La-liga - 2020-21 / 12-тур / 05.12.2020 20:15 |
|
Sevilya
|
0
:
1
|
Real Madrid
Винисиус Жуниор (56) |
|
Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.
90+3' |
|
Учрашув якунланди. "Реал" сафарда "Севилья" устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.Барчангизга кузатиб борганингиз учун раҳмат!
|
90+2' |
|
Қанотдан узатилган тўпни Куртуа баланд сакраб эгаллаб олди
|
90+3' |
|
Учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди
|
88' |
|
"Севилья" футболчиси Фернандо рақиб жарима майдони ичида йиқилиб, ҳакамдан пенальти сўради, бироқ ўйин рефериси учрашувни давом эттириш кераклигини кўрсатди
|
86' |
|
"Реал" дарвозаси олдида ҳужумлар "ёмғири". Куртуа бу сафар Окампоснинг чалқанча услубда йўллаган аниқ зарбасини қайтарди
|
84' |
|
Майдон эгалари тинимсиз босим уюштирмоқда. Ҳозирча "қироллик клуби" ҳимоячилари ишончли ҳаракат қилмоқда
|
81' |
|
Диего Карлос майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Уссама Идрисси ўйинга қўшилди.
|
80' |
|
ВУУУҲ! Сусо рақибларини ажойиб тарзда алдаб ўтиб, дарвоза томон зарба йўллади, афсус ноаниқ
|
75' |
|
ВУУУУУУҲ Гуделнинг жаримадан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.
|
73' |
|
Каземиро жарима майдони яқинида рақиб футболчисига нисбатан қоида бузди
|
41' |
|
Мағлубиятга учраётган мезбонлар кетма-кет ҳужумлар уюштирмоқда
|
65' |
|
"Реал"да ўзгариш Родриго ўрнига Асенсио майдонга туширилди
|
64' |
|
Сусо тўхтатмай дарвоза томон зарба йўллади, ноаниқ
|
61' |
|
Ракитичнинг яқин масофадан йўллаган зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди
|
58' |
|
Лука Модрич огоҳлантирилди
|
56' |
|
ГООООООЛ! Меҳмонлар ҳисобда олдинга чиқиб олди. Мендининг марказга узатан тўпини Жуниор дарвозага тўғирлаб юборди.
|
51' |
|
Люк де Йонгнинг чалқанча услубда йўллаган зарбасини Куртуа ушлаб олди.
|
45' |
|
Иккинчи бўлимга старт берилди
|
' |
|
Иккинчи бўлим бошланиш арафасида
|
45' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 0:0
|
45+1' |
|
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
|
44' |
|
Кроос огоҳлантирилди
|
42' |
|
Андалусияликлар бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.
|
38' |
|
ВУУУҲ!
Бенземанинг узоқ бурчакка берган зарбасини Буну қайтарди
|
32' |
|
"Севилья" яхши стандарт вазиятга эга бўлди. Бироқ футболчилар ундан унумли фойдала олмади.
|
25' |
|
Бензема жарима майдонида шеригига пас берди. Бироқ ҳимоячи уни бутунлай зарарсизлантира олди
|
21' |
|
Яна Кроос! Бу сафар унинг ўзи дарвозани мўлжалга олди, бироз ноаниқ
|
19' |
|
Крооснинг жарима майдонига узатган тўпини рақиб ҳимоячилари қайтариб юборди
|
15' |
|
"Реал" бурчак яқинида стандартга эга бўлди. Уни Кросс амалга оширади.
|
8' |
|
Мадрид клуби бирин-кетин ҳужумлар уюштирмоқда, бироқ якуний зарбада Зидан шогирдларига аниқлик етишмаяпти
|
4' |
|
Каземиронинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади
|
2' |
|
Ўйинни меҳмонлар фаолроқ бошлади. "Реал" дастлабки дақиалардаёқ қулай имкониятга эга бўлганди Родриго ундан фойдалана олмади
|
1' |
|
Учрашувга старт берилди!
|
' |
|
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари бироздан сўнг "Севилья" ва "Реал Мадрид" жамоалари ўртасидаги ўйин бошланади. Учрашувни сизлар билан бирга камина Жалолиддин Қобилжонов биргаликда кузатиб борамиз
|