06:20 Д/ф "Роналду". 07:25 "Вопреки всему". 07:55LIVE Автоспорт. TCR World Tour. Финальный этап на трассе Гия, Макао. Гонка 2. Прямая трансляция. 08:55LIVE Художественная гимнастика. Альфа-Банк Кубок России в Красноярске. Группы. Прямая трансляция. 11:00 "Формула-1. Гаснут огни". 11:30 "География спорта". Чуйский тракт. 12:00 Сюрпляc. 12:25LIVE Художественная гимнастика. Альфа-Банк Кубок России в Красноярске. Прямая трансляция. 15:00 Водно-моторный спорт. Чемпионат мира. Этап 2. Гран-при Италии в Ольбии. 16:00 "Династия". Шубенковы. 16:25 "Непобедимый". 16:55LIVE Дзюдо. Чемпионат мира среди юниоров в Узбекистане. Прямая трансляция. 18:45 "Спорт. Док". Никита Крюков. 19:40 Автоспорт. TCR World Tour. Финальный этап на трассе Гия, Макао. Гонка 2. 20:40 Парусный спорт. 21:10 "Вопреки всему". 21:40 Велокросс. Чемпионат Европы в Нидерландах. Женщины. 22:40 Велокросс. Чемпионат Европы в Нидерландах. Мужчины. 23:50 "Династия". Шубенковы. 00:15 Боулинг. Кубок КЛБ. Про-тур 5 в Мытищах. 02:10 "Небесная грация". 02:25 "Непобедимый". 02:55 Водно-моторный спорт. Чемпионат мира. Этап 2. Гран-при Италии в Ольбии. 03:55 Дзюдо. Чемпионат мира среди юниоров в Узбекистане.
06:00 Боулинг. Кубок КЛБ. Про-тур 5 в Мытищах. 07:55LIVE Автоспорт. TCR World Tour. Финальный этап на трассе Гия, Макао. Гонка 2. Прямая трансляция. 08:45 Все на Матч! Прямой эфир. 08:55LIVE Художественная гимнастика. Альфа-Банк Кубок России в Красноярске. Группы. Прямая трансляция. 11:00 Все на Матч! Прямой эфир. 12:25LIVE Художественная гимнастика. Альфа-Банк Кубок России в Красноярске. Прямая трансляция. 15:00 Все на Матч! Прямой эфир. 15:30LIVE Футбол. Альфа-Банк Российская Премьер-Лига. 15-й тур. "Динамо" (Москва) - "Краснодар". Прямая трансляция. 17:55LIVE Футбол. Чемпионат Испании. "Барселона" - "Вильярреал". Прямая трансляция. 20:00 После футбола с Георгием Черданцевым. 21:30LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Динамо" (Москва) - ЦСКА (Москва). Прямая трансляция. 00:15 Все на Матч! Прямой эфир. 00:35LIVE Футбол. Чемпионат Италии. "Аталанта" - "Интер". Прямая трансляция. 02:45 Все на Матч! Прямой эфир. 04:00 Волейбол. Чемпионат России. Мужчины. Рольф Суперлига. "Факел Ямал" (Новый Уренгой) - "Динамо" (Москва).
05:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Этап 1 в Лиллехаммере, Норвегия. HS 140. День 1. 07:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Олимпийский кросс-кантри. Обзор сезона. 08:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Даунхилл. Обзор сезона. 09:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Гургле, Австрия. Женщины. Слалом. 1-я попытка. 10:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Гургле, Австрия. Женщины. Слалом. 2-я попытка. 11:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Женщины. Кубок мира. Этап 1 в Лиллехаммере, Норвегия. HS 140. День 1. 12:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Этап 1 в Лиллехаммере, Норвегия. HS 140. День 1. 13:45 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Гургле, Австрия. Женщины. Слалом. 2-я попытка. 14:15LIVE Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Гургле, Австрия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка. Прямая трансляция. 16:00LIVE Прыжки на лыжах с трамплина. Женщины. Кубок мира. Этап 1 в Лиллехаммере, Норвегия. HS 140. День 2. Прямая трансляция. 17:30LIVE Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Гургле, Австрия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка. Прямая трансляция. 18:30LIVE Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Этап 1 в Лиллехаммере, Норвегия. HS 140. Квалификация 2. Прямая трансляция. 19:30 "Сила спорта". 19:45LIVE Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Этап 1 в Лиллехаммере, Норвегия. HS 140. День 2. Прямая трансляция. 22:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Гургле, Австрия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка. 22:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Гургле, Австрия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка. 23:00 Конный спорт. Global Champions League. Суперкубок в Вероне, Италия. Финал. 01:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Женщины. Кубок мира. Этап 1 в Лиллехаммере, Норвегия. HS 140. День 2. 02:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Гургле, Австрия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка. 02:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Гургле, Австрия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка. 03:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Этап 1 в Лиллехаммере, Норвегия. HS 140. День 2. 04:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Этап 1 в Лиллехаммере, Норвегия. HS 140. Смешанные команды. 04:45 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Этап 1 в Лиллехаммере, Норвегия. HS 140. День 2.
Анатолий қаердан келганини, унинг ўрни қаерда эканлигини билар эдим. Бу каби гаплар ўша ердан чиқмоқда эди. Шундай бўлса-да, футбол ишқибози бўлганимдан, бундай таъриф дейсизми, ё нуқтаи назарми, ё камситишдан хўрланар эдим. Футбол, аввало оддийгина ўйиндир, холос. Биласиз, ёш бола ўйин ўйнайди. Чунки ёш бола турмуш ташвишларини билмайди. Катталар ҳам бир муддат ташвиш аравасини бир четга суриб, тўрва ҳалтани елкадан ерга қўйиб, ёш боладай беғубор қувнаб, ким биландур ҳамдард бўлиб, футбол томоша қилиб, стадиондан ичини бўшатиб келгиси келади. Ишқибоз ўз ҳаётида доимо тоза, ҳалол яшай олмаганидан, адолатни ҳимоя қила олмаганидан суюкли футболини тоза, тиниқ, ҳалол кўргиси келади. Ишқибоз учун футбол ўйин бўлса, майдондагилар учун футбол, аввало, бизнесс. Тирикчилик. (Тирриқчилик деб атасак ҳам бўла беради.) Бу ерда ҳам маҳсулот ишлаб чиқарилади, яъни маиший хизмат кўрсатилади ва ҳаридорга сотилади. Кино бизнесига ўхшаб томошабинга хизмат кўрсатади. Кино бизнеси аста йўлга тушмоқда. Ҳаридорини тополмаган маҳсулот эгаси касот бўлмоқда. Шунинг учун кино маҳсулотини тарғиб қилиш, маҳсулот сифатини ошириш, кино залини томошабинга тўлдириш талаби катта йўлга чиқиб олмоқда. Ҳеч қайси киностудия ҳомий пулига яшамайди. Футбол маҳсулотининг ҳаридори йўқ. Бу маҳсулот сотилмайди. “Маҳсулот” сифатини ошириб, ҳаридорга тақдим қилиб, стадионни ишқибозга тўлдириш ҳам ҳеч кимга керак эмас. Бундан “маҳсулот эгаси” касот ҳам бўлмайди. Ундай бўлса, пулни қаердан топади? Ҳар бир “ишлаб чиқарувчининг” бириктириб қўйилган “соғин сигири” бор. Бирининг битта ва қилтириқ “сигири” бўлса, бошқасининг ўнта “сигири” бор ва ҳаммаси бақват, семиз. “Маҳсулотни” ким истеъмол қилади? Ҳеч ким. Ҳаридори бўлмаса, томоша нарҳини бўм-бўш стадион тўлайдими? Футбол ким учун ўйналади? Ўзи учун. УФФ учун, ё ПФЛ учун. Протакол учун. Футболни тушунмаса-да қўли узун бўлган қай бир корчалон учун ўйналади. Фақат ишқибоз учун эмас. Футболимизнинг нафас олиши учун Ишқибознинг ўзи ҳам, унинг чипта пули ҳам керак бўлмай қолди.
ПУЛНИНГ ОРҚА ОЁҚЛАРИ.
Футболни ишқибоз олдида ким тарғиб қилиши керак? Ҳеч ким. Журналистларнинг ҳизмати ҳеч кимга керак бўлмай қолди. Уларга ҳам “сут” оқиб турса бўлгани. Яъни уларни ҳам спонсор пуллари боқади. Шунинг учун ҳар бири бойроқ клуб пинжига кириб олиш орзусида юради. Футбол байроғини кўтариб эмас, манфаат курагини кўтариб бунга эришади. Ишқибоз олдида футболни тарғиб қилувчи журналист, сотилмайдиган “маҳсулотни” эгасига етказиш пайида юрган журналист, ишқибоз қаторида у ҳам футбол ҳаётига кераксиз бўлиб қолган журналист ўз дардини кимга айтсин? Унинг маҳорати, яхши мақоласи ҳеч кимга керак бўлмаса, қадрланмаса, додини кимга айтсин? Унинг куни аранг ўтмоқда. Мақоланинг сифати ўлиб бормоқда. Масалан, Мурод Ризаев, Даврон Файзиевлар “Ўн олтидан бир” ёки “Саккиздан бир” финал ўйинини “Биру саккиз” ёки “Биру ўн олти финал ўйини”, деб айта беришади, айта беришади.
(Саводсизлик илдизи чуқур кетган. Бир кимса олдида лаганбардор бўлиб эмас, ТВда чиқиб, бутун элимиз олдида маърифат аламбардори бўлган футбол журналистларимизга атаб зиғирдек маълумот келтирсам дейман шу тобда. Рус тилидан андаза олишдан аввал уни яхши ўрганиш керак. “Одна восьмая” дегани “Одна из восьми равных частей” дегани. Бу сўз бирикмаси Она тилимизда “Финалнинг саккиздан бир бўлаги” дегани бўлади. Таққосланг: “Бразилия термаси олмонларга биру етти ҳисоби билан ютқазди”, деймиз. “Биру саккиз финал ўйини”деб айтиб бўл-май-ди.)
Футбол бизнесида бозор структураси ҳалигача шаклланмаган. Шунинг учун футбол шаҳрида тор, қинғир- қийшиқ кўчалар кўпайиб кетган. Футбол иморатининг фасадини кўрамиз. Унга устма- уст пардоз берамиз. Ичи билан ишимиз йўқ. Бош мураббий яхши мутахассис бўлгани билан бировнинг қўлига қараган ҳолда куни ўтмоқда. Нафақат бош мураббий, футболдаги барча мутахассислар шу аҳволда қолишган. Футбол клуби ўз маҳсулотини сотиши орқали, ўз кунини ўзи кўрмайди. Бу аҳволда маҳоратли “ сут соғувчилар” ишбилармон, уддабурон иш юритувчи ҳисобланишади. Ҳамманинг футболдаги тақдирини ўз қўлида ушлаб туришади. Ўзини ҳукмрон санашади. Ўйинчиларнинг, мутаҳасисларнинг тақдирини ўз қўлларида ушлаб туришади. Баъзан оёқлари остида эзғилашади. Анатолий каби “фикрлаб”, атрофдаги ҳолатни таҳлил қила олмай, пулнинг ҳукмига қарам бўлиб юрганлар футболда кўплаб топилади. Улар ижодкорнинг ишини тушуна олишмайди. Ўзини ҳам. Сўзини ҳам. Улар Ҳаётни Пулнинг орқа оёқлари остида кўришади. Кўплари бундай ҳолатдан сувга тушган балиқдай роҳатланиб сузиб юришибди. Спонсор катта пул тўламоқда. Ўзбек футболини ривожлантиришни эмас, очко йиғиб спонсор олдида товланиб оқланишни, биринчи ё “юқори” учунчи ўринни ўйлашади. Улар ҳолат ва воқеа устидан эмас, одам устидан ҳукмрон бўлишни доимо исташади. Яъни “пасти-баландни “ яхши биладиган футбол амалдори бўлишни исташади. Улар ҳамма нарсани пулга чақишади. “Пул бўлса чангалда шўрва”, дейишади. Пулни фетишга айлантириб юборишган. Шундай ҳолат ўзгаришсиз доимо давом этади, деб ўйлашади. Футбол табиати бунга қаршилик қилмоқда. Пул кучи билан натижани кўзлаган Россия термасининг аҳволини ҳаммамиз кўрдик. “Локомотив”нинг пуллари ҳам бу борада янги гап айтолмаса керак. Пул оддий воситадир, холос. Ким учундир ўз шаҳсий бойлигини ошириш йўлида бир восита бўлса, ким учундир моддий бойликни яратиш воситасидир. Пул билан кимдир футбол устидан ҳукмронлик қилса, кимдир пул билан футбол ривожланишини таъминламоқчи.
17. ЭРТАК ЭМАС. ЛОБАНОВСКИЙ ОРЗУ ҚИЛГАН ЭДИ.
Йўқ, бу ҳолат узоқ давом этмайди. Бозор талабига жавоб берувчи футбол бизнеси бизда ҳам пайдо бўлади. Шундан сўнг боқимандалик йўқолиб, истеъдод ва маҳорат қадрланиб, майдонларимизда ҳар бир ўйин жангга айланиб футболимиз ривожланиб кетади. Бунга ишонаман. Шунинг учун ёзувларимни ёза бераман. Қуюқ туман ичида шамчироқ ёққандай бўлмоқдаманми? Шамчироқ билан туман ичини ёритиб бўлмайди, биламан. Туман пайти прожектор ҳам наф бермайди. Футболимиз атмосферасида, “ҳаво” босими ўзгариб, “туман” кўтарилиб кетади. Ҳамма ёқ ёришиб кетади. Бунга ишонинг. Дунёнинг ярмини босиб олган “Советлар тумани” ҳам бир зумда йўқ бўлиб кетди-ку. “Туманга” мослашиб олган Толик каби прагматистлар буни олдиндан кўра олишмаётир. Буни кўра олиш учун реалистлар озгина романтик бўлишлари керак. Мисол келтирайми?
Масалан, Сервер Жепаров биронта бадавлат тадбиркор билан биргаликда Чирчиқ шаҳрида ҳусусий футбол мактабини очади. Энг яхши мураббийларни ишга олади. Энг истеъдодли болаларни яхши футболчи қилиб тарбиялайди. Уларни “Пахтакор” Академияси тортиб олмайди. Улар билан, масалан, “Барселона” клуби контракт тузади. Ўша пайтлари Бундеслига клубларида кўплаб ўзбек футболчилари тўп суришяпган бўлади. Чунки ўшанда чемпионатимиз Осиёда энг кучли деб тан олинган бўлади. Бунга қандай эришган бўламиз. Энг аввало, ҳақиқий футбол бизнесини жорий қилиб, кейин оммавий футболни ривожлантириб эришамиз. Ҳар бир мактабда 9дан14 ёшгача бўлган ўқувчилар учун физкультура дарсини футбол асосида ўтказиб, футбол ўйини билан бутун Ўзбекистон аҳолисини қамраб эришамиз. Бу Лобановскийнинг орзуси эди. Ҳар бир вилоят, ҳар бир туманда ҳаваскор футболчиларнинг доимий мусобақа тизимини яратиб эришамиз. Касбикомил (профессионал) футболчиларнинг олий, ва биринчи лига мусобақа структурасида кардинал ўзгартиришлар қилиб эришамиз. Тўғри-да, бизнинг йигитлар Гана футболчиларидан қати кам? Ҳукуматимиз футболга Гана ҳукуматидан кўра кам эътибор қаратаётгани йўқ. Уларнинг 20дан ортиқ футболчиси Европанинг гранд жамоаларида ўйнашмоқда-я. Биз улардан кам эмасмиз. Қурбимиз етароқ бундайин оддий режалар, ЎФФдан қўшимча маблағ талаб қилмайдиган оддий режалардир. Сиз учун, азиз ўқувчим, гапларим амалга ҳеч ошмайдиган эртакка ўхшаб қолмоқдами? Нима учун? Гап нимада? Футболимиз раҳбариятида тизим ўзгариши бўлмас экан, бундай гапларим эртак бўлиб қола беради. Гап шундами? Лекин бошқа бир гап ҳам бор. Юртимизда ҳамма соҳада янгиланиш амалга ошиб, бозор муносабатлари ҳамма соҳани қамраб олаётган бир даврда футболимиз ҳаёти узоқ вақт четга чиқиб, футболимиз боқиманда ҳолда тура олмайди.
ТОЗА ҲАВО ҚАДРИ.
Азизлар, ушбу ёзганларимни аранг ўқиб чиқмоқдасиз, шундайми? Ақалли биргина “ютди, ютқазди” деган сўзни тополмадингиз. Тушунаман. Агар Анатолийга ўхшаганлар буларни ўқиса, мени девонага чиқариб қўйишади. “Круглый дурак” деб баҳо беришади. Яширмайман, Анатолийдан янги гап эшитмаган бўлсам-да, эътироз билдирмай жимгина ҳамма гапларини тингладим. Лекин хозиргача у билан сиртдан баҳслашиб юрибман. Баъзи гаплари кўнглимни беҳузур қилди. “Ты с неба свалился што ли. Даже твой любимый Шквирин, мой тёзка по батюшке, игры продавал. Положи на стол пять тысач кагазов и я докажу для тебя как он продал игру Бунёдкору, ещё когда там играл Ривальдо. А как в прошлом сезоне Бугало продал полуфинал вашему легендарному кумиру. Так што, копейка каждому нужна. Только дураки, вроде тебя, воздухом питаются. Не святым воздухом как раньше, а загразнённым смогом. И ты всё твердишь о каком-то развитии Узбекского футбола.” Бундай гаплардан афсусланиш, ё эзилиш эмас, заҳарҳандалик ё тўнкалик ҳиди анқиб турар эди. Ишонинг менга, шундай гаплардан безиб кетганман. Шундай эзилган пайтларимда софлик, ҳалоллик моҳиятини излаб Алексей ёнига бориб, унинг муҳитида тўйиб- тўйиб нафас олгим келади. Бунинг иложи борми?