Бугун 21 апрель, 2025 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 32 73
2 Реал Мадрид 32 69
3 Атлетико 32 63
4 Атлетик Бильбао 32 57
5 Вильярреал 31 52
6 Бетис 31 48
7 Мальорка 32 44
8 Сельта 32 43
9 Реал Сосьедад 32 42
10 Райо Вальекано 32 41
11 Осасуна 32 41
12 Хетафе 32 39
13 Эспаньол 31 38
14 Валенсия 32 38
15 Севилья 32 37
16 Жирона 31 34
17 Лас-Пальмас 32 32
18 Алавес 32 31
19 Леганес 32 29
20 Вальядолид 32 16

Ўтган ўйинлар. 32-тур

32-тур Эспаньол 1-0 Хетафе
32-тур Райо Вальекано 1-1 Валенсия
32-тур Барселона 4-3 Сельта
32-тур Мальорка 0-0 Леганес
32-тур Лас-Пальмас 1-0 Атлетико
32-тур Вальядолид 2-3 Осасуна
32-тур Вильярреал 2-2 Реал Сосьедад
32-тур Севилья 1-1 Алавес
32-тур Реал Мадрид 1-0 Атлетик Бильбао

Навбатдаги ўйинлар. 26-тур

27/04 19:15 Вильярреал - Эспаньол

Сўровнома

  • Ўзбекистоннинг қаеридансиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 21614 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 21.04.2025

      12:00 Новости футбола.
      12:05 Чемпионат Германии. "Аугсбург" - "Айнтрахт Франкфурт".
      14:05 Новости футбола.
      14:10 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Боруссия Мёнхенгладбах".
      16:10 Новости футбола.
      16:15 Чемпионат Германии. "Санкт-Паули" - "Байер 04 Леверкузен".
      18:15 Новости футбола.
      18:20 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Кёльн" - "Пройссен Мюнстер".
      20:20 Новости футбола.
      20:25 Чемпионат Германии. "Аугсбург" - "Айнтрахт Франкфурт".
      22:30 Новости футбола.
      22:35 Чемпионат Германии. Обзор тура.
      23:35 Новости футбола.
      23:40 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Боруссия Мёнхенгладбах".
      01:45 Новости футбола.
      01:50 Чемпионат Германии. "Санкт-Паули" - "Байер 04 Леверкузен".
      03:50 Новости футбола.
      03:55 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Кёльн" - "Пройссен Мюнстер".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 21.04.2025

      12:00 Боулинг. BetBoom Кубок КЛБ. Про-тур 3 в Сургуте, Россия.
      14:10 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Этап 1 на трассе "Ростов Арена".
      15:00 "География спорта". Кольский полуостров.
      15:30 "Физруки. Будущее за настоящим".
      16:05 Сноубординг. Чемпионат мира в Швейцарии. Слоупстайл.
      18:30 "Формула-1. Гаснут огни".
      19:00 Бадминтон. Всероссийские соревнования "Крылатый Зилант" в Казани.
      21:20 Д/с "Век нашего спорта".
      21:45 "Что за спорт?". "Экстрим".
      22:15 Дзюдо. Fonbet Молодёжное первенство России в Волгограда.
      23:50 Лёгкая атлетика. Мировой тур в закрытых помещениях. Millrose Games в Нью-Йорке, США.
      01:30 "География спорта". Кольский полуостров.
      02:00 "Физруки. Будущее за настоящим".
      02:35 Боулинг. BetBoom Кубок КЛБ. Про-тур 3 в Сургуте, Россия.
      04:45 "Парусный спорт".
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 21.04.2025

      12:00 Новости.
      12:05 "Лица страны". Эдуард Трояновский.
      12:25 "География спорта". Ростов-на-Дону.
      12:55 "География спорта". Саранск.
      13:30 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Что за спорт?". "Экстрим".
      16:55 "Непобедимый".
      17:25 Новости.
      17:30 LIVE Громко. Прямой эфир.
      18:25 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. Плей-офф. 1/4 финала. 6-й матч. Прямая трансляция.
      20:55 Бокс голыми кулаками. Bare Knuckle FC Fight Night в Омахе, США. Дакота Кокрейн против Маркуса Эдвардса.
      22:30 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      23:35 LIVE Футбол. Чемпионат Италии. "Парма" - "Ювентус". Прямая трансляция.
      01:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:55 Фестиваль экстремальных видов спорта "Прорыв" в Москве.
      03:55 Д/ф "Энди Маррей".
      04:55 "Что за спорт?". "Экстрим".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 21.04.2025

      06:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      08:00 Мотоспорт. FIM EWC. Этап 1. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
      09:30 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      11:30 Мотоспорт. FIM EWC. Этап 1. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
      13:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      14:00 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      17:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 1 в Кэцяо, Китай. Женщины. Болдеринг. Финал.
      18:30 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      21:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 1.
      22:30 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      02:00 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 1.
      03:00 Мотоспорт. FIM EWC. Этап 1. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
      04:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 1.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Блог

Сафарали Сиддиқов

Футбол — спорт қироли!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Бу — мен билган «Пари Сен-Жермен»

Баҳо:
+2; -0

Футболга мухлислик қилишни бошлаганимдан буён Eвропа футболининг шайдосиман. Кўҳна қитъадаги ҳар бир футбол мусобақасини катта қизиқиш билан кузатиб бораман. Ҳанузгача Чемпионлар Лигаси, УЕФА Кубоги, терма жамоалар ўртасидаги беллашувлар мени бефарқ қолдирмайди. У ерда ҳам мен мухлислик қиладиган жамоалар талайгина. "Реал", "Милан", "Интер", "Барселона", "МЮ", "Арсенал" каби жамоалар иштирок ўйинларни қолдирмасдан кўриб келаман. Бу жамоалар орасида ўзим мухлислик қиладиган жамоалар бор. Шулардан бири дунёнинг энг гўзал ва муҳташам шаҳарларидан бири бўлган Парижнинг "Пари Сен-Жермен" жамоасидир. Мухлислик — кунгил иши. Ҳар кимнинг ҳам ўз севган машғулоти бўлади. Масалан, мен ҳам футболнинг ашаддий мухлисиман. 24 йилдан бери футбол томоша қиламан. Шунчаки, таассуротларимни баён этмоқчиман, холос.

1992 йилнинг кузи. Ҳар ҳафта душанба куни "Останкино" каналида намойиш этиладиган "Футбольное обозрение" кўрсатувини томоша қилаётган эдим. Бир ҳафта бурун Европа клублари қитъа миқёсидаги нуфузли мусобақаларда ўйинлар ўтказишганди. Кўрсатувда бир-биридан қизиқарли бир нечта учрашувлардан лавҳалар намойиш этилди. Диққатимни УЕФА Кубоги 1/16 финалидаги "Наполи" (Италия) — "Пари Сен-Жермен" (Франция) ўйини тортди. Неаполликлар сафида бразилиялик Карека, француз Лоран Блан, шунингдек, Жанфранко Дзола, Чиро Феррара, Массимо Криппа каби таниқли футболчилар тўп суришгани учун ўйинда "Наполи"нинг имконияти баландроқ кўринди. Аммо Франция жамоаси ўша куни 2:0 ҳисоби билан ғалаба қозонди. Парижликларнинг ҳар икки голига ҳам либериялик Жорж Веа муаллифлик қилганди. Мен бу футболчини яхши танирдим. У ўтган мавсумда "Монако"да тўп сурарди. "Монако" Кубок эгалари кубоги финалигача етиб бориб, финалда Бременнинг "Вердер" клубига 0:2 ҳисобида ютқазганда, Веа "Монако"ни елкасида кўтариб финалгача олиб келганди. "ПСЖ" ҳақида ҳам оз-моз тасаввурга эга эдим. "Наполи"га қарши баҳсдан кейин шуни ҳис этдимки, бу жамоа ҳам аста-секин Eвропа грандлари сафига қўшилаётгани сир эмас эди.

Ахир таркибда Веадан ташкари Франция терма жамоаси аъзолари Бернар Лама, Венсан Герен, Даниэль Браво, Ален Рош, Пол Ле Гуэн, бразилияликлар — Вальдо ва Рикардо Гомеш каби тажрибали футболчилар ҳаракат қилишарди. Бу йигитлар португалиялик мураббий Артур Жорже қўл остида анча кучли жамоа бўлиб шаклланаётган эдилар. Артур Жорже эса бу ўша "Порто"ни 1987 йилда Чемпионлар Лигаси ғолиблигигача бошлаб келган Артур Жорже эди. Парижликлар миллий чемпионатда ҳам пешкадамликни қўлга олиб, Eвропа майдонларида ҳам ажойиб ўйин кўрсатишди. Масалан, ўша мусобақанинг чорак финалидаги Мадриднинг "Реал" жамоасига қарши улар ҳақиқий матонат кўрсатишди. Дастлабки баҳс Мадриддаги "Сантьяго Бернабеу" стадионида ташкил этилиб, унда "Қироллик клуби" 3:1 ҳисоби билан ғалаба қозонди. Аммо жавоб ўйинида "ПСЖ" 4:1 билан жавоб бериб, яна бир марта бутун дунёни ҳайрат кўчасига етаклади. Ўзим Франция жамоасининг мухлиси эдим. Ўша пайтларда "Босман иши" дунёга келмай туриб, Франция чемпионати ҳам кўҳна қитъадаги энг кучли чемпионатлардан бири эди. "Марсель", "Монако", "Пари Сен-Жермен", "Осер", "Нант", "Бордо" каби клублари сафида чинакам истеъдод эгалари ҳаракат қилишарди. Улар ҳатто "Кичик жаҳон чемпионати" номини олган Италия А серияси билан баҳслаша олардилар. Марселнинг "Олимпик" клуби ўша мавсумда Чемпионлар Лигаси ғолиблигига эришгани ва бошқа омиллар сўзимизни яққол тасдиқлайди.

УЕФА Кубоги ярим финалида "ПСЖ"га мусобақа фаворити бўлмиш Туриннинг "Ювентус" жамоаси тўғри келди. Бу ўйинда ҳам "кўк-қизиллар" барчасини аъло бошлашди. 22-дақиқада парижликлар етакчиси Жорж Веа ҳисобни очди. Бу учрашув ҳам "Пари Сен-Жермен" фойдасига ҳал бўлаётгандек кўринганди. Аммо "Юве" сафида ҳаракат қилаётган Роберто Баджо деб аталмиш юлдуз воқеаларнинг бундай тарзда ривожланиб боришига қараб тура олмади. Дастлаб 50-дақиқада у ўзининг тезкор ҳаракати билан бир неча ҳимоячини ортда қолдирди ва Бернар Лама қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олди — 1:1. Ўйин ана шу натижа билан якунланиши аниқдек кўринаётган бир пайтда яна бир марта "маэстро" катта саҳнага чиқди. Хакамнинг ўйин якунланишини билдирувчи хуштаги янграшига санокли сониялар колганда Роберто Баджо жамоасига ғалаба келтирувчи голни киритди — 2:1.

Ҳа, бу УЕФА Кубоги ўйинларида юз бераётган воқеа эди. У пайтларда "Кўҳна қитъа"да бир-биридан қизиқарли 3 та мусобақа ўтказиларди. Учаласи ҳам тенг кучли, ана шундай шиддатли воқеаларга бой утарди. У пайтлар асосий эътибор бизнесга эмас, футболга қаратиларди. Роберто Баджо, Жорж Веа, Марко ван Бастен, Рууд Гуллит каби юлдузлар Ватан ва мухлислар шаъни учун майдонда тўп тепардилар.

Ҳозир эса Европада клублар ўртасида 2 та мусобақа ўтказилаётган бўлса, иккаласи савия жиҳатдан ҳам, мухлислар эътибори жиҳатдан ҳам бир-биридан фарқ қилади. Европанинг ўша биз билган грандлари мабодо Чемпионлар Лигасида омадлари юришмай Европа Лигаси турнирида курашни давом эттирсалар, гўёки бу мусобақани назарга илмайдилар, шекилли. Бунака "кичик" турнирлар билан бошни оғритиб ётишни хоҳламайдиларми, гўёки ўртоқлик турнири мақомидаги муносабатда бўлишади. Тезроқ шу турнирдан чиқиб кетишни хоҳлаб, уринбосарлар таркибини юборган жамоаларга, афсуски, кўплаб гувоҳ бўлдик.

1993 йилги УЕФА Кубоги ярим финал жавоб ўйинида "ПСЖ"ни 1:0 ҳисобидаги ютуқ ҳам каноатлантирарди. Чунки қоидага биноан Европа мусобақаларида рақиб майдонида киритилган голнинг аҳамияти ниҳоятда каттадир. Лекин бу ерда Роберто Баджо ўзининг нималарга кодирлигини намойиш этиб, "ПСЖ"ни финал остонасида қолдириб кетди. Ўйиннинг 76-дақиқасида у ўйиндаги ягона голни киритиб, жамоасини финалга олиб чиқди. Финалда "кекса синьора" Дортмунднинг "Боруссия" жамоасини икки ўйинда ҳам мағлуб этиб (3:0, 3:1), ўз тарихида 3-марта нуфузли турнирда ғалаба қозонди. Бунгача фақат "Барселона" (Испания) жамоасигина 3 марта УЕФА Кубогида ғолиб бўлган экан. Дарвоқе, финал ўйинларида ҳам Роберто Баджо ўзини кўрсатгани чинданам ҳайратланарли. Ўша мусобақа тўлиғича унга аталди, деса ҳам бўлади. Шунинг учун бўлса керак йил охирида ФИФА ҳам, УЕФА ҳам "маэстро"ни 1993 йилнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этиб, "Олтин тўп" ва "Бриллиант тўп" совринларини унга топширди.

"Юве"дан мағлуб бўлган "ПСЖ" ички чемпионатдаги ҳал қилувчи ўйинда "Марсель"га ҳам имкониятни бой берди. Яқиндагина Италиянинг "Милан" жамоасидан устун келиб Чемпионлар кубоги ғолиблигини қўлга киритган "Марсель" мамлакат чемпионини аниқлайдиган ўйинда "Пари Сен-Жермен"ни 3:1 ҳисоби билан енгди. Шундай бўлса ҳам "ПСЖ" ўша мавсумда совринсиз қолмади. Мамлакат кубоги финалида "Нант"ни 3:0 ҳисоби билан таслим этди.

1993/1994 мавсуми бошланиши олдидан мамлакат чемпионлиги "Марсель"дан тортиб олинди. Коррупцияда айбланган ҳамда допинг назоратидан ўтолмаган порт шаҳар жамоаси ўзи иштирок этиши лозим бўлган барча мусобақалардан четлатилди. Унинг ўрнига Чемпионлар кубоги баҳсларида бронза медали совриндори "Монако" иштирок этди. Кумуш медаль эгаси "Пари Сен-Жермен" эса мамлакат кубогини қўлга киритгани учун Кубок эгалари кубоги мусобақасида қатнашди. Парижликлар дастлабки босқичларда унчалик кучли бўлмаган "АПОЭЛ" (Кипр) ва "Университатя" (Руминия) жамоаларини осонлик билан ўз йўлларидан олиб ташлашди. Чорак финалда эса яна ўша Мадриднинг "Реал" жамоаси билан ҳисоб-китоб қилишга тўғри келди. Бу жамоалар ўтган мавсумда ҳам худди ана шу босқичда УЕФА Кубоги мусобақасида куч синашганини, унда Париж жамоасининг қўли баланд келганини юқорида айтиб ўтдик. Бу йил ҳам дастлабки ўйин Испания пойтахтида ташкил этилди. 32-дақиқада меҳмонлар етакчиси Жорж Веа киритган тўп ўйинда ягоналигича қолди. Жавоб ўйинида 1:1 ҳисоби қайд этилди ва "Реал" бу мавсум ҳам "ПСЖ" тўсиғидан ўта олмади. Шунга яраша "ПСЖ" ҳам худди ўтган йилгидек, ярим финал босқичида қоқилди. Улар билан куч синашган Лондоннинг "Арсенал" жамоаси анча тартибли ва эҳтиёткор ўйин намойиш этди. Дастлабки баҳс Париждаги "Парк де пренс" стадионида ўтказилди. 36-дақиқада меҳмонлар етакчиси Иан Райт ҳисобни очди. 49-дақиқада Давид Жинола ҳисобни тенглаштирди — 1:1. Бу ҳисоб ўйин охиригача сакланиб қолди ва "Арсенал" жамоаси жавоб ўйини олдидан яхши имкониятга эга бўлди. Жавоб ўйини олдидан "ПСЖ" бош мураббийи Артур Жорже ва жамоа тўпурари Жорж Веа ўртасидан "ола мушук" ўтиб қолди. Натижада Лондондаги баҳсда Жорж Веа майдонга туширилмади. Асосий етакчисисиз ўйнаган "ПСЖ" 0:1 ҳисобида ютқазди. 7-дақиқада Кевин Кемпбелл томонидан киритилган гол ўйинда ягоналигича қолди. Парижликлар ҳужум чизиғида ўйнаган Жинола эса Веасиз хеч нарса қила олмади. Агар Веа-Жинола жуфтлиги майдонда ҳаракат қилганда борми, уларни хеч ким тўхтата олмасди. "Пари Сен-Жермен"нинг ўша пайтдаги муваффақиятларида ана шу икки футболчининг ҳиссаси жуда каттадир. Финал баҳсида "Арсенал" ўтган йилги кубок соҳиби Италиянинг "Парма" жамоасини 1:0 ҳисобида ютиб, нуфузли совринни қўлга киритди. Кубок эгалари кубоги мусобақасини шу пайтга қадар хеч бир жамоа кетма-кет ютмаган эди. "Парма" жамоаси аъзолари ана шу нохуш анъанани бузишга ҳарчанд ҳаракат қилишмасин, "Арсенал" бунга йўл қўймади.

Мамлакат чемпионатида эса "ПСЖ"нинг ҳамма ишлари беш эди. Жамоага Бразилия терма жамоаси сардори, буюк футболчи Сократеснинг туғишган укаси, ўтган йилги Жанубий Америка қитъасининг энг кучли футболчиси деб тан олинган Раи келиб кушилганди. Мен бу футболчини Қитъалараро кубок-1992 финали "Сан-Паулу" (Бразилия) - "Барселона" (Испания) ўйинида танигандим. Раи ўша учрашувда "Барса" дарвозасига 2 та гол киритиб, жамоасига ғолибликни олиб берганди. У "Пари Сен-Жермен" таркибини ҳам кучайтира олди. Узоқ йиллик танаффусдан кейин парижликлар 1994 йили Франция чемпиони унвонини қўлга киритдилар.

Аммо келгуси 1994/1995 мавсумида "Пари Сен-Жермен" учун ички чемпионат ўйинлари анча огир кечди. Дастлаб бош мураббий Артур Жорже ўрнини Франция футболининг яқин ўтмишдаги юлдузларидан бири Луис Фернандес эгаллади. У дастлаб футболчилар билан келиша олмади. Шунинг учун бўлса керак "ПСЖ" ички чемпионатдаги дастлабки ўйинларда ҳатто йирик ҳисобларда ҳам ютқазди.

Бир тарафдан неча йилдан бир хил таркиб билан ўйнаётган клубда футболчиларнинг ёши ҳам утиб бораётган эди. 30-31 ёшни ташкил қиларди жамоа футболчиларининг ўртача ёши. Француз футболида ўзининг сенсацион юриши билан барчани хайрон қолдирган "Нант" клуби чемпионатда карвонбоши бўлиб олди. Бу жамоа чемпионатнинг охирги турларигача мағлубиятсиз сериясасини давом эттирди. Клубда Клод Макелеле, Патрис Локо, Рейнальд Педрос, Николья Уэдек, Кристиан Карамбё каби келажакда юлдуз бўлиши кутилаётган футболчилар ҳаракат қиларди. Жамоа ҳужумчиси Патрис Локо ўша мавсумда чемпионатда тўпурар бўлди. Айникса, "ПСЖ" майдонида кечган ҳал қилувчи ўйинда "канарейкалар" 3:0 ҳисобидаги ишончли ғалабага эришиб, чемпионлик масаласини деярли ҳал қилишди. Чемпионликни бой берган "ПСЖ" мамлакат кубоги финалида "Страсбур"ни 1:0 ҳисоби билан енгди.

Жамоа асосий эътиборни ЧЛ баҳсларига қаратаётган эди. Дастлаб улар "Спартак" (Москва), "Динамо" (Киев) ва "Бавария" жамоалари билан бир гуруҳда куч синашиб барча ўйинда ғалаба қозондилар. Айниқса, "Бавария" - "ПСЖ" ўйинида жамоа етакчиси Жорж Веа ўзининг фаолиятидаги энг чиройли голларидан бирини рақиб дарвозасига киритди. У бир нечта ҳимоячини усталик билан ортда қолдириб, узокдан шундай зарба бердики, "Бавария" дарвозабони Оливер Кан умрбод бу голни унутмаса керак. Охирги турда "ПСЖ" ўз майдонида Москванинг "Спартак" жамоасини қабул қилди. Қизиқарли кечган баҳсда парижликлар 4:1 ҳисоби билан рақибларидан устун келишди. Ўйиннинг 56-дақиқасида пенальтидан унумли фойдалана олмаган "Спартак"нинг ўзбекистонлик футболчиси Валерий Кечинов ҳанузгача ўша вазиятни унутмагандир.



Ўтган мавсумларда чорак финал босқичида 2 йил "Реал"ни ютиб ярим финалга йўлланма олган "Пари Сен-Жермен" бу йил бошқа бир испан жамоаси "Барселона" билан куч синашадиган бўлди. Маълумки, ўтган мавсумда каталонияликлар мазкур мусобақа финалида ўйнашганди. Шунинг учун учрашувга қизиқиш ниҳоятда катта эди. Шахсан ўзим ҳам ана шу қизиқарли учрашувни томоша қилишни истаб, баҳор келишини кутдим. Дастлабки ўйин Каталония пойтахтида ўтказилди. Ўйиннинг 47-дақиқасида "Барса"нинг россиялик легионери Игорь Корнеев ўзининг кутилмаган зарбаси билан ҳисобни очди. Лекин орадан ҳеч қанча вақт ўтмай Жорж Веа ҳисобни тенглаштирди — 1:1. Ўйинда ҳисоб бошқа ўзгармади. 19-дақиқада "Барселона"нинг етакчиларидан бири Пеп Гвардиола жароҳат олиб узок муддатга сафдан чиқди. Париждаги ўйин чинданам қизиқарли кечди. Биринчи таймда иккала жамоа ҳам ҳарчанд уринишмасин ўйинда ҳисоб очилмади. Иккинчи таймни кутаринки руҳда бошлаган " Барселона" 50-дақиқага келиб ҳисобни очди. Голландиялик Рональд Куман узатган тўпни "Барселона" сардори Хосе Мария Бакеро боши билан мезбонлар дарвозасига тўғрилаб қўйди. Энди "Барса" ярим финалга якинлашгандек кўринди. Бунинг устига захирадан майдонга тушган Хосе Мари дарвозабон билан яккама-якка вазиятдан унумли фойдаланганда "ПСЖ" учун ҳаммаси тугарди. Дарвозабон Бернар Лама майдон эгаларини муқаррар голдан қутқариб қолди. Аммо 72-дақиқада бразилиялик Раи бурчакдан узатиб берилган тўпни ҳозирги "Барселона" футболчиси Серхио Бускетснинг отаси бўлган Карлос Бускетс қўриқлаётган дарвозага йўллади. Ниҳоят, 83-дақиқада Венсан Герен ўйиндаги якуний ҳисобни таъминлади — 2:1.

Ўша унутилмас ўйинда қуйидаги футболчилар майдонда ҳаракат қилишганди.

Чемпионлар Лигаси -1994/1995. 1/4 финал жавоб ўйини
"Пари Сен-Жермен" — "Барселона" — 2:1.
Париж. "Парк де пренс" стадиони. 45604 томошабин. 15.03.1995 й.
Ҳакам: Герд Грабхер (Австрия)
"Пари Сен-Жермен": Лама, Кобос, Коллетер, Комбуаре, Раи, Ле Гуэн, Браво, Герен, Веа, Вальдо, Жинола.
Бош мураббий: Луис Фернандес.
"Барселона: К. Бускетс, Феррер, Серхи, Р. Куман, Надаль, Бакеро, Иван Иглесиас, Стоичков, Эусебио Сакристайн, Георге Хаджи (Абелардо, 70), Бегиристайн (Хосе Мари, 57).
Бош мураббий: Йоханн Кройф.
Голлар: Бакеро(50), Раи(72), Герен(83).

Давоми бор

Киритилган сана: 02.02.2014 13:14. Ўкилди: 8892 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:23. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:23. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 02:19. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 02:19. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 02:17. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 02:17. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 07:27. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


REALMADRIDS
Сана: 02.02.2014 19:38. REALMADRIDSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SNAYPERS
Сана: 02.02.2014 15:26. SNAYPERSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.