Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.
' |
|
Боймуродов учинчи зарбани қайтарди! биз финалдамиз! Ғалаба муборак!
|
' |
|
Яна бир вакилимиз зарбада адашмади, 3:1.
|
' |
|
Бу сафар меҳмонлар зарбада адашмади, ҳеч қиси йўқ, ҳисоб 2:1.
|
' |
|
Маҳамаджонов ҳам дашмади, 2:0.
|
' |
|
Отабек иккинчи зарбани ҳам қайтарди!
|
' |
|
Файзуллаев зарба берди ва гол урди.
|
' |
|
Дастлабки зарбани Боймуродов қайтарди!
|
120' |
|
Иккинчи экстра ҳам тугади, эндиги навбат пенальтилар серийасига.
|
119' |
|
Файзуллаев қанотдан алдаб ўтиб марказга пас берди, Эсанов эса шу заҳоти зарба берди, аммо дарвозабон қайтарди.
|
117' |
|
Умарали айёрона зарба берди, аммо анча ноаниқ чиқди.
|
116' |
|
Файзуллаевга нисбатдан қўпол ўйналди, мезбонлар яхши жарима зарбасига эга чиқишмоқда.
|
114' |
|
Аббосбек бу сафар узоқдан кучсиз зарба йўллади, дарвозабон осонлик билан эгаллаб олди.
|
110' |
|
Файзуллаев Акрамовни бирга-бир вазиятга олиб чиққанди, аммо ҳужумчи имкониятда фойдалана олмади.
|
107' |
|
Хусанов 3 метрлар масофадан жуда кучсиз зарба йўллади.
|
106' |
|
Жамоалар томонларини алмашиб олишди, иккинчи экстра-тайм бошланди.
|
105' |
|
Дастлабки экстра-тайм тугади, ҳозирча 0:0.
|
105' |
|
Абдираҳматов ўткир бурчакдан зарба берди, дарвозабон қайтарди.
|
101' |
|
Майдон марказида Жабборовга нисбатан қоида бузилди.
|
97' |
|
Бурчакдан етказиб берилган тўпга бизнинг бирорта футболчимиз бош билан аниқ зарба беролмади.
|
93' |
|
Меҳмонлар ҳужумга ўтишди, берилган зарбани дарвозабонимиз қайтарди.
|
90' |
|
Биринчи экстра-тайм бошланди, тўпни мезбонлар ўйинга киритиб беришди.
|
90+5' |
|
Кутилмаганда бош ҳакам 15 секунд олдин ўйинни якунлаб қўйди. Навбат экстра-таймларга.
|
90+3' |
|
Бу сафар Эсоновнинг зарбаси дарвозабон турган нуқтага борди.
|
90+2' |
|
Акрамов бўш қолган дарвозага зарба беролмади.
|
90' |
|
Бош ҳакам томонидан ўйинга 5 дақиқа қўшиб берилди.
|
89' |
|
Мезбонлар яна бир ҳужум ташкил этишди, Абдираҳматов жарима майдончасида йиқилди, аммо ҳакам пенальти бермади.
|
87' |
|
Жабборов бирга-бир вазиятда зарба берди, бироз ноаниқ чиқди.
|
84' |
|
Асқаров жароҳат олиб майдонни тарк этди, унинг ўрнига Жабборов тушди.
|
80' |
|
Аббосбекнинг навбатдаги зарбасини дарвозабон бартараф этди.
|
77' |
|
Ҳозирча тўп назорати бўйича мутлақо тенглик 50% га 50%.
|
74' |
|
Аббосбек қанотдан қочиб тўпни Умаралига етказган эди, аммо Раҳмоналиев тўп ўтишини кутмади.
|
71' |
|
Абдираҳматов яна бир бор узоқдан зарба йўллади, бироқ буни ҳам сал ноаниқ чиқди.
|
69' |
|
Меҳмонлар ҳужумга ўтишганди, бироқ оффсайд қайд этилди.
|
66' |
|
Абдураззоқов ва Жўрабоев ўрнига Акрамов ҳамда Эсанов туширилди.
|
62' |
|
Ўйинда майда фоллар кўпайди, аммо ҳакамга қойил анча вазиятларда қўйиб беряпти ўйнашга.
|
58' |
|
Бу сафар кореяликлар иккинчи қаватда устунлик қилишди, бош билан берилган зарба бироз ноақниқ чиқди.
|
56' |
|
Рақиблар бурчак зарбасини ижро этишди, Ортиқбоев тўпни чиқариб юборишди, яна корнер.
|
53' |
|
Ҳужумчи Баэниг ўрнига ҳимоячи Парк туширилди.
|
51' |
|
Ҳакам кўп вазиятларда курашларга қўйиб беряпти. Хадеб ҳуштак чалавермаяпти.
|
47' |
|
Бўлим бошидан кореяликлар ҳужумга ўтиб, зарба беришди, лекин Боймуродов ўз ўрнида.
|
45' |
|
Қадрли дўстлар иккинчи тайм бошланди, тўпни меҳмонлар ўйинга киритиб беришди.
|
45+1' |
|
Дастлабки бўлим тугади, 0-0. Танаффус..
|
45' |
|
Бош ҳакам биричи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.
|
43' |
|
Файзуллаев қанотдан олдинга бориб айланма зарба йўллади, аммо салгина ноаниқ чиқди.
|
40' |
|
Аббосбек узоқдан зарба йўллаганди ҳимоячи тўпга ғов бўлди.
|
37' |
|
Аббосбек дастлаб ўзи зарба берди, кейин эса Абдураззоқога пас берди, унинг зарбаси анча ноаниқ чиқди.
|
35' |
|
Асадбек Жўрабоев рақибига қарши қўпол ўйнади ва сариқ карточкага лойиқ кўрилди.
|
31' |
|
Тўп учун курашда Жўрабоев дарвозабонга нисбатдан қўполлик ишлатди.
|
29' |
|
Аббосбекнинг ўзи зарба берди, аммо бироз ноаниқ чиқди.
|
27' |
|
Файзуллаевга нисбатдан қоида бузилди ва Канг сариқ карточка билан жазоланди, жарима зарбаси..
|
23' |
|
Мезбонлар бурчак зарбасидан унумли фояланиши мумкин эди, ҳужумчи бергаб зарба дарвозанинг ташқи тарафидан тўрга тегди.
|
22' |
|
Абдураззоқов қанотдан ҳужум ташкил этиб пас берганди, аммо ҳимоячилар улгуришди.
|
21' |
|
Пўлатхўжанинг ўрнини Асадбек Жўрабоев эгаллайди.
|
19' |
|
Холдорхонов кутилмаганда жароҳат олди ва майдонни тарк этди.
|
17' |
|
Абдираҳматовнинг узоқдан йўллаган хавфли зарбасини дарвозабон қайтарди!
|
13' |
|
Меҳмонлар ўнг қанотдан ҳужум қилди, аммо узатма анча ноаниқ чиқди.
|
11' |
|
Кореяликлар бурчак зарбасига эга чиқишди, дарвозабонимиз тўпга чиқишда хатога йўл қўйганди, лекин ҳимоячилар тўғрилаб кетишди.
|
8' |
|
Майдон марказида Холдорхонов рақибига нисбатан қўполлик ишлатди.
|
4' |
|
Дастлабки дақиқалардан мезбонлар ҳужумлар этишга ҳаракат қилишяпти.
|
1' |
|
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё Кубоги ярим финалидан ўрин олган Ўзбекистон - Жанубий Корея терма жамоалари ўртасидаги ўйин бошланди.
|