07:30 "Кто кого?". 08:00 Бокс. Женщины. Чемпионат России в Серпухове. 10:00 Сквош. Чемпионат России в Екатеринбурге. Женщины. Финал. 10:40LIVE Художественная гимнастика. Кубок "Небесная грация" в Катаре. Юниорки. Индивидуальная программа. Прямая трансляция. 18:25LIVE Художественная гимнастика. Кубок "Небесная грация" в Катаре. Индивидуальная программа. Прямая трансляция. 22:40 "Кто кого?". 23:05 "Формула-1. Гаснут огни". 23:30 Бокс. Женщины. Чемпионат России в Серпухове. 01:40 Плавание. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. 03:20 "Тайны звёзд спорта". 03:45 Сквош. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины. Матч за 3-е место. 04:20 Сквош. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины. Финал.
05:00 "Лига героев". 07:00 "Жизнь после спорта". 07:30 Футбол. МЕЛБЕТ-Первая Лига. Обзор тура. 08:00 "Вопреки всему". 08:30 "Вид сверху". 09:00 Новости. 09:05 Все на Матч! Прямой эфир. 12:00 Новости. 12:05 Специальный репортаж. 12:25 "Непобедимый". 13:30 Смешанные единоборства. UFC 267 в Абу-Даби, ОАЭ. Пётр Ян против Кори Сэндхагена. 14:35 Специальный репортаж. 14:55 Новости. 15:00LIVE "Есть тема!". Прямой эфир. 16:25 "Большой хоккей". 16:55 "Вопреки всему". 17:30 Новости. 17:35 Все на Матч! Прямой эфир. 18:25LIVE Художественная гимнастика. Кубок "Небесная грация" в Катаре. Прямая трансляция. 19:55LIVE Плавание. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Прямая трансляция. 21:25LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. СКА (Санкт-Петербург) - "Торпедо" (Нижний Новгород). Прямая трансляция. 23:45 Все на Матч! Прямой эфир. 00:55 Бильярд. "Кубок Кремля" в Москве. Мужчины. Свободная пирамида. 01:55 Евротур. 02:45 Д/ф "Лионель Месси". 03:55 Плавание. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. 04:55 Новости.
05:30 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Финал. 07:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 5 в Оберстдорфе, Германия. HS 137. 08:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 6 в Гармиш-Партенкирхене, Германия. HS 142. 09:30 Триатлон. PTO T100 Triathlon World Tour. Финальный этап в Дубае, ОАЭ. Женщины. 11:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Финал. 12:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка. 13:15 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка. 14:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 7 в Инсбруке, Австрия. HS 128. 15:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 8 в Бишофсхофене, Австрия. HS 142. 16:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Финал. 17:00LIVE Кёрлинг. Чемпионат Европы в Лохье, Финляндия. Мужчины. Прямая трансляция. 20:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 7 в Инсбруке, Австрия. HS 128. 21:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 8 в Бишофсхофене, Австрия. HS 142. 22:00LIVE Кёрлинг. Чемпионат Европы в Лохье, Финляндия. Женщины. 1/2 финала. Прямая трансляция. 01:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 8 в Бишофсхофене, Австрия. HS 142. 02:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Финал. 04:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 7 в Инсбруке, Австрия. HS 128. 04:45 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 8 в Бишофсхофене, Австрия. HS 142.
8 октябрда миллий терма жамоамизнинг жуда муҳум ўйини Баҳрайн пойтахтида бўлиб ўтади. Сизнинг фикр ҳаёлингиз шу ўйинга қаратилган. Мен ҳам шу ўйинни ўйламоқдаман. Бабаян жамоаси қолган ҳар бир ўйинни ютиши керак. Ҳар бири финал каби муҳум. Бу йил Бабаян қисмати шундай экан. Бу кунлар орқада қолади. Гуруҳда, худо хоҳласа, биринчи ўринни эгаллаб кейинги даврага чиқамиз. Бугунги ҳаяжонларим орқада қолиб кетади. Кейингилари бошланади. Ичимда доим кўмилиб, мудраб ётган орқада қолмас, ҳеч эскирмас дарду-аламларим борки, уни Қаҳрамоннинг “Англия”си уйғотиб юборди. Бу дардларим сизлардан кимгадир бегона эмас деб, ушбу мақоламни ёзишда давом эттирмоқдаман. Фақат,... нима десам экан. Газета бети билан келишайин деб, айтар сўзим узилиб-узилиб қолмоқда.
ИККИ ТОИФА МАДҲИ. Азизларим, суҳбатни келган жойидан давом эттирайлик. Агар чин маънода ватанпарвар бўлсангиз, футбол ўйини Сиз учун, туйғуларингиз учун изхор диёри, изхор бўстони бўлади. Олой бозоридаги тим тагида юрагингиз тўлиб бор овозда “Ўз-бе-кис-тон” деб бақира олмайсиз. Ҳамма Сизни жиннига чиқаради. Миршаб сизни қамаб қўйиши мумкин. Фақат Футбол стадионида Ватанингиз билан, барча ватандош ишқибозлар билан бир бутун бўлиб ўзаро қуйилиб кета оласиз. Футболни ўйлаб бирга қайғурасиз, бирга қувонасиз. Шаҳсий муаммоларингиз, турмушдаги каму-кўстларингиз футбол олдида, демакки Ватан олдида, арзимас бўлиб қолади. Футбол ичида ва футбол ташида икки хил манзарани кўрамиз. Биринчи манзарани чизиб берай. Футбол ичидагилар шаҳсий муаммоларини футбол ичига олиб кирадилар. Уларнинг футболга бўлган муносабатида шаҳсий манфаат туйғуси эзгу ният кўчатини чулғаган ёввойи ўтдай бўлади. Футбол равнақи олдида, футбол билимдонлиги ичида, матбуотда айтган ҳар бир гапи ортида, унинг бутун фаолияти мағзида шаҳсий мафаат илдизлари печак илдизи каби ҳаммадан яширин ҳолда бўлади. Футболимиз равнақига зид ҳаракат қилаётганини ўзлари-да билмай қолишади.
Бунга мисол келтираман. Икки арман ўғлонининг, иккита таниқли мураббийнинг гап талашиб омма олдида ўзларини ғийбат ўчоғи қилишгани нимадан? Бунинг замирида футболга зид шаҳсий манфаат ётганини ўзлари ҳам билишмаганидан. Икки мураббийнинг айтган гапларини кўпиртириб, даҳанаки жангга айлантириб юборган журналистларимиз айтсин, бу “деди-деди”лар на “Локомотив” ва на Терма жамоа ўйин муаммолар ечимига қаратилган эди. Демак Футбол манфаати четта қолган эди.
Ёки бошқа мисол келтираман. Ундайлар ичини қоплаган шаҳсий манфаатнинг “печак илдизларини” ҳеч кимга билдирмай, футболимиз равнақига зид ҳаракат қилаётганини билиб туриб, буни бошқалардан яшириб юришади. Ўшандай одам мазкур воқеада, салбий натижа келтирувчи “сан эмас-ман” тўқнашуви оловида, терма ўйини муаммоларидан чалғитувчи лов-ловида исиниб қолай деб, бир томонга тарафкашлик қилиб, бу воқеани футболимизнинг биринчи шаҳси қулоғига етказади. Ёши улуғ биринчи шаҳс нима қилди? У оқил сўз топиб, “Оммага бу гапларинг етиб бормасин, муҳум тўқнашув олдидан, Бахрейн олдидан ўйин муаммоларидан четга чиқма”, дегани йўқ. Футбол ўйинини таҳлил қила олмайдиган биринчи шаҳс учун терма ўйинидаги камчиликларни деб куюнишдан кўра, бу икки мураббий орасидаги олов олдида жизғанак бўлиш осонроқ эди. У шунга кўра, муҳим мажлисда билимсизлиги туфайли ҳаммага таниш сўзларга тўлган, мушоҳадаси йўқ, янги гапи бўлмаган, оддий кечган зерикарли нутқини бойитай деб, бир томонни айблаб, терма мураббийини оқлаб ўз нутқини қиздириб, жонлантириб олди. Унга шу керак эди. АВга эса Абрамов-Бабаян пайрови айни муддао бўлди. Мураббийлар АВга гўшт бўлишди. Термамизга шу керакмиди?
Биринчи тасвир, Футбол тасвири майдон ичида ё майдон четида гўзал. Ҳалол рақобати, ҳалол жанглари билан гўзал. “Олмалиқ” ва “Локомотив” ўйини каби гўзал. Майдон ташқарисидаги футбол манзараси мен юқорида чизиб берганим каби “гўзалдан гўзал” бўлмаслиги мумкин. Чунки ман, рангларни қуюқлаштириб юборгандурман.
Иккинчи тасвирни кўриб чиқайлик. Футбол ташқарисини. Ишқибозларнинг тушунчаси турлича. Даражаси турлича. Ишқибозчилик маданияти турлича. Лекин Футболимиз равнақини ўйламаган ишқибоз йўқ. Уларнинг шаҳсий манфаати ўз касби билан боғлиқ. Футбол билан эмас. Футбол ичига кирмайди. Стадион остонасида қолиб кетади. Футболимиз равнақини ақли, мушоҳадаси етгунча ўйлайди, қайғуради, чайналади. Улар футбол билан беғараз боғланишда бўлишади. Қаҳрамон ёзган мавзуда ҳар биримиз ўйланиб юрамиз, унга ҳар хил ечимлар қидирамиз. Футбол ичидаги корчалонлар муаммо майдонини ёқтиришмайди. Улар учун ҳамма нарса жойида, силлиқ. О кей! У ерда бошқа бир тоифа бор. Футбол заҳматкашлари. Уларнинг овози чиқмайди. Раҳбарга зид гапира олмайди. Равнақ йўлини ўзгача кўриб турса-да, уни изхор эта олмайди. Ҳаммасига чидайди. Улар Сиз-у бизнинг тарафдоримиз ҳам бўлишмайди. Шунинг учун Қаҳрамону, Хасанали-отанинг ёзганларини ишқибоздан бошқа ҳеч ким ўқимайди. Шундай экан, келинг шу мавзуда ҳар биримиз бош қотирайлик.
ҚУДРАТЛИ КУЧ ҲАНГОМАЛАРИ. Қаҳрамон футбол хўжалигимизни таҳлил қилмоқчи бўлган. У ўз мақоласини “Биз Англия бўла оламизми”деб номлабди. Бу сарлавҳа “Эчки қўй бўла оладими?”, деган саволдай эшитилиб, менинг асабимга тегмоқда. Шунга ўхшаш мужмал сўзлар билан мақола тўлиб кетибди. “Хусусийлик” тушунчаси “Ижтимоийликка” қарши қўйилган. Ё хусусий, ё давлат, ё корпорация, ё бошқа бир турдаги мулкчиликка асосланган иқтисодиёт субьектларининг барчаси ижтимоий ҳодиса-ку. Буларни бир бирига қарши қўйиб бўладими? Ёки “ижтимоий асосларга қурилган Иттифоқ футболи” деган иборани олайлик. Ҳаётда бундан бошқа асос йўқ-ку? Пойдеворми ё иморатми, дейиш мумкин эмас. Ижтимоий ҳаёт иморат бўлса, иқтисодиёт унинг пойдевори-ку. “Биз футбол ривожидан узилиб қолишни истамасак, иқтисодий футболни яратишимиз” керак экан. Нимани тушундингиз? Иқтисодий футбол ҳам бўлар экан-да? Малофеев бир пайт Минск Динамосини чемпион қилгач, маънавий футбол яратмоқчи бўлган эди. Ҳеч ким уни тушунмаган ўшанда. Тўғри, иқтисодиёт қонунлари ижтимоий ҳаётни бошқаради. Акси эмас. Бир бирига қарама-қарши ҳам эмас. Бу қонунлар асосан муҳум бир неча туркумдан иборат. Талаб ва таклиф қонуни. Эркин рақобат ва даромат кўриш зарурати, қонун доирасида фаолият эркинлиги ва бошқалар иқтисодиёт қонунларидан ҳисобланишади. Давлатни ҳукумат бошқаради. Лекин ҳукуматга ҳам иқтисодиёт қонунлари бўй синмайди. Бу қонунларга терс юрган, хусусий мулкчиликни йўқ қилган, фойда кўришни таъқиқлаган, инсоннинг шаҳсий мулкидан бошқа, яъни кийим-бошидан бошқа ҳамма нарсасини давлатга қарашли қилиб қўйган, иқтисодиёт қонунларини бўғиб, барини партия иродасига, режасига таслим қилмоқчи бўлган Иттифоқ ҳукумати қани? Ўша давлат барбод бўлди. Қани ўша буюк СССР давлати? Антанта, Гитлер қурол билан ағдаролмаган Совет давлатини ўзи тан олмаган, унга бўй синмаган иқтисодиёт қонунлари йўқ қилди.
Лекин баъзи даврларда иқтисодий қонунларни тўхтатиб давлатни, иқтисодиётни бир киши ёки маълум бир гурух одамлари бошқариши мумкин. 2-Жаҳон Уруши йиллари шундай бўлган. Совет даврида ҳеч кимда хусусий мулк бўлмаган. Уруш йиллари ҳар бир одамнинг ватандан бошқа, оиласидан бошқа ҳимоя қиладиган ҳеч қандай бойлиги бўлмас эди. Иқтисодий эркдан маҳрум бўлган Совет одамлари, дунёни фашизмдан қутқариб қолишди. Қадимда жуда катталашиб кетган Хоразм шоҳлигида қўшиннинг ҳар бирида қанчалар кўп ер, мол-мулк бўлган. Бостириб келган Чингисхон аскари кўчманчи бўлиб, унда ҳеч қандай ер-сув бойлиги бўлмаган. Натижани биламиз. Ундан аввал Афсонавий даражада бойиб кетган Рим империясини шимолдан келган вест гот, ост гот, лангобард, вандал каби қабила аскарлари, устига пўстак ёпиб юрган аскарлар тор-мор қилганлар. Натижада Рим маданияти куйиб кул бўлди. Яксон бўлди. Ўша пайтдан мерос вандализм ибораси хозир ҳам яшамоқда.
Бойдан бой “Реал” ўйинчилари билан “Атлетико” ўйинчилари орасидаги фарқ ҳаёлимга келди. Ҳеч қандай хусусий мулки бўлмаган совет жангчиси Ватанни деб жонини фидо қилиб жанг қилганини айтдим. Нима демоқчиман? Футбол майдонида ҳам “бойнинг” жон-фидо бўлиб жанг қилиши қийинроқ кечади демоқчиман. ( Ўз клуби, клубдошларини эмас, ўз истеъдодини эмас, мол-дунёни ўйлаган Нагаев нима бўлди?) “Локомотив” ўйинчилари ҳам ўз “жангларида” “Қўқон”чалик жонини фидо қилиб ўйнолмаяпти.
ЙЎЛ ОЧИЛДИ. Уришдан бошқа даврларда-чи? Тинчлик даврида турли хил мулкчиликка асосланган иқтисодиёт ривожланади, камол топади. Хозир биз ҳамма нарсанинг эгаси бор бўлишини истамоқдамиз. Оддий бир тандирнинг ҳам, катта цехнинг ҳам, ЎзБАТнинг ҳам. Шаҳсий манфаатни, хусусий мулкчиликни тан олган бундай тизимда иқтисодиётимиз аста ривожланиб бормоқда. Ўзига шукур. Шундай мантиқни футболимизга олиб кирсак, хато фикр юзага келади. Бизнинг футбол клубларимиз профессионал экан, демак улар кимнингдир мулки бўлгандагина футболимиз ривож топади дейишимиз мумкинми? Агар биз ҳеч қачон Россиянинг мустамлакаси бўлмаганимизда, агар тарихда октябр тўнтариши бўлмаганида, бизда ҳам ака-ука Исабек, Мусабеклар юз йил олдин бирон бир клубни яратган бўлармиди? Бу клуб хозир донг таратиб юрган бўлармиди. Агар-магар дейиш бефойда. Тарихни орқага қайтариб бўлмайди. Совет давлат тузуми башарият йўлидан, табиий иқтисодиёт йўлидан четга чиқиб, оддий халқ тушида кўрган, “доҳийлари”нинг ўй-ҳаёлида пайдо бўлган уйдирма йўлга бурилиб, юз йилча адашиб юрди. Хозир биз мустақил бўлиб ўз иродамизга, ўз равнақ йўлимизга эга бўлдик. Хозир умум башарий изга тушиб олишимиз қийин бўлмоқда. Бизнинг футбол, Қаҳрамон айтмоқчи, “ғарб тизимига” қараб кетаётгани йўқ. Футболимиз умумбашарий ўз йўлига қайтмоқда. Бу йўл ўзимизга мос бўлади. Ангияга эмас. Бизнинг тақдиримиз ҳеч кимникига ўхшамайди. Футболимиз ўзининг катта йўлига секин-аста қийинчиликлар билан чиқиб бормоқда. Энди бу йўлда манзилни тўғри белгилаб олдинга интилиш керак.
Ўтмушдошларимиздан бўлган, масалан, Ўруснинг ё Қозоқнинг йўли бизга ёт. Бизники уларга. Биз ўрусларга ўхшаб клубларимизни фалончи, фистончи бойларга топшириб қўя олмаймиз. Бизда Россиядаги каби ер ости бойликларимизни ва эндигина оёққа тураётган саноат марказларимизни ҳусусийлаштириб, футбол клубларимизни қайсидир олигархнинг манфаатига, довруғига ишлатмаймиз. Ўзбек футбол клуби ҳеч қачон қайсидир олигархнинг овунчоғи, иштонбоғи ё виждон доғи бўлмайди. Клубларимиз қайсидир кишининг молиявий, маънавий ҳолатига, аҳлоқига боғлиқ бўлиб қолмайди. ”Анжи” нима бўлди? Бойнинг Кипрдаги афшор ҳисоби қуриса, клуб ҳам қуриб кетиши керакми? Ўрис футболининг бой тарихи бўлмаганида, улар “катта қувир” пуллари туфайли араб футболига ўхшаб қолишган бўларди. Бизнинг футбол ҳеч кимнинг овунчоғи, ёпунчоғи, мақтанчоғи бўлмайди. Бизнинг футбол, аввало, халқ маданиятини ўстиришга, соғлом авлодни тарбиялашга хизмат қилади.
Қозоқ футболи ҳам бизга ёт. Марказий Осиёнинг қоқ марказида туриб қозоққа ўхшаб УЕФАга кириб олмаймиз. Бутун дунёдан футболчини териб юрмаймиз. Футбол клубларимиз чет элнинг отарчи футболчилари учун “карвонсарой” бўлмайди. Вақти келиб Европа клублари бизнинг грантларимиз билан ўйнашни режалаб, ўйин кунини кутиб юрсинлар. Бунга интилайлик.
УТОПИЯ ЭМАС. Шундай мақсадларга йўналган, аниқ қилиб белгиланган ривожланиш стратегиямиз бўлиши керак. Стратегия бўлмаса, ҳар йили кимдир чемпион бўлиб, кимдир кубокни ютиб йиллар бир бирини қувиб ўтиб кета беришади. ОКдан ЖЧга, ЖЧдан ОКга қараб, бир биримизни қоралаб, кимнидир оқлаб умр ўтиб, ютуқларимиз майдалашиб қола беради. Биз эски хоммом-эски тослигимизча қола берамиз. Қаҳрамон жуда муҳум мавзуда фикр юритгани Сизга ҳам аён бўлдими энди? Бизнинг футболимиз оммавий футболни кенг ва кучли ривожлантиришга таяниб ривожланиши мумкин, деб ўйлайман. Юртимизда чет эл мутаҳассисларининг раҳнамолигида замонавий услубдаги саноқсиз футбол мактабларини очишимиз керак. Вилоят ва биринчи лига ўйинларимизни юқори даражага олиб чиқишимиз керак. Иқтидорли ўспиринларимизни Европанинг машҳур мактабларида ўқитиб келишимиз керак. Гўдак чоғидан бошлаб футбол мактабида шуғулланиб келган болакайларнинг 100тасидан биттаси футболчи бўлади. 1000тасидан биттаси олий лигада ўйнайди. Қолганлари футболга боғлиқ бўлган ва боғлиқ бўлмаган соҳаларда ишлайди ва умрбод футбол шинавандаси бўлиб қолади. Айтган гапларимдан бизга қанча мактаблар кераклигини тахмин қиляпсизми? Хохиш ва ирода бўлса бас, бундай мақсадга етишимиз мумкин. Қандай қилиб? Футбол мактабларида “ўқлашни” буткул йўқотиб, телефон ва корчалон қудратини синдириб, болалар мураббийи обрўсини, салоҳиятини, молиявий аҳволини ошириб, юртимизнинг барча мактабларида жисмоний тарбия дарсини асосан футболга бағишлаб, болалар футболини ифлосликлардан тозалаб, нопрофессионал футбол мусобақаларининг обрўсини ошириб бунга эришмоғимиз мумкин. 16 яшар ўсмирларимиз Осиёда ва мундиалда доимо биринчилар қаторида бўлиши лозим. Улардан бири 21 ёшида ўзбек Варани, 22ёшида ўзбек Погбаси бўлиши учун чемпионатимиз савиясини муттасил ошириб боришимиз керак. Терма жамоамиз Осиё гранди ҳисобланиб бир-икки бор ОКда ғалаба қозониши керак. Энг аввало чем-пи-о-на-ти-миз Осиёда энг кучлилиридан бири бўлиши керак.
Мақсадни аниқлаб олдик. Бу “эртакни” қандай қилиб ҳаётга айлантирамиз? Бу утопия эмасми? Бугунги футболимиз учун кичик пул сарф бўлаётгани йўқ. Натижани кўряпсиз. Эртак амалга ошиши учун неча ўн баробар кўп маблағ керак бўлади, дерсиз. Хато фикр. Энг аввало, маблағ миқдорини эмас, уни қўллаш самарадорлигини бир неча бор ўстиришимиз керак. Аввалам бор, маблағни тўғри йўлда сарфлашимиз керак. Бунинг учун футбол хўжалигимизни тубдан қайта қуриб чиқишимиз керак. Бошқа йўл йўқ!
СЎНГГИ СЎЗ ЭМАС. Катта нарсаларга даъво қилиб, чираниб гапиришимни кўринг. Ҳасанали-отангиз ўзига жуда ҳам ярашмаган ишни қилмоқда. Қандоқ қилай? ЎФФ раҳбари футболимизнинг стратегик ривожлантириш истиқболларини белгилаб, унга етказувчи йўлларни кўрсатиб матбуотда чиқиш қилмаса, футболимиздаги аҳволни таҳлил қилмаса, доим навбатдаги мундиалда қатнашишни деб, ОК чорак финалига чиқишни деб бош мураббийликда Эшматни ишдан олиб, Тошматни ишга қўйиб, ўзидан мамнун бўлиб юрса, ман қандай қилиб бунга жимгина қараб турай, ё мажлисларда қарсак чалай, ё қандай қилиб “жадаллик билан ривожанаётган футболимизни” (№5.10б.) мадҳиялар билан кўмиб ташлай, ё қандай қилиб Бабаяннинг ютуқларини мақтаб мақола ёзай? Қандай қилиб?
Камтарин қария одам жим туриб, жим кузатади. Кам гапиради. Ман ёшларга ўхшаб, ёшларга қўшилиб, футболимизни деб лов-лов ёниб, айтар гапимни чўзиб юбормоқдаман. Сизлардан узр сўраб, шу ерда сўзимни бўлиб кейинги сонгача хайрлашиб қоламан.