07:30 "Кто кого?". 08:00 Бокс. Женщины. Чемпионат России в Серпухове. 10:00 Сквош. Чемпионат России в Екатеринбурге. Женщины. Финал. 10:40LIVE Художественная гимнастика. Кубок "Небесная грация" в Катаре. Юниорки. Индивидуальная программа. Прямая трансляция. 18:25LIVE Художественная гимнастика. Кубок "Небесная грация" в Катаре. Индивидуальная программа. Прямая трансляция. 22:40 "Кто кого?". 23:05 "Формула-1. Гаснут огни". 23:30 Бокс. Женщины. Чемпионат России в Серпухове. 01:40 Плавание. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. 03:20 "Тайны звёзд спорта". 03:45 Сквош. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины. Матч за 3-е место. 04:20 Сквош. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины. Финал.
05:00 "Лига героев". 07:00 "Жизнь после спорта". 07:30 Футбол. МЕЛБЕТ-Первая Лига. Обзор тура. 08:00 "Вопреки всему". 08:30 "Вид сверху". 09:00 Новости. 09:05 Все на Матч! Прямой эфир. 12:00 Новости. 12:05 Специальный репортаж. 12:25 "Непобедимый". 13:30 Смешанные единоборства. UFC 267 в Абу-Даби, ОАЭ. Пётр Ян против Кори Сэндхагена. 14:35 Специальный репортаж. 14:55 Новости. 15:00LIVE "Есть тема!". Прямой эфир. 16:25 "Большой хоккей". 16:55 "Вопреки всему". 17:30 Новости. 17:35 Все на Матч! Прямой эфир. 18:25LIVE Художественная гимнастика. Кубок "Небесная грация" в Катаре. Прямая трансляция. 19:55LIVE Плавание. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Прямая трансляция. 21:25LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. СКА (Санкт-Петербург) - "Торпедо" (Нижний Новгород). Прямая трансляция. 23:45 Все на Матч! Прямой эфир. 00:55 Бильярд. "Кубок Кремля" в Москве. Мужчины. Свободная пирамида. 01:55 Евротур. 02:45 Д/ф "Лионель Месси". 03:55 Плавание. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. 04:55 Новости.
05:30 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Финал. 07:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 5 в Оберстдорфе, Германия. HS 137. 08:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 6 в Гармиш-Партенкирхене, Германия. HS 142. 09:30 Триатлон. PTO T100 Triathlon World Tour. Финальный этап в Дубае, ОАЭ. Женщины. 11:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Финал. 12:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка. 13:15 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка. 14:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 7 в Инсбруке, Австрия. HS 128. 15:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 8 в Бишофсхофене, Австрия. HS 142. 16:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Финал. 17:00LIVE Кёрлинг. Чемпионат Европы в Лохье, Финляндия. Мужчины. Прямая трансляция. 20:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 7 в Инсбруке, Австрия. HS 128. 21:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 8 в Бишофсхофене, Австрия. HS 142. 22:00LIVE Кёрлинг. Чемпионат Европы в Лохье, Финляндия. Женщины. 1/2 финала. Прямая трансляция. 01:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 8 в Бишофсхофене, Австрия. HS 142. 02:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Финал. 04:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 7 в Инсбруке, Австрия. HS 128. 04:45 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 8 в Бишофсхофене, Австрия. HS 142.
“Олий лига формати ўзгариши керакми?” деб аталган мақолага диққатингизни тортмоқчи бўлган эдим. Унда баён этилган фикрларни шарҳлаш ўрнига каттадан-катта мақолани ёзибман олдинги сафар.
Унинг сабаби битта. ЎФФ президентининг биринчи матбуот анжумани бўлиб ўтган эди. Ҳамма бу анжуманни бор вужуди билан, катта қизиқиш билан кутиб олган эди. Мен ҳам илҳақ эдим. Ўйлашимча, Сиз учун ҳам, ушбу воқеа муҳим эди. Сиз билан ҳамоҳанг бўлиб, бирдам бўлиб, аввало, шу воқеага муносабат билдириб чиқдим. Гал Хайрулла Холиқов ёзган мақолага келди.
МАЙДОН ТАШҚАРИСИДАГИ “ЎЙИНЧИЛАР” Мақола тўрт қисмдан иборат экан. “Олий лигади 16та жамоа кўпми?” деб биринчи қисмда мазкур масала юзасидан иштирокчилар сони кўриб чиқилган. 2015 йил олий лига турнирида иштирокчилар сони 16гача етказилиб, иккитага кўпайтириб футболчилар сонини ҳам кўпайтирдик, деб ёзилган. Натижада биринчи лигадан келиб қўшилган футболчилар савияси олий лига талабига жавоб бермайди, деб ёзилган. Кимнинг савияси жавоб беради? “Обод”да ўйнаётган Комиловнинг савиясими, ё “Насафда” ўйнаяпган Шаҳбоз Эркиновникими, ё “Олмалиқ”да ўйнаётган Шавкат Муллажоновникими? Албатта Муллажонов билан Эркинов савиясини баланд деймиз. Футболчининг савияси ўйин тажрибаси билан ўлчанади. 1-лига ўйинчисида қандай тажриба бўлсин? Лекин бошқа томондан масалани ёритайлик. “Олмалиқ”да ўйнаётган Иномовнинг савияси ўсиб бормоқдами ёки “Нефтчи”да ўйнаётган Исроиловнинг савияси ўсмоқдами? Тўғри айтдингиз. Нима учун? Чунки ёш Исроилов олдида олий лига мусобақасида ўйнаяпганидан ўз тажрибасини ошириб бориш учун равон кўча эшиги очилган. Агар иштирокчилар сонини камайтириб, “Нефтчи”ни биринчи лигага тушуриб юборсак, қанчадир ёш футболчилар ўз маҳоратини ўстириб бориш имкониятидан маҳрум бўлишади. Бу факт.
Муаллиф 1-лига ўйинчисининг савиясини паст деб ҳукм чиқариб ёзган. Буни ўзгармас аксиома деб билган. Хайрулла, чемпионатимиз савиясини нима билан ўлчамоқдасиз? Биринчидан, чемпионатимиз ичидаги рақобат билан ўлчанади деб тўғри жавоб берасиз. Сиз, аввало, 1-лига ўйинлар савиясини жуда паст ва шундай бўлиб қолади, деб қабул қилгансиз. Бунга рози бўлиб фикр юритмоқдасиз. Бунга ҳамма қўшилади. Сиз буни ўзгармас ҳақиқат деб қабул қиляпсиз. Биринчи лига ўйинлар савиясини ошириш керак деб, хулоса чиқармаяпсиз. Олий лига иштирокчилар сонини камайтириш керак деб хулоса чиқармоқдасиз. Ўйиндан олдин ўйинни келишиб қўйган "ўйинчилар” рақобатни майдон ташқарисида қилиб, уларнинг “кураши” авж олиб кетгани билан ишингиз йўқми? Келишилган ўйинлар чемпионат савиясини пасайтираётгани тугул, мусобақани фикцияга айлантириб қўймоқда экан, бу билан ҳам ишингиз йўқми?
Иштирокчилар сонини камайтирсак, келишилган ўйинлар камайиб қолмайди. “Пахтакор”даги “Машъал”ни кўриб Хомяковга қойил қолган эдим. Ютқазган бўлса-да яхши жамоа ва яхши ўйин билан табриклаган эдим. Қозиработдаги ўйинда бу жамоани танимай қолдим. “Бунёдкор”га қарши бутунлай бошқа жамоа тушган эди. Менга ўйин топширилгандай бўлиб кўринди. Лекин буни ҳеч ким исбот қила олмайди. Мен ё сиз бир нимани сезиб юрасизу , шубҳангизни исбот қила олмайсиз. Шубҳали нарса ҳаром ҳисобланади. Қийналасиз. Сиз содиқ бўлиб эъзозлаб юрганингиз Сизга хиёнат қилгандай бўлади. Машъалчилар ўйиндан олдин суратга тушишдан бош тортишгани балким, шунинг учундир. Улар ҳам қийналаётгандир. Бу йил “Насаф” медалларга қанчалар муносиб бўлмасин, уни барибир пастга сиқиб чиқаришади, деб ўйлайман. “Пахтакор” ҳақиқий қаршиликка учраб, жанг қилиб “Машъал” устидан ғалаба қозонган эди. Ўйин драматургияси ҳақиқий бўлган эди. “Бунёдкор” эса, машғулот ўтказгандай ўйнади.
ЁШНИНГ ЙЎЛИ БЎҒИЛГАН. КАТТАЛАР ЯЛЛО-ТАРАЛЛО Иштирокчилар сони камайгани билан рақобат кўпайиб қолмайди. Манимча, мусобақани икки босқичли қилиб рақобатни кучайтириб, келишувларнинг йўлини тўсишимиз мумкин бўлади. Чемпионатимиз савияси, иккинчидан, клуб ичидаги рақобат билан ўлчанади. Иштирокчилар сонини механик тарзда камайтирсак, жамоа ичидаги рақобат ошади, футболчиларнинг савияси ўсади деб, муаллиф ёзган. Бунга нима дейман. Хўп дейманми? Барча мураббийлар тайёр тажрибали ўйинчиларга ишониб ишлашади. Янги авлодни тарбиялаб вояга етказишни ўйлашмайди. Одми ўйинчилар тугул ёш пайтида терма жамоа даражасида ўйнаган футболчилар ҳам ўсмай қолишмоқда. Чунки жамоа ичидаги рақобатда доим ёши катта тажрибали ўйинчи тажрибасиз, навқирон ўйинчини ютиб кетади. “Олмалиқ”нинг ярмидан кўп ўйинчиси ўттиздан ошиб кетганлиги гапимни тасдиқлайди. (Масалан, Холмуҳаммедов “Пахтакор” дублида неча йил юриб, футболдаги умрини бемаврид ўтказаёзди.) Ёшу-“қари” орасидаги шундай муносабат объектив ҳақиқат бўлиб қолди. Нима учун? Чунки мураббийдан клуб президенти фақат натижани талаб қилади. Тезпишар натижани. Мураббийнинг ҳеч нарсага имкони қолмайди. Абрамов шартномага кўра ярим йилдан кейин кетишини олдиндан билгани учун ўзидан кейин ўйини шаклланган яхши жамоани қолдирмоқчи. Унга бунинг имконини бермасдан мағлубиятлар учун мавсум тугамасданоқ ҳайдаб юборишади, шекилли . Газетанинг ҳар бир сонида унга қарши мақола ёзилмоқда. Буюртмага ўхшайди. Бошқалар ҳайдалмаслик учун ундан талаб қилинган натижани нима қилиб бўлса-да, кўрсатаман дейишмоқда. Ўйин сифати билан уларнинг иши йўқ. Ҳеч кимнинг иши йўқ.
Бизда клуб президентини маълум муддатга сайлашмайди. У ҳомийлар томонидан тайинланади. Чет элда ҳомий клуб ҳаётига а-ра-лаш-май-ди. Бизда клуб президентини ҳам бир кунда ишдан бўшатиш мумкин. ЎФФ клуб ишига аралаша олмайди. У клуб ҳаётидан четда туради. Ҳомий ташкилот клуб президентини алмаштириб юбориш сабабини ҳеч кимга айтмайди. Мураббийга ҳам, футболчига ҳам эртанги тақдири номаълум. Футболчиларимиз ҳар йили клубма-клуб изғиб юришади. Холиқов эса, 12та жамоагача иштирокчилар сонини камайтирсак, олам гулистон бўлади демоқчи.
ИШҚИБОЗ БЎЛИНГ. ИШТИЁҚ КЎПАЯДИ Муаллиф мақоланинг иккинчи қисмини “Спорт ва Сиёсат” деб номлабди. Ўзбекистонда футболга бўлган муносабат тўлиқ спортча қараш мақомини олгани йўқ деб, Холиқов футбол мавқеини иккига бўлиб юборди. Футболни бир-бирига зид бўлган сиёсий ва спортавий мақомга ажратган. “Агар биз футболни спорт деб оладиган бўлсак, ҳозирги 16 жамоа кўплик қилади”, деб камайтиришни сўраган. Сиёсий талабга мувофиқ иштирокчилар сонини кўпайтирсак яхши бўлар эмиш. Спорт талаби сиёсий талабга қарама-қарши қўйилган. Ажабтовур гап бўлди. Сиёсий талаб спортга зид бўлса. Бир-бирини тўлдирувчи футболнинг икки хил мавқеини бир-биридан ажратиб қўйиш сабаби нимада экан? Биласизми? Буни мақоласида айтган бошқа бир гапидан тушуниб олдим. Хайрулла “Футбол аввало мухлислар учун кўнгилхушликдир”, деб ёзган. Бу гапдан маълум бўладики, бизнинг журналист ҳеч қачон ишқибоз бўлмаган экан. Ўзбекистоннинг Эстонияга қарши ўйинини кўраман деб қор босган “Пахтакор”га келиб 32-буржда тикка турган ҳолда 6 киши бўлишиб, жунжикиб Инилеев йиққан футболчиларга далда бериб туришни кўнгилхушлик деб бўладими? Ёки Олма-отага бориб “Пахтакор”нинг “Қайрат”га қарши ўйинини кўриб, ўша куниёқ йўлда азоб чекиб, мағлубиятдан қайғуриб Тошкентга қайтиш кўнгилхушлик эканми? Баскетбол ёки Насиба Абдуллаеванинг мухлиси томошага келиб кўнгилхушлик қилади. Футбол бошқа нарса. Кўнгилхушлик эмас. Ватанпарварлик туйғуси ёшу-қарини, бою-камбағални стадионга келиб биргаликда қучоқлашиб, қувонишиб, ёки бирга қайғуриб футболга ишқибозчилик қилишга ундайди. Футбол фақатгина оддий бир ўйин бўлмай, балки ижтимоий, сиёсий воқеадир.
Футболимиз савияси ортиши учун олий лигада қатнашчилар сони 12гача камайтириш керак бўлса, аввало сиёсий талаб бўйича шу ишни қилиш керак. Футболимиз савиясини ошириш давлатимиз учун сиёсий аҳамиятга эга вазифадир. Аксинча, спорт талабига кўра иштирокчиларнинг сони 16та бўлгани яхши. 9 жамоа билан 4тадан ўйин ўтказгандан кўра, 15та жамоа билан 2тадан ўйин ўтказган яхши. Рақобатнинг камайиб кетганлиги иштирокчилар сонига боғлиқ эмас.
70 ФОИЗНИНГ 7 МАНЗАРАСИ Мақоланинг учинчи қисмида иккинчи давра ҳақида гап кетмоқда. “Обод” ва “Нефтчи”нинг 0:6 ҳисобида мағлубиятга учрагани учун, “бу жамоалар футбол ўйнашдан мақсади нима ўзи”, деб савол бермоқда. ЖЧда Бразилия термаси Олмония термасига 1:7 ҳисобида ютқазганида ё “Пахтакор” жамоаси “Насаф”га 0:4 ҳисобида ютқазганида муаллиф киноя билан шундай савол берганми эди? Бундай оғир мағлубиятлар ўйинлар сонидан, демак иштирокчилар сонидан келиб чиқаётгани йўқ. Икки мағлубиятнинг икки хил сабаби бор. Иккала жамоа вазиятдан чиқиб кетишнинг осон йўлини қидиришмаяпти. Ўйинни ўстираман дейишмоқда. Муаллиф, иштирокчилар сонини камайтирсак, “ўртамиёна ва биринчи лига савиясидаги футболчиларнинг олий лигада тўп тепишига чек қўйилади”, деб қаттиқ гапирди. Эътибор беринг, бу сўзларни ўқиб, унинг оҳангидан биринчи лига қўшни давлат лигаси-ю, олий лига қадрдон ўз лигамиз экан, деб ўйлайди киши. Олий лига ўйинчилари биринчи лигада етишиб чиқишмоқда. “NBU-Осиё” ўйини нисбатан кучайгани учун, улар ичидан кичик Абдухолиқов етишиб чиқмоқда. Зидан ҳам қуйи лигадан ўсиб чиққан. Бизнинг биринчи лигамизда рақобат ва ўйин паст даражада. Турнирда рақобат йўқ. Биринчи лига ўйинларининг паст савияси олий лигамиз савиясини белгилаб бермоқда. Қайси жамоамиз ёзда 16 яшар иқтидорни биринчи лигадан ўзига олиб, уни асосий таркибга қўйди? Сиз, биласизми? Бахтиёр Шириновдан сўраш керак. У билади. Қайси мураббий шундай қилди? Ўлибдими, шундай қилса? Ҳеч ким бундай қилмайди, дерсиз. Ҳамма бошқа клубдан “тажрибалироқ” ўйинчини оғдириб олишга интилади. Ўзбек зиданлари ўн тўрт ёшидаёқ қуриб қолмоқда. Хайрулла сўзларида эса, биринчи лигани камситиш оҳангини туйдим.
Биринчи лига турнирини тубдан ислоҳ қилмасак, футболимизни ўстира олмаймизку. Биласизми, нима учун? Биринчи лиганинг 40та ўйинчисидан 4таси футболимизда из қолдиради. Оммавий футбол мусобақаларининг савиясини ўстиришимиз керак. Олий лига футболчиларининг 70 фоизи клубдан клубга кўчиб юрган, ўйини бошқа ўсмайдиган, олдинга интилмайдиган балласт футболчилар эмасми? Нега бундай демоқдаман? Жойини бировга бермайди, ўзи олдинга ўсмайди. Нега? Мусобақанинг 70 фоиз иштирокчиси ўз молиявий аҳволига кўра олдиндан ўз ўрнини билади ва мавсум бошида ўша жойи билан чекланишга маҳкум бўлади. Бу аҳволни на ўйинчилар маҳорати, на мураббийнинг маҳорати ўзгартира олади. Масалан, “Насаф” неча йилдан бери чемпион бўлиш салоҳиятига эга ўйин кўрсатмоқда. Лекин бундай вазифани ўз олдига қўя олмайди. Хаққи йўқ. Сабабини айтдим. Бу йил “Локомотив” чемпион бўлади. Кейинги йил “Пахтакор”. Қаршилар йўқ. Қаршиликлар бор. Уларга йўл бўлсин.
Бизда анъанага кўра 70 фоиз футболчининг ҳар бири 24 ёшга келиб амал-тақал қилиб асосий таркиб ўйинчисига айланади-ю, Холиқов истаган ўша “олий лига даражасидаги ўйинчига” айланади-ю, ўсишдан тўхтайди. Ҳатто ўтмишда юлдузимиз бўлган Жасур Ҳасановнинг ўйини 7 йилдан бери ўсмади, ўзгармади. Ўша-ўша. Кўчада жипни миниб юрса, майдонда эски маҳоратини миниб юра беради. Ҳар гал улар кўтарма пулларни еб кетарга олиб, клубдан клубга ўтиб юра беради. Ўсишдан уларга наф йўқ. Хайрулла эса, бир-иккита жамоани камайтириш пайида юрибди.
Барча футбол мусобақаларимизни тубдан ислоҳ қилиш кун тартибида турибди. Молиялаштириш структурасини тубдан ислоҳ қилиш ҳам кун масаласидир. Буларсиз олий лига савиясини ўстира олмаймиз.
Азизларим, сизлар ҳам футболимиз савиясидан зорланиб ўйга толгандирсиз. Футболимиз ҳақида Сиз ҳам ёзинг. Ёзганларимга бефарқ бўлманг. Инсон суйган одамига қаттиқ гапиради. Ундан кўп нарсани кутгани учун, унга катта талаб қўяди. Сизга яқинлигим бўлса, қаттиқ раддияларигизни кутиб қоламан. Сизлардан кейин мен ҳам ўз таклифимни ёзиб бераман.