Бугун 21 август, 2025 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 19 40
2 Нефтчи 19 39
3 Динамо 20 38
4 Бунёдкор 19 34
5 ОКМК 19 34
6 Пахтакор 19 33
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 19 25
9 Сурхон 19 23
10 Андижон 19 21
11 Сўғдиёна 20 21
12 Хоразм 19 19
13 Қўқон-1912 19 18
14 Машъал 19 18
15 Бухоро 19 14
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Шўртан 3-3 Навбаҳор
20-тур Сўғдиёна 1-1 Динамо

Навбатдаги ўйинлар. 20-тур

21/08 19:00 Нефтчи - Машъал
21/08 20:00 Бухоро - Қўқон-1912
22/08 19:00 Андижон - Пахтакор
22/08 20:00 Қизилқум - Бунёдкор
23/08 18:30 Сурхон - Насаф
23/08 19:30 ОКМК - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 1943 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 21.08.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Баия".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Крузейро".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Турции. "Касымпаша" - "Трабзонспор".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Фатих Карагюмрюк".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Баия".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      17:35 Новости футбола.
      17:40 Чемпионат Турции. "Гёзтепе" - "Фенербахче".
      19:40 Новости футбола.
      19:45 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Эюпспор".
      21:45 Новости футбола.
      21:50 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Палмейрас".
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Фламенго".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Крузейро".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Турции. "Касымпаша" - "Трабзонспор".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 21.08.2025

      05:20 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Многоборье.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Суперлига в Москве. Финал.
      10:00 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 13 в Лозанне, Швейцария.
      12:10 "Страна спортивная".
      12:25 LIVE Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Группы. Многоборье. Прямая трансляция.
      13:00 "Сюрпляс".
      13:25 LIVE Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Многоборье. Прямая трансляция.
      15:30 "География спорта". Норильск.
      15:55 LIVE Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Группы. Многоборье. Прямая трансляция.
      16:30 "Культовые".
      16:55 LIVE Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Многоборье. Прямая трансляция.
      19:00 Московские экстремальные игры 2025.
      20:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      20:30 "Тайны звёзд спорта".
      21:00 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      22:30 Хай-дайвинг. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины.
      23:45 Хай-дайвинг. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины.
      01:30 "Культовые".
      02:00 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Группы. Многоборье.
      02:35 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Многоборье.
      04:45 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Группы. Многоборье.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 21.08.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Бокс. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Третий тайм".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Культовые".
      11:55 LIVE Бокс. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины. 1/2 финала. Прямая трансляция.
      15:00 Специальный репортаж.
      15:20 Новости.
      15:25 Есть тема! Прямой эфир.
      16:50 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway".
      17:20 "Лучшие из лучших".
      17:55 Новости.
      18:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Авангард" (Курск) - "Broke Boys" (Одинцово). Прямая трансляция.
      21:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      21:10 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Текстильщик" (Иваново) - "Тверь". Прямая трансляция.
      23:15 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:20 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Лас-Вегасе, США. Магомед Анкалаев против Джонни Уокера.
      02:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 "Культовые".
      03:30 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway".
      04:00 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 13 в Лозанне, Швейцария.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 21.08.2025

      06:00 Теннис. US Open Mixed Doubles Championship. 1/2 финала.
      06:30 LIVE Теннис. US Open Mixed Doubles Championship. Финал. Прямая трансляция.
      08:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      09:30 Велоспорт. Renewi Tour. Этап 1.
      10:30 Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Обзор.
      11:30 Гольф. Тележурнал "Discovery Golf".
      12:00 Велоспорт. Renewi Tour. Этап 1.
      13:00 Парусный спорт. Гран-при. Этап 8 в Заснице, Германия. Обзор.
      14:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      16:00 Велоспорт. "Вуэльта" 2024. Этап 16. Луанко - гора Лагос-де-Ковадонга.
      17:00 Велоспорт. Renewi Tour. Этап 1.
      18:30 LIVE Велоспорт. Renewi Tour. Этап 2. Прямая трансляция.
      20:15 Велоспорт. "Вуэльта" 2024. Этап 19. Логроньо - перевал Альто-де-Монкальвильо.
      21:30 Теннис. "Ролан Гаррос". Женщины. Финал. Арина Сабаленка - Кори Гофф (США).
      23:00 Киберспорт. Кубок мира в Эр-Рияде, Саудовская Аравия. Обзор, 3 эп.
      23:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      01:00 Велоспорт. Renewi Tour. Этап 2.
      02:00 Велоспорт. "Вуэльта" 2024. Этап 19. Логроньо - перевал Альто-де-Монкальвильо.
      03:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Вуэльта" 2024. Этап 19. Логроньо - перевал Альто-де-Монкальвильо.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Блог

Ҳасанали ота

Ўзингни англа

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Мираброр акамга айтар янги йил тилакларим

Баҳо:
+0; -0

Мустақил бўлиб, тузум ўзгаргач, жуда кўп байрамлар, жумладан 1 май, октябрь байрами, Совет армияси куни байрами ўз-ўзидан бир зумда йўқолиб кетди. Чунки улар сиёсий тусга эга байрамлар эди.  19-асрда АҚШ давлатида бўлиб ўтган хотин-қизларнинг намойиши санаси билан боғлиқ бўлган 8-март байрами Шарқдаям, Ғарбдаям нишонланмайди. Бизда ҳозирча бу кун байрам қилинмоқда. Байрамлар ичида энг оммабоби, энг ҳаммабоби янги йил байрамидир. Бу байрам ҳеч қандай сиёсий бўёққа эга бўлмаган, астрономик байрамдир. Турли халқлар йил саноғини турли саналарда нишонлаб келишган. Туркий халқлар 21 март кунини, Хитой халқи 28 январь кунини янги йил байрами деб нишонлашган. 1 январь куни эса ер куррасининг барча халқлари учун йил боши, саноқ боши деб қабул қилинган. Шунинг учун ўзининг миллий байрамига қўшимча қилиб барча халқлар йил боши кунини бутун дунё умумий байрамига айлантириб юборишган.

Янги йилда бир бирини қутлаш расм бўлди. Ҳамма янги йил саноғи билан янги кун, янги тонг, янги ҳаёт умидини боғлайди. Бир бирига эзгу тилаклар билдиришади. Камбағалга бойлик, ёшларга илм-маърифат, муҳаббат, омад тиланади. Ҳаммага соғлиқ-омонлиқ, юртга тинчлик тиланади. Мен ишқибоз эмасманми, барча тилакларим футбол билан боғлиқдир. Мен ҳам янги йил билан Сиз, азизларимни қутлайман.
 
1. Мираброр ака, Сизни янги йил билан қутлайман. Барча эзгу ниятларимни йўллайман. Ўзбек футбол ишқибозлари ўзининг янги йил умидларини номингиз билан боғлаган. Мен ҳам шулар қаторидаман. Сиз Ўзбек футболида биринчи шахссиз. Шунинг учун байрам шарафига кўра Сиз билан сиртдан мулоқот қилишга жазм этдим. Ёшимга ярашмаган иш бу, биламан. Охират тадоригини қилиб, эртаю-кеч тасбеҳ ўгириб, саловат ўқиб, невараларимга насиҳатгўй бўлиб, ёшу-қарига дуода кунларимни ўтказиб юрсам, ёшимга яраша бўлармиди. Майли, ишқибоз бўлиб стадионларга бориб майдондаги ўғлонларимни қўллаб турай. Чунки футболсиз яшай олмайман. Майли, қурбим келар экан, Ахбор акамга ўхшаб савлатни сақлаб матбуотда, сайтларда журналистикага оз-моз аралашиб юрай. Бу камлик қилса, майли, ҳар ҳафта омма олдига мақолаларим билан чиқиб турай. Лекин, ЎФФ президентига янги йил табригини йўллаш ақлдан эмас.  Ошиб кетди. Сиз ҳам буни сезяпсиз, шекилли.

2. Ижодим мухлисларига бу ишим тушунарсиз бўлади. Қандоқ қилай, шунча имкониятларимиз бўла туриб камчиликлар футболимиз ривожини бўғиб ётса, ёшлар индамаса, керакли сўзлар ёзилмаса, айтилмаса, бунга бефарқ қараб туриш мумкинми? Оғизда қатиқ увутиб, ё мум чайнаб ўтириш мумкинми? Сизга, Мираброр ака, дилда борини ҳеч ким айтмаса, ҳайбатингиздан ҳайиқиб турса, қачон Сиз ислоҳотларга қўл урасиз? Ҳеч қачон. Ён атрофингиздагилар футболда эришган ютуқларимизни санаб турса, Сиз ҳам кечаги ютуқ билан, кечаги кун билан яшаб, кечаги одамга айланиб қоласиз-да. Биринчи шахс доим бир қадам олдинда туриши керак. Бир қадам олдинни кўриши керак.

3. Масалан, АФА президенти Англия футболининг биринчи шахси эмас. Англия футболининг бугунги қадамлари унга боғлиқ эмас. У бир амалдор, холос. Уларда футбол бир аср муқаддам ўз изига тушиб олган. Бизда наинки футбол, бутун жамиятимиз бир оёғи билан Совет тузумида турган бўлса, иккинчи оёғи билан янги ҳаётга қадам қўйган. Бир оёғи эски ҳаётдан ҳали узилмаган. Янги ҳаётни қуриш давридамиз. Наинки футбол, барча жабҳалар ислоҳ талаб бўлиб турибди. Олдинга интилиб турибди. Футболимизнинг бугунги аҳволига рози эмасман. Фарҳоду, Сардору, Асқаржонлар рози бўлиб юришибди. Ҳаммасидан мамнун бўлиб туришибди. Улар учун кун ўтса бас. Терма йиғини ўтса бас. Ўртоқлик ўйинини уюштириб беришса, бас... Мавсум ўтса, бас.

ЎФФ биноси футболимизни ривожлантириш штаби эмас. Амалдорлар идораси бўлиб қолган. Ҳамма иш билан банд. Ҳамма амалига яраша ўз вазифасини бажаради. Ҳеч ким янги бир ташаббус билан олдинга отилиб чиқмайди. Ҳеч ким ўз бошига ортиқча ташвиш орттиргиси келмайди. Ҳамма тинч, осойишта яшаб, чурқ этмай жим ишлаб юришибди. Ҳамма оиласи қўйнида фаровон ҳаёт кечириб юришга интилади. У ердагилардан ҳеч ким ўзбек футболини баланд нуқтага кўтараман деб, бир нимага интилмайди. Бундай мақсад уларга вазифа қилиб белгиланмаган.
 
4. Жуда кўп юртдошларимиз футболимизгаям, Сизгаям қўл силтаб қўйишган. Еврофутболга тикилишган. Стадионларимиз ишқибозсиз бўм-бўш қолган. Лекин ўшалар ҳам миллий термамизга кўз тикишган. Бир нимадан доим умидвор бўлишади. Ахир футбол ватанпарварликнинг изҳори-ку. Юрт тимсоли-ку. Терма жамоамиз ватандошим учун ифтихор чўққиси-ку. Фаҳр манбаи-ку.

50-йиллар эди. Ёш болакай бўлиб кўчада футбол ўйнаб юрардик. Кўча, маҳалла шаънини ватан шаъни деб билиб, уни  бошқа маҳалла болаларидан ҳимоя қилиб, бор вужудимиз билан адолатни деб бақир-чақир қилиб, ютамиз деб футбол ўйнашларимни эслайман. Ватан ахир кўчамиздаги мирзатеракдан бошланади-да. Ватанни ҳимоя қилиш кўча футболидан бошланади-да. Шундай экан, ким ҳам терма жамоамизга бефарқ бўла олади? Эски жўвадаги қуртчи қария кампир ҳам ҳисоб қандай бўлди, болам деб, сўраб қўяди-ку.

Терма жамоамиз эса, Бабаян бошчилигида жар ёқасига келиб қолган.  Жардан ё сакраб, ё учиб ўтиши керакми энди. Раҳбарият эса, навбатдаги мураббий бир амаллаб ўтиб олади деб, асоссиз бир нимага умид боғлаган. Йўқ, умидворлик яхши хислат. Интилган, тиришқоқлик билан ҳаракат қилган одамга умидворлик далда бўлади. Раҳбариятда умид на қилсин? Бўлса бўлар, бўлмаса бўлмас деб, пинагини бузмай ишлаб юришибди. Жон куйдириш уларнинг вазифасига кирмайди. Мундиалга чиқолмасак ҳам уларнинг кайфияти бузилмайди. Жар ичига раҳбарият эмас, доим  бош мураббий билан бирга барча ишқибозлар қуламоқда. Раҳбарият жарни доим сакраб ўта оламиз деб бизни ишонтирмоқчи, овутмоқчи, алдамоқчи бўлади. Бошқа йўл бор: осма кўприк қуриб ўтишимиз керак. Лекин ҳеч ким уни қурмайди. Ҳар доим шу жар ёқасига етиб келиб, жар ёқасида бир-биримизга дийдиёларимизни айтиб, оғир кайфиятларимизни жарда қолдириб, минг афсус-надомад билан орқага қайтмоқдамиз.
 
5. Мираброр ака, Сизга фикримни тушунтириб берай. Тараққиётнинг биринчи омили янги технология ҳисобланади. Машинасозликнинг бугунги кунига етиб олишимиз учун ўз қадамимизни ташлаб юрсак, бизга камида бир аср вақт керак бўлар эди. Бундай қилмадик. Янги технологияни олиб келиб, замонавий янги машиналарни чиқара бошладик. Улар ҳеч кимникидан кам эмас. Бу оддий ҳақиқат. Замонавий станоклар, линиялар ва уларга мос келувчи янги бинолар тараққиёт сабабчисидир. Буни ҳеч ким инкор эта олмайди. Футболда янги технология деганда юқори малакали, кучли тренер ва унга яраша  унга муносиб муҳит кўзда тутилади.

Гус Хиддинк Россия термасини  бошқарганда атрофдаги муҳитни ҳам ўзгартирганини эслайман. Карлуш Кейруш 3 йилдан бери терма атрофидаги муҳитни ўзгартираман дейди-ю, ўзгартиролмай Эронни ташлаб чиқиб кетишга чоғланиб юради. Хитойнинг имконияти бизникидан паст бўлса-да, финал босқичига чиқиш мақсадида терма жамоага юқори малакали Липпини олиб келиб, унинг учун ҳамма шароитни яратиб берди. Москвага борамиз дейишмоқда. Бизнинг Раҳбарият Москва мундиалига бориш  имкониятимиз ҳали бор деб, Хитойникидан кучлироқ деб, имкониятни ҳали бутунлай йўқотиб бўлмадик деб, бу имкониятдан фойдаланиш йўлида ҳеч нарса қилмаяпти. Имконият йўқолгандан кейин ҳаракат қилмоқчими?  Ёки олма пиш — оғзимга тушми? Бабаяннинг ўзи амал-тақал қилсинми? Қилолмаса-чи? ЎФФ раҳбарияти алмусоқдан қолган “технология” ёрдамида замонавий футбол машинасини ишлаб чиқармоқчи бўлмоқда, шекилли. Нима учун? Нега янги “технологияни” олиб кирмайди?

Мираброр ака, Сизга Аҳмедов мисоли етмайдими? У “Пахтакор”да шу клуб даражасида юқори ўйин кўрсатар эди. Кетмаганида шу даражада қолиб кетар эди. “Анжи”га бориб “юқори малакали технология” муҳитида, яъни Гус Хиддинк қўл остида ўйнагани учун унинг ўйини ўсиб Это’О, Буссуфа даражасига кўтарила олган эдику? Гус Хиддинк бўлмаса, бугунги Аҳмедов ҳам бўлмас эди. Нега исботи керак бўлмайдиган бу аксиомани Сизга уқтира олмаётибман? Нега?

6. Бабаян бу галги таркиб олдингиларидан кучлироқ, мундиалга муносиброқ деб айтганида ҳақли эди. Сиз, Мираброр ака футбол мутахассиси эмассиз. Сиз атрофингиздагилар фикри билан қарор қабул қилмоқдасиз. Бабаян мутахассис-ку. Нега у ўз имкониятларига тўғри баҳо бера олмаяпти? Ожизлигини тан олиши учун, олимпиада йўлида Қатарда Ироқдан олган мағлубияти етмайдими? Боримиз шу дегани эсдан чиқдими? Ўтган йилги давранинг сўнги ўйинларида Термамиз йигитлари якка курашларда, ижрочилик маҳоратида рақибларига тенг кучли бўла туриб,  жамоавий ўйинда Карислар ва Форслар олдида ҳамма нарсани: ҳисобни ҳам, ўйинни ҳам бой беришди-ку? Бу воқеалар Бабаянга етмайдими? Йиқилган курашга тўймайдими? Енгил вазнлик одам Руслан Нуриддинов кўтарган тошни кўтара олмайдику. Ўз вазнига яраша тош танлайди. Солиштиринг, бизнинг Сергееву, Машарипову, Туроповларимизнинг ижро маҳорати рақибларидан пастроқ бўлса-да, Туркияда ўтган Аҳмад Мусаев бошчилик қилган ёшлар орасидаги жаҳон мусобақа тўқнашувларида жамоавий ўйин бўйича устун келиб, гуруҳдан чиқишган эди-ку. Погбаларга, бўлғуси чемпионларга бардош бера олишмаган эди, холос.

ЖЧ-2014да Жазоир, ЕВРО-2016да Исландия термалари жамоавий ўйин даражасини баланд нуқтага кўтариб имкониятларидан ҳам баланд савияли ўйин кўрсатишган эди. Бултурги Раньери бошчилик қилган “Лестер “ ютуқларини эсланг. Нега “янги замонавий технологияни” қадрламайсиз. Тақир-туқр мошина миниб, Мундиални орзу қиламизми. Нега биз чет эллик кучли мураббийнинг қадрига етмаймиз. Келганлари ҳам тез орада орқага қайтиб кетишмоқда. Нега?

Мисоллар кўп. Гёде биздан кетказилгач, Озарбайжонда 6 йилча самарали иш олиб борди. Хоутон тезда биздан кетказилгач, Ҳиндистон термасини яхши бошқарди. Жамоани ОК-2011 финал ўйинларига олиб чиқди. Крекетистон юрти термаси Австралияга муносиб қаршилик кўрсатиб, 2:4 ҳисобида ютқазган эди (биз “кенгурулар”га шармандали 0:6 ҳисобида ютқазганмиз ўшанда). “Пахтакор”га Миодраг Радулович келиб тезда янгича ўйин тасвирини ярата олган эди. У ҳам тезда кетказилди. Бултур “Пахтакор”га Россиядан Григорян келиб яхши ўйин кўрсата бошлади-ю, бир зумда орқага қайтарилди. Демьяненко бир йилдаёқ “Насаф”га соврин олиб берганини айтмайсизми? У ҳам кўп ишламади. Нега бундай салбий ҳол бизда нормага айланиб қолди? Нега ўрта ҳол Журжевич, Агамуродовлар бизда кўп ишлайди, нега ўз савиямиз қатори бўлган Кумиковни Қозоғистондан ортга қайтарамиз, нега кучлиларни итарамиз. Пастбўйлик раҳбар ўз атрофига ўзидан паканароқларини йиғиб юрганидек, мураббийларимизнинг паст савияси кўзга ташланмасин деб кучлилар қолиб, кучсизларни йиғмоқдамизми? Билмадим, билолмадим.

7. Мираброр ака, бу галги курашларимиз тақдирини Бабаянга топшириб қўйиш Сизга қулайми? Айбдор олдиндан аниқми? Шу кунлари, 2-давра ўйинлари олдидан “юқори технологияни”, яъни юқори малакали мураббийни Европадан 1+1 шартномасига кўра олиб келсангиз, айни муддао бўлмайдими? 2 ойдан кейин кимнидир олиб келиш кеч бўлади, бефойда бўлади. Ҳозир Бенитес ишсиз, Пелегрини ишсиз. Бошқалар ҳам бор. Нега бу ишни қилмайсиз? Ёки четдан кучли мутахассис олиб келмаслик сабаби бошқами? Уларга иш бермасдан ўзимиздан чиққан мураббийларнинг маҳорати ўсишини истайсизми? Ундай бўлса, Бабаян Анчелотти ёнида 3-4 йил ишлаб маҳоратини,  малакасини ошириб қайтсин. Пол Клименс Англия клуби “Суонси”га бош мураббий бўлиб ўтгани учун ёрдамчи мураббий ўрни бўшаб турибди. Лекин бунинг иложиси йўқ. Демак, Бенитесни термамизга 2 йилга олиб келсангиз, унинг ёнида Бабаяннинг ё бошқанинг маҳорати ўсмайдими? Ўсади. Лекин нега бу ишни қилмайсиз? Нега, нега? Ахир, нега? Ишқибоз дилига солиб чега, ишонарли сабабни айтинг. Аччиқ ҳақиқат қолиб ширин сувоқ гапдан, силлиқ сўздан қайтинг! Асл сабабини айтинг! Нега?

Мираброр ака, янада улғаядиган пайтинг, янада ўсадиган пайтинг оч қолсанг инсофдан бўладими? Айтинг, нега кучли, малакали мураббийни четдан олиб келмайсиз? Маслаҳатга кирмайсиз? Нега?!

Биздан ҳеч нарсани яширмасдан айтинг. Ёлғон гапиришдан қайтинг. Юрак бағримиз эзилиб кетди-ку? Наҳотки, ватанимиз шаъни Сизга муҳим бўлмаса! Наҳотки, юрт ишқибозларининг илтижоси Сизга етиб бормаса?

Наҳотки, гапи бошқаю, нияти бошқа мунофиқ одам бўлсангиз? Наҳотки, муқаддас туйғуни топтовчи золим бўлсангиз? Йўқ, бунинг бўлиши мумкин эмас. Ундай бўлса, нега шу кунларни Сиз бой бермоқдасиз? Нега, нима учун? Эртага кеч бўлади-ку.

Мираброр ака, ЎФФ структураси, стратегияси, раҳбарлик услуби, чемпионатимиз аҳволи бўйича ўта муҳим мавзулар четда қолиб, фақат термамиз ҳақида қайғуриб Сизга мурожаат қилдим, очиқ хат ёздим. Хатни бошқа давом эттиролмай қолдим. Аччиқ аламдан кўзларим ёшланиб кетди. Қаричилик. Айбга буюрманг.

16.01.2017й.
Ҳасанали Қодиров.

Киритилган сана: 16.01.2017 16:22. Ўкилди: 9605 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 09:25. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 09:25. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 09:23. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 09:23. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 17:44. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 17:44. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


BAXASH

Сана: 17.01.2017 12:50. BAXASHга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ORBITR
Сана: 17.01.2017 00:50. ORBITRга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AHMADBEK
Сана: 16.01.2017 19:56. AHMADBEKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.