Бугун 7 июль, 2025 йил, душанба.

"Манчестер Сити" 117 миллионга сотиб олган юлдузини 45 миллионга сотишга тайёр [2957]

Суперкомпьютер клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг янги фаворитини аниқлади [2912]

Роналдунинг синглиси акаси Жотанинг дафн маросимига бормагани учун уни танқид қилганларга муносабат билдирди [2688]

"Бавария" жароҳат олган Мусиала ўрнига "Барселона" футболчисини сотиб олмоқчи [2567]

Нико билан дарҳол бир қатор клублар боғланишди [2411]

"Арсенал"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [2030]

"Реал" мураббийи Алонсо Луис Энрике билан қарама-қаршилик ҳақида гапирди [1926]

Жаҳон чемпионати яримфиналидаги “Челси” – “Флуминенсе” учрашувига чипталар нархи 473 доллардан 13 долларга тушиб кетди [1847]

Хаби Алонсо Гарсиянинг ўйинидан ҳайратда [1584]

"Бавария" нима учун Нико Уильямс билан шартнома имзолаш фикридан қайтгани маълум бўлди [1547]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 15 33
2 Динамо 15 29
3 Бунёдкор 15 27
4 Нефтчи 14 27
5 ОКМК 15 27
6 Пахтакор 15 26
7 Навбаҳор 15 26
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 15 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 15 15
13 Хоразм 14 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро
15-тур Андижон 0-1 Бунёдкор
15-тур Машъал 0-1 ОКМК
15-тур Пахтакор 2-0 Навбаҳор
15-тур Динамо 2-2 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 15-тур

07/07 20:00 Нефтчи - Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 07.07.2025

      05:55 Новости футбола.
      06:00 Чемпионат Германии. Ответный стыковой матч за место во 2-й Бундеслиге. "Айнтрахт Брауншвейг" - "Саарбрюккен".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Газиантеп".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Кубок Испании. 1/64 финала. "Лас-Росас" - "Севилья".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Кубок Италии. 1/32 финала. "Сассуоло" - "Читтаделла".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Истанбул Башакшехир".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Кубок Испании. 1/64 финала. "Эстремадура" - "Жирона".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Кайсериспор".
      20:30 Новости футбола.
      20:35 Кубок Италии. 1/32 финала. "Дженоа" - "Реджана 1919".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Газиантеп".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Кубок Испании. 1/64 финала. "Лас-Росас" - "Севилья".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Кубок Италии. 1/32 финала. "Сассуоло" - "Читтаделла".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 07.07.2025

      05:10 "Магия большого спорта". "Синхронное плавание".
      05:40 Художественная гимнастика. Альфа-Банк Кубок сильнейших. Этап 2 в Сириусе, Россия.
      07:30 "Вопреки всему".
      08:00 Дзюдо. Fonbet Российский профессиональный тур. Этап в Челябинске. День 2.
      09:30 Автоспорт. G-Drive Российская серия кольцевых гонок. Этап 3 на автодроме "Игора Драйв".
      10:00 Лёгкая атлетика. Fonbet Кубок России в Жуковском.
      12:50 Настольный теннис. Командный чемпионат России в Верхней Пышме. Женщины. Финал.
      15:00 Художественная гимнастика. "Evgeniya Cup" в Омске, Россия. Гала-концерт.
      16:15 "Непридуманные истории". Омская область.
      16:45 Автоспорт. DTM. Этап 1 на трассе Ошерслебен, Германия. Гонка 1.
      18:10 Автоспорт. DTM. Этап 1 на трассе Ошерслебен, Германия. Гонка 2.
      19:40 Дзюдо. Чемпионат мира в Венгрии.
      21:05 "Регби. Сибириада". Специальный репортаж.
      21:20 "Вопреки всему".
      21:50 Лёгкая атлетика. Fonbet Кубок России в Жуковском.
      00:35 "Непридуманные истории". Омская область.
      01:05 Настольный теннис. Командный чемпионат России в Верхней Пышме. Женщины. Финал.
      03:05 Д/ф "Арсен Венгер. Непобедимый".
      04:45 Автоспорт. DTM. Этап 1 на трассе Ошерслебен, Германия. Гонка 1.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 07.07.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Футбол. Winline Суперсерия. "Зенит" (Россия) - "Црвена Звезда" (Сербия).
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Век нашего спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 "Лица страны". Елена Веснина.
      11:25 "Культовые".
      12:30 Профессиональный бокс. Заур Абдуллаев против Роджера Гутьерреса.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Что за спорт?". "Экстрим".
      16:55 "Лучшие из лучших".
      17:25 Новости.
      17:30 LIVE Громко. Прямой эфир.
      18:35 Д/ф "КОПА 71".
      20:30 LIVE Футбол. Betboom Братский кубок. "Динамо" (Россия) - "ОФК Белград" (Сербия). Прямая трансляция.
      23:10 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:20 Смешанные единоборства. UFC 310 в Парадайсе, США. Алешандре Пантожа против Кая Асакуры, Сирил Ган против Александра Волкова.
      02:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 Д/ф "Бобби Робсон. Больше, чем тренер".
      04:55 Велошоссе. Альфа-Банк Чемпионат России в Казани.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 07.07.2025

      06:00 Велошоссе. Чемпионат Франции в Лез-Эрбье. Женщины. Групповая гонка.
      07:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Женщины. Болдеринг. Финал.
      09:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Филадельфии, США. День 2.
      10:00 Велошоссе. Чемпионат Франции в Лез-Эрбье. Мужчины. Групповая гонка.
      11:30 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      13:30 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Филадельфии, США. День 1.
      14:45 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Филадельфии, США. День 2.
      16:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 1. Флоренция - Римини.
      19:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 4. Пинероло - Валлуар.
      21:30 Парусный спорт. Гран-при. Тележурнал "Гонка на грани".
      22:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      23:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Филадельфии, США. День 1.
      00:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Филадельфии, США. День 2.
      01:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 4. Пинероло - Валлуар.
      03:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Женщины. Болдеринг. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 1. Флоренция - Римини.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Блог

Ҳасанали ота

Ўзингни англа

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

6-қисм. Замонлар чоғишмаси (техникапарвар Рустам Акрамов)

Баҳо:
+0; -0

ҚАРТАВОЗЛИК ТАЪРИФИ
Ўз уйимизга, ўзак мавзуга қайтайлик. Азизларим, беҳудага койинмайми? Ислом Аҳмедовни изза қилмайми? Унинг ихтисоси тил эмас, футболми? У давлат тилини биладими-йўқми, иши учун бунинг аҳамияти йўқ. Ўз соҳасини яхши билиши муҳимми? Футбол оёқ билан, калла билан, елка, тизза, товон билан, қўйингки, қўлдан бўлак тананинг бошқа барча аъзолари билан ўйналади-ю, тил билан ўйналмайдими? Шундай демоқчимидингиз? Энг муҳимини айтмадингиз. Энг муҳими шу-ки, футбол ақл билан ўйналади. Идрок, тафаккур ақлнинг жони бўлса, тил унинг танасидир. Онасидир. Онаси. Тили қашшоқ одамнинг идроки ҳам қашшоқдир. Ва аксинча. Ақл идроки қашшоқ футболчининг эса, нафақат тили, балки ўйини ҳам қашшоқдир.

Айтганларимга бир мисол келтирай. Лобановский мактабни олтин медал билан битирган эди. Футболни танлаганида унинг билим савияси беҳуда оёқ остида қолади, нобуд бўлади деб, унга ачинишган эди. Бундай бўлмади. Унинг ақл-идроки дунё миқёсида катта мураббий бўлиб етишишига ёрдам берди. Учта эмас, тўртта ярим ҳимоячи билан ўйнашни футболга Лобановский олиб кирган эди. Виола тадбиқ қилган 4-2-4 тактик схемани Голландлар 4-3-3га айлантиришган бўлса, Лобановский кўп ўтмай буни 4-4-2га ўзгартирган эди (ўша пайтларда “Пахтакор” 4-2-4 схемасида ўйнар эди). Лобановскийнинг футбол тафаккури шунчалар олдинлаб кетган эди-ки, ўттиз йилдан кейин ҳам у яратган схема элементлари бугунги футболда ас қотмоқда. Гвардиола қўллаяпган қисқа тезкор оширмалари Лобановский яратган “вертушкалар”ни эслатиб юборяпти.

Майдонда ҳам ўйинчининг ақли, идрок этиш савияси муҳим рол ўйнайди. Классик ёзувчиларнинг асарлари тугул, умрида кичик бир ҳикояни ҳам ўқиб чиқмаган футболчилар бор. Уларда билим савияси, тушунча доираси, дунё қараш кенглиги шунга яраша бўлади-ки, бўш қолдими нима қилишни билмай қолишади. Маънавий талаби йўқ даражада. Ё компьютер, ё карта ўйнашади. Улар билан суҳбатлашаман десанг, бир мавзу тополмайсан. Футболдан ташқарида кечаги халқ суйган “кумир” маънисиз одамга айланиб қолади. Яхшиям бўш вақт уларда кам бўлади. Шунақа, футболчи бўлишнинг манфий томонлари кўп.

НОЁБ ҲОЛАТ ЭГАСИ
Кимса футболчи бўламан деб, ўн ёшидан бошлаб майдондан чиқмайди. Орзуга эришаман деб гўдаклигиданоқ умрини ўйинга бағишлайди. Тенгқурлари билмаган фидойиликни кўрсатади. 17 ёшида “Пахтакор” аъзоси бўлгач, яна 17 йил, яъни 30-35 ёшгача стадион, меҳмонхона ва аэропортдан бошқа нарсани кўрмайди. Билмайди. Бунинг устига юлдузлик ва пул қудрати уни осмонга кўтарса, хатар жуда ошиб кетади. Яхши футболчи бўлиб шаклланиши мумкин бўлади-ю, яхши инсон, ватандош бўлиб шаклланиши амри маҳол бўлади. Онда-сонда футбол газетасини ё сайтини очса, нимани ўқиди? Югурди, сакради, тепди, қочди, келди-кетдиларними (футбол мавзусини кенгроқ ёритаман деб, “чиранишим” сабабини энди тушунгандирсиз)? Қаҳрамоним ТВни ёқса, ўлдир-ўлдир, қувди-қувдилар ҳақида сифатли олинган “боевикни” кўради. Масалан, Андрей Тарковскийнинг бирор асари қўйилса, зангори экранни ўчириб қўяди. Аксарият футболчининг қизиқиши футбол, автомобиль, “шоппинг” ва маиший талабдан нарига ўтмайди. Шундай экан, набирангиз футболчи бўламан деса-ю, бунинг устига туғма истеъдоди бор бўлса, ҳам хурсанд бўласиз, ҳам хавотирга тушасиз.

Ушбу шароитда, ушбу манзарада мушоҳадаси кенг, илмга ташна, савияси баланд футболчи жуда кўп ўқиб (тан олинг, футбол соҳасида ўзбек тилида адабиёт ҳали ёзилмаган) жуда кўп ўрганиб, кўп нарсага қизиқиб футбол ўйнаса-ю, майдондаги ҳаётидан сўнг катта илмий натижаларга эришса, ёмонми? Бундай ҳолат футболимизда жуда кам учрайдиган ноёб ҳолат бўлиб, ибратли ва умидбахшдир. Давлат тилини билиш, билмаслиги аҳамиятсиздек туюлади. Ўзига минус, футболимизга эмас деймиз. Агар у одам бир клуб, ё илмий даргоҳ даражасида ишлаб юрса, унинг давлат тилига бўлган бундай муносабати шахсий “фазилати” бўлиб, “ўйин”дан ташқарига чиқиб, “майдон” орқасида кўринмай туради. Агар у киши давлат даражасидаги даргоҳда ишласа-ю, бир неча чет тилларини билгани ҳолда, давлат тилини билмаслиги, уни менсимаслиги нимага олиб келади? Аввало, унинг руҳий қашшоқлигига олиб келади. Бундай нуқсон унинг ишига, яъни бизнинг мисолда бутун футболимизга катта таъсир ўтказади. Куни-кеча бўлиб ўтган ОЧ-2014 (U-22) воқеаси буни тасдиқлади. Эшитинг.

АЛДАГАНИ БОЛА ЯХШИ
Ўзбекистон давлатининг футбол федерацияси қошида Терма жамоалар маркази деган бўлим ё бир ташкилот бор. Ташкил қилинганидан бери техник директор бўлиб Рустам Акрамов уни бошқармоқда. Куни-кеча у киши ёшлар жамоаси билан бирга Маскатдан қайтиб келди. Камолиддин Алимов ундан гап олди, хос суҳбатга тортди. Сиз ҳам бу суҳбатни “ИнтерФутбол”да ўқигансиз. 24 декабрда йиғилиб, тапур-тупир тайёрланиб, яшил бўлса-да шилта майдончаларда югургилагандай бўлиб, Дубайга учиб кетдик. У ерда бир икки “кўча ўйинини” қилиб, Маскатга учдик. Гуруҳда учта мажруҳ ўйин кўрсатиб уйга қайтдик. Олдиндан бундай натижани кўра билсак-да, нега бу ишларни қилдик? Ким учун қилдик? Бу учрашувлар бизга нима берди?

Саволлар кўп. 2012 йили Непалда бир амаллаб финалга илиниб қолганимиз учун, Уммонга боришга мажбур бўлганимиздан шунчаки бориб, шунчаки ўйнаб келдикми? Мақсадимиз навбатдаги олимпиадага бориш бўлиб, унга тайёрланиш бўйича стратегик режамиз олдиндан ишлаб чиқилган бўлиб, унинг бир қисми Маскат ўйинлари бўлганмиди? Йўқ. Мақсадимиз йигитларни қишки уйқудан уйғотиб, Уммонларни шунчаки айлантириб келишмиди? Йўқ. Хос суҳбатни ўқиб тушунганим шу бўлди-ки, Рустам Акрамов деган раҳбар олийлари мусобақанинг муддати бўйича норозилик хатини ОФКга ёзиб юбориши учун гуруҳ ўйинларида қатнашиб келибмиз. Акромов шу гапни гап деб гапириб юрибди-я.

Сеулдаги Миллий термамизнинг мағлубиятидан сўнг оқланиш мақсадида бизнинг зараримизга ишлаган хакамларнинг 10 йиллик хатосини санаб чиққан эди. Эсингизга тушдими? Энди норозилик хатини ёзамиз деб, бизни овутмоқчи бўлмоқда. Овутгани бола яхшими.

Рустам-ака, ОФК раҳбариятини энди кўриб турибсизми? Футбол мавсуми ҳали бошланмаган давлат футболчиларига тағинам қийин бўлсин деб кунора ўйин белгилашди-ку булар. Совриндорлар ўзларидан бўлди. Шарқий Осиё вакиллари бўлган Япония, Корея термалари ҳам шу шароитда доим яшаб келганлар. Уларнинг ёш футболчилари баланд савияда мазмунли ўйин кўрсатиб Маскатдан қайтишди. Биз уйқусираб қайтдик.

БИР ВАЖНИНГ ИККИ ЖИҲАТИ
Диққатингизни тортмоқчи бўлганим унинг айтган бир баҳонасида икки жиҳат борлигидир. Нима эмиш-ки, ноябрь, декабрь ойларида йиғин ўтказиб, январда терма таркибида мусобақада қатнашган йигитларда жароҳат олиш ҳафви кўпаяр эмиш. Бу унинг гаплари. Доҳа-2011да ҳам шундай бўлган эмиш. Нестеровнинг бармоқлари Иордания билан ўйинда сал-пал жароҳат олганини биламан холос. Бошқасидан бехабарман. Биринчи жиҳати бўйича унинг бундай гаплари куракда турмайдиган баҳоналардир. Футболчи клубда жароҳат олмайдими? Фалькао клуб ўйинида жароҳат олди-ку. Жароҳатлардан ҳеч ким муҳофаза қилинмаган. Тангрим асрасин ҳаммани. Яқинда швед ўғлони, “Арсенал”га 6 ойга “Спартак”дан ижарага ўтган футболчи ўғлони, Ким Чельстрём дегани биринчи машғулотдаёқ қаттиқ жароҳат олиб 3ойга сафдан чиқибди. Афсус. Фарҳод Тожиев Хайрулла Каримов билан “Жар”даги ўйинда содир бўлган тўқнашувдан кейин ҳалигача майдонга туша олмади. Минг афсус.

Иккинчи жиҳат бўйича гап муаллифни яхши сифатлайди. Эшитинг. Халқаро турнирлардаги жангларда терма таркибида майдонга тушиб, футболчи давлат шаънини ҳимоя қилганида жароҳатлар кўп бўлгани ҳолда, ички ўйинларимизда кам бўлишини эътироф этмоқда, шекилли. Айтган гапларида шундай маънони уқиб олмоқдаман. Диққат қилинг. Бу билан чемпионатимизда клуб “шаънини ҳимоя” қилиб ўйналадиган тўқнашувларда қўполликлар бўлгани ҳолда жанговарлик мутлақо бўлмаслигини тасдиқламоқда. Натижада терма таркибида шиддат билан ўйнашга мажбур бўлган футболчиларимизда жароҳат олиши кўпаяр экан.

Нима учун бундай гапирди? Бундан қандай хулоса келиб чиқмоқда? Термаларимиз ўйинида шиддатли жанг қилиш тажрибаси ва тезлик йўқлигига бизнинг чемпионатимиз савияси сабабчи эканлигини ўзи билмаган ҳолда, билвосита тан оляпти, чоғи. Гап мана шунда. Яқин 20 йилдан бери ўсмирлар билан ишлаб кўплаб истеъдодли футболчиларни етиштирган ҳурматли мураббийимиз Дилшод Нуралиев бултур ўсмирларни жаҳон чемпионатига олиб чиқиб, яхши ўйин кўрсатиб қайтди. Қайтгач ТВда чиқиб, бизнинг футболга шиддат, тезлик ва жангарилик етишмаслигини эзилиб, афсусланиб, тўғридан тўғри гапирган эди. Эътибор беринг, Рустам Акромов бутун юртимиз олдига чиқиб футболимизнинг бундай “савия”сидан қайғуриб, занг уриб, дод деб жар солмаяпти. Маскатдаги “яхши” ўйинларимиз учун ўзини ҳамда раҳбарият кўрсатган лоқайдлиг-у, танбалликни оқлайман деб айтган важларида ўзи билмаган ҳолда, бошқа бир ҳақиқатни бехосдан тан олиб ўтяпти.

ТЕХНИКАПАРВАР ТЕХНОКРАТ
Диққатингизни яна бошқа бир нарсага тортмоқчиман. Рустам Акрамов айтган гапларида терма аъзоларимиз январь ойида мусобақада қатнашиб, юқори ўйин формасида ўйнаб қайтишини клуб манфаатига зид нарса дейди. Ўйинчи ўз клубига қайтгач, март, апрель ойларида техник сабабларга биноан жисмоний ҳолатида пасайиш юз берар экан (клубдаги ўйинлар савияси баландмиди?). Эътибор беринг, бундай гаплари билан клуб талабини терма талабидан устун қўймоқда. 2022 йилда бўлажак ЖЧ январь ойида ўтказилиши мумкин. Шундай бўлса, “техник сабаблар”га кўра ҳамма январь ойида уйқусираган футболни кўрсатиб қайтадими? Йўқ, майдонга тушган ҳар бир инсон ўзининг футболчи деган номини, майдон шаънини, ўз юрти шаънини ҳимоя қиламан деб майдон узра жон бериб жон олишга тайёр ўйин кўрсатади. Асосий гапга энди етиб келдик. Демак, айтмоқчиман-ки, Рустам Акромов “техник талаблар” ичида Ватан туйғуси, Юрт шаъни, Майдон шаъни деган тушунчаларни кўра олмаслигини тасдиқлаяпти.

Ўз она тилида равон сўзлашишни истамаган кимсанинг, давлат тилини мукаммал эгаллашни ўзига муносиб кўрмаган кимсанинг, она тили чиройини сезмаган кимсанинг Ватан туйғуси қайси тилда шаклланади? Рус ё инглиз тилидами? Англия ё Россия фуқароси шу лавозимда ишлаяпгандай бўлмоқда. Шундай бўлгани яхши эди. Инглиз одами-да, (рус одами-да) ватанпарварлик қилолмайди, “техникапарварлик” қилмоқда дер эдик.

ЙЎЛНИ КИМ ТЎСДИ
Тўғри, у ТЖМга техник директор қилиб тайинланган. Кундалик вазифасини, лавозим талабини бажариши билан, ҳамда футбол соҳасида муттасил илмий изланишни олиб бориши билан кунлари ўтмоқда. Лекин у эгаллаб турган лавозимга бу камлик қиляпти. Бундай тил билмаслик нуқсони билан бирон клубда техник директор бўлиб, ёки ТЖМда илмий эксперт бўлиб, ёки термада бош мураббий бўлиб ишласа, ўзига муносиб бўлар эдими, дейман. Чунки ФИФА ёки ОФК ташкил қилган ўйинлар фақат футболга тааллуқли ҳодиса бўлмай, балки ижтимоий-сиёсий ҳодисадир. Ички ўйинларда аҳамиятсиз бўлган жиҳат халқаро ўйинларда муҳим маъно касб этади. Бундай теран ақл-заковатга эга ватандошимга ачинаман. У ахир, биринчи олтин соҳиби бўлиб футболимиз тарихида қолган.  У кўрсатган натижани 20 йилдан бери ҳеч ким такрорлай олмаяпти. Мана шундай атоқли ватандошим давлат саҳнига чиқиб, “техник талаблар”дан нарини кўра олмаяпти.

Йўқ, бундай эмас. Суҳбат чоғида ноябрь ойида машғулотларни бошлаб юборганимизда бу таркиб билан совриндор бўлиб қайтар эдик, деб гап орасида аста тан олиб ўтди. Эътибор беринг, бу футбол билимдонининг, катта мутахассиснинг гапи эди. Ватанпарварнинг эмас. Ким ноябрдан бошлаб машғулот бошлашга тўсқинлик қилди? Катта раҳбарми? Ё Асқар Толибжоновми? Ким бўлмасин, ўша киши билан ёшларимиз учун, футболимиз равнақи деб курашмайдими? Футбол ахир жанг майдони-ку. Футболда охирги сониягача жанг қилинади. Советлар даврида буюк шахслар юрт манфаатини ҳамма нарсадан устун қўйиб, парт.билетни раҳбар олдида столга ташлаб, ишдан бўшаб кетишар эди. Ҳатто қамалишар эди. Бундай қилишга Рустам-аканинг руҳиятида ватанпарварлик етишмайдими дейман. У бу сўзни тушунмайди ҳам. У билган русча патриотизм сўзи бошқа маънога эга.

Давоми бор.

Киритилган сана: 07.02.2014 17:03. Ўкилди: 11153 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:09. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:09. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:07. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:07. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:06. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:06. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


ASHURIY
Сана: 20.06.2014 14:11. ASHURIYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


STBURGUT
Сана: 08.02.2014 17:26. STBURGUTга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


GULNURXAN
Сана: 08.02.2014 06:10. GULNURXANга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AKBARSAM
Сана: 08.02.2014 01:10. AKBARSAMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


GOLBOLSIN
Сана: 07.02.2014 22:52. GOLBOLSINга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MBAHODIR
Сана: 07.02.2014 18:59. MBAHODIRга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SHAMSHER
Сана: 07.02.2014 18:29. SHAMSHERга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FARASMAN
Сана: 07.02.2014 18:20. FARASMANга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FARASMAN
Сана: 07.02.2014 18:20. FARASMANга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FARASMAN
Сана: 07.02.2014 18:19. FARASMANга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MIRBOBO
Сана: 07.02.2014 18:15. MIRBOBOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MIRBOBO
Сана: 07.02.2014 18:15. MIRBOBOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MIRBOBO
Сана: 07.02.2014 18:15. MIRBOBOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


CHEBARO
Сана: 07.02.2014 18:07. CHEBAROга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KAKASTAD
Сана: 07.02.2014 18:06. KAKASTADга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SINDROM
Сана: 07.02.2014 17:48. SINDROMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


INTERPOL
Сана: 07.02.2014 17:39. INTERPOLга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MAMRINO
Сана: 07.02.2014 17:32. MAMRINOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.