Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.
90+6' |
|
Ўйин тугади. Ўзбекистон миллий жамоаси асабий кечган баҳсда кичик ҳисобда ғалаба қозонди.
|
90+4' |
|
Яман жарима тўпини ўйинга киритди. Офсайд
|
90+2' |
|
Яманда ҳам икки ўзгариш бўлди
|
90+1' |
|
Иккинчи таймга 6 дақиқа қўшиб берилди
|
90' |
|
Ўзбекистонда икки ўзгариш: Иброҳимхалил ўрнига Олег Зотеев, Элдор Шомуродов ўрнига Игорь Сергеев туширилди
|
88' |
|
Машарипов жарима майдонига кириб йиқилди. Ҳакамнинг ҳуштаги жим
|
88' |
|
Яман бурчак зарбасини тепди. Санжар Қувватов тўпни илиб олди
|
84' |
|
Футболчиларимиз қисқа паслар билан рақиб жарима майдонига кириб келишди. Бор-йўғи бурчак зарбаси
|
82' |
|
Эҳ, Одил Аҳмедов! Сардоримизнинг зарбасини дарвозабон қайтарди
|
81' |
|
ПЕНАЛЬТИ! Яман дарвозаси томон! Ҳимоячи жарима майдонига кирган Галиулинни чалиб йиқитди
|
79' |
|
Муҳсин Муҳаммадга сариқ карточка. У Рустам Ашурматовнинг юзига тирсак билан урди. Футболчимизнинг бурни қонади
|
77' |
|
Элдор Шомуродовга огоҳлантириш берилди.
|
76' |
|
Терма жамоамиз тезкор қарши ҳужум ташкил қилди. Аммо Аҳмедов зарба беришга мослаша олмади
|
75' |
|
Ўзбекистонда ўзгариш: Санжар Қодирқулов ўрнига Вагиз Галиулин туширилди.
|
74' |
|
Сув ичиб олиш учун қисқа танаффус
|
73' |
|
Ўзбекистон қисқа паслар билан яхши ҳужум ташкил қилди. Аммо Аҳмедов зарба бера олмай қолди
|
72' |
|
Яманда яна бир ўзгариш: Муфийд Жамол ўрнига Умар Абдуллоҳ туширилди.
|
70' |
|
Яманда ўзгариш: Мансур Эмад ўрнига Аҳмад Моҳир туширилди
|
64' |
|
Яманлик футболчи Муҳаммад Аҳмед сариқ карточка олди. У Алижоновга нисбатан қўпол ўйнади
|
62' |
|
Ўзбекистонда иккинчи ўзгариш: Икром Алибоев ўрнига Аброр Исмоилов туширилди
|
60' |
|
Ҳожиакбар, яхши! Бир ҳимоячини алдаб ўтиб, 25 метрлардан зарба берди. Бирозгина ноаниқ
|
59' |
|
Энди Қувватов сэйв намойиш этди. Яман жаримадан етказган тўпга футболчи бош билан зарба берганди
|
57' |
|
Вуууҳ! Бурчак тўпидан кейин Машарипов дарвозабон билан яккама-якка вазиятда қолди ва зарба берди. Яна дарвозабон қутқармоқда!
|
57' |
|
Жалолиддин яна бир марта ўз қанотида яхши ишлади. Ҳимоячи хавфни бартараф этди
|
54' |
|
ВУУУУУҲ! Машарипов чап қанотда ҳимоячилар чиройли алдаб ўтиб, ажойиб узатма берди ва идеал узатма берди. Аҳмедов бош билан зарба берди. Дарвозага кираётган тўпни Муҳаммад Аман қайтариб қолди!
|
52' |
|
Алижонов яхши ҳаракат қилиб, жарима майдонига кириб борган Шомуродовни тўп билан таъминлади. Элдор эса аниқ зарба йўллай олмади
|
52' |
|
Муҳсин Муҳаммад олис масофадан ерлатиб зарба берди. Қувватов тўпни эгаллаб олди
|
48' |
|
Вуууҳ! Машарипов бир ҳимоячини алдаб ўтиб, жарима майдонига яқинлашди ва чап оёқда аниқ зарба берди. Муҳаммад Аман тўпни қайтарди
|
47' |
|
Вуууҳ! Яманлик футболчи Аҳмед Содиқ олис масофадан хавфли зарба йўллади. Қувватов тўпни қайтарди. Бурчак зарбаси
|
46' |
|
Яна пенальти ишлашимиз мумкин эди. Шомуродовнинг узатмасидан кейин Қодирқулов жарима майдонига кириш чоғида ҳимоячига урилиб йиқилди. Ҳакам бу сафар фол қайд этмади
|
46' |
|
Иккинчи бўлим старт олди
|
46' |
|
Ўзбекистонда ўзгариш: Умарбек Эшмуродов ўрнига Рустам Ашурматов туширилди
|
' |
|
Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари иккинчи тайм учун майдонга чиқиб бўлишди. Яманни кутяпмиз
|
' |
|
Параллел равишда кечаётган Саудия Арабистони - Сингапур учрашувининг биринчи бўлимидан сўнг ҳисоб очилмаган.
|
45+3' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча Яман - Ўзбекистон - 0:1. Танаффус
|
45+2' |
|
Икром Алибоев сариқ карточка олди. У рақиб оёғини босиб олди
|
45' |
|
Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
|
45' |
|
Аҳмедов юқоридан узатма берди. Қобилов бош билан рақиб ҳимоячиси юзига зарба бериб юборди. Фол қайд этилди
|
44' |
|
Шомуродовга нисбатан фол ишлатилди. Дарвозагача 28 метрлар...
|
42' |
|
Аҳмедов жарима майдонига кириш палласида ҳимоячи ундан тўпни олиб қўйди
|
40' |
|
Бизда яхши имконият! Алижонов ўз қанотидан рақиб жарима майдонига кирди ва бир ҳимоячини алдади ҳамда чап оёқда зарба берди. Муҳаммад Аман яхши сэйв билан зарбани қайтарди
|
39' |
|
Терма жамоамиз тўп назоратида устун ҳаракат қила бошлади.
|
35' |
|
Вууууҳ! Терма жамоамизда яхши имконият! Шомуродов - Алибоев - Алижонов - Шомуродов комбинациясидан кейин Элдор 10 метрлардан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
|
31' |
|
Ҳакам ўйинда танаффус эълон қилди ва футболчиларга томоқ ҳўллаб олиш учун имконият берди. Ҳаво иссиқ
|
28' |
|
Яманликлар ўнг қанотдан жарима зарбасини амалга оширишди. Муваффақиятсиз
|
27' |
|
Ҳакамлар офсайд қайд этишда шошиб қолишди ва хато қилишди
|
26' |
|
Яман бурчак зарбасини тепди. Қувватов тўпни эгаллаб олди
|
25' |
|
Бурчакдан етказилган узатмани Қобилов бош билан зарба берди. Анча ноаниқ
|
24' |
|
Алижонов яхши ўйнади ва бурчак зарбаси ишлади
|
23' |
|
Жалолиддин чап қанотдан яхши узатма берганди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди
|
23' |
|
Яман гол ўтказгач ҳужумга ўта бошлади
|
19' |
|
ГООООЛ! Жалолиддин Машарипов ҳисобни очди. Дарвозабонни чиройли алдади ва дарвозани ишғол қилди!
|
17' |
|
ПЕНАЛЬТИ ишладик! Иброҳимхалилни йиқитишди
|
14' |
|
ВУУУУҲ! Қувватовдан ажойиб сэйв! Акс ҳолда Яман ҳисобни очиш учун жуда яхши имкониятга эга бўлди. Қанотдан узатма берилган пайтда икки марказий ҳимоячимизнинг ўзаро тушунмовчилиги эвазига ҳужумчи дарвозабонимиз билан яккама-якка вазиятда қолди ва зарба берди. Тўп Санжарга тегиб қайтди!
|
11' |
|
Тўп Яман посбонга етказилганида Шомуродов унга нисбатан босим уюштирди. Дарвозабон тўпни тепиб юборганидан сўнг унинг оёғи Элдорнинг оёғига тегиб кетди. Жароҳат жиддий эмас, хайрият
|
9' |
|
Қодирқуловга нисбатан ўнг қанотда фол ишлатилди
|
8' |
|
Ўзбекистон илк дақиқаларда узун паслар кўп фойдаланмоқда.
|
8' |
|
Қанотдан етказилган узатмани Қувватов эгаллаб олди
|
7' |
|
Яман курашмоқда. Майдон марказини бериб қўймоқчи эмас
|
2' |
|
Машариповга нисбатан фол ишлатилди. Аҳмедов тўпни жарима майдонига етказиб берди. Шомуродовнинг бош билан берган зарбасини Яман посбони эгаллаб олди. Дастлабки аниқ зарба бор бизда
|
1' |
|
Учрашув бошланди. Тўпни ўйинга Элдор Шомуродов киритиб берди
|
' |
|
Ўйин бошланиш арафасида. Аммо бир дақиқалик сукунат эълон қилинди
|
' |
|
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш босқичи доирасида бугун навбатдаги баҳсни ўтказмоқда. Бугунги рақибимиз Яман терма жамоаси
|