйв билан зарбани қайтарди
|
88' |
|
Гринвуд рақиб жарима майдонининг ўнг қанотидан ичкарига узатма берди. Кавани йўллаган зарба йўлига ҳимоячи ғов бўлди
|
87' |
|
Ҳаким Зиёш бурчакдан тўпни ўйинга киритди. Ҳимоячи бош билан қайтарган тўпни Жоржиньо олис масофадан дарвоза томон тепишга уринди. Тўп юқорига кўтарилиб кетди
|
85' |
|
"Челси" бурчакдан тўпни ўйинга киритди. Ҳимоячи тўпни қайтарди
|
83' |
|
"МЮ"да ўзгариш: Мактомини ўрнига Гринвуд туширилди
|
80' |
|
"Челси"да ўзгариш: Пулишич ўрнига Ҳаким Зиёш туширилди
|
80' |
|
Ўйин сўнгида "МЮ" босимни оширмоқда. Погбанинг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди
|
77' |
|
Футболчиларда чарчоқ аломатлари сезила бошлади. Улар тез-тез жароҳат олишмоқда ёки майдонга ётиб олишмоқда
|
71' |
|
"Челси"да иккита ўзгариш: Вернер ва Хаверц ўрнига Маунт ва Абрахам туширилди
|
70' |
|
Кавани ўнг қанотдан етказган узатмани Менди эгаллаб олди
|
69' |
|
Яхши вазият. Рэшфорд чап қанотдан жарима майдонига кирди ва Аспиликуэтани алдаб зарба берди. Аммо Сесарнинг ўзи тўп йўлига тўғаноқ бўлди
|
68' |
|
Ўйин темпи бироз тушди. Жамоалар эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишмоқда
|
63' |
|
"Челси" яхши қарши ҳужум ташкил қилиб, бор-йўғи бурчак зарбаси ишлади
|
60' |
|
Вуууҳ! Жеймс ўнг қанотдан етказган узатмага Пулишич бироз ета олмай қолди
|
58' |
|
Вуууҳ! Кавани тўпга илк тегинишидаёқ рақиб дарвозасини ишғол қилиши мумкин эди. Фернандеш қанотдан етказилган узатмани уругвайлик футболчи дарвозага буришга ҳаракат қилди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
|
57' |
|
"МЮ"да иккита ўзгариш бўлди. Майдонга Погба ва Кавани туширилди
|
54' |
|
Меҳмонларнинг яна бир ҳужуми. Сўнгги паллада Ван Биссака тўпни қайтариб қолди. Акс ҳолда "Челси" футболчиси яккама-якка вазиятга чиқиб кетарди
|
53' |
|
"Челси" комбинациялар орқали рақиб жарима майдонига кириб келди. Сўнгги узатмани ҳимоячилар қайтариб қолишди
|
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди
|
45+1' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча - 0:0
|
45' |
|
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
|
41' |
|
Оҳо! Хуан Мата жарима майдони ташқарисидан ажойиб зарба йўллади. Менди сэйв намойиш қилди
|
40' |
|
Жаримадан етказилган узатмани Магуайр бош билан қайтарди
|
39' |
|
Люк Шоу сариқ карточка олди
|
35' |
|
ВУУУҲ! Рэшфорд дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетиб, 14 метрлардан зарба берди. Менди оёғи билан тўпни қайтариб қолди
|
34' |
|
Пулишич бу сафар марказдан жарима майдонига кирди ва зарба берди. Тўп ҳимоячининг оёғидан майдонни тарк этди
|
32' |
|
Оҳо! Пулишич чап қанотда Линделёфни алдаб ўтиб, жарима майдонига кирди ва зарба берди. Тўпни Де Хеа эгаллади
|
31' |
|
Ўйиндаги дастлабки аниқ зарба. Фернандеш 20 метрлардан йўллаган тўпни Эдуар Менди эгаллаб олди
|
31' |
|
"Юнайтед" кетма-кет икки марта бурчак зарбасини амалга оширди. Лондонликлар хавфни бартараф этишди
|
28' |
|
Рис Жеймс чап қанотда белгиланган жаримадан дарвоза томон зарба берди. Тўпни Давид де Хеа эгаллаб олди
|
26' |
|
"Челси"да яхши имконият. Хаверц жарима майдонига кираётган Вернерга узатма берди. Тимо тўпга ета олмади
|
25' |
|
"МЮ" бурчак зарбасини амалга оширди. Меҳмонлар тўпни майдон марказига қайтаришди
|
20' |
|
Сўнгги дақиқаларда Лэмпард жамоаси ташаббусни қўлга олаётгандек
|
18' |
|
"Челси" бурчак зарбасини амалга оширди. Хавфли вазият юзага келмади
|
12' |
|
Ҳозирча дарвозалар олдида хавфли вазиятлар юзага келмади
|
8' |
|
Тўп назорати Сульшер шогирдлари томонида
|
5' |
|
Томонлар навбати билан ҳужум ташкил этишмоқда. Комбинациялар жарима майдони атрофида узилиб қолмоқда
|
2' |
|
Манчестер шаҳрида ёмғир ёғмоқда.
|
1' |
|
Баҳс бошланди. Тўпни ўйинга лондонликлар киритиб беришди
|
' |
|
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Англия чемпионатининг 6-туридан ўрин олган «Манчестер Юнайтед» - «Челси» ўйинидан матнли онлайн трансляцияни бошлаймиз
|