Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.
90+6' |
|
Бош ҳакам ҳуштагини чалди ва учрашувда Ўзбекистон ёшлари суриялик ёшларни 2-0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашув якунланди.
|
90+4' |
|
Қўшиб берилган дақиқада сурияликлар хавфли зарба берди лекин дарвозабон ўз ўрнида.
|
90+2' |
|
Ҳакам томонидан учрашувга 6 дақиқа қўшиб берилди.
|
90' |
|
Мезбонлар таркибида навбатдаги ўзгаришлар: Асқаров ва Холдорхонов ўрнига Ашуров ва Акрамов туширилди.
|
87' |
|
Сурия таркибида ўзгариш: Ҳозан Осман ўрнига Моҳанад Ассад туширилди.
|
83' |
|
Сурия ҳимоячиси Аҳмад Ал Ҳажжеҳ сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
|
81' |
|
Мезбонлар таркибида ўзгариш: Аббосбек Файзуллаев ўрнига Шаҳзодбек Раҳматуллаев туширилди.
|
79' |
|
Мезбонлар яна бир гол уришди, аммо офсайд сабаб ҳисобга олинмади.
|
76' |
|
Меҳмонлар таркибида ўзгариш: Ал Рамадан ўрнига Абдуллатиф майдонга тушди.
|
72' |
|
Иккинчи тўпни ўтказиб юборган сурияликлар қарши ҳужумлардан фойдаланишга ҳаракат қилишмоқда.
|
68' |
|
Гоооол! Аббосбек Файзуллаев бурчак зарбасидан узатиб берган тўпни Закария Ал Рамадан ўз дарвозасига киритиб қўйди.
|
66' |
|
Меҳммонлар таркибида ҳам ўзгариш: моҳанад ўрнига Сафар туширилди.
|
62' |
|
Меҳммонлар таркибида ҳам ўзгариш: моҳанад ўрнига Сафар туширилди.
|
60' |
|
Мезбонлар таркибида ўзгариш: Нодирбек Абдураззоқов ўрнига Шаҳзодбек Акрамов туширилди.
|
59' |
|
Холдорхонов чап қанотдан рейд уюштириб дарвоза томон зарба берди аммо ноаниқ чиқди.
|
55' |
|
Меҳмонлар аста-секин ҳужумкорликни ишга соляпти, қанотлардан хавфли ҳужумлар ташкил этишяпти.
|
51' |
|
Сурия футбокчилари ҳозирча ҳимояни яхши ушлаб турибди, ора-орада қарши ҳужумга ўтмоқда.
|
48' |
|
Иккинчи бўлим бошида ҳам мезболар ҳужум билан бошлади.
|
45' |
|
Муҳаммад Назми ҳуштагини чалди, иккинчи тайм бошланди.
|
45+3' |
|
Дастлабки таймни мезбонлар минимал ҳисобда ўз фоясига ҳал қилган ҳолда танаффусга чиқишди. Биринчи тайм тугади.
|
45+3' |
|
Бўлим сўнггида мезболар очиқ қолган дарвозани ишғол қилолмади, Абдураззоқов ноаниқ зарба берди.
|
45+1' |
|
Бош ҳакам Муҳаммад Назми 1-таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.
|
45' |
|
Аббосбек бошлаб берган ҳужумни Хусанов ноаниқ зарба билан якунлади.
|
42' |
|
Мезбонлардан яна бир хавфли ҳужум, Раҳмоналиевнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.
|
40' |
|
Фоллар бўйича ҳам Равшан Ҳайдаров шогирдлари олдинда 8-7.
|
37' |
|
Гоооооооол! Аббосбек Файзуллаев жарима зарбасидан унумли фойдаланди, супер гол.
|
35' |
|
Ҳозирча меҳмонлар чуқур ҳимояга ўтишган, рақиб бхатосини кутишмоқда.
|
31' |
|
Абдураззоқов рақибига қарши қўпол ўйнади ва сариқ карточка билан жазоланди.
|
28' |
|
Мезбонлар ажойиб комбинация ташкил этишди, лекин Абдураззоқов узатилган тўпга етиб келолмади.
|
24' |
|
Ўнг қанотдан Файзуллаев ва чапдан Раҳмоналиев рейдлар амалга ошириб ўйинга ранг-баранглик бахш этяпти
|
19' |
|
Мезбонлардан дастлаб Рамоналиевнинг зарбасини дарвозабон қайтарди, қайтган тўпни эса Файзуллаев эгаллаб олиб зарба берди ҳимоячи томонидан қайтарилди. Бурчак зарбаси.
|
16' |
|
Тўп назоарти бўйича 53% га 47% мезбонлар фойдасига. Ҳужумлар борасида ҳам Расшан Ҳайдаров шогирдларида устунлик бор.
|
13' |
|
Сурияликлар ҳам хавли зарба йўллашди, 7-рақамли футболчи томонидан йўлланган зарба бироз ноаниқ чиқди.
|
11' |
|
Равшан Ҳайдаровнинг схемаси ҳозирча алдамчига ўхшаяпти, чунки ҳужум қилаётганда 4-5-1, ҳимояланганда эса 5-4-1 айланяпти.
|
9' |
|
Мезбон жамоа вакиллари қанотлардан ранг-баранг ҳужумларни ташкил этяпти. Ҳозирча Аббосбек Файзуллаев майдонда энг фаол футболчи бўлиб турибди.
|
5' |
|
Ёшларимиз яхши имкониятни қўлдан бой беришди, Холдорхонов берган зарба ҳимоячи томонидан қайтарилди.
|
3' |
|
Ўзбекистон ёшлар термаси устози Равшан Ҳайдаров бугун ўзгачароқ схемада, яъни 5-4-1 схемасида шогирдларини майдонга бошлаб чиққан.
|
1' |
|
Дастлабки сониялардан мезбонлар ҳужумга ўтишди ва бурчак зарбасига эга бўлишди.
|
1' |
|
Бош ҳакам Муҳаммад Назми ҳуштагини чалди ва ўйинга старт берди.
|
0' |
|
Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари!
20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё Кубоги дастлабки туридан ўрин олган Ўзбекистон ва Сурия ёшлар терма жамоалари ўртасидаги учрашув бошланиш арафасида.
|