«A» Seriya - 2020-21 / 13-тур / 20.12.2020 19:00 |
|
Benevento
Инсинье (57)
Сау (89)
|
2
:
0
|
Jenoa
|
|
Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.
90+4' |
|
Учрашув якунланди. Шомуродов жамоаси сафарда 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди
|
90+4' |
|
Учрашувга 4 дақиқа қўшиб берилди
|
89' |
|
ГОЛ! "Беневенто" ўйин масаласини деярли ҳал қилди.
|
88' |
|
Жарима майдони ичида Масиело рақибга нисбатан қоида бузди. Ҳакам нуқтага ишора этди.
|
84' |
|
Узоқ масофадан берилган зарбани "Беневенто" посбони қайтарди.
|
78' |
|
Горан Пандев ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди
|
75' |
|
Эдуардо Гольданига ўрнига Давиде Заппакоста ўйинга қўшилди.
|
72' |
|
Маттиа Дестро ўз ўрнини Жанлука Скамаккага бўшатиб берди.
|
65' |
|
Яқин масофадан берилган кучли зарбани "Женоа" ҳимоячиси боши билан қайтарди.
|
58' |
|
Горан Пандев, Доминико Кришито ҳамда Иван Радованович ўйинга қўшилди. Улар ўрнига Леннарт Циборра, Элдор Шомуродов ва Стефан Стураро захирага олинди.
|
57' |
|
ГОЛ! "Беневенто" ҳисобни очди!
Роберто Инсинье қанотдан рейд уюштириб, жарима майдонига кирди ва дарвозабон учун имконсиз қилиб зарба берди.
|
56' |
|
Шомуродов ҳужумда фол ишлатди
|
51' |
|
Шомуродов жамоадошини олдинга чорлаган эди, бироқ футболчи тўпга етиб бора олмади
|
48' |
|
"Беневенто" майдон бўйлаб тўп назоратини амалга оширмоқда.
|
45' |
|
Иккинчи бўлим бошланди.
|
45+1' |
|
Танаффус! Ҳозирча ҳисоб 0:0
|
45+1' |
|
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
|
43' |
|
Жарима майдони ичида рақибидан ўтган Капрари йиқилиб тушди. Ҳакам жуда баҳсли вазиятда ўйинни давом эттиришга рухсат берди.
|
40' |
|
Ўйин назорати аста-секинлик билан майдон эгалари томонга ўтмоқда.
|
35' |
|
Лападуланинг дарвоза томон йўллаган зарбаси йўлига Элдор тўғаноқ бўлди.
|
32' |
|
ШОМУРОДООООВ!!! Иккинчи қаватдан келган тўпни Шомуродов тўхтатмай дарвозага йўллади. Дарвозабон катта қийинчилик билан тўпни қайтарди.
|
27' |
|
Меҳмонлар орқа чизиғда қисқа узатмалар билан, рақибни кўпроқ югуришга мажбур қиляпти.
|
22' |
|
ВУУУҲ! Лападуланинг жаримадан йўллаган зарбаси бирозгина ноаниқ чиқди
|
18' |
|
Стураро марказда рақибга нисбатан тактик фол ишлатди.
|
16' |
|
Жарима майдонига оширилган тўпни Шомуродов дарвозага йўллади. Афсуски, бу сафарги зарба бироз ноаниқ кетди.
|
13' |
|
Маттиа Бани огоҳлантирилди
|
9' |
|
"Женоа" футболчилари ҳужумда қоида бузди. Стандарт вазият қўлдан кетди
|
3' |
|
Майдон эагалари ўйин тизгинини ўз қўлига олишга ҳаракат қилмоқда
|
1' |
|
Учрашувга старт берилди
|
' |
|
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда
|
' |
|
"А" Сериянинг 13-туридан ўрин олган "Беневенто" ва "Женоа" жамоалари ўртасидаги ўйин бошланади. Учрашувни матнли трансляциясини ушбу саҳифада томоша қилишингиз мумкин
|