Бугун 21 август, 2025 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 19 40
2 Нефтчи 19 39
3 Динамо 20 38
4 Бунёдкор 19 34
5 ОКМК 19 34
6 Пахтакор 19 33
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 19 25
9 Сурхон 19 23
10 Андижон 19 21
11 Сўғдиёна 20 21
12 Хоразм 19 19
13 Қўқон-1912 19 18
14 Машъал 19 18
15 Бухоро 19 14
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Шўртан 3-3 Навбаҳор
20-тур Сўғдиёна 1-1 Динамо

Навбатдаги ўйинлар. 20-тур

21/08 19:00 Нефтчи - Машъал
21/08 20:00 Бухоро - Қўқон-1912
22/08 19:00 Андижон - Пахтакор
22/08 20:00 Қизилқум - Бунёдкор
23/08 18:30 Сурхон - Насаф
23/08 19:30 ОКМК - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 1961 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 21.08.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Баия".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Крузейро".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Турции. "Касымпаша" - "Трабзонспор".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Фатих Карагюмрюк".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Баия".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      17:35 Новости футбола.
      17:40 Чемпионат Турции. "Гёзтепе" - "Фенербахче".
      19:40 Новости футбола.
      19:45 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Эюпспор".
      21:45 Новости футбола.
      21:50 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Палмейрас".
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Фламенго".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Крузейро".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Турции. "Касымпаша" - "Трабзонспор".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 21.08.2025

      05:20 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Многоборье.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Суперлига в Москве. Финал.
      10:00 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 13 в Лозанне, Швейцария.
      12:10 "Страна спортивная".
      12:25 LIVE Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Группы. Многоборье. Прямая трансляция.
      13:00 "Сюрпляс".
      13:25 LIVE Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Многоборье. Прямая трансляция.
      15:30 "География спорта". Норильск.
      15:55 LIVE Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Группы. Многоборье. Прямая трансляция.
      16:30 "Культовые".
      16:55 LIVE Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Многоборье. Прямая трансляция.
      19:00 Московские экстремальные игры 2025.
      20:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      20:30 "Тайны звёзд спорта".
      21:00 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      22:30 Хай-дайвинг. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины.
      23:45 Хай-дайвинг. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины.
      01:30 "Культовые".
      02:00 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Группы. Многоборье.
      02:35 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Многоборье.
      04:45 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Группы. Многоборье.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 21.08.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Бокс. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Третий тайм".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Культовые".
      11:55 LIVE Бокс. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины. 1/2 финала. Прямая трансляция.
      15:00 Специальный репортаж.
      15:20 Новости.
      15:25 Есть тема! Прямой эфир.
      16:50 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway".
      17:20 "Лучшие из лучших".
      17:55 Новости.
      18:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Авангард" (Курск) - "Broke Boys" (Одинцово). Прямая трансляция.
      21:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      21:10 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Текстильщик" (Иваново) - "Тверь". Прямая трансляция.
      23:15 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:20 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Лас-Вегасе, США. Магомед Анкалаев против Джонни Уокера.
      02:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 "Культовые".
      03:30 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway".
      04:00 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 13 в Лозанне, Швейцария.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 21.08.2025

      06:00 Теннис. US Open Mixed Doubles Championship. 1/2 финала.
      06:30 LIVE Теннис. US Open Mixed Doubles Championship. Финал. Прямая трансляция.
      08:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      09:30 Велоспорт. Renewi Tour. Этап 1.
      10:30 Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Обзор.
      11:30 Гольф. Тележурнал "Discovery Golf".
      12:00 Велоспорт. Renewi Tour. Этап 1.
      13:00 Парусный спорт. Гран-при. Этап 8 в Заснице, Германия. Обзор.
      14:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      16:00 Велоспорт. "Вуэльта" 2024. Этап 16. Луанко - гора Лагос-де-Ковадонга.
      17:00 Велоспорт. Renewi Tour. Этап 1.
      18:30 LIVE Велоспорт. Renewi Tour. Этап 2. Прямая трансляция.
      20:15 Велоспорт. "Вуэльта" 2024. Этап 19. Логроньо - перевал Альто-де-Монкальвильо.
      21:30 Теннис. "Ролан Гаррос". Женщины. Финал. Арина Сабаленка - Кори Гофф (США).
      23:00 Киберспорт. Кубок мира в Эр-Рияде, Саудовская Аравия. Обзор, 3 эп.
      23:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      01:00 Велоспорт. Renewi Tour. Этап 2.
      02:00 Велоспорт. "Вуэльта" 2024. Этап 19. Логроньо - перевал Альто-де-Монкальвильо.
      03:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Вуэльта" 2024. Этап 19. Логроньо - перевал Альто-де-Монкальвильо.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Блог

Ҳасанали ота

Ўзингни англа

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Ҳамдард одам жавоблари (2-қисм)

Баҳо:
+1; -0

1. Боситхон. 44 ёш. Ҳасанали ота, матбуотда камайиб кетдингиз. Кам сонли ёзганларингизни блог ва Фейсбукларда ўқиб турибмиз. Сизга саволим қуйидагича: Агар сиздан ўзбек футболини кўтариш талаб қилинганда нималарга эътиборни қаратган бўлардингиз? Энг муҳим омилларни санаб бера оласизми?

Боситхон, ёшлар сингари тез ёза олмайман. Ҳозиржавоблик қила олмайман. “Чемпион”чилар мени 42 яшар Камерун ҳужумчиси Роже Миллага ўхшатишар эди. Ҳар гал ўйин сўнгида 15 дақиқага майдонга тушар эди у. Шундай бўлса-да ўйини эсда қолди. 1958-йилдан бери футбол ишқибозиман. 40 йилдан бери футболимиз равнақи деб жон куйдираман. 15 йилдан бери мақола ёзиб дардим билан ватандошларимга ҳасратимни тўкиб соламан. Футболимизни ривожлантирайлик деб ёзган таклифларимни ЎФА раҳбарига бериб келган эдим. Ўқиб чиқишга вақти бўлмагандир. У кишининг ишлари кўп. Ҳар бир ишқибознинг ёзганларини ўқиб чиқадиган бўлса, умри етмайди, ахир. Фикрларимни Сиз билан бўлишмоқчиман. Сиз ҳам мен каби футболимиз ҳақида қайғурар экансиз. Бошқалар Еврофутболдан роҳатланиб юришибди.

2. Нурилла, 40 ёш. “Пахтакор” футболчиси Чераннинг Ўзбекистон фуқаролигини олиши мумкин деган хабарлар чиқмоқда. Бордию у ўзбек паспортини олса, уни термамизга жалб қилиш керак деб ҳисоблайсизми? Умуман Қатар тутган йўлдан (дунё футбол юлдузларига фуқаролик бериш) бизга тўғри келадими?

Бир нима қилиш учун биринчи галда пул керак. Пул топилгач, уни ақл билан тўғри йўналишда сарф қилиш керак. Натижани шунда кутамиз. Демак, биринчи галда нима қилмоқчи эканимизни, бизга қандай футбол кераклигини белгилаб олайлик. Бугун шу ҳақда гаплашайлик. Биз қандай футбол ярата оламиз? Биз қандай йўлдан юришимиз керак? Бизнинг ўз йўлимиз бўлиши керакми? Кимнинг ривожланиш йўлини ўрганиб чиқишимиз керак? Нурилла, Сиз айтган Қатар йўли бизга умуман тўғри келмайди. Қатарнинг 1 млн фуқароси бор. Ҳудудида 20 млн.ча аҳоли ишлайди. Спортчилардан бошқа ҳеч кимга фуқаролик беришмайди. Ҳар йили чет эллардан иқтидорли 100га яқин гўдак болаларни олиб келишади. Футбол мактабларида ўқитишади. Улардан энг яхшилари динни қабул қилиб, араб тилини ўрганиб, Қатар фуқаросига айланишади. Ўзини кўрсатган тайёр юлдузларга доимий тарзда фуқаролик беришларини айтмаяпман. Сиз шуларни назарда тутгансиз. Уларда туб ўйинчилар деганингиз ҳам аслида қатарлик эмас. Бизга бу йўл асло тўғри келмайди. Черан ҳақида алоҳида гаплашамиз ҳали.

Хитой йўли ҳам тўғри келмайди. Бундай сарф харажатга, исрофгарчиликка иқтисодиётимиз бардош бера олмайди. Бизга серб-хорват йўли тўғри келади. Уларнинг клублари қитъада олдинда бўлмасалар-да, терма жамоаси биринчилар қаторида. Ўтган мундиалда хорватлар вице-чемпион бўлишди. Модрич ЖЧнинг энг яхши ўйинчиси бўлди. Хорватлар Хитой ё Россия каби пул тўкишмайди. Хорвату серблар иқтидорли футболчиларни тарбиялаб етказиб бериш борасида олдиндалар. Уларнинг термасида фуқаролик олган чет эл футболчиси йўқ. Лекин қитъанинг барча топ-клубларида улардан етишиб чиққан бозори чаққон юлдузлар ўйнашади. Ўртаҳоли, касодлари бизга келади. Биз қандай қилиб бундай футболга эришамиз? Биз бундай футбол учун аввало, оммавий футболни ривожлантиришимиз керак. Мактабларни кучайтиришимиз керак. Қандай қилиб? Жамият ҳаётида, маҳалла ҳаётида, шаҳару қишлоқ ҳаётида футбол салмоғини оширайлик. Футбол тарғиботини кучайтирайлик. Йўқса, бундай футболни ярата олмаймиз. Яқинда чиққан Қарорга мувофиқ футболчини тарбиялаб етиштиришни янги босқичга кўтаришимиз мумкин бўлади. Бу жуда яхши тадбир. Лекин Қарорда футболнинг халқ ҳаётига кириб боришига эътибор қаратилмаган. Халқ қўллови жуда муҳимдир. Бунинг учун футболда ҳалоллик, софлик ва ошкоралик бўлиши керак. Бунинг учун футболни коррупциядан тозалашимиз керак. Шундай ижтимоий муҳитда футболимиз равнақ йўлига кира олади.

Энди ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқайлик. Шуни тушуниб етайликки, бундай футбол барпо этишимиз учун бутун футбол хўжалигимизни қайта қуриб чиқишимиз керак бўлади. Қандай футбол демоқдаман, биласизми? Бизнинг клубларимиз Осиёда назарга тушиши керак. Термамиз биринчи олтиликка кириши керак. Терма жамоамиз ва клубларимиз Осиё грандлари қаторига кириши керак. Футболчиларимиз Европанинг топ-клубларида ўйнаши керак. Биз юқори даражадаги футболни намойиш этишимиз керак. Ўз мураббийларимиз Осиёда машҳур бўлиб танилиши керак. Футбол ишқибозлари стадионларни тўлдириб, ўғлонларини қўллаб туриши керак. Буларга қандай қилиб эришамиз? Бунинг учун футбол тарғиботини бутунлай бошқа даражага кўтаришимиз керак бўлади. Футбол икки қисмдан иборат. Клублар ва ишқибозлар. Олмонияда биздака бўш стадионларни тасаввур қила оласизларми? Йўқ. Францияда сариқ нимчалар ўз ҳаракатларини футбол баҳси пайтида тўхтатиб туришар экан. Футболни ўз ижтимоий талабларидан юқори қўйишар экан. Лекин футболни халқимиз қўллови ҳақида кейинроқ алоҳида ва батафсил гаплашамиз. Клубларимиз ҳақида сўз борсин ҳозир.

3. Ҳакимжон, 36 ёш. Ўзбекистон Суперлигасининг ҳозирги форматидан қониқасизми? Сизга қолса, миллий чемпионатимизни қандай форматда қилган бўлардингиз?

Ҳакимжон, мусобақаларимиздан умуман ва бутунлай рози эмасман. Бу йил масхара мусобақа бўлди. Буни ҳеч ким гапирмаяпти. Мусобақаларимизни таг-туги билан ўзгартиришимиз керак. Гиламга тушмаган полвон аҳволига вой. Ҳалол мусобақаси бўлмаган курашга вой. Футболимиз ривожи биринчи галда мусобақага боғлиқ. Буни инкор этмайсиз. Лекин Сиз футбол деганда фақат Суперлигамизни кўзда тутасиз. Шубҳасиз, Суперлигамиз савияси асосий мақсад ҳисобланади. Лекин бизда даражаси баланд футболчилар муттасил етишиб чиқиши учун музофот, туман ва вилоятларимизда футбол обрўсини кўтариб, жойлардаги мусобақаларни кучайтиришимиз керак бўлади. Чунки иқтидори баланд истеъдодлар четда туғилишади. Вобкент, Гулистон, Дўстлик жамоалари қани? Ғазалкент футбол майдони ғувиллаб ётибди. Халқ футболи шуми? Футбол халқники. Футболни халқдан тортиб олиб пойтахт стадионларига қамаб қўйдикми?

Ҳакимжон дўстим, ман дўхтир ё миршаб эмасман. Ҳамма туғилган йилини ёзгану қайси қадимги қишлоқ ё қальада истиқомат қилишини, касбини ёзмаган. Фарғонанинг Данғарасида Урганжи қишлоғи бор. Шу ерда ҳар йили бир марта сувчи Эгамберди хотирасига бағишлаб футбол мусобақаси уюштирилади. Чироқчининг Талоқтепа қишлоқ тўйларида улоқ берилмайди, футбол жангларини уюштиришади. ЎФА қарорини кутмасдан халқнинг ўзи футболни ўз ҳаётига олиб кирмоқда. Ҳокимларимиз-чи? Андижон ҳокими кўрсатмаларни бажараман деб, “супер” футболчиларга ўн-ўнбеш млн. сўмдан ойлик топиб бериш билан овора. Бошқасига на пули, на вақти етади. Оммавий футболга эътибор 0 даражада. Ундан буни сўрашмайди. Нима қилмоқ керак? Вилоят чемпионатини ПРОлиганинг Б гурухи билан омухта қилиб юборишимиз керакмикан? Бельгия ё Хорватия ҳудуди Самарқанд вилоятимиздан кичкинароқдир. Шуни биласизми? Футбол кичкина ҳудудларда яхши ривожланмоқда. Вилоятлар биринчилигини Про-лига тугул суперлиганинг ҳам биринчи босқичига айлантирсак бўлмайдими? Шу ерда мавзудан чекиниш қиламан.

(Масалан, Самарқанднинг “Динамоси”да машғулотлар учун алоҳида майдон йўқ. Шуни биласизми? Шу аҳволда Сиз-у биз Абрамовдан мундиалга чиқишни талаб қиламиз. Бизга ундан паси татимайди. Футбол инфратузилмаси талабга муносиб бўлмас экан, Боситхон, футболимиз ривожланмайди. Боситхон, агар Сиз тадбиркор бўлсангиз, сармоя топиб (инвестиция) энг сифатли сунъий майса ишлаб чиқаришни йўлга қўйсангиз бўлмайдими, уни экспорт қилсангиз бўлмайдими, деган бўлар эдим. Харидор топилмайди дейсизми? Бир пайт давлатимиз мактаб программасини амалга оширишда бош буюртмачи бўлган эди. Парталарни Хитойдан олиб келмаганмиз. Ҳамма нарсаларни ўзимиз ишлаб чиқариб барча ишни ўз тадбиркорларимиз бажаришган эди. Давлатни ҳомий қилиб “Стадион” программасини қабул қилсак бўлмайдими? Юртимиздаги ҳар бир қишлоқ ё маҳалла учун камида биттадан футбол майдончасини икки йилда қуриб берайлик. Юртимиздаги барча мактабларни уч йилда таъмирлаб берганимиз эсимда. Давлат ҳомийлик қилса, сифатли сунъий майсани биз ишлаб чиқарамиз. Буни кўриб қўшни давлатлар ҳам сунъий майсага буюртма беришади. Агрономларимиз қаерда қолди? Минтақамизга мос энг яхши табиий майсани ўстириб берсак бўлмайдими? Уни экспорт қилсак бўлмайдими?)

Футболни оммалаштириш ҳақида гапираётган эдим. Ҳар қандай ишда моддий база муҳим. Лекин моддий базани, молиялаштиришни ҳозирча ўйламай турай. Бу ерда ҳам ислоҳатларсиз бир нимага эришиб бўлмайди. Мавзуга қайтайлик. Ҳакимжон, Сиз мендан Суперлиганинг ҳозирги формати ҳақида фикримни сўрагансиз. Бу йилги формат “Пахтакор” қийналмай чемпион бўлиши учун хизмат қилган. Чемпион ким бўлиши олдиндан маълум бўлган мусобақа ўз мантиғини йўқотади. Бу факт. Буни ҳеч ким инкор эта олмайди. Бугунги раҳбарият ҳозирги ҳолатимизни ўзида акс эттирган форматни танлаб олган. Олдинга интилишга, бугунги ҳолатимиздан чиқиб кетишга, янгиланишга, футболимизни янги поғонага кўтаришга хизмат қилмайди. Бу ҳам факт. Раҳбарият ўз олдига кординал ўзгаришлар қилишни мақсад қилиб қўймаган. Бу ҳақда ўйлаётгани ҳам йўқ. Бунга қодир ҳам эмас. Фикрловчи одамлар йўқолиб бормоқда.

1. Вилоятларда футболнинг мусобақа даражасини баланд даражага кўтарайлик дедим. Чунки Футбол кичик ҳудудларда яхши ривожланади дедим. Бунинг учун Мусобақа акцентини вилоятлар марказига кўчиришимиз керак дедим. 2.Футбол мактабларини кучайтириш вазифасини Қарор олдимизга қўйган дедим. Кўплаб ёш юлдузларни доимий равишда етиштириб берайлик дедим. 3.Клубларимиз энг прогрессив ўйин кўрсатиши керак дедим. 4.Бизнинг футболчилар чет элнинг барча топ-клубларида ўйнаши керак дедим. 5.Бизнинг мураббийларимиз янги футбол ғояларини чет эл клубларида ҳам қўллаб, омадли ишлаб юриши керак дедим. Қандай қилиб буларга эришамиз? Шу саволга жавоб топайлик.

Боситхон, менга айтингчи, мусобақаларимиз шу масалаларни ечишга йўналганми? Мусобақа спортда мақсадга етишнинг энг асосий биринчи омилидир. Иккинчи омили ҳақида кейин гаплашамиз. Ҳамма нарса мусобақада ҳал бўлади. Бугунги мусобақаларимиз нимага хизмат қилмоқда? Ҳеч нимага? Йўқ, хато гапирдим. Бугунги футболимиз клубларимиз ҳомий пулларини “оқлаб” сарфлаши учун хизмат қилмоқда. Масалан, “Андижон” футболчилари ўн-ўн беш млн. пул топиши учун хизмат қилади (Андижонда қирқ йил стажли муаллим ё дўхтир уч млн ойлик олади). Футболга оқиб келаётган маблағ ирмоғидан ўз ҳамён ариғига клубдаги мутасаддилар “сув” оқизиб олиши учун хизмат қилади, “лойи” ҳам бор бўлгани учун ким ҳалол, ким ноҳалол йўл билан оқизиб олиши учун, хизмат қилади. Футболимизга ҳеч нарса бермайдиган ўртача футболчилар доимо клубдан клубга ўтиб юриши учун, уларнинг сони кўпайиши учун, улар кўтарма пулларни ойлигу бонусларга қўшиб олиб, йиллар оша Суперлигадан тушиб кетмай, ёш иқтидорлар йўлини бўғиб беғам яшаши учун хизмат қилади. Шулар етмаганидай келгусида футбол атрофида қиморхоналар ташкил этиларкан. Мусобақаларимиз энди Футболга беғараз мухлислик қилиш ўрнига ишқибозларимиз қимор ўйнаб бойиб олиши учун хизмат қилар экан. Ё ишқибоз бор пулини ютқазиб қўйиб оиласини чирқиллатиши учун хизмат қилар экан. Ҳамда футбол мусобақаларимиз ҳаммани қимор ўйнатиб қўйиб давлатимиз чўтал йиғиши учун хизмат қилар эканда келгусида. Бундай ҳаром пуллар бахтсизлик олиб келадику. Қандай бедодлик.

Санаб ўтганларимдан футболимизда барча пулдорчилик қилаётганлар манфаатдор. Улар Суперлига иштирокчилар сонини 18тага етказишни исташи табиий ҳолдир. Улар бу йил бунга эришишади, чоғи. Йўқ, секин-аста киши билмас ҳолда Суперлига клублар сонини ошириб боришади.

Футбол шинавандаси санаб ўтганларим туфайли футболдан воз кечиб, Еврофутболга юз буриши табиий ҳолдир. Мен эса, Хайрулла Ҳамидовдан ўпкаланиб юрибман. Хайрулла, энг суюкли, ҳаққоний инсоним, ҳақиқий Шоирим, мени кечиринг. Қай кунларга қолдик. Ярим асрдан бери ҳаётимнинг ажралмас бир бўлаги бўлиб келган футболимни қиморга, қиморхонага айлантириб қўйишмоқчи, малъунлар. Падариналатлар. Ҳали ҳамманинг қарғишига қоласизлар. Ватаним, футболим сизларга қолиб кетдими, Охирати куйгурлар?!!

Боситхон, Нуриллахон, Ҳакимжон ўғилларим, мени кечиринг бошқа давом эттира олмай қолдим. Гапим оғзимда қолди. Суҳбатим тўмтоқ бўлиб қолди. Кўзларимга ёш тўлиб кетди. Ожизман... Ёлғизман...

Киритилган сана: 17.01.2020 21:41. Ўкилди: 6663 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.