12:00 Боулинг. BetBoom Кубок КЛБ. Про-тур 3 в Сургуте, Россия. 14:10 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Этап 1 на трассе "Ростов Арена". 15:00 "География спорта". Кольский полуостров. 15:30 "Физруки. Будущее за настоящим". 16:05 Сноубординг. Чемпионат мира в Швейцарии. Слоупстайл. 18:30 "Формула-1. Гаснут огни". 19:00 Бадминтон. Всероссийские соревнования "Крылатый Зилант" в Казани. 21:20 Д/с "Век нашего спорта". 21:45 "Что за спорт?". "Экстрим". 22:15 Дзюдо. Fonbet Молодёжное первенство России в Волгограда. 23:50 Лёгкая атлетика. Мировой тур в закрытых помещениях. Millrose Games в Нью-Йорке, США. 01:30 "География спорта". Кольский полуостров. 02:00 "Физруки. Будущее за настоящим". 02:35 Боулинг. BetBoom Кубок КЛБ. Про-тур 3 в Сургуте, Россия. 04:45 "Парусный спорт".
12:00 Новости. 12:05 "Лица страны". Эдуард Трояновский. 12:25 "География спорта". Ростов-на-Дону. 12:55 "География спорта". Саранск. 13:30 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура. 14:35 Специальный репортаж. 14:55 Новости. 15:00 Есть тема! Прямой эфир. 16:25 "Что за спорт?". "Экстрим". 16:55 "Непобедимый". 17:25 Новости. 17:30LIVE Громко. Прямой эфир. 18:25LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. Плей-офф. 1/4 финала. 6-й матч. Прямая трансляция. 20:55 Бокс голыми кулаками. Bare Knuckle FC Fight Night в Омахе, США. Дакота Кокрейн против Маркуса Эдвардса. 22:30 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура. 23:35LIVE Футбол. Чемпионат Италии. "Парма" - "Ювентус". Прямая трансляция. 01:45 Все на Матч! Прямой эфир. 02:55 Фестиваль экстремальных видов спорта "Прорыв" в Москве. 03:55 Д/ф "Энди Маррей". 04:55 "Что за спорт?". "Экстрим".
06:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. 08:00 Мотоспорт. FIM EWC. Этап 1. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты. 09:30 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. 11:30 Мотоспорт. FIM EWC. Этап 1. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты. 13:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. 14:00LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция. 17:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 1 в Кэцяо, Китай. Женщины. Болдеринг. Финал. 18:30LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция. 21:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 1. 22:30LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция. 02:00 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 1. 03:00 Мотоспорт. FIM EWC. Этап 1. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты. 04:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 1.
Одатда бундай клублар ўйнаганда ҳақиқий воқеалар ривожи байрамга айланиши керак. "Реал" ҳам, "Барселона" ҳам футбол дунёсининг энг яхши жамоалари. Шу бугун "Эл- классико" бор деса нафақат Испания ёки Европада, балки бутун дунёда мухлислар иккига бўлинишади. Эл-классико дегани бу Испания премьероси миқёсида бир йилда икки марта нишонланадиган байрам. Бу байрам Қирол Кубоги, Чемпионлар Лигаси, Суперкубокда давом этса-ку янада яхши. Месси, Роналду, Хави, Иньеста, Ди Мария, Бэйл каби футбол усталарининг ўйинларидан такрор-такрор завқ олсак бунинг нимаси ёмон? Ахир футболни нима учун севамиз?
Ана шундай байрамни кимлардир ўзларининг маданиятсиз қилиқлари билан бузаётгандек. Яқинда "Барселона"нинг ғалабаси билан тугаган Эл-классикодан сўнг Интернетдаги мақолалар остидаги комментларни бирма-бир кўздан кечирдим. Шу десангиз, кимлардир бир-бирининг ота-онасини ҳам ҳақоратлашга ўтиб кетяпти. "Ҳей, эшшак, телефон номерим мана шу, ҳозир телефон қил, онангни учқўрғондан кўрсатаман, сенинг қўтир "Барса"нгда "свисток"ли ўйинчи ўйнайди", деб бир томон жар солса, иккинчи томон эса "Реал"ларинг "Пахтакор- 79"га ўхшаб портлаб кетсин", деган инсонийлик шаънига ярашмайдиган ҳақоратомуз комментларни ўқиб қоламан. Бу гаплар денгиздан бир томчи. Оғизга олиб бўлмайдиган гаплар билан ёзилганлари ҳам бор. Жамоа қанча кучли бўлмасин барибир бир куни мағлубиятга учрайди. Футболнинг, умуман ҳаётнинг қоидаси шу. "Реал" кетма-кет 5 та Эл-классикода мағлубиятга учрамади нима ўзгарди-ю, "Барселона" иккита Эл-классикодан бери "Реал"ни мағлуб этаётгани билан нима ўзгарарди? Шунчаки бир-биримизга нисбатан ҳурматсизлик қилганимиз, дилхиралик қолади бундан. 24 йиллик футбол мухлисиман. Олдин ҳам Эл-классиколардаги бир-бирига нисбатан адоват бу даражада эмасди. Иккаласи ҳам бир мамлакат жамоаси эмасми, у пайтларда бир-бирини ҳурмат қилиш жуда кучли эди. Эсимда бор, 1998 йил "Реал" Бразилиянинг "Васко да Гама" жамоасини ютиб, Қитъалараро кубокни қўлга киритганда "Барса" жамоаси аъзолари "Реал"га табрик телеграммасини жўнатгандилар. Уша пайтлар ҳам иккала жамоа ўртасидаги кураш ҳаёт-мамот жанги даражасида эди. Аммо ҳар ҳолда у пайтлар ўзаро ҳурмат, одамгарчилик, меҳр-оқибат, ватанпарварлик, мухлислик маданияти деган тушунчалар биринчи ўринда турарди. Ҳеч бир "Барса" ёки "Реал" мухлиси бир- бирини ҳозиргидек камситмасди.
Ҳаммаси 2000 йилда "Барселона" юлдузи португалиялик Луиш Фигунинг "Реал"га кўчиб ўтишидан бошланди. Олдин Микаэль Лаудруп "Барселона"дан кетиб "Реал"га бориб қўшилганда ҳам шу каби ҳолат кузатилган экан. Қизиғи шундаки, Фигу "Реал"га 2000 йилда келган бўлса, у 2002 йилгача "Камп Ноу"да ўтказилган бирорта Эл-классикода майдонга тушмай юрди. Гоҳ дисквалификация, гоҳ жарохатлар, гоҳ бошка сабаблар бунга тўсқинлик қилди. Масалан, 2002 йилги ЧЛ ярим финалида "Реал" ва "Барса" учрашганда Фигу чорак финалдаги огоҳлантириш туфайли "Камп Ноу"даги биринчи ўйинни ўтказиб юборди. Буни каталонияликлар ярим ҳимоячиси Хави матбуотда "Фигу "Камп Ноу"да бизга қарши ўйнамаслик учун атайин чорак финалдаги "Бавария" билан ўйинда “сариқ” олди деб чиқди. Ниҳоят 2002 йилнинг 23 ноябрь куни Луиш Фигу Каталония пойтахтидаги Эл-классикода биринчи марта "Реал"нинг оқ рангли либосида майдонга тушди.
Ана энди ўйинга тўхталадиган бўлсак, бу ўйин эмас, масхарабозлик томошасини эслатарди. Майдоннинг мухлислар ўтирадиган трибуналарида кўпчилик "Барселона" мухлислари қўлларида Луиш Фигуни масхаралайдиган карикатураларни, плакатларни кўтариб олган. Бу ҳам майли-куя, бир вазиятда Луиш Фигу бурчакдан тўпни ўйинга киритаётганда унга қарата пластмасса буюмлар, ҳар хил бўлмагур нарсалар улоқтирилди. Ҳамманинг нигоҳи майдондаги Эл-классикода эмас, мухлисларга қаратилган эди. Ҳеч иложи бўлмайвергач, иккала жамоа вакиллари ҳам учрашувнинг ярмида майдонни тарк этишди. Ниҳоят ҳеч иложи бўлмайвергач, жамоаларнинг Президентлари - Хоан Лапорта ва Флорентино Перес майдонга тушиб келишди ва мухлисларни ўзаро ҳурматга ва бирдамликка чақиришди. Ўша кунги Эл-классикода хавфли вазиятлар кўп содир этилгандир, лекин ўйинда купроқ футболга мутлақо ёт бўлган томошалар билан тўлиб- тошиб кетди. Ҳамманинг оғзида бир гап: "Луиш Фигу - хоин!". Тавба! Луиш Фигу Ватан озодлиги учун жангдан қочувдимики, у хоин бўлса... Футбол шунчаки бир ўйин-ку! Ўйин бўлганда ҳам спортнинг жозибадор турларидан бири сифатида тан оламан. Бу ҳам Парвардигорнинг инсониятга тақдим этган совғаларидан бири, десам ҳам хатолик бўлмас. Қадимги Римда қуллар ўртасидаги кейинчалик халқ ўйинларига айланиб кетган гладиаторлар жанги каби даҳшатли томошалардан Худо асрасин. Демоқчи бўлганим, футболни қадрлайлик, мухлислик маданияти қоидаларига риоя қилайлик, бир-биримизга нисбатан меҳр- оқибатни биринчи ўринга қўяйлик.
Уша ўйинда кимлар майдонда тушганини бир эслагим келди.
Испания премьероси-2002/2003. 11-тур "БАРСЕЛОНА"- "РЕАЛ"- 0:0 Барселона. "Камп Ноу". 99000 томошабин. 23.11.2002. Ҳакам: Луис Медина Кантальехо "Барселона": Роберто Бонаньо, Рейзигер, Ф. Де Бур, Пуйоль, Хави, Коку, Роман Рикельме (Савьола, 87), Мендьета, Габри, Тьяго Мотта (Овермарс, 77), Клюйверт. Бош мураббий: Луи ван Галь "Реал": Касильяс, Мичел Сальгадо, Роберто Карлос, Иван Эльгера, Павон, Фигу, Гути (Миньямбрес, 78), Камбьяссо, Солари (Рауль Браво, 58), Макелеле (Стив Макманаман, 85), Рауль. Бош мураббий: Висенте дель Боске
Ана шу воқеадан сўнг "Барселона"дан "Реал"га ҳам, унга қарама-қарши йўналишда ҳам ҳеч қайси футболчи ўтмади. Шу пайтга қадар иккала жамоа мухлислари бир-бирларини кўргани кўзи, отгани ўқи йўқ даражага етишди. Бу ҳол мана юртимиздаги иккала жамоа мухлислари орасигача ҳам етиб келди. Бу ҳолни мен зинхор маъқулламаган бўлардим. Тўғри, мухлислик кўнгил иши. Кўнгилга буйруқ бериб бўлмайди. Ҳар ким қайси жамоага мухлислик қилишини ўзи билади. Лекин ўзаро ҳурмат, мухлислик маданияти биринчи ўринда турмоғи керак, назаримда.
Ўзимга келсак, яшириб нима қиламан, "Реал" мухлисиман. Бу деганим "Барселона"ни ёмон кураман дегани эмас. Каталониялик сафидаги Месси, Иньеста, Хави, Пуйоль каби футболчиларни жуда ҳурмат қиламан. Ажойиб футболчилар, ажойиб йигитлар. Ўз ишининг усталари, меҳнаткаш, ижодкор, жонкуяр. Уларда Худо берган талант бор. Машҳур ватандошимиз Абдурауф Фитрат айтади-ку: "Бир одамнинг саботи бир миллатни ислоҳ қилишга қодир", деб. Бизда ҳам яхшилаб қарасак, ўзимизга номаълум бўлган очилмаган қирралар яшириниб ётибди. Нимага энди, олдин ўзимиздаги камчиликларни тузатмай қўша-қўша дунёнинг энг яхши футболчиси унвонига сазовор бўлиб ўзида бор қобилиятни намойиш эта олган Месси ёки Роналдуни ҳақоратлашимиз керак? ! Улар бизга нима ёмонлик қилди ўзи? Мана, 16 апрель санасига ҳам етиб келдик. Навбатдаги Эл-классикодан олдин ва кейин, ундан кейин ҳам иккала жамоа мухлисларини бир-бирларининг шаънига, жамоаларнинг шаънига нолойиқ сўзларни айтишни бас қилишларини илтимос қилиб қоламан. Навбатдаги Эл-классико бизга ажойиб томошаларни тақдим этсин, футбол усталарининг навбатдаги тўқнашувидан завқ олайлик. Кўришгунча хайр деб қоламан, азизларим!