Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.
        
			                
                    | 90+' |   | Келаси учрашувларгача кўришгунча! Саломат бўлинг | 
				                
                    | 90+' |   | Учрашувга якун ясалди. Дастлабки турда ҳар иккала жамоа ҳам 1 очкодан бўлишиб оладиган бўлди. | 
				                
                    | 90+' |   | Вухххххх! сўнгги дақиқалар ёнмоқда. Шоҳруҳ Эшбўтаев шундоққина дарвоза тагидаги тўпни тепиб юбора олмади | 
				                
                    | 90' |   | Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди | 
				                
                    | 88' |   | Уҳҳҳҳҳҳ! Бектемир Абдуманнонов қарши ҳужумни гол билан якунлай олмади. Мухлисларнинг ҳафсаласи пир бўлди | 
				                
                    | 83' |   | Сурхон яна бир бирга бир имкониятни йўққа чиқарди | 
				                
                    | 79' |   | Олимпик аъзоси Муҳаммадқодир Ҳамралиев огоҳлантирилди | 
				                
                    | 77' |   | Зарбааааа! Ғиёсов дарвозабондан қайтган тўпни тўрга йўллашда адашди | 
				                
                    | 77' |   | Сурхон дарвозаси ёнида хавфли вазият! Ҳимоячи бутсаси билан рақибини шикастлади. Стандартни Даврон Анваров амалга оширади | 
				                
                    | 73' |   | Хавфлиииии!!! Шарофиддин Шобиров жарима майдончаси ичида дриблинг ишлатиб, зарба йўллади, бироқ ноаниқ | 
				                
                    | 69' |   | Меҳмонлар таркибида иккита ўзгариш амалга оширилди. Мурод Бобожонов ўрнига Шарафиддин Собиров, Луис Мигель ўрнига эса Абдул Азиз Юсупов баҳсга қўшилди. | 
				                
                    | 69' |   | Ўйин темпи анча сокинлашган. Ҳар иккала жамоа ҳам ҳужум уюштиришда анча эҳтиёткор режимга ўтишган | 
				                
                    | 64' |   | "Сурхон" футболчиси Нуриддин Хасанов ўрнига Мирослав Маркович ўйинга қўшилди. | 
				                
                    | 63' |   | Хавфлиииии! Бу сафар Олимпик футболчиси бирга бир имкониятдан унумли фойдалана олмади. Дарвозабон олдинга чиқиб тўғри қарор қабул қилди | 
				                
                    | 61' |   | ОГОҲЛАНТИРИШ. Сурхон аъзолари яна қўпол ўйнашда давом этади. Бу сафар Луис Мигел огоҳлантирилди | 
				                
                    | 59' |   | Сурхоннинг навбатдаги ҳужуми бесамар якунланди. Чап қанотдан узатилган тўпни ушлашда дарвозабон хатога йўл қўйди, бироқ бундан меҳмонлар унумли фойдалана олмади | 
				                
                    | 57' |   | Эҳҳҳҳҳҳ, Нуриддин Ҳасанов катта бўшлиқда олдинга чиқиб бориши мумкин эди, бироқ унинг шериги тўпни ҳимоячидан ўтказа олмади | 
				                
                    | 55' |   | Бобиржон Акбаров огоҳлантирилди | 
				                
                    | 53' |   | Хавфлииииии! Сурхон аъзоси бирга бир ҳолатга чиқиб кетиши мумкин эди, бироқ дарвозабон ўз ўрнида | 
				                
                    | 49' |   | Мезбонлар иккинчи таймни анча фаол бошлади. Бурчак зарбалари ноаниқ кетмоқда | 
				                
                    | 46' |   | Олимпикда ЎЗГАРИШ: Турдалиев ва Мамасидиқов майдонни тарк этди, уларнинг ўрнига Абдуманнонов ва Ҳамралиев майдонга тушди | 
				                
                    | 45' |   | Иккинчи тайм бошланди. Қизғин бўлим бизни кутмоқда | 
				                
                    | 45+' |   | Бош ҳакам биринчи бўлимга якун ясади. Бизда ҳисоб очилмади — 0:0. Танаффус! | 
				                
                    | 45+' |   | Эҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳ! Отабек Жўрақўзиев бирга бир вазиятни йўққа чиқарди. Бироқ ён ҳакам офсайдни кўрсатмоқда | 
				                
                    | 45+' |   | Қўшиб берилган дақиқаларни мезбонлар анча фаол ўтказмоқда. Бурчак зарбаси ноаниқ кўриниш олди. Испаниялик посбон тўпни шерикларига узатиб, жамоаси ҳужумини бошлайди | 
				                
                    | 45' |   | Бош ҳакам биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берди. Ўйинда тўхталишлар бўлди. Икки марта ВАР кўриб чиқилди. | 
				                
                    | 43' |   | Хавфлииииии! Мурод Бобожоновнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини Олимпик дарвозабони тутиб олди. Мезбон жамоа мухлислари анча сергак тортди | 
				                
                    | 40' |   | Афсус! Жамоалар ўзлари яратган хавфли ҳужумларни якунлаш борасида анча қийинчиликларга дуч келмоқда. Ҳисобни очиш ҳеч кимга насиб этмади | 
				                
                    | 36' |   | Зарбаааааааааа! Ҳей бола ҳей. Мурод Бобожонов бирга бир имкониятни кўкка совурди. Парашут услуби ўхшамади | 
				                
                    | 35' |   | Ўйин темпи фантастик даражада. Сурхон назоратни қўлга олишга интилади | 
				                
                    | 33' |   | Ухххххххх! Зарбааааа! Сурхон кетма кет бурчак зарбасини амалга оширди. Муродбек Бобожоновнинг дарвоза яқинидан йўллаган зарбалари гоҳ ҳимоячига, гоҳ дарвозабонга тегиб, тўрга бориб тушмади | 
				                
                    | 29' |   | Эслатиб ўтамиз, Олимпик уй баҳсларини Пахтакор стадионида ўтказади. Сурхон эса Динамо стадионида ўйинларни олиб боради | 
				                
                    | 26' |   | Бош ҳакам Сурхон футболчисига қизил карточка кўрсатиш борасида ВАРни кузатди. Ҳаммаси жойида. Фол қизилга тортмайди | 
				                
                    | 24' |   | Бизда илк сариқ карточка! Бахтиёржон Қосимов шеригига нисбатан ўта қўпол ҳаракат қилди. У рақибини тирсак билан уриб юборди | 
				                
                    | 22' |   | Эслатиб ўтамиз, Сурхонда Алавес тарбияланувчиси ҳисобланган посбон дарвозани қўриқламоқда. Ҳозирча унинг сейв кўрсатишига имкон бўлмади | 
				                
                    | 19' |   | Йўқ, бизда хеч қандай фол йўқ. Пенальти белгиланмади. Давом этамиз | 
				                
                    | 17' |   | Ўйинда тўхталиш. Бош ҳакам ВАРни кўриб чиқмоқда. Сурхон футболчисига нисбатан фол ишлатилган бўлиши мумкин | 
				                
                    | 17' |   | Хавфлиииии! Олимпик жарима майдони ичига ҳаволатиб узатиб берилган тўпни Абубакр Ризо Турдиалиев муносиб қайтара олди. Сурхон ўйинга энди темп қўшмоқда | 
				                
                    | 15' |   | Кападзе шогирдларига ўз услубини сингдирмоқда. Футболчилар майдонни кўришда анча яхши таассурот қолдиряпти. Сурхон эса ҳимояланиш билан банд! | 
				                
                    | 12' |   | Меҳмонлар илк хавфли ҳужумни уюштиришди, бироқ Нуриддин Ҳасановнинг жарима майдони ташқарисидан тепган тўпи анча ноаниқ кетди | 
				                
                    | 11' |   | Ҳозирча Сурхон ўз пайтини пойламоқда. Бу вақт оралиғида рақиб босимига ҳам учраяпти | 
				                
                    | 10' |   | Мезбонлар кетма кет ҳужумлар уюштирмоқда, бироқ дебютант клубда ҳаяжон сезилиб турибди | 
				                
                    | 07' |   | Хавфли зарбаааааа! Олимпик илк хавфли ҳужумни уюштирди. Бироқ бирга бир вазиятни Саидазамат Мирсаидов йўққа чиқарди | 
				                
                    | 05' |   | Баҳснинг 5-дақиқасида Олимпик 1-бурчак зарбасига эга бўлди бироқ ҳужум анча самарасиз якунланди | 
				                
                    | 02' |   | Учрашувни Аскер Нажафалиев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб бормоқда | 
				                
                    | 01' |   | Бош ҳакам ўйинга старт берди ва Суперлиганинг илк баҳси бошланди | 
				                
                    | 00' |   | Жамоалар мамлакатимиз мадҳиясини куйлашмоқда | 
				                
                    | 00' |   | Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! Бироздан сўнг пойтахтимиздаги Пахтакор стадионида Суперлига 1-туридан ўрин олган Олимпик ҳамда Сурхон жамоалари ўртасидаги учрашув старт олади. Ўйинни сайтимиз орқали матнли трансляция кўринишида кузатиб боришингиз мумкин |