Бугун 20 ноябрь, 2025 йил, пайшанба.

  • Суперлига
      • 19.11.2025 16:00
      • Шўртан
      • 1:1
      • Бухоро
      • 20.11.2025 16:00
      • Сурхон
      • -:-
      • ОКМК
      • 20.11.2025 18:15
      • Пахтакор
      • -:-
      • Насаф
      • 21.11.2025 16:00
      • Машъал
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 21.11.2025 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • Хоразм
      • 21.11.2025 18:15
      • Динамо
      • -:-
      • Қўқон-1912

Фабио Каннаваро: "Ўзбек халқи - келинг биргаликда орзу қилайлик" [17]

Трамп тарихдаги энг буюк футболчи ким эканлигини айтди [16]

"Барселона" "Реал" устидан қозонилган ғалаба шарафига бағишланган тўртинчи формасини тақдим этди(фото) [16]

Ана холос! "Барселона" "Бавария"га бонус тўламаслик учун Левандовскидан мавсумнинг сўнгги ўйинларида гол урмасликни сўраган [13]

Максим Шацких "Андижон" мураббийлигидан истеъфога чиқарилганига муносабат билдирди [13]

Акмал Мозговой: «Омадимиз келиб, ютиб кетдик ва Кубокни кўтардик» [11]

Мастантуоно: "Мен "Реал" мухлисиман, лекин Месси дунёдаги энг яхши футболчи" [9]

Лапорта "Барса" фанатларига суперюлдузни ваъда қилмоқда [8]

Суперлига. Бугунги ўйиндан сўнг турнир жадвалидаги ҳолат билан танишинг (фото) [7]

"Манчестер Юнайтед" Неймар билан шартнома имзолаши мумкин [7]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 29 27
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 29 16

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Шўртан 1-1 Бухоро

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

20/11 16:00 Сурхон - ОКМК
20/11 18:15 Пахтакор - Насаф
21/11 16:00 Машъал - Навбаҳор
21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 20.11.2025

      05:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго". Прямая трансляция.
      07:30 "Всё о главном". Андрей Мурнин.
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Витория".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго".
      16:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Витория".
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи".
      22:00 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго".
      23:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Крузейро". Прямая трансляция.
      02:00 "Всё о главном". Дмитрий Гунько.
      02:30 Д/ф "Марадона. Лучший в истории".
      03:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Сан-Паулу". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 20.11.2025

      05:55 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 1.
      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Олимпийский лук. Команды.
      09:35 "География спорта". Выборг.
      10:05 Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве.
      11:40 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира. Гран-при Италии. Ski GP1, Sky ladies GP1.
      12:10 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки.
      14:30 Театрализованное спортивно-гимнастическое шоу Алексея Немова "Легенды спорта. Наследие".
      16:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      16:30 "Эволюция спорта".
      17:00 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 2.
      18:40 "Новый чемпион". Специальный репортаж.
      18:55 LIVE Плавание. Кубок сильнейших спортсменов (25 м) в Беларуси. Прямая трансляция.
      21:45 "Непобедимый".
      22:15 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Олимпийский лук. Личное первенство.
      00:15 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира. Гран-при Италии. Runabout and freestyle.
      00:45 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки.
      02:55 Плавание. Кубок сильнейших спортсменов (25 м) в Беларуси.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 20.11.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Баскетбол. Единая лига ВТБ. "Уралмаш" (Екатеринбург) - "Локомотив-Кубань" (Краснодар).
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Вид сверху".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Эволюция спорта".
      12:30 Профессиональный бокс. "Лига Ставок. IBA. Pro 3". Артур Субханкулов против Ибрагима Баллы.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Век нашего спорта". "1955 - 1960 гг.".
      16:55 "Тайны звёзд спорта".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      19:05 Д/ф "Арсен Венгер. Непобедимый".
      21:15 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Торпедо" (Нижний Новгород) - "Спартак" (Москва). Прямая трансляция.
      00:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:30 Евротур.
      02:25 Смешанные единоборства. UFC 322 в Нью-Йорке, США. Ислам Махачев против Джека Делла Маддалены, Валентина Шевченко против Чжан Вэйли.
      03:55 "Эволюция спорта".
      04:55 Д/ф "Сёстры Уильямс".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 20.11.2025

      05:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 102.
      07:30 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. Раунд 1.
      09:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 138.
      10:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      11:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      12:30 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. Раунд 1.
      14:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 8 в Дубае, ОАЭ. Обзор.
      15:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. HS 138. Смешанные команды.
      17:00 Конный спорт. Конкур. Кубок мира. Этап в Штутгарте, Германия.
      18:00 Конный спорт. Конкур. Кубок мира. Этап в Торонто, Канада.
      19:00 LIVE Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      23:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 138.
      00:00 LIVE Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      04:00 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Блог

Ҳасанали ота

Ўзингни англа

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Лукакуда аламим бор маним

Баҳо:
+0; -0

1. ҚИРЧИЛЛАМА ЁШИДА ҚАРИБ ҚОЛГАН ФУТБОЛ
Иш кунимни газета вароқлашдан эмас, сайт титкилашдан бошлайман. Чизма, ўлчовлар, ҳисоб-китоблар билан куним ўтди-ю, сайтда ўқиганим бир жумла гап кун бўйи хаёлимдан кетмади. “Биз иккинчи бўлимда яхши ўйнадик, лекин омад етишмади”, деб айтибди “Навбаҳор”нинг сербиялик футболчиси. Жалилов ҳам ўйиндан кейинги анжуманда шу гапни айтди. (“Бунёдкор”-- “Навбаҳор” 1:0, Ўзбекистон кубоги, 1/8финал). Бу фикрга эътирозим бор. Қанақасига улар яхши ўйнашибди? “Бунёдкор” иккинчи бўлимда тўп ва майдон назоратини атайлаб рақибга бериб қўйиб, ўзи ўйин назоратини ўз қўлида ушлади-ку. Асосий ҳаракатларни ўз майдонида ўтказди. Лекин “Навбаҳор” ҳеч нарса қила олмади. Қанақасига яхши ўйнаган бўлсин? Стадионда ложада ўтириб тамоша қилдим. Атрофимда уч-тўртта одам бор эди, холос. Ҳаммасини бир бошидан айтиб берганим яхши.

Бу ўйин қайсидир маънода ибратли бўлди. Ўйин драмаси Еврофутболдан қолишмади. Лекин, бошқа гап бор. Эшитинг. Қаҳрамон Асланов Лукакунинг “Челси”га ўтиши ҳақида мазмунли мақоласини Сиз ҳам ўқигансиз, албатта. Қаҳрамон заковатига ҳавасим келди. Тағин битта Қаҳрамон чиқиб худди шундай маънодор мақолани, масалан, Мираҳмадов ҳақида ёзиб берсайди. Кечаги ўйинни келиб кўриб, гувохи бўлиб, драмани таҳлил қилсайди. Наманганликлар кубокни жудда эрта, нимчоракда тарк этишни сира хоҳлашмаган эди. Афсус, катта драмани биронта қаҳрамонимиз кўрмади, таҳлил қилмади. Афсус, бундай бўлмади. Таниқли журналистларимиздан ҳеч қайси бири бу ўйинни кўргани келмайди, улардан ҳеч бири ушбу ўйин ҳақида мақола тугул қисқагина шарҳчаям ёзиб бермайди. Ҳамманинг кўзи Еврофутболда. Уларда янги мавсум энди бошланди. Бизники эскирдими, мавсум қирчиллама ёшида қаридими, ё кўришлари учун лойиқ эмасми, билмадим. Билолмадим. Лукакуда аламим бор маним.

Шундай экан шу ёшимда, оддий архитектор ва оддий ишқибоз ҳолимда мен бир нима ёзиб бермоқчиман. Ожиз қаламим бор маним. Узрим шу. 60 йилдан бери ишқибозчиликда эзилиб қариган юрагим бор маним. Суйган футболим бор маним. Бундан бошқа нимам бор? Ҳеч нимам. Номим ҳам, шоним ҳам йўқ. Бек ўғлим ҳам, Ҳожи-отам ҳам йўқ. Ойбодоғим йўқ. Оқтошми ё Хўжакентдагилар каби дача-ётоғим манда на қилсин. Ҳеч нимам йўқ. Сўққа бошман. Бетаъсир учун тошотарман, зийрак учун сўзқотарман, дардкаш учун юкортарман, мағзун учун ёшартарман. Бўлган турганим шу.

2. ИСТЕЪДОДНИНГ ДИМЛАНИШИ.
Футбол кўргани яндексда стадионнинг шарқий эшигигача етиб бордим. Одамлар гавжум экан. Хурсанд бўлдим. Ишқибозлар рухсат олишибди-да, деган хаёл келди. Наманган ишқибозларига офарин. Лекин, мени киритишмади. У ерда имтиҳон олишяпган экан. Трасса ёқасидаги дарвозагача барча эшикларни санаб, у ерлардан ҳайдалиб ўтдим. Барча тўсиқларда ўн-ўнбештадан наманганлик ишқибозлар кира олмай ялиниб туришган экан. Охиргисидан ҳам, яъни маъмурлар дарвозасидан ҳайдалсам, Фурқатга сим қоқаман деб эшикка яқинлашган эдим. Киргазиб юборишди. Шу ёшимда дарвозалар орасида тентираб юришимни билса кимдир, аҳмоққа Тўйтепа нима йўл, деб айтиши мумкин. Манку кирдим. Юнусободнинг “Янги ариқ” маҳалласидан келиб кирдим. Довон ошиб Намангандан келган неча ўнлаб ишқибозларга қойил қолдим ва лекин ялиниб турганларини кўриб уларга ачиндим. Уларга “Ўл аҳмоқ” дейдиганлар сизу-бизни, яъни ишқибозчилик бахтини, тафтини ишқибоз ҳаётини, хаёлини тушунмайди.

Етиб борганимда ўйин бошланганига ўн дақиқа бўлибди. Марказдаги еттинчи қаторга чиқиб бир йигитдан икки метр нарига бориб ўтирдим. Масофани сақладим. Танаффусда у билан танишиб олдим. “Навбаҳор” U-21нинг ўйинчиси экан (афсус, соттивойимдан исми-шарифи ўчиб кетибди). У билан танаффусда ўйин ҳақида гаплашдик. Биринчи марта хаёлий эмас тирик футболчи билан суҳбатлашдим. Унга айтган фикримни ўйиндан кейинги анжуманда Виктор Жалиловгаям айтдим. Эътирозим кўп эди. Жалилов гапи бўйича навбаҳорчиларга маҳорат (мастерство) ва омад етишмаган эмиш. Улар 16--19 ёшлилар эмас-ку. Бизнинг футболда истеъдод 23 ёшигача димлаб қўйилади. Ҳали замон бизда U-24 чемпионати пайдо бўлиб қолса, ҳайрон бўлмайман. Сиз-чи? Жалиловга айтар гапим шу: 24-30 ёшида футболчининг маҳорати бўлмаса, қирқ бешида бўладими? Футбол шаҳмат эмас-ку, Ботвинникка ўхшаб олтмишдан ўтиб чемпион бўлса. “Тўп тепишни билмас экан, майдонга туширган ўзинг-ку. Гап унда эмас. Жамоявий ўйинни ҳалигача ярата олганинг йўқ. Гап шунда. Бўйнингга ол”, дейдиган мард йўқ.

3. КУПЕР ПОРТРЕТИГА ЯНА БИР ЧИЗГИ.
Бизда ўйинни мураббий эмас футболчи яратади. Арвеладзе эмас Тьяго Безерра ўйинни ушлаб турар эди, ундан кейин Черан шу ишни қилди (Питер Хюистра бу ишни қилмади. Унинг ишига кузда баҳо берамиз). Жалиловга бундай қиммат ўйинчиларни олиб келиб, бир нима кўрсатиб, Шотадан кам бўлмай юриши мумкин эди. Лекин бундай қилишга клуб буджети чидамайди-да. Йўқса, ундан зўрини олиб келармиди. Сербиянинг қолқиндиларига пули етади, холос. Масалан, Найденов зарбани тўсиб, голдан қутқариш ўрнига орқасини ўгириб берган эди, эсингиздами? (Янги танишим мен билан суҳбатта бу ҳол ҳар қандай одамнинг рефлекси деган эди). Ўша “рефлекси бор” Найденов ҳам ўйиндан кейинги хос суҳбатда, иккинчи бўлимда яхши ўйнадик, деб айтибди. Иккинчи бўлимнинг нимаси яхши экан? Иккинчи бўлимда кўпроқ югургилашди, холос. Бизнинг мураббийларимиз ўйинни тайёрлаш, футболчини тарбиялаш, унинг ўйин тафаккурини ўстириш эмас, ўйинчини топиб келиш билан ишни бажармоқчи бўлишади. Зўрини об келсанг, ўйин зўр бўлади, ҳамма ишни ўзи қойил қилади дейишмоқда.

Ёзганларимни ўқиб турган набирам мен билан гап талашиб қолди. Бутун дунёда ўйинчилар футбол ўйнаб беришади, дейди. Жавобим тайин. “МЮ”да Лукаку иш бермай қўйди. ЖЧ-2018да Бельгия термасида Лукаку шундай порладики, ҳамманинг ҳавасини келтирди. Ўйинчи ўша-ўша, мураббий бошқа. Лукакунинг ўйинини кўрган Конте, уни “Интер”да ўйнатиб тағинам сермаҳсул қилди. Ўзимиздан мисол келтираман. Марат Бикмаев ҳеч қайси мураббий қўл остида порламай футболчилик тақдири поёнига етиб қолди. Фақат Эктор Купер уни ОК мусобақасида шундай ёрқин ўйната олдики, Арвеладзе уни дарров “Пахтакор”га олиб кетди. Лекин уни Шота ҳам ўйната олмади. Жавоҳир Сиддиқов Купер қўл остида қандай порлади? Мавзуга қайтаман. Жалилов фикрига қўшилмас эканман, “Навбаҳор”нинг икки бўлими орасида ўйиндаги фарқ нимада? Нега ҳамма иккинчи бўлимни мақтаяпти?

4. ЮГУРИБ БЕРИШ “МАҲОРАТИ”
Наманганликлар биринчи бўлимда иштиёқсиз, тиришмасдан футбол ўйнашди. Якка курашларда барча вазиятларни ютқаза беришди. Биринчи бўлимда иштиёқсиз, дилсиз, важоҳатсиз югуриб беришди, ўйнаб беришди (отрабатывали игру) демоқчиман. Иккинчи бўлимда иштиёқ пайдо бўлди. Аммо жанг қилайлик деб фойда-бефойда югуришди. Жамоавий ўйин йўқ. Шунинг учун Қўқонда порлаган Қувондиқ Рўзиевнинг ўйини йўқ. Ҳужумда учлик тугул, иккилик боғламлар йўқ. Бир вазиятни эсладим. Забиҳилло жарима бурчагида учта рақиб қуршовида ўнг қанотга кетди. Тўпни бермади. Ўрни бўш қолди. “Бирортанг бўш жойни тўлдириб ўзингни таклиф қил!” Йўқ. Забиҳилло қийналиб уч киши орасидан тўпни ўртага манзилсиз узатди. Вазият ўлди. Ҳужум пайти ҳар бир вазиятда икки ё уч йўналишда шериклари ўзини таклиф қилиши керак. Бундай ўйин йўқ. Икки-уч оширмадан кейин тўп йўқотиляпти. Буни футбол деб бўладими? Иккинчи бўлимда яхши ўйин кўрсатганимиз шуми? Нечта голвар вазиятга чиқиб “маҳорат етишмаганидан” гол ура олишмади? Бор-йўғи икки марта шундай бўлди. Шундайин кучли Бенземаям ҳар ўйинда икки-уч марта қийшиқ тепади (лекин албатта икки марта ассист бўлади, битта гол уради). Карим икки марта қийшиқ тепганидан унга “маҳорат” етишмади демаймиз-ку. Эй, бош мураббий, сен кучли жамоавий ўйин яратгин-да, кейин маҳорат ўсишини кўрасан.

Жалиловнинг яна битта гапи мени ҳайрон қолдирди. Ўйиндан кейин, тасмадан ўйинни қайта кўриб чиқиб, таҳлил қилиб, камчиликларни ўрганиб керакли чора кўрар эмишлар. Бу нима деган гап?! Мураббий ўйин давомида камчиликларни бартараф қилиб, керак бўлса ўзининг хатосини тузатиб, ўйинни ўзгартириши, кучайтириши керак эмасми?

Муҳтарам ўқувчим, Жалилов томон тошотарлик қиляпгандай бўлдимми? Биринчидан, унга қарши ҳеч қандай ҳусуматим йўқ. Иккинчидан, ҳеч ким менга буюртма бермаган, беролмайдиям. Жалиловни инсон сифатида жуда ҳурмат қиламан. Жалилов ҳам, Қосимов ҳам, Мақсудов ҳам ўзимиздан. Айбу-нуқсонлари ҳам ўзимизники. Ватандошларим Намангандан довон ошиб, ҳамшаҳарларини қўллайин деб не машаққатлар чекиб, не тўсиқларни енгиб келиб, ёпиқ дарвоза ёнида ҳиссиз, тошюрак погонларга ялиниб турганини кўрсангиз эди, нима дер эдингиз? Кейин стадионга кириб, майдонга тушган “югуриб берувчи” футболчилар ўйинини кўргач не аҳволга тушар эдингизу, нима дер эдингиз? Кечаги бундай мажруҳ ўйинни кўриб Сиз ҳамманинг ҳовлисини тошга тўлдириб юбормасмидингиз? Ўзим ҳам “маладесман”. Биргина ишқибозни ё иккитасини ўзим билан бирга олиб кирсам бўлмасмиди? Тўсиқдан ўтишим билан орқамга қарамай, кеч қоляпман деб, пилдиллаб кетдим. Ватандошим билан биргаликда ўйинни кўрсак, биргаликда дардлашсак бўлмасмиди? Кейин уни уйимга меҳмонга таклиф қилсам бўлмасмиди? Мен ҳам тақиқлардан юрак олдириб қўйган одамман. Кимдан, нимадан қўрқдим?

Алам ва афсус билан Ҳасанали-отангиз ёздим. 25.08.21й.

Киритилган сана: 01.09.2021 21:39. Ўкилди: 7617 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.