Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.
90+6' |
|
Учрашув якунланди, «Энфилд»да кечган отишмада ғолиб аниқланмади.
|
90+5' |
|
Салоҳдан яна бир айланма зарба, Рамсдейлдан яна бир супер сейв!
|
90+4' |
|
Бугун Салоҳнинг омади келмайдиган кун шекилли, бу сафар у Робертсоннинг узатмасини голга айлантира олмади.
|
90+2' |
|
Салоҳнинг узатмасидан сўнг Трент узоқдан зарба йўллади, зарбага бироз аниқлик етишмади.
|
90' |
|
Пол Тирни ўйинга 6 дақиқа қўшиб берди.
|
89' |
|
Меҳмонларда ўзгариш: Зинченко ўрнига Тирни туширилди.
|
87' |
|
Гоооооол! Трентнинг ажойиб узатмасидан сўнг Фирмино ҳисобни тенглаштирди.
|
84' |
|
Троссарднинг қанотдан узатмасини Ван Дейк бартараф этди, бурчак зарбаси. Вақтни чўзгани учун Сакага сариқ карточка кўрсатилди.
|
81' |
|
Дарвин Нунес бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади, унинг берган зарбасини Рамсдейл қайтарди.
|
80' |
|
Меҳмонларда ҳам ўзгариш: Жезус ҳамда Эдегорнинг ўрнини Троссард ва Кивиор эгаллайди.
|
78' |
|
Майдон эгаларида ўзгариш: Фабиньонинг ўрнига Фирмино туширилди.
|
77' |
|
Мезбонларнинг ҳужумлари ҳозирча охиригача етмаяпти, Гакпо ҳамда Нунес қанчалик фаоллик кўрсатишмасин бефойда.
|
74' |
|
Мартинелли қанотдан тўпни жарима майдинчаси марказига ташлаб берганди, лекин тўпга Сака етиб келмади.
|
72' |
|
Жака Нуньесга нисбатдан қоида бузди, мезбонлар хавфли жарима зарбасига эга чиқишяпти.
|
69' |
|
Майдон эгалари кетма-кет ҳужумлар ташкил этиб, ҳимоячиларни шошириб қўймоқда.
|
66' |
|
Жезус майдон марказида Тьягони ажойиб тарзда доғда қолдирди.
|
63' |
|
Парти Гакпога нисбатдан қоида бузди, мезбонлар жарима зарбасига эга чиқмоқда.
|
60' |
|
Мезбонларда ўзгариш: Жоунс ҳамда Жота ўрнига Тьяго ва Нуньес тушди.
|
57' |
|
Салоҳ яна бир марта дарвоза томон зарба берди, аммо Рамсдейл ажойиб сейв намойиш этди.
|
55' |
|
Майдон марказида Сакага қарши қоида бузган Фабиньо ҳам сариқ карточкага лойиқ кўрилди.
|
53' |
|
Муҳаммад Салоҳ пенальтидан фойдалана олмади!
|
52' |
|
Пенальти белгиланди! Жотага нисбатдан жарима майдончаси ичида қоида бузилди. Рамсдейл сариқ карточка билан жазоланди.
|
49' |
|
Мезбонлар ҳам қарши ҳужумга ўтишди, Салоҳ ўткир бурчакдан зарба берди, лекин ноаниқ
|
47' |
|
Таймни меҳмонлар ҳужум билан бошлади, Жезусга бўлган узатма ноаниқ чиқди.
|
45' |
|
Бош ҳакам Пол Тирни ҳуштагини чалди ҳамда иккинчи бўлим бошланди.
|
45+4' |
|
Бош ҳакам ҳуштагини чалди ҳамда биринчи таймга якун ясади.
|
45+3' |
|
Жота дарвозабон билан бирга-бир чиқиб зарба йўллади, Рамсдейл тўпни қайтарди.
|
45' |
|
Бош ҳакам биричи таймга 4 дақиқа қо;шиб берди.
|
44' |
|
Боя Жака билан тортишган Трент ҳам сариқ карточкага лойиқ кўрилди.
|
41' |
|
Гоооол! Муҳаммад Салоҳ ҳисобни қисқартирди.
|
40' |
|
Жака Трентга нисбатдан қоида бузди, асабларини жиловлай олмай сариқ карточка олди.
|
39' |
|
Сакага нисбатдан яна қоида бузилди, фоллар бўйича 7:4 мезбонлар олдинда.
|
37' |
|
Бурчакка яқин жойда Жезусга нисбатдан қоида бузилди, меҳмонлар жарима зарбасидан унумли фойдалана олмади.
|
34' |
|
Муҳаммад Салоҳ дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб зарба берди, лекин анча ноаниқ чиқди.
|
31' |
|
Ван Дейк аутга яқин жойда Жезусга қарши қўполлик ишлатди ҳамда сариқ карточкага лойиқ кўрилди.
|
28' |
|
Гооооол! Мартинеллининг қулай узатмасидан сўнг Жезус ҳисобни 0:2 кўринишига келтириб қўйди.
|
26' |
|
Трент қанотдан тўпни узатиб берганди, лекин Холдинг хавфни бартараф этди.
|
24' |
|
Бен Уайт майдон марказида қоида бузди ҳамда сариқ карточка билан жазоланди.
|
22' |
|
Эндрю Робертсон қанотдан ёриб кириб зарбақ берганди, бироқ салгина ноаниқ чиқди.
|
19' |
|
Тўп назорати бўйича ҳам тенглик, 50% га 50%.
|
14' |
|
Ҳисобни очиб олган меҳмонлар кетма-кет ҳужумлар ташкил этишда давом этяпти.
|
8' |
|
Гоооол! Габриел Мартинелли ҳисобни очди.
|
5' |
|
Учрашув бошиданоқ меҳмонлар ташаббус кўрсатишга ҳаракат қиляпти.
|
1' |
|
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! АПЛ 30-туридан ўрин олган «Ливерпуль» ҳамда «Арсенал» ўртасидаги ўйин бошланди.
|