Бугун 21 апрель, 2025 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 32 73
2 Реал Мадрид 32 69
3 Атлетико 32 63
4 Атлетик Бильбао 32 57
5 Вильярреал 31 52
6 Бетис 31 48
7 Мальорка 32 44
8 Сельта 32 43
9 Реал Сосьедад 32 42
10 Райо Вальекано 32 41
11 Осасуна 32 41
12 Хетафе 32 39
13 Эспаньол 31 38
14 Валенсия 32 38
15 Севилья 32 37
16 Жирона 31 34
17 Лас-Пальмас 32 32
18 Алавес 32 31
19 Леганес 32 29
20 Вальядолид 32 16

Ўтган ўйинлар. 32-тур

32-тур Эспаньол 1-0 Хетафе
32-тур Райо Вальекано 1-1 Валенсия
32-тур Барселона 4-3 Сельта
32-тур Мальорка 0-0 Леганес
32-тур Лас-Пальмас 1-0 Атлетико
32-тур Вальядолид 2-3 Осасуна
32-тур Вильярреал 2-2 Реал Сосьедад
32-тур Севилья 1-1 Алавес
32-тур Реал Мадрид 1-0 Атлетик Бильбао

Навбатдаги ўйинлар. 26-тур

27/04 19:15 Вильярреал - Эспаньол

Сўровнома

  • Ўзбекистоннинг қаеридансиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 21614 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 21.04.2025

      12:00 Новости футбола.
      12:05 Чемпионат Германии. "Аугсбург" - "Айнтрахт Франкфурт".
      14:05 Новости футбола.
      14:10 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Боруссия Мёнхенгладбах".
      16:10 Новости футбола.
      16:15 Чемпионат Германии. "Санкт-Паули" - "Байер 04 Леверкузен".
      18:15 Новости футбола.
      18:20 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Кёльн" - "Пройссен Мюнстер".
      20:20 Новости футбола.
      20:25 Чемпионат Германии. "Аугсбург" - "Айнтрахт Франкфурт".
      22:30 Новости футбола.
      22:35 Чемпионат Германии. Обзор тура.
      23:35 Новости футбола.
      23:40 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Боруссия Мёнхенгладбах".
      01:45 Новости футбола.
      01:50 Чемпионат Германии. "Санкт-Паули" - "Байер 04 Леверкузен".
      03:50 Новости футбола.
      03:55 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Кёльн" - "Пройссен Мюнстер".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 21.04.2025

      12:00 Боулинг. BetBoom Кубок КЛБ. Про-тур 3 в Сургуте, Россия.
      14:10 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Этап 1 на трассе "Ростов Арена".
      15:00 "География спорта". Кольский полуостров.
      15:30 "Физруки. Будущее за настоящим".
      16:05 Сноубординг. Чемпионат мира в Швейцарии. Слоупстайл.
      18:30 "Формула-1. Гаснут огни".
      19:00 Бадминтон. Всероссийские соревнования "Крылатый Зилант" в Казани.
      21:20 Д/с "Век нашего спорта".
      21:45 "Что за спорт?". "Экстрим".
      22:15 Дзюдо. Fonbet Молодёжное первенство России в Волгограда.
      23:50 Лёгкая атлетика. Мировой тур в закрытых помещениях. Millrose Games в Нью-Йорке, США.
      01:30 "География спорта". Кольский полуостров.
      02:00 "Физруки. Будущее за настоящим".
      02:35 Боулинг. BetBoom Кубок КЛБ. Про-тур 3 в Сургуте, Россия.
      04:45 "Парусный спорт".
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 21.04.2025

      12:00 Новости.
      12:05 "Лица страны". Эдуард Трояновский.
      12:25 "География спорта". Ростов-на-Дону.
      12:55 "География спорта". Саранск.
      13:30 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Что за спорт?". "Экстрим".
      16:55 "Непобедимый".
      17:25 Новости.
      17:30 LIVE Громко. Прямой эфир.
      18:25 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. Плей-офф. 1/4 финала. 6-й матч. Прямая трансляция.
      20:55 Бокс голыми кулаками. Bare Knuckle FC Fight Night в Омахе, США. Дакота Кокрейн против Маркуса Эдвардса.
      22:30 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      23:35 LIVE Футбол. Чемпионат Италии. "Парма" - "Ювентус". Прямая трансляция.
      01:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:55 Фестиваль экстремальных видов спорта "Прорыв" в Москве.
      03:55 Д/ф "Энди Маррей".
      04:55 "Что за спорт?". "Экстрим".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 21.04.2025

      06:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      08:00 Мотоспорт. FIM EWC. Этап 1. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
      09:30 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      11:30 Мотоспорт. FIM EWC. Этап 1. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
      13:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      14:00 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      17:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 1 в Кэцяо, Китай. Женщины. Болдеринг. Финал.
      18:30 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      21:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 1.
      22:30 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      02:00 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 1.
      03:00 Мотоспорт. FIM EWC. Этап 1. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
      04:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 1.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Блог

Сафарали Сиддиқов

Футбол — спорт қироли!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Нимчорак финал охирги манзил бўлмасин

Баҳо:
+0; -0

Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўйнаётган терма жамоамиз нимчорак финал баҳсларига қатнашиш ҳуқуқига эга бўлди. Олдинги баҳсларни кўнгилдагидек ўтказа олмаган жамоамиз учун бу натижа бир қараганда бахтли тасодифдай кўринмоқда.

Дарҳақиқат, Гондурас терма жамоасига қарши ўйиндаги бесўнакай ҳисоб, "немис машинаси"дан учралган йирик ҳисобдаги мағлубиятдан сўнг кўпчилик йигитларимизни аэропортга кузатиб ҳам қўйишди. Аммо омадни қарангки, биз гуруҳдан иккинчи ўринни олиб, кейинги босқичга чиқиб турибмиз. Бунинг учун биринчи навбатда Гондурас ва Фижини биздан кўра йирикроқ ҳисобда енгган Германия ҳамда Гондурасни сенсацион тарзда мағлуб этган Фижига раҳмат айтмоғимиз лозим. Ҳар қандай ҳолатда бизнинг гуруҳда намойиш этган ўйинимизни ижобий деб бўлмайди.

Шу ўринда мухлисларга ҳам айтадиган гапим бор. Ўзбекистон ёшлари Германияга ютқазгандан кейин stadion.uz, uff.uz каби сайтларга кириб, мақолалар остидаги фикрларни кузатдим. Энди, шу десангиз, футболимиз, жамоаларимиз тўғрисида шундай ёмон сўзларни айтишаяптики... На кулишингни биласан, на ачинишингни. Энг аввало, инсоннинг кимлигини эса биринчи навбатда унинг сўзлаган сўзи белгилайди. Жамоамиз тўғрисида эса...

Биз қуръа ташлангандан кейин жуда хурсанд бўлгандик, бизга осон гуруҳ тушди деб. Сал бўлмаса, ана шу "кучсиз" гуруҳнинг энг кучсиз жамоаси ўзимиз бўлиб қолардик. Яхшиям бахтимизга Фижи бор экан. Гондурасни бир амаллаб ютиб берди. Нимчорак финалга ҳам эсон-омон етиб олдик. Энди биз мухлислар нима қиламиз? Кечагина футболчиларимизни бисотимиздаги бор ёмон сўзлар билан, киноя ва кесатиқлар билан ҳақоратлаб ётгандик. Энди бугун мақтаймиз-а? Ҳақиқий мухлис севимли жамоасининг оғир кунида ҳам, енгил кунида ҳам бирга бўлмоғи керак.

Футболчиларимиз нимчорак финалда Австрия ёшларига қарши майдонга тушишади. Улардан сўрайдиган илтимосимиз, мана шу юртнинг, Ўзбекистоннинг асл ўғлонлари эканликларини ҳис этиб майдонда тўп тепишсин, ўзбек миллати довруғини дунёга танитишсин. Юракда ватанпарварлик ҳисси жўш уриб турса ҳар қандай рақибни ҳам тиз чўктирса бўлади. Биз нимчорак финалга чиқдик. Аммо 2 йил муқаддам Туркияда ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бундан ҳам яхши натижани қайд этган эдик.
Ўшанда Уругвай ва Франциядан 0:4 ҳисобида мағлуб бўлган жамоамизнинг чорак финалгача етиб боргани кўпчиликнинг ёдига ҳам келмайди.

Дарвоқе, ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳақида. Одатда, бу каби турнирлар янги-янги истеъдодларни кашф этиш, мамлакат миллий терма жамоасига маҳоратли чарм тўп усталарини етказиб бериш учун ташкил этилади. Ахир ҳамма ҳам бирданига буюк футболчи бўлиб колмайди-ку, шундай эмасми? Миржалол Қосимов 1987 йилда Иттифоқ ўсмирлар терма жамоаси билан жаҳон чемпиони бўлди. Кейинчалик, ўзбек футболи юлдузларидан бири сифатида юртимиз футболи тарихида ўз ўрнини топди.
Тақдирни қарангки, унинг ўғли Миржамол Қосимов 2015 йилги ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда. Италиядаги ота-ўғил Чезаре ва Паоло Мальдинилар бажарган ишни уддалаш ўзбекистонлик Қосимовлар сулоласига насиб этармикан? Ёинки Саудия Арабистони терма жамоаси 1989 йилда ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлди. Улар мана бу Бразилия, бу эса Аргентина деб довдираб ўтирмадилар. Жамоавий ўйин, бир ёқадан бош чиқариш эвазига ҳеч кимнинг етти ухлаб тушига кирмаган натижани қайд этиб қайтдилар. Кейин бу жамоа улғайиб, АКШда ўтган ЖЧ-1994да иштирок этди. Голландия, Бельгия ва Марокаш каби кучли терма жамоалар билан бир гуруҳдан жой олган араблар рақибларга етарлича ташвиш туғдирдилар.
Гуруҳдан иккинчи ўринни олиб нимчорак финалга чиқдилар. Жамоа ҳужумчиси Саид ал- Овайраннинг Бельгия дарвозасига киритган голи мусобақанинг энг чиройли голи деб топилди. Жамоа дарвозабони Муҳаммад ал-Деайя мундиалнинг энг яхши дарвозабонларидан бири сифатида эътироф этилди. Мана сизга болалар футболига бўлган юксак эътиборнинг самараси.

Бизда эса...
Бизда ҳам болалар футболига бўлган эътибор ёмон эмас. Аммо-лекин ёшлар мундиалида иштирок этиб қайтган футболчилар кейинчалик улғайгач изсиз йўқолиб кетмоқда. Бунга сабаб нима? Шахсан ўзим яқин ўтмишда футболимизда етишиб чиққан Илёс Зейтуллаев, Марат Бикмаев, Вагиз Галиулин, Даврон Мирзаев каби номлардан кўп нарса кутгандим. Афсуски, ҳозир уларнинг қаердалигини ҳам билмаймиз. 2009 йилда Аҳмад Убайдуллаев қўлостида мини-мундиалда иштирок жамоа бутунлигича кўринмай кетди деса ҳам бўлади. Масалан, ўша жамоада ҳам иктидорли футболчилар талайгина эди. 2013 йилдаги ЖЧда ёшларимиз етакчиси сафатида каралган Аббос Махситалиев нимага шу пайтгача миллий термамиз сафидан муқим жой эгаллай олмади. Қисқаси, биз иштирок этаётган ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатларининг футболимизга деярли фойдаси тегмаяпти. 2015 йилда ҳам мана гуруҳ босқичдан бир амаллаб ўтиб олдик. Балки анча кучли рақиб бўлган Австриядан ҳам ўтармиз. Лекин бу йигитлар эртага катта футболда ўз ўрнини топиб кетадими, йўқми, буни Худо билади.

Сафарали СИДДИҚОВ

Киритилган сана: 09.06.2015 18:06. Ўкилди: 9932 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.