Бугун 22 май, 2025 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 ОКМК 10 23
2 Насаф 10 22
3 Динамо 9 19
4 Навбаҳор 10 17
5 Бунёдкор 10 16
6 Нефтчи 9 16
7 Пахтакор 10 15
8 Сурхон 10 13
9 Қўқон-1912 10 12
10 Хоразм 9 11
11 Қизилқум 9 11
12 Машъал 10 11
13 Андижон 10 9
14 Сўғдиёна 10 8
15 Бухоро 10 7
16 Шўртан 10 5

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Сурхон 2-1 Сўғдиёна
10-тур Бухоро 2-2 Динамо
10-тур Қўқон-1912 0-2 Насаф
10-тур Шўртан 1-0 Андижон
10-тур Бунёдкор 2-3 Навбаҳор
10-тур Хоразм 3-0 Машъал
10-тур Қизилқум 0-3 Пахтакор
10-тур ОКМК 2-2 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 4-тур

05/04 18:00 Қизилқум - Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 22.05.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Германии. "Фрайбург" - "Айнтрахт Франкфурт".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Кёльн" - "Кайзерслаутерн".
      10:00 Новости футбола.
      10:05 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Хольштайн Киль".
      12:00 Новости футбола.
      12:05 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Кайсериспор".
      14:00 Новости футбола.
      14:05 Чемпионат Германии. "Фрайбург" - "Айнтрахт Франкфурт".
      16:00 Новости футбола.
      16:05 Чемпионат Германии. Обзор тура.
      17:05 Чемпионат Германии. On-line.
      19:10 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Шальке 04" - "Эльферсберг".
      21:15 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Хольштайн Киль".
      23:20 Новости футбола.
      23:25 LIVE Чемпионат Германии. 1-й стыковой матч за место в Бундеслиге. Прямая трансляция.
      01:30 Чемпионат Германии. On-line.
      03:30 "Человек из футбола". Дмитрий Хохлов.
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Германии. 1-й стыковой матч за место в Бундеслиге.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 22.05.2025

      05:25 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 3 в Дохе, Катар.
      07:30 "Лучшие из лучших".
      08:00 Борьба. Международный турнир в Красноярске, Россия. Кубок Ивана Ярыгина.
      09:35 "Что за спорт?". "Экстрим".
      10:05 Автоспорт. Чемпионат России. Этап 1 на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 3.
      10:35 Автоспорт. G-Drive Российская серия кольцевых гонок. Этап 1 на автодроме "Moscow Raceway". Спортпрототип CN. Гонка 2.
      11:05 Д/ф "Коби Брайант: Чёрная Мамба".
      12:20 Падел. Международный турнир в Москве. Мужчины. Матч за 3-е место.
      15:35 "Непобедимый".
      16:05 Бадминтон. Кубок России в Казани.
      18:25 Лёгкая атлетика. Золотой континентальный тур. Maurie Plant Meet в Мельбурне, Австралия.
      20:30 "Лучшие из лучших".
      21:00 Борьба. Международный турнир в Красноярске, Россия. Кубок Ивана Ярыгина.
      22:40 "Формула-1. Гаснут огни".
      23:10 Д/ф "Александр Великий".
      00:05 "Спорт, который есть". "Чир спорт".
      00:25 Автоспорт. Чемпионат России. Этап 1 на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 3.
      00:50 Автоспорт. G-Drive Российская серия кольцевых гонок. Этап 1 на автодроме "Moscow Raceway". Спортпрототип CN. Гонка 2.
      01:20 "Непобедимый".
      01:50 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Норвегии. Смешанные пары. HS 138.
      03:25 Бадминтон. Кубок России в Казани.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 22.05.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Триатлон. Чемпионская серия. Этап 2 в Иокогаме, Япония. Женщины.
      08:00 "Непобедимый".
      08:30 "Вид сверху".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      12:00 Новости.
      12:05 Специальный репортаж.
      12:25 Хоккей. Чемпионат мира 2025. Швеция - Канада.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Большой хоккей".
      16:55 LIVE Бокс. Кубок Победы. Этап 1 в Перми, Россия. Прямая трансляция.
      19:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      19:15 LIVE Хоккей. Чемпионат мира 2025. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      21:40 Хоккей. Чемпионат мира 2025. 1/4 финала.
      23:15 LIVE Хоккей. Чемпионат мира 2025. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      01:40 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:40 Евротур.
      03:30 "Что за спорт?". "Экстрим".
      04:00 Бокс. Кубок Победы. Этап 1 в Перми, Россия.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 22.05.2025

      06:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 2 в Уцзяне, Китай. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      08:00 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 11. Виареджо - Кастельново-не-Монти.
      10:00 Теннис. Australian Open. Мужчины. Финал. Янник Синнер (Италия) - Александр Зверев (Германия).
      11:30 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 11. Виареджо - Кастельново-не-Монти.
      13:00 Теннис. Australian Open. Мужчины. Финал. Янник Синнер (Италия) - Александр Зверев (Германия).
      14:00 Гольф. Тележурнал "Discovery Golf".
      14:30 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 11. Виареджо - Кастельново-не-Монти.
      16:00 LIVE Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 12. Модена - Виадана. Прямая трансляция.
      20:45 Велоспорт. Женщины. Тур Бургоса в Испании. Этап 1. Обзор.
      21:45 Скалолазание. Кубок мира. Этап 4 в Куритибе, Бразилия. Мужчины. Болдеринг. Финал.
      23:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 4 в Куритибе, Бразилия. Женщины. Болдеринг. Финал.
      00:00 Теннис. Д/ф "Рафаэль Надаль - король Парижа".
      01:00 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 12. Модена - Виадана.
      03:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 2 в Уцзяне, Китай. Женщины, мужчины. Лазание на скорость. Финалы.
      03:45 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Бельско-Бяле, Польша. Женщины. Даунхилл.
      04:30 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 12. Модена - Виадана.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Блог

Ҳасанали ота

Ўзингни англа

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Ўхшамаган ишлар

Баҳо:
+0; -0

Хайрулла Холиқов Андрей Микляевга сўз берди. Ачинарли ҳолатда қолган бош мураббий бир нима деди. “Обод” билан 1:1 ўйнагани учун эмас, бўм-бўш залда икки кишига матбуот анжумани ўтказаётгани учун ачинарли аҳвол демоқдаман. Уч-тўртта журналист келган эди ўйинга. Улар ҳам анжуманга қолишмади...

УСТИМИЗДА ГУППИ ЧОПОНУ...
Ҳайит арафасида Темирйўл транспорти олийгоҳи майдонида икки кунда иккита ўйинни кўрган эдик. Иккаласи бир хил ҳисоб 3:0 билан тугаган бўлса-да, ўйинлар бир бирига мутлақ ўхшамаган эди. “Локомотив” “Шўртан”га қарши кечган ўйинда Жепаровсиз майдонга тушди. “Шўртан” марказни бўшатиб, ҳимояланиб ўйнаган эди. Темирйўлчилар ҳужуми борган сари майда оширмалар билан ивирсиб, ўтмаслашиб кетди. Иккинчи бўлимда Жепаров майдонга тушгач, ҳужумда мазмун пайдо бўлди. Рақиб қаршилигини синдириб учта гол уриб олишди. “Бунёдкор” эса, ўйин бошида гол уриб олгач, қаршилик кўрмай, иштиёқсиз ўйнаб иккинчи бўлимда эринибгина тағин иккита гол уриб олди. Бу икки ўйин футболимиз статистикасида, бу йилги чемпионат жадвалида, футболимиз тарихида бир хил рақамлар билан, бир оғиз сўз билан қайд этилди. Электрон хабарларда, сешанба кунги газета саҳифаларида ўйин хронологиясига қўшиб икки оғиз югурди, урди, урмади, ютди, ютказди каби сўзлар билан шарҳланди. “Локомотив”-”Шўртан” 3:0 ва “Бунёдкор”-”Обод” 3:0. Рақамлар бир хил. Ўйинлар ҳар хил. Биринчисида Осиё миқёсидаги Жепаровга ўйин боғланиб қолган бўлиб, усиз жамоавий ўйин ҳеч нарсага ярамай қоляпганини кўрган бўлсак, иккинчисида Лушчан жангга тўйиниб қолган йигитларни ҳар бир ўйинда жанговар курашга чоғлантира олмаяпти. Раҳбарлар учун ёқимли рақамлар бўлди. Икки жамоанинг ўйинидаги икки хил нуқсонлар билан ҳеч кимниг иши бўлмади. Журналистлар тезроқ уйга қайтиб кетиб, еврофутболни кўришга ошиқишар эди. Ишқибозлар эса... Ишқибозлар ўйинларга умуман келмай қўйишган. Ишқибозлар, мураббийлар, футбол амалдорлари елкамиздаги минг ямоқ гуппи чопон қолиб Еврофутболнинг кимҳоб тўнига тикилиб яшайдилар, чоғи.

Мирзаҳаким бош бўлган “Бунёдкор”нинг барча ходимлари оғзида майдонда бўлиб ўтаётган ўйин эмас, балки Моуриньо қўл остидаги “Манчестер Юнайтед” билан Гвардиола қўл остидаги “Манчестер Сити”нинг тўқнашуви тафсилотлари билан достон эди, ўшанда. 1:2 ҳисоби билан тугаган эди ўша ўйин. Сиз ҳам бу ҳисобни албатта биласиз. Бу ҳолатни қандай тушунайлик?

“Локомотив” ТТЗ стадионида “Обод” билан кечган ўйиндан сўнг матбуот анжуманига ҳеч ким қолмади дедим. Ҳеч кимнинг хаёлига Лушчан билан Мочинов, ёки Еличич билан Каримов, ё дуранг билан тугуган ўйиндаги Еличич билан Ирисметов тўқнашуви келмайди. Ўз футболимиз ўйинлари ҳеч биримизни қизиқтирмай қолган. Ҳатто бу йилги даъвогар билан бултурги чемпионимиз орасидаги жанг ҳам ЕЧЛ гуруҳларининг иккинчи тур ўйинлари олдида хира тортиб кетди. Касби бурчидан ўйинга келган кишиларнинг хотира киссасидан бу ўйинлар ҳаяжони стадион дарвозасига етиб ё етиб бормаслариданоқ тушиб қолади. Биз учун “ўз уйим, ўлан тўшагим” эмас экан-да. Бировнинг кошона қасрига суқланиб, итялоғлик қилиб Лалланани Эриксонга ё Фелайнига таққослаб бой қўшни футболини биримиз олиб, биримиз қўйиб мақтаб юришдан ор қилмас эканмиз-да. Ёки бугунги техника ютуқлари биз учун Манчестернинг “Олд Траффорд” стадионини Чилонзордаги “Бунёдкор” стадионидан яқинроқ қилиб қўйганми? Бизга эгнимиздаги гуппи чопонимиз азиз эмасми, ундан уяламизми ё эгнимиз билан ишимиз йўқми?

КОНТЕ ЭЪТИРОФИ
Биз ахир ТВ орқали кўрганимиз Манчестер шаҳри ботаника боғидаги нодир гуллардан кўра ҳовлимиздаги райҳонни, гулибеорни яқин кўрамизку, яхши кўрамизку. Миландаги Ла-Скала театрида куйлаган дунёга машҳур Диего Каррерас каби вокалистларни телевизор орқали эшитгандан кўра Навоий театрига кириб Муяссар Раззоқованинг ҳақиқий товушини залда ўтириб жонли эшитганимиз ҳамма учун яхшироқдир. Нормўмин Султонов ижроси бўлса ҳам йўқ демасдим.

Бу гапимга ҳамма қўшилади. Ёки менга ёқимли бўлган Сергей Безруков ижросидаги табакерка спектаклини телевиэор орқали кўргандан кўра Хадрага бориб Миллий театр саҳнасида Ўзбекистонда ҳам кўпчилик танимайдиган Фатхулла Маъсудов ижросидаги хира бир спектаклни жонли кўрганим яхши эмасми? Жонли! Буни ҳам тўғри дейсиз. Ҳамма томошанинг жонлисини яхши кўради.

Лекин нега энди футболга келганда ўзгарамиз. Нега жонли футбол роҳатини билмаймиз. Мисол учун, мен “Бунёдкор” билан “Қўқон-1912” орасида Темирйўлчилар олийгоҳи стадионида бўлиб ўтган кейинги ўйинни кўргани Сарикўлга боролмаган эдим. Телевизор орқали ҳам бу ўйинни кўра олмадим. ТВни ўчириб қўйдим. Шу ҳам футбол бўптими? Шу ҳам телерепортаж бўптими? Шу ҳам оператор, монтаж маҳорати бўптими?

Нега кўча-кўйда, ишхонада, аудиторияда, автобусда масалан, Мане “Халл Сити”га урган голини муҳокама қилиб, ақлимизни пешлаб билимдонлигимиздан мағрур бўламизу, Ё Алибоев, ё Абдураҳимов, ё Эсонқулов ижроси билан ишимиз бўлмайди. Ахир ТВ орқали Еврооператорлар ижросида бўлса-да кўрганимиз футбол эмас, эпизодлар ямоғи, бир балои-баттар бўлади. Футбол бўлмайди. Футболнинг туршаги ҳам бўлмайди. Иттифоқ даврида “Қайрат” билан “Пахтакор” орасидаги жонли футболни кўриш учун Олма-отага борар эдик. Ҳозир “Пахтакор”га ҳам бормай диванда ётиб, ТВ қутисига қараб, ўзимизни ишқибоз санаб юрибмиз. Европага бориб Еврофутболни жонли кўролмаймизу, ТВда кўриб ўзимизни футбол билимдони санаб юрамиз. Бой қўшнимизнинг футбол тўйига киролмай, эшикданам мўралай олмай қўшиқларни кўчада туриб эшитишнинг нимаси роҳат. Эгнимизда кийганимиз минг ямоқ яғир бўз чопону, АПЛ аслзодалари олдида “бомж”га ўхшаб қолган кимсалармизу, бойнинг эгнидаги зарбоп тўннинг гулларини муҳокама қиламиз. Конте яхши, Арсен ёмон деб баҳс бойлаймиз.

ЁН ЧИЗИҚҚА БОЙЛАБ ҚЎЙИШ
Табиатни муҳокама қилувчи Республикамиз ташкилотига ЮНЕСКОнинг махсус бўлимидан махсус хат келган экан. Шимолий Қозоғистондан осмонга кўтарилиб қишлаш учун Жанубга учуб ўтаётган олти жуфт турналар Бойсун қирларимиз устидан учуб ўтаётганда ерга қўниб ўтар экан. Шу ноёб қушларнинг муҳофаза таъминотини бизнинг орнитологларимиздан сўрашган экан. Турналарнинг ноёблиги нимада экан? Дунёда фақат шу олти жуфт қушлар бўйнида бир жуфтдан оқ рангли момиқ тасма патлар бор экан. Офарин! Табиатга мана шундай ғамхўрлик қилиш керак. Қойилман.

Одам-чи? Одамнинг бўйнида ноёб пати йўқми? Одамни эҳтиёт қилиш керак эмасми? Йўқ, ноёбларнинг ноёби одамдир. Пати билан эмас, истеъдоди билан ноёбдир ҳар бир инсон. Дунёда олти жуфт эмас, дунёда бир дона, бетакрор бўлади одам боласининг истеъдоди. Бизда тангрим берган ноёб истеъдодни инсоннинг на ўзи қадрлайди, на атрофдагилар истеъдоднинг ўсиб унишига шароит яратиб беришади. ЮНЕСКОда шундай бўлим бўлмагани учунми? Одам истеъдодини асраш бўлими йўқми?

Футболчиларга барча шароитлар яратилган десам, ёлғон бўлмайди. Бошқа касбикорлар олдида ёлғон бўлмайди. Шунинг учун уларнинг ишидаги машаққатни ўйламаймиз. Футболчининг олаётган баланд ойлигига ҳасадми ё ҳавас қилиб ўз истеъдодимизни, масалан, боғбон ё ошпазликни ташлаб кетамиз. Асл иқтидорини оёқ остида қолдириб истеъдодсиз футбол ўйнаётган зўрма-зўраки футболчилар, фалончининг укаси, фистончининг ўғли бўлган футболчилар кўплаб топилади. Катта истеъдод соҳиби бўлган Жасурқул Хасанов эса, ўз маҳоратини ён чизиққа боғлаб қўйиб, футболчининг қисқа умрини танбалликда ўтказиб юбормоқда. Бошқа спорт турларида спортчиларимиз жаҳон чемпиони бўлиш учун ҳар куни неча соатлаб машғулот ўтказишади ва мақсадга эришадилар. Бизнинг футболчиларимиз эса, икки кунда бир марта икки соатдан машғулот ўтказишади. Икки соатдан кейин қўшимча машғулот ўтказаман деб, майдонда ҳеч ким қолмайди. Ҳамма ўзларининг жип-мипларига миниб, уй-уйларига кетиб қолишади. Жаҳон чемпиони тугул, Осиё чемпиони тугул, Ўзбекистон чемпиони бўлишни ҳам мақсад қилишмайди. Шунчаки футболчи бўлиб юришибди. Бу аҳволда бизнинг ўзбек риберилари, жюгарилари қаердан чиқсин?

БИЗДА ФУТБОЛШУНОСЛИК ҚАНДАЙ?
Футбол журналисти ҳам муҳим касб. Нодир касб. Истеъдодсиз журналистлар, маҳоратли хабарчилар етарлича топилади. Бизда журналист истеъдодини кимдир қайчилайди, кимдир уни футболдан бадарға қилади, кимдир унга йўлтўсарлик қилади, кимдир касбини тарафкашлик сўкинишига қориштириб ташлайди, кимдир ўз истеъдодини тирикчилик манфаатига, пулдорчиликка қул қилади. Ҳамма бир қолипга жўнгина тушиб олган. Истеъдод деган нарса машаққат, изланиш, жасорат, маҳорат, садоқатни талаб қилади-да. Буларсиз футболни тарғиб қилиб бўладими? Бўлар экан. Ўз футболимиздан хабарчилик қилиб, еврофутболдан кўчирмачилик қилиб юрганлар кўп. Ўзимиз ўзимизни тақиқлар билан ўраб ташлаб, сўзимизни андавалаб бўлар-бўлмас мақолалар ёзиб юришимиз биз учун онсон иш. Лекин бу ёзишларимиз тарғиб бўлмай, яхши чиқса орамизда марғиб, ёмон чиқса мағлуб дейилади. Ҳаммани ўзбек футболидан безлатиб бормоқдамиз. Стадионларимизни ишқибоздан айириб, ҳувуллатиб, бўзлатиб бормоқдамиз. Энг ачинарлиси ўзимиз ҳам еврофутболни кўраман деб ТВ сиртига тикилиб қолганмиз. Ҳовлимизда чаман бўлиб очилган райҳонбаргини ҳидламасдан еврогулларнинг суратини ҳидламоқдамиз. Чолғуниг жонли ижросини эшитмай туриб ҳеч ким мусиқашунос бўла олмайди. Бизда жонли футболни стадионда кўрмай туриб, ТВда кўриб футболшунос бўлиб юрганлар талайча топилади.

АЧИНАРЛИ ҲОЛАТ
2008 йили “Чемпион” газетининг кўз ёриши футбол журналистикасида воқелик бўлган эди. Барчанинг эътиборини қозонган эди ўша газета. Кейинчалик маълум сабабларга кўра у ёпилиб, бултурдан бошлаб бу газет “плюс” қўшимчаси билан яна матбуот юзини, мухлис қўлини кўрди. Сўз санъатини устун қўйган ёзғувчилар учун бу газет яна ўз саҳифалар қучоғини очди. Шинавандалар қумсаб қолган эски танишлар яна ёза бошлашди. Ранго-ранг мақолаларни ўқий бошладик. Бу газет матбуот билан кўшклар иттифоқи (союзпечать) ўртасида сиқувда қолиб бир чиқиб бир чиқмай зўрға кун кўрмоқда. Мен учун жуда муҳим бўлгани, қувонарли бўлгани янги ёш номлар очилмоқда. Уларнинг ижодига равон йўл, равнақ йўли очилмоқда. ЮНЕСКОнинг қарорисиз Истеъдоднинг ривожи учун кенг ва тенг йўл очилмоқда.

Ёшлар ҳали олийгоҳга кирмай туриб, кирганлари уни битирмай туриб “Чемпион” саҳифаларида ўз ижодларини бошлаб юборишди. Ўз мухлисларини топа бошлашди. Ёш истеъдодларни қўллаш мана шунақа бўлади. Мазкур газетнинг 49-сонида (15.09. 24-бет) ёш журналист Шерзод Маҳмудов “Милан” ҳақида ўзгача армон билан шинам, бирам барра мақола ёзибди. Яқин 10 йилликка тегишли таркиб футболчиларини-да, ўйинлар тафсилотини эслаб ёзибди. Ҳатто навқирон ёши туфайли ўйинларни ўзи кўрмаган, улар ҳақида фақат эшитган, ўқиган Райкард, Гуллит, Ван Бастен каби голланд учлигини ҳам армон билан санаб ўтибди. Лекин мен бу мисолни бу мақоламда нега келтирдим? Қизиқ саволми? Мен ахир мақтовчи маддоҳ бўлмасам, бундай эътирофимдан мақсадим нима экан? Гапимни эшитинг. Эътибор беринг, Шерзод ўғлим ҳам еврофутболга атаб мақола ёзган экан. Ўз кўзи билан кўрмаган, кўра олмаган еврофутбол ҳақида ёзган. Ўз футболимизга атаб ёзмаган. Ўзимиздан бехабарми ёки ўз футболимизга бефарқми? Ё бундай ёзиш ўзидан катта ҳамкасбларига тақлидми?

ҚЎЛ СИЛТАШ
Ўзгача истеъдод эгаси бўлган ёш Абдуллоҳ Убайдуллаев ҳам Рэшфорд ҳақида жозибадор, маънодор мақола ёзган эди. Масалан, “Обод”нинг ёш ҳужумчиси Норхонов ҳақида ёзган эмас. Газетанинг ўзи ҳам тўла-тўкис еврофутболга бағишланган десам лоф бўлмайди. Муҳаррир ном қўйишда, қўшимча сўз танлашда адашганми, дейман. “Плюс”ни қўшмасдан бу галги газетга “Чемпион Евро” деган ном мос бўлмасмиди, дейман. Таҳририятдагилар еврофутболни таҳлил қилишар экан, бешта гранд футбол чемпионати учун ҳар сонда уларнинг ҳафта рамзий терма жамоасининг танловини ўтказишади. Ўз футболимизга атаб танлов ўтказишмайди. Ўз футболимиз шарҳи четда етим қўзидай мўлтиллаб қолиб кета беради.

Футбол билимдони деб тан олинган қўқонлик Қаҳрамон Асланов ҳам бирон марта ўз шаҳри жамоаси ҳақида мақола ёзганини эслолмайман. Бу йил Шарипов бошқараётган “Динамо” ҳақида бирон марта мақола ўқимадик. Ваҳоланки, “Чемпион” таҳририяти Самарқандда жойлашган. Шуҳрат Шокиржонов Самарқандда яшайди. Шуҳрат бу йил бирон марта “Динамо” ўйинини кўргани стадионга бормаган десангиз, ҳеч ким бундай гапга ишонмайди. Стадионга бориб, футболни жонли кўрар экан, бизга бу ҳақда бир марта бир нима ёзиб беролмайдими? “Футбол Экспресс” Шаҳрихон ҳақида жуда кўп мақола ёзган. Севимли газетимиз Самарқанддай машҳур ва азим шаҳар, муаррих шаҳар клуби ҳақида бу йил кичкина хабарчаям ёзмади. Бу ўз шаҳрига, ўзига, ўзлигига қўл силташ эмасми? Орқа ўгириш эмасми? Этак қоқиш эмасми? Ўз футболимизга бефарқлик шунчалар ғовлаб кетадими? Во дариғ!... Ватанпарварлик қайда қолди?

Бугунги ҳасратим сабабчиси бўлган мавзуни, сабабчиси бўлган воқеани сўз бошида ёзган эдим. “Локомотив” “Пахтакор”га ютқазган ўйиндан кейинги матбуот анжуманида журналистлар сал кўпроқ бўлди. Лекин барибир бундай муҳим жангдан кейин, “Локомотив” учун иккинчи бор хавотир чироғи ёқилган жангдан кейин Андрей Микляевга савол берадиган одам топилмади. Тағин савол борми деб сўралганда, ҳамма талқон ютгандек жим бўлиб ўтиришди. Матбуотдаги саҳифаларни бир биридан кўчириб тўлдиришади-да. Савол бериб нима қилишади. Тезроқ уйга қайтиб еврофутболга тикилиш керак. Мен мақтаган “Чемпион”нинг бурро, зукко журналистларини чемпионат ўйинларида ҳам, ўйиндан кейинги анжуманларда ҳам жуда кам кўраман. Умуман кўрмайман десам ҳам бўлади. Нега шундай бўлмоқда?

Ҳар бир ўйинга келувчи, 32-секторда ўтириб футбол кўрувчи “Пахтакор”нинг содиқ ишқибози Азмиддинни доим соғинаман. Азмиддин, Сиз мақола ёзмасангизда, баъзи ёзғувчи футбол журналистларидан кўра футболни аъло тушунасиз, аъло биласиз. Мендан ҳам. Бизлардан афзалсиз. Кўпчилигимиз билак ҳассангизнинг товонига ҳам арзимаймиз.

Ушбу ФИФА кунлари чемпионатимизнинг навбатдаги тур ўйинлари тўхтатилган. Термамиз Эрон синовидан ўтиши олдида турибди. Ғолиб келиш ҳам, мағлуб бўлиш ҳам бир қадам, ярим сония фарқи билан ўлчанади. Мен аслида, “Локомотив”нинг сўнги ўйинини шарҳлаб, “Локомотив”нинг-да термамизнинг ўйинидаги нуқсонлар бир илдизлиги ҳақида мақола ёзмоқчи бўлган эдим. Гап бу ёққа бурилиб кетди. Энди сўнги ўйин шарҳига ўтаман. Бир оз сабр қилинг. Бугунча ҳайир. Омон бўлсак эртами индин кўришамиз.

03.11.2016й. Ҳасанали отангиз ёздим.

Киритилган сана: 04.10.2016 12:39. Ўкилди: 10336 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 09:09. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 09:09. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 09:06. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 09:06. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 16:33. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 16:33. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


DIYOROV
Сана: 04.10.2016 12:59. DIYOROVга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.