06:00 Новости футбола. 06:05 Чемпионат Германии. "Бавария Мюнхен" - "Айнтрахт Франкфурт". 08:00 Новости футбола. 08:05 Чемпионат Германии. Обзор сезона. 09:05 Чемпионат Германии. "Хоффенхайм" - "Штутгарт". 11:10 Чемпионат Германии. "Санкт-Паули" - "Боруссия Дортмунд". 13:15 Чемпионат Германии. "Штутгарт" - "Бавария Мюнхен". 15:20 Чемпионат Германии. "Айнтрахт Франкфурт" - "Байер 04 Леверкузен". 17:25 Чемпионат Германии. "Унион Берлин" - "Хольштайн Киль". 19:30 Новости футбола. 19:35 Чемпионат Германии. "Аугсбург" - "Фрайбург". 21:35 Новости футбола. 21:40 Чемпионат Германии. "Хоффенхайм" - "Штутгарт". 23:40 Новости футбола. 23:45 Чемпионат Германии. "Санкт-Паули" - "Боруссия Дортмунд". 01:45 Новости футбола. 01:50 Чемпионат Германии. "Штутгарт" - "Бавария Мюнхен". 03:50 Новости футбола. 03:55 Чемпионат Германии. "Айнтрахт Франкфурт" - "Байер 04 Леверкузен".
05:20 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 7 в Стокгольме, Швеция. 07:30 "Лучшие из лучших". 08:00 Боулинг. BetBoom Кубок КЛБ. Про-тур 4 в Тюмени, Россия. 10:10 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве. 1/2 финала. 12:20 Прыжки в воду. Чемпионат России в Екатеринбурге. Синхронные прыжки. Смешанные пары. Вышка. 13:35 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 7 в Стокгольме, Швеция. 15:45 "Непридуманные истории". Приморский край. 16:25LIVE Прыжки в воду. Чемпионат России в Екатеринбурге. Синхронные прыжки. Женщины. Трамплин 3 м. Прямая трансляция. 17:25 "Парусный спорт". 17:55LIVE Прыжки в воду. Чемпионат России в Екатеринбурге. Синхронные прыжки. Мужчины. Вышка. Прямая трансляция. 18:55 "Лучшие из лучших". 19:25LIVE Прыжки в воду. Чемпионат России в Екатеринбурге. Синхронные прыжки. Смешанные пары. Трамплин 3 м. Прямая трансляция. 21:00LIVE Дзюдо. Чемпионат мира в Венгрии. День 8. Прямая трансляция. 22:30 "Непридуманные истории". Приморский край. 23:10 Прыжки в воду. Чемпионат России в Екатеринбурге. Синхронные прыжки. Женщины. Трамплин 3 м. 23:55LIVE Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 8 в Париже, Франция. Прямая трансляция. 02:00 "Формула-1. Гаснут огни". 02:25 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве. Финал. 04:30 Прыжки в воду. Чемпионат России в Екатеринбурге. Синхронные прыжки. Мужчины. Вышка.
05:55 Новости. 06:00 Бокс. Кубок Победы. Этап 2 в Саранске, Россия. 1/2 финала. 08:00 "Футбол на все времена". 08:30 Автоспорт. G-Drive Российская серия кольцевых гонок. Этап 2 на автодроме "Игора Драйв". 09:00 Новости. 09:05 Все на Матч! Прямой эфир. 11:00 Новости. 11:05 "Небесная грация". 11:25 "Вопреки всему". 12:30 Бокс голыми кулаками. Bare Knuckle FC 60 в Милтон-Кинсе, Великобритания. Джеймс Лилли против Франко Тенальи. 13:35 Все на Матч! Прямой эфир. 14:35 "Лица страны". Дарья Пикалова. 14:55 Новости. 15:00 Есть тема! Прямой эфир. 16:25LIVE Прыжки в воду. Чемпионат России в Екатеринбурге. Синхронные прыжки. Женщины. Трамплин 3 м. Прямая трансляция. 17:15 Все на Матч! Прямой эфир. 17:30LIVE Смешанные единоборства. ONE FC "Friday Fights 113" в Бангкоке, Таиланд. Прямая трансляция. 20:55LIVE Дзюдо. Чемпионат мира в Венгрии. День 8. Прямая трансляция. 22:30 Все на Матч! Прямой эфир. 23:20 Наши в UFC. 01:35 Все на Матч! Прямой эфир. 02:30 Автоспорт. Дрифт. RDS GP. Этап 3 на автодроме "Нижегородское кольцо". 03:35 "Что по спорту?". Иваново. 04:05 Д/ф "Марадона Кустурицы".
05:00 Велоспорт. Тур Швейцарии. Этап 5. 07:00 Автоспорт. Формула E. Этап 5 на трассе Монако, Монако. Обзор. 08:00 Автоспорт. Формула E. Этап 6 в Токио, Япония. Обзор. 09:00 Велоспорт. Тур Швейцарии. Этап 5. 10:30 Велоспорт. Гонка "Dwars door het Hageland" в Бельгии. 11:30 Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты. 13:00 Велоспорт. Тур Швейцарии. Этап 5. 14:00 Автоспорт. Формула E. Этап 7 в Шанхае, Китай. Обзор. 15:00 Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Обзор. 16:00 Велоспорт. Тур Швейцарии. Этап 5. 17:50LIVE Велоспорт. Тур Швейцарии. Этап 6. Прямая трансляция. 20:15LIVE Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Валь-ди-Соле, Италия. Женщины. Шорт-трек кросс-кантри. Прямая трансляция. 21:00LIVE Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Валь-ди-Соле, Италия. Мужчины. Шорт-трек кросс-кантри. Прямая трансляция. 22:15LIVE Конный спорт. Конкур. Лига наций. Этап 3 в Роттердаме, Нидерланды. Прямая трансляция. 00:15 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Валь-ди-Соле, Италия. Женщины. Шорт-трек кросс-кантри. 00:45 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Валь-ди-Соле, Италия. Мужчины. Шорт-трек кросс-кантри. 01:30 Велоспорт. Тур Швейцарии. Этап 6. 03:00 Конный спорт. Конкур. Лига наций. Этап 3 в Роттердаме, Нидерланды.
Ҳар качон ана шу жамоа билан ўйнаганимизда кўпинча ишимиз юришмаган. ЖЧ-2014 саралашидаги Тошкентда кечган баҳсда бемалол бу жамоани ютсак бўларди. Лекин Тошкентда кечган биринчи ўйинда ҳисоб 2:2 бўлиб турганда Темур Кападзе 100 фоизли вазиятни йўққа чиқарди ва тайёр ғалабани қўлдан чиқардик. Ундан ҳам аламлиси Сеулдаги жавоб ўйинида юз берди. Акмал Шораҳмедов ўйин тақдирини ҳал қилувчи голни бизнинг дарвозамизга киритгани охир-оқибат бизни ЖЧ йулланмасидан мосуво қилди.
Ўша саралаш босқичида Жанубий Корея ЖЧ йулланмасини ҳакамларнинг ёрдами билан ютганини аввалги мақолаларимда ҳам айтгандим. Умуман ўша вазиятларда ҳакамлар бир неча марта корейслар фойдасига "адашишганини" ҳаммамиз гувоҳ бўлдик. Кейинчалик, жаҳон чемпионатида Жазоир Жанубий Кореяни 4:2 ҳисоби билан ютгани сўзимизни тасдиқлади.
Мана энди "тонгги шабнам мамлакати" жамоаси билан Осиё Кубоги-2015 чорак финалида йўлларимиз кесишди. Нима десам бўлади? Биз учун жуда ҳам ноқулай рақиб бу Жанубий Корея дегани. Лекин ютса бўлади. Хиросима-1994 Осиё ўйинлари ярим финалида улар билан тарихда биринчи марта тўқнаш келдик. Ўша куни корейслар ЖЧ-1994 жуда яхши иштирок этиб, барчанинг ҳурматига сазовор бўлгандилар. Илк ўйинда Испания терма жамоасига 0:2 ҳисобида ютказаётиб, учрашув охиригача ҳисобни тенглаштиришди. Навбатдаги баҳсда Боливия терма жамоаси билан ўйинда дуранг. Ниҳоят корейслар гуруҳдаги сўнгги ўйинда амалдаги жаҳон чемпиони Германия терма жамоасидан кийин кечган ўйинда енгилишди — 2:3. Ўшанда бутун дунё ЖЧда анча ҳужумкор ўйин кўрсатадиган Кореяни кўришди. Уларнинг сўнгги дақиқаларгача рақиб билан тенгма-тенг кураш олиб бориши барчага манзур бўлганди. Қисқаси, ўшанда россиялик мураббий Анатолий Бишовец қўлостида ажойиб жамоа шаклланганди.
Ана шу жамоа 12-Осиё ўйинлари ярим финалида бизга рақиб бўлди. Терма жамоамиз мураббийлари Рустам Акрамов ва Биродар Абдураимов ўша кечаси кўзларига уйқу келмаганини ўзлари ҳам интервьюларида айтиб ўтишганди. Дарҳақиқат, рақиб жуда кучли эди. Ўйин ҳам анча оғир кечди. Дарвозабонимиз Юрий Шейкин дарвозамизга кираётган нақд 13та зарбани қайтарди. Дарвоза тўсини ва устунига тегиб қайтган зарбаларни санаб, саноғидан адашиб кетдик.
Ниҳоят 65-дақиқада ҳужумчимиз Азамат Абдураимов жамоамизга ғалаба келтирувчи голни киритди. Ҳақиқатан ҳам ўша учрашувда оғир ва машаққатли ғалабани қўлга киритгандик. Кейинчалик Ўзбекистон терма жамоаси мусобақа ғолиблигига эришган бўлса, Азамат Абдураимовнинг ўша голи узбек футболининг ХХ асрдаги энг чиройли голи деб топилди.
Тарихни кўз олдингизда ёрқинроқ кўрсатиш мақсадида ўша ўйинда кимлар майдонда ҳаракат қилганини эслатгим келди.
Осиё ўйинлари-1994 й. 1/2 финал. Ўзбекистон-Жанубий Корея - 1:0 Хиросима. "Стадион Регионал парк". 5077 томошабин. 13.10.1994 й. Ҳакам: Зайд Абдулраҳмон (Саудия Арабистони) Ўзбекистон: Юрий Шейкин, Февзи Давлетов, Андрей Фёдоров, Фарҳод Магометов, Александр Тихонов, Илҳом Шарипов (Шуҳрат Мақсудов, 60), Улуғбек Рўзимов, Сергей Лебедев (Абдусамад Дўрмонов, 52), Миржалол Қосимов, Игорь Шквирин, Азамат Абдураимов. Бош мураббий: Рустам Акрамов. Жанубий Корея: Ча Санг Гванг, Канг Чёл, Чой Юнг Ил, Ю Санг Чул, Ли Лим Сенг, Ли Юнг Жин, Чой Дэ Шик (Ким До Хун, 70), Ха Сёк Жу, Ко Жунг Вун, Хванг Сўн Хонг, Хан Жунг Гук. Бош мураббий: Анатолий Бишовец. Гол: Азамат Абдураимов (65)
Хиросима-1994даги ўйиндан сўнг бу жамоа биз учун энг ноноқулай рақиблардан бирига айланди-қолди. ЖЧ-1998 саралашида дастлабки ўйин Сеулда кечди. Ўйиннинг 34- дақиқасида бундан олдинги ўйинда Қозоғистон терма жамоасига хет-трик совга қилган корейслар ҳужумчиси Чой Ён Су ҳисобни очди. 74-дақиқада бизнинг тўпураримиз Олег Шацких ҳисобни тенглаштирди. Ўша ўйинда йигитларимиз ажойиб ўйин кўрсатишди. Лекин ҳисоб бизнинг фойдамизга эмас. 89-дақиқада кореялик Ю Сан Чул биз учун аламли бўлган голни дарвозамизга киритди.
Кейин Тошкентдаги учрашувда корейслар 1-дақиқада дарвозамизга тўп киритиб, бизни ЖЧ йўлланмасидан бутунлай маҳрум қилганди. Ана шу нарсадан "шок" ҳолатига тушган футболчиларимиз Жанубий Кореяга карши ўйинни жуда ҳам йирик ҳисоб билан 1:5 ҳисоби билан бой беришди. Ўзи тарихимизда ўз майдонимиздаги энг йирик мағлубиятимиз ҳам шу бўлса керак.
Кейин ЖЧ-2006 саралашида Жанубий Корея билан рўбарў келдик. Бу сафар ҳам дастлабки ўйин Сеулда кечди. Аввалги ўйинда муҳим очколарни бой бериб, тушкун кайфиятда келган жамоамиз бу ўйинни ҳам бой беришди - 1:2. Тошкентда кечган баҳсда эса анча чиройли ўйин кўрсатдик. Корейслар таркибида ўша мавсумда Голландиянинг ПСВ клуби билан Европа ЧЛда ёрқин ўйин кўрсатган Парк Жи Сун ҳамда Ли Юнг Пё ҳаракат қилишди. 62-дақиқада ҳужумчимиз Максим Шацких ҳисобни очди. Аммо сўнгги дақиқалар яна бизга "хиёнат" қилди. Аниқроғи, ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатдан киритилган голни ҳисоблаб, бу сафар корейсларга "қарашиб" юборди.
Кейин ЖЧ-2014 саралашидаги тўқнашув. Санжар Турсуновнинг Тошкентдаги қаҳрамонлиги бизга таскин берганди, аммо-лекин Акмал Шораҳмедовнинг Сеулдаги антиқаҳрамонлигини ҳеч ҳам эслагим келмайди. Демак, бу сафар ҳам корейслар билан курашда енгилдик. Қисқаси, ҳаммасига 1997 йилдаги Тошкентдаги 1:5 ҳисобидаги мағлубият сабабчига уҳшайди. Ҳеч шу корейсни енгишни уддалолмадик-уддалолмадик-да.
Мана куриб турибсиз, Осиё Кубоги-2015 чорак финалида ҳам Жанубий Корея рақибимиз. Чин кунгилдан тер тўксак, менимча, вазифани уддалаймиз. Очиғи, мен Саудия Арабистони терма жамоасини ютишимизга ҳеч ҳам ишонмагандим. Ахир араблар турнирдаги энг кучли жамоалардан бири эди. Қолаверса, Хитойдан мағлуб бўлганимиздан кейин камдан-кам ҳолатларда бунака "шок" кайфиятдан чиқиб кета олардик. Йигитларга раҳмат. Ажойиб ўйин кўрсатишди. Насиб этса, Жанубий Кореяни ютамиз. Аллоҳ мададкор бўлсин, сизга йигитлар!
Тўғри, рақиб кучли. Ўйинчилар орасида Европанинг етакчи клубларида ўйнайдиганлари бор. Аммо биз қўлни қўлга бериб ҳаракат қилсак, Леверкузеннинг "Байер" клуби ҳужумчиси Сонг Хёнг Мин ҳам ожиз қолади. Энг муҳими, ғалабага бўлган ишонч ва қатъият. Агар бу босқични ютсак, ярим финалда Эрон-Ироқ ўйини ғолиби билан ўйнарканмиз. Ҳар иккиси билан ҳам уйнай оламиз. Демак, бизга финалга чиқиш учун яхши имконият пайдо бўлди. Унгача корейсларни бир ёғлик қилсак бас! Олға, йигитлар! БУТУН ЎЗБЕКИСТОН СИЗЛАРГА ИШОНАДИ!