Бугун 30 сентябрь, 2026 йил, чоршанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 143 62 49 254
2 Япония 45 71 67 183
3 Жанубий Корея 24 27 44 95
4 Ўзбекистон 14 17 13 44
5 Таиланд 12 9 12 33
6 Баҳрайн 11 5 4 20
7 Эрон 10 16 11 37
8 Қозоғистон 9 14 25 48
9 КХДР 7 5 6 18
10 Ҳиндистон 6 21 25 52

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 22 51
2 Пахтакор 22 49
3 Навбаҳор 22 44
4 ОКМК 22 35
5 Локомотив 22 35
6 Бухоро 22 34
7 Насаф 22 34
8 Андижон 22 30
9 Динамо 22 30
10 Қизилқум 22 29
11 Сўғдиёна 22 28
12 Сурхон 22 26
13 Бунёдкор 22 22
14 Хоразм 22 21
15 Қўқон-1912 22 20
16 Машъал 22 4

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Навбаҳор 3-2 Динамо
22-тур Машъал 1-2 Пахтакор
22-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
22-тур Андижон 1-4 Насаф
22-тур Сурхон 1-0 Қўқон-1912
22-тур Сўғдиёна 1-2 ОКМК
22-тур Локомотив 0-1 Нефтчи
22-тур Хоразм 1-3 Қизилқум

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 1930 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2186 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 29.09.2026

      06:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      08:00 Олимпийские игры. Зал славы: Афины-2004.
      09:00 Снукер. Второй раунд.
      11:00 LIVE Снукер. Второй раунд. Прямая трансляция.
      14:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      15:30 Снукер. Второй раунд.
      16:30 LIVE Снукер. Третий раунд. Прямая трансляция.
      19:30 Маунтинбайк. Женщины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      20:15 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      21:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      22:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на трудность. Финал. Мировая серия. Копер.
      23:00 Снукер. Третий раунд.
      01:00 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Фудзи. Обзор.
      02:00 Трейлраннинг.
      03:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на скорость. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      03:45 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      04:30 Снукер. Третий раунд.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Блог

Рустам Сулаймонов

Бир чимдим кулгу

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Аския (Футбол пайрови)

Баҳо:
+2; -0




ТЕШАВОЙ: Ҳорманг, Болтавой! Мухлисман, дейсиз, аммо озгина шошқалоқ мухлис экансиз.Тўп дарвозанинг орқа томонидан тўрга теккан экан, ҳамма жим, сиз эса ўрнингиздан туриб кетиб хурсандчиликни бошлаворибсиз.Шунда ҳамма сизга қараб: ГЎЛ дебди. Шу сўз сизга лақаб бўлиб қолди.

БОЛТАВОЙ: Сиз ҳам шошқалоқликда мендан қолишмайсиз, Тешавой! Тўп дарвозанинг ёнидан ўтиб кетса ҳам бақирворибсиз.Шунда ёнизда турган киши секингина туртармиш: КИРМАДИ-КУ,НЕГА БАҚИРАСИЗ? деб. Лақабга келсак, сиздаям чиройли лақаб бор, одамлар сизни кўрганда: "Ана, ПАС келяпти" дейишади.

ТЕШАВОЙ: Хотинизга бераҳм бўлиб кетяпсиз, Болтавой! Далада турволиб: "Бир ярим соатда тушлик етказиб кел, бўлмаса ўзингдан кўр" дея телефонда дўқ қилган экансиз, келин бечора югуриб борса ҳам беш минутга кечикибди. Шунда ҳам сўкибсиз ""90+5 да етиб келдинг, бўлмаса УРАРДИМ" деб.

БОЛТАВОЙ: Бераҳмликда сизга етолмасам керак. Хотинизга қўл қўтарадиган одат чиқарибсиз. Маҳаллада дув-дув гап. Келин бечора ҳам ХАВФЛИ ВАЗИЯТни олдиндан сезиб, болаларингизни ЖОНЛИ ДЕВОР қилиб қўядиган бўлибди.

ТЕШАВОЙ: Сиз эса жониворларгаям бераҳмлардан экансиз. Эшагингизни ўлгудай ишлатибсиз, охири чарчаб ерга ётиб олса, қамчи билан роса ЗАРБАлабсиз СИМУЛЯЦИЯ ҚИЛМА деб.

БОЛТАВОЙ: Майли, булар ўз йўлига.Аммо сиздан яхши бизнесмен чиқмас экан, уч киши биргалашиб бизнес қилибсизлар.Фойдани бўлишга келганда шерикларингиз қочиб қолибди.ЎзингизЎЙИНДАН ТАШҚАРИ ҲОЛАТДА қолиб кетибсиз.

ТЕШАВОЙ: Сиз дарвозабон экансиз. Бир ўйинда юртимизда меҳмон бўлиб Блаттер келган экан.Сизни унга роса мақташибди, аммо ўйинда тўртта гол ўтказиб юбориб, ҳаммани уялтириб қўйибсиз. Шундан бери ҳамма сизни кўрсатиб БЛАТТЕРНИНГ ОЛДИДА ҚЎЙВОРГАН дейишади.

БОЛТАВОЙ: Сиз ҳам дарвозабон экансиз, лекин зўр дарвозабон экансиз. Бир ўйинда Миржалол сизга ҳеч гол уролмабди, тепган тўпини қайтарибсиз. Шундан бери ҳамма сизни кўрсатиб МИРЖАЛОЛНИКИНИ УШЛАГАН дейишади.

ТЕШАВОЙ: Сиз ёмон футболчи экансиз. Бир ўйинда пенальти тепсангиз устунга тегибди. Буни кўрганлар "ИШТАНГА" ҚИБ ҚЎЙДИ дейишибди.

БОЛТАВОЙ: Сиздан яхши ҳимоячи чиқмас экан, Тешавой. Турган битганинингиз автогол! Мураббий Сизни майдонга туширмай қўйибди. Нега, деб сўраганларга ЎЗИНИКИГА СОЛИБ ҚЎЙЯПТИ, дермиш.

ТЕШАВОЙ: Сиздаям худди шундай ҳолат, Болтавой. Майдонга туширмай қўйган экан, мураббийингизнинг орқасидан ялиниб юрганмишсиз ЎЙНАТИНГ, деб.

БОЛТАВОЙ: Сиз футбол журналисти экансиз. Гол бўлган пайт ҳамма хурсанд, сиз эса эгилволиб блокнотизга бир нималарни ёзяпсиз. У нима қиляпти, деб сўрашса,ёнингиздагилар: гол бўлди, ҚАЙД ҚИЛЯПТИ дейишибди.

ТЕШАВОЙ: Қўймайсиз,Болтавой! Биламан вақтингиз кам, лекин ҚЎШИБ БЕРИЛГАН ВАҚТЛАРда МЕҲМОНга келинг.

БОЛТАВОЙ: Сиз ҳам келинг, МЕЗБОНликни ўрнига қўйиб ҚИЗИЛ КАРТИШКАдан дейсизми, САРИҚ КАРТИШКАдан дейсизми, димлама қилиб бераман.


ЭСЛАТМА: Тагига чизилган сўзларда водийлик уста аскиячиларимизнинг аскиясидан фойдаландик.

Киритилган сана: 08.01.2012 17:06. Ўкилди: 12890 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик