05:20 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 2 на автодроме "Смоленское кольцо". Спортпрототип CN. Гонка 2. 06:00 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 2 на автодроме "Смоленское кольцо". SMP Historic Cup. Гонка 2. 06:55 Д/ф "17 часов до вершины". 07:30 "Лучшие из лучших". 08:00 Бокс. Чемпионат Европы в Сербии. 09:55 "География спорта". Брянск. 10:25 Плавание. Международный турнир в Боснии и Герцеговине. 12:15 "Страна спортивная". Специальный репортаж. 12:30 "Легендарные клубы". 13:00 Спортивная гимнастика. Чемпионат Европы в Италии. Женщины. 16:20 Дартс. OLIMPBET Международная лига. Протур 4 в Москве. 19:10 "Лучшие из лучших". 19:40 "Страна спортивная". Специальный репортаж. 19:55LIVE Греко-римская борьба. Олимпийский квалификационный турнир в Турции. Прямая трансляция. 20:55 Светлой памяти павших в борьбе против фашизма. Минута молчания. 21:00LIVE Греко-римская борьба. Олимпийский квалификационный турнир в Турции. Прямая трансляция. 22:30 Велоспорт. Трек. "Sputnik Track" в Москве. 23:00 "Формула-1. Гаснут огни". 23:30 Спортивная гимнастика. Чемпионат Европы в Италии. Женщины. 02:45 "Легендарные клубы". 03:15 Фестиваль детской художественной гимнастики "Алина 2022" в Москве. 04:45 Дартс. OLIMPBET Международная лига. Протур 4 в Москве.
05:00 Баскетбол. Фонбет Чемпионат России - Суперлига. Мужчины. Финал. "Химки" (Московская область) - "Динамо" (Владивосток). 2-й матч. 07:00 Автоспорт. Российская Дрифт серия Гран-При 2024. Этап 1 на автодроме "Moscow Raceway". 08:00 "Игра миллионов". 08:30 "Вид сверху". 09:00 Новости. 09:05 Все на Матч! Прямой эфир. 12:00 Парад, посвящённый Дню Победы на Красной площади. 13:00 Все на Матч! Прямой эфир. 14:10 Фестиваль детской художественной гимнастики "Алина 2022" в Москве. 15:55 Футбол. Лига чемпионов. Обзор. 16:50 Новости. 16:55 Д/с "Внуки Победы". 18:25 Все на Матч! Прямой эфир. 19:25LIVE Хоккей. Лига Ставок Большой тур Сборной. Россия - Беларусь. Прямая трансляция. 20:55 Светлой памяти павших в борьбе против фашизма. Минута молчания. 21:00LIVE Хоккей. Лига Ставок Большой тур Сборной. Россия - Беларусь. Прямая трансляция. 21:45 Футбол. Лига чемпионов. Обзор. 22:40 Все на Матч! Прямой эфир. 23:45LIVE Футбол. Лига Европы. 1/2 финала. "Байер 04 Леверкузен" (Германия) - "Рома" (Италия). Ответный матч. Прямая трансляция. 02:00 Все на Матч! Прямой эфир. 03:00 Футбол. Лига Европы. 1/2 финала. "Аталанта" (Италия) - "Марсель" (Франция). Ответный матч. 04:55 Новости.
05:15 Скалолазание. Кубок мира. Этап 3 в Солт-Лейк-Сити, США. Женщины. Лазание на скорость. Финал. 06:00 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 5. Генуя - Лукка. 08:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал. 10:00 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 5. Генуя - Лукка. 11:30 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал. 14:00 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 5. Генуя - Лукка. 15:30LIVE Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 6. Торре-дель-Лаго-Пуччини - Раполано-Терме. Прямая трансляция. 20:45 Скалолазание. Кубок мира. Этап 3 в Солт-Лейк-Сити, США. Мужчины. Лазание на скорость. Финал. 21:30 Скалолазание. Кубок мира. Этап 3 в Солт-Лейк-Сити, США. Женщины. Лазание на скорость. Финал. 22:15 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал. 23:00 Велоспорт. Тур Венгрии. Этап 2. 00:00 Парусный спорт. Гран-при. Этап 10 на Бермудских Островах. Обзор. 01:00 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 6. Торре-дель-Лаго-Пуччини - Раполано-Терме. 03:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 3 в Солт-Лейк-Сити, США. Мужчины. Болдеринг. Финал. 04:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
Мен аввалги шу номдаги мақоламда дунё футболида қаҳрамонлик кўрсатган айрим футболчилар ҳақида фикр билдирган эдим. Футболда қаҳрамонлар кўп. Пеле ва Гарринчадан тортиб, Роналду ва Мессигача ҳар биттасини бирма-бир ёритиб чиқаман десангиз, буни битта-иккита мақолаларда ёритиб бўлмайди. Футбол — спортнинг энг мафтункор, жозибадор турларидан бири. Инглизларнинг оламга тақдим этган бу совғаси ҳақида ҳар қанча мақола ёзилса кам. Аввалги мақолаларимда асосий қаҳрамонлар футболчилар эди. Энда эса футбол оламида оламшумул довруғ таратган айрим жамоалар ҳақида фикр билдиргим келди.
«Сан-Паулу» (Бразилия) Ўтган асрнинг 90-йиллари биринчи ярмида бу жамоа ўзининг шиддатли ўйинлари билан бутун Америка қитъасини забт эта олди. Бразилиялик машҳур мураббий Теле Сантана қўл остида ажойиб ва ҳужумкор жамоа шаклланди. Теле Сантана ЖЧ-1982 ва ЖЧ-1986 мусобақаларида Бразилия терма жамоасини бошқарганда унинг ихтиёрида Зико, Сократес, Жосимар, Жуниор, Фалькао, Дирсеу каби футбол юлдузлари ҳаракат қилишган. Теле Сантана «Сан-Паулу»ни нафақат кучли жамоа қилиб шакллантирди, балки «Сан-Паулу»нинг ўша таркибидаги футболчилардан юлдуз етиштириб бера олди. Натижада ўша даврда Бразилия терма жамоаси тағин дунёдаги энг кучли жамоага эга бўлди. Зетти, Кафу, Мюллер, Раи, Леонардо, Палинья каби бир қатор истеъдод эгалари келажакда юлдуз даражасига чиқишди. Жамоа кетма-кет 3 марта — 1992, 1993, 1994 йилларда Жанубий Америкада энг нуфузли футбол турнири ҳисобланган Либертадорес Кубоги финалида тўп сурди. Улардан 2 тасида ғалаба қозонди.
Фақатгина 1994 йилга келиб финалда улар Аргентинанинг «Валес Сарсфильд» клубига пенальтилар сериясида имкониятни бой беришди. Аммо бунгача «Сан-Паулу» ўша йиллари нафақат ўз қитъасида, балки дунёда ҳам тенгсиз эканлигини исботлаб бўлганди. Ҳар йили декабрда Япония пойтахти Токиодаги «Олимпия» стадионида ташкил этиладиган Европа ва Жанубий Американинг энг кучли жамоалари ўртасида ўтказиладиган Қитъалараро Кубокдаги ғалабалар буни тасдиқлаб турибди. Кўҳна қитъанинг икки кучли жамоалари — «Милан» ва «Барселона» «Сан-Паулу»нинг қаршисида ожиз қолишди. 1992 йилги финалда бразилияликлар Европа Чемпионлар Кубоги соҳиби «Барселона» билан куч синашди. Буни қарангки, баҳорда ЧЛ финалида Италиянинг «Сампдория» жамоаси билан «Барса»га қарши ҳаракат қилган 37 ёшли Тониньо Серезо бу сафар «Сан-Паулу» таркибида каталонияликларга қарши майдонга тушди.
Ўйинни шиддатли ҳужумлар билан бошлаган «Барса» биринчи бўлиб ҳисобни очди. Жамоа ҳужумчиси болгариялик Христо Стоичков 12-дақиқада узоқ масофадан туриб Зетти қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олди. Аммо «Сан-Паулу» футболчилари тезда ўзларига келиб олишди. Жамоа етакчиси Раи канотдан узатиб берилган тўпни боши билан Субисаррета қўриқлаётган дарвозага михлаб қўйди. Раи машҳур футболчи Сократеснинг укаси эканлигини аввалги мақолаларимдан бирида айтиб ўтгандим. Учрашув якунланиши арафасида яна ўша Раи жарима тўпидан усталик билан фойдаланиб, жамоасига тарихий ғалабани келтирди.
1993 йилнинг декабрида эса Eвропанинг яна бир кучли жамоаси «Милан» ҳам «Сан-Паулу» имтихонидан ўтишига тўғри келди. «Милан» Чемпионлар Лигаси ғолиби — Франциянинг «Марсель» жамоаси дисквалификация қилингандан сўнг унинг ўрнида Қитъалараро Кубокда иштирок этди. Табиийки, бу сафар «Милан»нинг имкониятлари юқори баҳоланаётган эди. «Сан-Паулу»ни ўтган йилги финал қаҳрамони, жамоа сардори, ўтган мавсумда Жанубий Америка қитъасида тенгсиз футболчи деб топилган Раи тарк этиб бўлганди. У Европа тарафларда, Франциянинг «Пари Сен-Жермен» клуби сафида ўз фаолиятини давом эттираётганди. Аммо бу сафар ҳам «Сан-Паулу» бутун дунёни ҳайрат кўчасига етаклади. Учрашувнинг 19-дақиқасида жамоа ҳужумчиси Жорже Палинья ўзининг ажойиб зарбаси билан ҳисобни очди.
«Милан» 48-дақиқада жамоа ҳужумчиси Данэле Массаронинг аниқ зарбасидан сўнг ҳисобни тенглаштирди. Аммо орадан ҳеч қанча ўтмай «Сан-Паулу» фахрийси Тониньо Серезо яна жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ана шундай ҳисобда қувлашмачоқ ўйиннинг 81-дақиқасида «Милан»нинг франциялик юлдузи Жан-Пьер Папен ҳисобни тенглаштирди. Аммо ўйин якунланишига саноқли дақиқалар қолганда Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Луис Мюллер «Сан-Паулу»га ғалаба келтирувчи голни дарвозага киритиб, бугун «Милан»нинг куни эмаслигини кўрсатди. «Сан-Паулу» қаторасига икки йил дунёнинг тенгсиз жамоаси унвонига сазовор бўлди. Учрашувнинг энг яхши футболчиси 38 ёшли Тониньо Серезога Қитъалараро Кубок ҳомийси Япониянинг машҳур «Тойота» компанияси автомобилининг энг сўнгги русуми топширилди.
«РЕАЛ» (Мадрид, Испания) Мадрид суперклуби 1902 йилда ташкил топган бўлса, унинг тарихида жуда кўплаб шонли воқеалар кузатилган. «Реал» 1956-1960 йилларда кетма-кет 5 марта Чемпионлар Кубогида ғалаба қозонгани, ҳозирча энг кўп (9 марта) ЧЛда ғолиб бўлгани, эл-классико, бошқа ғалабалар сўзимизни яққол тасдиқлайди. Қолаверса бу жамоа ФИФА томонидан XX асрнинг энг яхши клуби деб топилди. Мен эса Кироллик клубининг 1999/2000 мавсумдаги қаҳрамонликлари ҳақида тўхталгим келди. «Реал» 1998 йилда ҳам ЧЛда ғолиб бўлганди. Кейин миллий чемпионатдаги омадсизликлардан 2000 йилдаги ЧЛ ғолиблиги. Балки ана шу муваффақият охир-окибат XX асрнинг энг яхши жамоасига айлантиргандир. Нима бўлганда ҳам барчасини бирма-бир баён этмоқни лозим деб топдим.
Ўша мавсум «Реал» учун унчалик ҳам омадли бошланмади. Жамоа таркибида бир қанча ажойиб футболчилар тўплангани билан «Реал» чемпионатда 7-ўринда кетарди. Жамоада парокандалик ҳукм сурарди. Айниқса, ўз майдонида «Сарагоса»дан шармандали тарзда 1:5 ҳисобида мағлуб бўлгани воқеалар ривожини бутунлай остин-устун қилиб юборди. Натижада жамоа бош мураббийи уэльслик Жон Тошак вазифасидан озод этилди.
ЧЛда эса Норвегиянинг «Русенборг» жамоаси 3:1 ҳисоби билан таслим этилиб, қишки танаффусга чиқиб кетилди. Жамоага вақтинча мураббий этиб Висенте дель Боске тайинланди. Аммо унинг бошқарувида ҳам «Реал» чемпионат карвонбошиси Ла Коруньянинг «Депортиво» жамоасидан шармандали тарзда мағлуб бўлди — 2:5. Ўшанда дель Боскенинг стули қаттиқроқ кимирлаб қолган бўлса ажабмас. «Реал»га нималар бўлаётгани суроқ остида қолаётган бир вақтда ҳаммасига «эл-классико»да жавоб олинди. «Барселона» устидан ишончли 3:0 ҳисоби билан ғалаба қозонган «Реал» ҳали мавсум олдинда эканлигини барчага эслатиб қўйди.
Лекин «эл-классико»даги чарчоқ ўз кучини кўрсатдими, «Реал» кейинги ўйинда ўз майдонида «Бавария»дан шармандали тарзда мағлуб бўлди — 2:4. Жавоб ўйинида ҳам «Бавария» «Реал»ни батамом янчиб ташлади — 4:1. Бу ҳали ЧЛ гуруҳ босқичидаги ўйинлар бўлиб, «Реал»да вазиятни ўнглаш учун бемалол имконият бор эди. Кейинги турни ўз майдонида Киевнинг «Динамо» жамоасига қарши ўтказган «Реал» базўр мағлубиятдан қутулиб қолди - 2:2.
Бир томонда Фернандо Йерро бошлиқ ҳимоячилар қўпол хатолари билан мухлисларнинг асабига тегаётган бўлса, бир ёқда эса ҳужумдаги Рауль, Морьентес, Анелькалар ўзларига ўхшамаган ҳолда тўп тепишарди. Ярим ҳимоянинг асосий таянчи бўлган голландиялик Кларенс Зеедорф қишки трансферда Италиянинг «Интер» клубига ўтиб кетди. Ҳаммасидан ёмони, дарвозабон масаласи анча оғриқли нуқта бўлди. Германиялик Бодо Иллгнер ва аргентиналик Альбано Бисарри каби дарвозабонларнинг қўпол хатоларидан хафсалалари пир бўлган «Реал» раҳбариятининг «дарвозага кимни қўйсак экан» деб анча бошлари қотди. Бошқа дарвозабон сотиб олиш ҳақида ҳам ўйлаб кўришди. Ниҳоят, «Реал»нинг ўринбосарлар жамоаси дарвозабони 18 ёшли Икер Касильясга «ярим жамоа» ўрни ишониб топширилди. Касильяс 1999 йил ёзида Испания ёшлари билан Нигерияда ўтган жаҳон чемпионатида ғолиб бўлганди. Унинг бундан кейинги фаолияти ва титуллари ҳақида эса ҳар қандай футболчи фақат ва фақат орзу қилиши мумкин. Ана шундан сўнг футбол оламидаги икки буюк шахс — Икер Касильяс ва Висенте дель Боскенинг омадли даврлари бошланди.
Ана шундай нотекис мавсумни ўтказаётган «Реал» ЧЛ гуруҳ босқичи сўнгги турида Норвегияда «Русенборг» меҳмони бўлди. «Реал»ни ғалабадан бошқаси қаноатлантирмасди. Бош мураббий Висенте дель Боскега ҳам охирги имконият берилганди. Ўйинда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган «Реал» кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди ва чорак финалда Англиянинг «Манчестер Юнайтед» жамоасига қарши кураш олиб борадиган бўлди. Ўйинда кўпроқ «МЮ» фаворит эди. Чунки манкунианлар ЧЛнинг амалдаги ғолиби бўлса, «Реал» зўр-базўр шу босқичгача етиб келганди. «МЮ»нинг ярим финалга чиқишини тахмин қилаётганлар 90 фоиздан ортиқни ташкил қиларди, десак ошириб юбормаган бўламиз. Мадриддаги дастлабки баҳсда ҳисоб очилмаганидан тахминлар ўзини оқлаётгандек кўринганди. Бироқ жавоб ўйинида «Реал» бутунлай бошқача кайфиятда майдонга тушди. 23-дақиқада «МЮ» сардори ирландиялик Рой Кин ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди. «МЮ» ана энди уйғонади дедик ўзимизча. Аммо иккинчи бўлим бошларида «Реал»нинг англиялик ярим ҳимоячиси Стив Макманаман жамоа ҳужумчиси Раулга идеал пас ташлаб берди. Ҳужумчи қулай вазиятдан усталик фойдаланди.
Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай яна унинг ўзи жамоа сардори аргентиналик Фернандо Редондо узатиб берган тўпни «МЮ» дарвозасига жойлаб қўйди — 0:3. Бутун «Олд Траффорд» майдонда нималар содир бўлаётганини тушунолмай карахт эди. Кейинги дақиқаларда ўзларига келиб олган «қизил иблислар» жамоа етакчилари Дэвид Бекхэм ва Пол Скоулз зарбаларидан сўнг ҳисобни бироз қисқартиришди - 2:3.