Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.
120' |
|
Ғалаба муборак азизлар. Офарин йигитлар уддаладингиз. Қувонч сиз-у бизни тарк этмасин.
|
' |
|
2-3 Абдулкарим Сайид фойдалана олмади.
|
' |
|
2-3 Абдурауф Бўриев
|
' |
|
2-2 Моамел Огаили Фойдалана олмади.
|
' |
|
2-2 Аббосбек Файзуллаев
|
' |
|
2-1 Вака Жума фойдалана олмади
|
' |
|
2-1 Муҳаммадқодир Ҳамралиев фойдалана олмади
|
' |
|
2-1 Аҳмад Наим
|
' |
|
1-1 Жўрақўзиев
|
' |
|
1-0 Мерчас Солиҳ
|
120' |
|
Пенальтилар сериясининг транслияциясини телеграм каналимиз орқали ўқиб боришингиз мумкин.
|
120' |
|
Асаблар максимал даражада ишлатилган ўйин. Энди яна ҳам асабийси- Пенальтилар Серияси.
|
118' |
|
Воқеалар ривожи пенальтиларга қараб кетмоқда. Ўйин тақдири футбол лотореясида ҳал бўладиган кўринади.
|
115' |
|
Ҳакамнинг қарорлари мухлислар этирозига сабаб бўлмоқда.
|
111' |
|
Алишер Одилов ва Отабек Жўрақўзиев майдонга тушмоқда. Улар Ҳожимат Эркинов ва Ҳусайн Норчаевни алмаштирди.
|
107' |
|
Руслан Жиянов қизил карточка ишлаб олишига бир баҳия қолди. ВАР қизилга лойиқ деб топмади.
|
106' |
|
Сўнгги тайм бошланди.
|
105' |
|
1-қушимча бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.
|
101' |
|
Жияновдан Куарежмача зарба аммо бироз ноани бўлди.
|
96' |
|
Бир-биридан ажойиб ҳужумлар яратдик. Аммо 3 голни уришимиз анча қийин бўлмоқда.
|
92' |
|
Термамиз футболчиларида бироз чарчоқ аломатлари сезилмоқда. Аммо ҳужумкорлик пасайгани йўқ.
|
90' |
|
3 таймга старт берилди.
|
90' |
|
Ўйиннинг асосий бўлимлари дуранг билан якунланди. Энди экстра таймларга навбат.
|
93' |
|
Муҳаммадқодир Ҳамралиевнинг зарбаси бироз ноаниқ кеди.
|
90' |
|
Ўйинга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.
|
87' |
|
Аҳмад Ал-Ришави ўрнига Майтам Ваад майдонга тушди
|
78' |
|
Аббосбек Файзуллаев ўйинга қўшилмоқда. У Жасурбек Жалолиддиновни алмаштирди.
|
74' |
|
Рақибларимиз бир биридан ҳавфли ҳужумлар яратишмоқда.
|
69' |
|
Аммар Ғолиб ҳозиргина майдонга тушган эди. Ҳисобни ҳам тенглаштира олди.
|
65' |
|
Аммар Ғолиб Али Ал-Рубайининг ўрнига майдонга туширилди.
|
64' |
|
Русланбек Жиянов Улуғбек Ҳошимовни алмаштирди. Элдорбек Бегимов ўрнига Саидазамат Мирсаидов майдонга тушди .
|
62' |
|
Рақибларимиз яхши ҳудум яртди. Аммо Владимир Назароа яхши ҳаракат қилди.
|
57' |
|
Ҳисобда ортда қолаётган Ироқ вакиллари энди омадини ҳужумдан изламоқда.
|
52' |
|
Абдуламир Алҳасан ўрнига Абдулкарим Сайид майдонга тушди.
|
50' |
|
ГООООООООЛ! Ҳусайн Алсавад ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.
|
49' |
|
Иккинчи бўлимда рақибларимиз бир киши кўплигини эслаб қолди чоғи, ҳужум қилишмоқда.
|
46' |
|
Александер Гория ўрнига Мунтадҳер Муҳаммад майдонга тушди.
|
45' |
|
Ҳакам хуштаги чалинди. Иккинчи бўлимга старт берилди.
|
45+12' |
|
Биринчи бўлим ўз ниҳоясига етди. танаффус
|
55' |
|
Бир киши камлигимиз сезилмаяпти. Йигитларимиз фақат ғалаба учун борини беришмоқда. Олға!
|
50' |
|
Жасур Жалолиддинов Ҳисобни тенглаштирмоқда.
|
49' |
|
Термамиз пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлмоқда.
|
45' |
|
Биринчи бўлимгаа 12 дақиқа қўшиб берилди.
|
44' |
|
Норчаевдан ажойиб зарба дарвозабон бартараф эта олди.
|
38' |
|
Вақт чўзиш бошлаб юборилди. Ироқ футболчилари майдонда "ўз уйида ётгандай" чўзилиб олишди.
|
32' |
|
Жамоамиз деярли бутун таркиб билан ҳужум қилмоқда. Рақиблар эса ҳимоядан чиқа олишмаяпти. Улуғбек Ҳошимовдан жуда ҳавфли зарба.
|
26' |
|
Жасур тиббий ёрдамга мухтож. Уни йиқитиб чарчашмаяпти рақибларимиз
|
25' |
|
Ироқ футболчилари ҳужумимизни тўхтатиш учун жуда қўпол ўйнамоқда.
|
24' |
|
Жамоамиз жарима зарбасига эга бўлди. Жасурнинг йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегди.
|
19' |
|
Вака Жума пенальтидан зарба йўллади. Дарозамизга гол киритишни уддалади.
Олға йигитлар! Ишонамиз
|
16' |
|
Диёр Холматов ўрнига Владимир Назаров ўйинга қўшилди.
|
12' |
|
Ана совға. Бир киши кам бўлиб қолдик. Нематов рақиб юзига зарба бергани учун ўйиндан четлатилди.
|
10' |
|
Абдувохид Нематов майдондан четлатилиши мумкин. ВАР ушбу воқеани кузатиб чиқмоқда.
|
9' |
|
Ўйин жуда қўпол бошланди. Дарвозабонимиз Абдувохид Нематовга тиббий ёрдам керак.
|
6' |
|
Ҳожимат Эркинов бирма-бир вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди. Аммо ҳимоячилар имкон беришмади
|
4' |
|
Ироқ термаси ҳавфли ҳужум яратди. Зарба бироз ноаниқ кетди.
|
2' |
|
Жасур Жалолидинов тиббий ёрдамга мухтож. Рақибларимиз унга нисбатан қўпол муносабатда бўлишди.
|
0' |
|
Ўйинга старт берилди. Рақибларимиз тўпни майдон марказидан ўйинга киритиб беради.
|
0' |
|
Учрашув бошланишига бир неча дақиқа қолмоқда майдондаги муҳит ажойиб. Мухлислар оқими эса давом этмоқда. Бугун ҳам "аншлаг" гувоҳи бўламиз, шекилли!
|