Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.
120' |
|
Мана узоқ кутган турниримиз бир пасда ўз ниҳоясига етди. Биз қўлдан келганча турнирдан энг қизиқ жараёнларни ёритиб бордик. Келгуси катта турнирларда ва келгуси катта ўйинларда кўришгунча хайр, саломат бўлинг
|
120' |
|
Шундай қилиб, Италия терма жамоаси Евро-2020 ғолибига айланмоқда
|
120' |
|
Сака Пикфорднинг қаҳрамонлигини ер билан битта қилди
|
120' |
|
ЖОРЖИНЬООООООООООООО
|
120' |
|
Жоржиньо ҳаммасини ҳал қилиши мумкин
|
120' |
|
Санчонинг зарбасини Доннарума қайтарди ва Италия чемпион бўлишига бир қадам қолд
|
120' |
|
Бернардески дарвозабонни алдаб, ҳисобда олдинга чиқиб олди
|
120' |
|
Решфорд ноаниқ зарба йўллади
|
120' |
|
Бонуччиь гол уриб ҳисобни тенглаштирди
|
120' |
|
Магуайер Англияни серияда олдинга олиб чиқди
|
120' |
|
Белотти Италиядан 2-зарбани берди ва Пикфорд тўпни қайтарди
|
120' |
|
Англиядан Харри Кейн тўп ёнига келди ва у ҳам гол уришга муваффақ бўлди
|
120' |
|
Берарди осонликчи гол урди
|
120' |
|
Биринчи бўлиб Италия пенальти тепади ва тўп ёнида Берарди
|
120' |
|
Пенальтилар сериясига старт берилмоқда
|
120+3' |
|
Биз Евро-2020 финалида пенальтилар серияси гувоҳи бўламиз
|
120+1' |
|
Экстра таймларнинг иккинчисига 3 дақиқа қўшиб берилди
|
119' |
|
119-дақиқада италянлар бурчак зарбаси ишлаб олди
|
117' |
|
Эмерсон майдонни тарк этмоқда. Унинг ўрнина Флоренци майдонга тушди
|
112' |
|
Жоржиньо тўпга ташланишда яққол хатога йўл қўйди ва Грилишнинг сонини босиб олди
|
107' |
|
Англия терма жамоси хавфли ҳужумлар уюштирди ва зарбалар ҳам йўллади, бироқ тўп дарвозагача бормади
|
106' |
|
Белоттига нисбатан Магуайр ўз жарима майдони яқинида қоида бузилди ва Харри сариқ карточка билан огоҳлантирилди
|
105' |
|
Экста таймларнинг биринчиси ўз якунига етди
|
104' |
|
Ўта хавфли вазиятда Пикфорд жамоасини қутқарди. У Белотти зарба йўллашига имкон бермади
|
100' |
|
Белотти офсайдда қолиб кетди
|
99' |
|
Майдонга Жек Грилиш тушди. У Маунтни алмаштирди
|
96' |
|
Вератти майдонни тарк этди. Унинг ўрнига ёш Локателли майдонга тушди
|
95' |
|
Стерлинг ажойиб имкониятга эга бўлиб, ундан фойдалана олмади
|
90' |
|
Экстра таймларнинг биринчисига старт берилмоқда
|
90+6' |
|
Ўйиннинг асосий вақти ўз якунига етди. Энди экстра таймлар гувоҳи бўламиз
|
95' |
|
Қўшимча дақиқаларда Италия устунлик қилмоқда ва тўпни назорат қилмоқда
|
90+1' |
|
Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди
|
89' |
|
Стерлинг қанотдан тезлик билан кириб борди ва тўп билан бирга майдонни тарк этди
|
85' |
|
Афсуски, энг яхши ўйнаб турган футболчилардан бири Кьеза жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Бернардески тушмоқда
|
84' |
|
Филиппсга нисбатан Инсинье ўта қўпол ўйнади ва сариқ карточка билан жазоланди
|
80' |
|
Кьеза майдонда ётибди, шифокорлар унга тиббий ёрдам кўрсатмоқда
|
77' |
|
Майдон марказида Вератти ўйин қоидасини бузди
|
75' |
|
Тўп Саканинг қўлига беҳосдан тегиб кетди
|
73' |
|
Хендерсон Деклан Райс ўрнига майдонга тушмоқда
|
70' |
|
Триппьер ўрнига Сака майдонга тушди
|
69' |
|
Тўпни эгаллаб туриш бўйича кўрсаткич 71га 29 Италия фойдасига
|
67' |
|
ГОООООООООООООЛ! Ҳимоядаги палапартишликлардан сўнг Англия ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди. Гол муаллифи Бонуччи
|
66' |
|
Кьезанинг узатмасидан сўнг Магуайр тўпни майдондан чиқариб юборди
|
64' |
|
Бурчак тўпидан сўнг Стоунс яхши зарба йўллади ва яна бир корнер ишлаб олди
|
62' |
|
Кьеза тўпни ўнг оёққа тўғрилаб олиб, олис бурчакка яхши зарба йўллади, бироқ Пикфорд Англияни муқаррар голдан қутқарди
|
61' |
|
Пикфорд ўз дарвозасини тарк этиб, тўпни узоқлаштирди
|
60' |
|
Италия футболчиси ҳужумда тўпни қўл билан ўйнади
|
56' |
|
Инсиньенинг ўткир бурчак остидан тепган тўпини Пикфорд қайтаришга муваффақ бўлди
|
56' |
|
Иккинчи қаватда Магуайр устун келди ва зарба йўллади, лекин бироз ноаниқ
|
55' |
|
Бонуччи Стерлингга нисбатан ўйин қоидасини қўпол тарзда бузди ва сариқ карточка олди
|
53' |
|
Инсиньенинг тепган тўпи ўта ноаниқ бўлди
|
50' |
|
Инсиньенинг зарбаси бироз ноаниқ кетди
|
49' |
|
Стерлинг Инсиньени йиқитди. Унинг ўзи учун ажойиб нуқта
|
47' |
|
Стерлингга нисбатан ўйин қоидаси бузилди, аммо ҳакам пенальти бермади
|
45' |
|
Иккинчи бўлимга старт берилди
|
45+4' |
|
Биринчи бўлим ўз якунига етди. Шоунинг 2-дақиқада урган голи ҳозирча ягоналигини сақлаб турибди
|
45+2' |
|
Вераттининг жарима майдончаси яқинидан йўллаган зарбасини Пикфорд эгаллаб олди
|
45+1' |
|
Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди
|
43' |
|
Стерлинг рақиб жарима майдончаси ичида йиқилиб тушди, бироқ ҳеч қандай фол йўқ
|
41' |
|
Маунт ўйин қоидасини бузди. Италия фойдасига жарима зарбаси
|
37' |
|
Кейнга нисбатан майдон марказида ўйин қоидаси бузилди, аммо ҳакам бу ҳолатга эътибор бермади
|
35' |
|
Кьеза Райсни осонлик билан ортда қолдириб, ажойиб зарба йўллади, аммо бироз ноаниқ
|
31' |
|
Инсинье қанотдан кириб борди ва нотўғри пас берди, аммо тўп ҳамон Италияда
|
30' |
|
Майдон марказида Деклан Райсга нисбатан ўйин қоидаси бузилди
|
28' |
|
Италия терма жамоаси майдон марказида тўпни эгаллаб турибди.
|
25' |
|
Англия позицион ҳужумга шайланмоқда
|
23' |
|
Кьезанинг қанотдан узатган тўпини англияликлар эгаллаб олди
|
20' |
|
Майдон марказида Жоржиньо оёғини ушлаб ётибди
|
16' |
|
Эмерсонга тўп узатиб берилган эди, аммо у офсайдда қолиб кетди
|
14' |
|
Мейсон Маунтнинг узатмасидан сўнг Доннарума тўпни эгаллаб олди
|
13' |
|
Мейсон Маунт бурчак зарбаси ишлаб олди
|
12' |
|
Англия терм жамоаси қанотлардан хавфли ҳужумлар уюштирмоқда
|
9' |
|
Англия терма жамоаси майдон марказида тўпни ўзларида эгаллаб турибди
|
7' |
|
Инсинье яқин бурчакни нишонга олди, аммо бироз ноаниқ
|
7' |
|
Кьезага нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Хавфли жарима зарбаси
|
4' |
|
Мейсон Маунтга нисбатан майдон марказига яқин жойда ўйин қоидаси бузилди
|
2' |
|
ГОООООООООООООООЛ! Ҳисоб очилди. Финалда тезкор гол урилди. Люк Шоу тўпни дарвозага жойлаб қўйди
|
1' |
|
Италия терма жамоаси фойдасига бурчак зарбаси
|
0' |
|
Ҳакам ҳуштаги чалинди. Ўйинни Италия терма жамоси бошлаб берди
|
0' |
|
Ассалому алейкум қадрли футбол мухлислари. Узоқ кутилган Евро-2020нинг финал ўйини арафасида турибмиз. Мазкур учрашувдан матнли онлайн трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин
|