Бугун 21 апрель, 2025 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 32 73
2 Реал Мадрид 32 69
3 Атлетико 32 63
4 Атлетик Бильбао 32 57
5 Вильярреал 31 52
6 Бетис 31 48
7 Мальорка 32 44
8 Сельта 32 43
9 Реал Сосьедад 32 42
10 Райо Вальекано 32 41
11 Осасуна 32 41
12 Хетафе 32 39
13 Эспаньол 31 38
14 Валенсия 32 38
15 Севилья 32 37
16 Жирона 31 34
17 Лас-Пальмас 32 32
18 Алавес 32 31
19 Леганес 32 29
20 Вальядолид 32 16

Ўтган ўйинлар. 32-тур

32-тур Эспаньол 1-0 Хетафе
32-тур Райо Вальекано 1-1 Валенсия
32-тур Барселона 4-3 Сельта
32-тур Мальорка 0-0 Леганес
32-тур Лас-Пальмас 1-0 Атлетико
32-тур Вальядолид 2-3 Осасуна
32-тур Вильярреал 2-2 Реал Сосьедад
32-тур Севилья 1-1 Алавес
32-тур Реал Мадрид 1-0 Атлетик Бильбао

Навбатдаги ўйинлар. 26-тур

27/04 19:15 Вильярреал - Эспаньол

Сўровнома

  • Ўзбекистоннинг қаеридансиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 21614 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 21.04.2025

      12:00 Новости футбола.
      12:05 Чемпионат Германии. "Аугсбург" - "Айнтрахт Франкфурт".
      14:05 Новости футбола.
      14:10 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Боруссия Мёнхенгладбах".
      16:10 Новости футбола.
      16:15 Чемпионат Германии. "Санкт-Паули" - "Байер 04 Леверкузен".
      18:15 Новости футбола.
      18:20 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Кёльн" - "Пройссен Мюнстер".
      20:20 Новости футбола.
      20:25 Чемпионат Германии. "Аугсбург" - "Айнтрахт Франкфурт".
      22:30 Новости футбола.
      22:35 Чемпионат Германии. Обзор тура.
      23:35 Новости футбола.
      23:40 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Боруссия Мёнхенгладбах".
      01:45 Новости футбола.
      01:50 Чемпионат Германии. "Санкт-Паули" - "Байер 04 Леверкузен".
      03:50 Новости футбола.
      03:55 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Кёльн" - "Пройссен Мюнстер".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 21.04.2025

      12:00 Боулинг. BetBoom Кубок КЛБ. Про-тур 3 в Сургуте, Россия.
      14:10 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Этап 1 на трассе "Ростов Арена".
      15:00 "География спорта". Кольский полуостров.
      15:30 "Физруки. Будущее за настоящим".
      16:05 Сноубординг. Чемпионат мира в Швейцарии. Слоупстайл.
      18:30 "Формула-1. Гаснут огни".
      19:00 Бадминтон. Всероссийские соревнования "Крылатый Зилант" в Казани.
      21:20 Д/с "Век нашего спорта".
      21:45 "Что за спорт?". "Экстрим".
      22:15 Дзюдо. Fonbet Молодёжное первенство России в Волгограда.
      23:50 Лёгкая атлетика. Мировой тур в закрытых помещениях. Millrose Games в Нью-Йорке, США.
      01:30 "География спорта". Кольский полуостров.
      02:00 "Физруки. Будущее за настоящим".
      02:35 Боулинг. BetBoom Кубок КЛБ. Про-тур 3 в Сургуте, Россия.
      04:45 "Парусный спорт".
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 21.04.2025

      12:00 Новости.
      12:05 "Лица страны". Эдуард Трояновский.
      12:25 "География спорта". Ростов-на-Дону.
      12:55 "География спорта". Саранск.
      13:30 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Что за спорт?". "Экстрим".
      16:55 "Непобедимый".
      17:25 Новости.
      17:30 LIVE Громко. Прямой эфир.
      18:25 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. Плей-офф. 1/4 финала. 6-й матч. Прямая трансляция.
      20:55 Бокс голыми кулаками. Bare Knuckle FC Fight Night в Омахе, США. Дакота Кокрейн против Маркуса Эдвардса.
      22:30 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      23:35 LIVE Футбол. Чемпионат Италии. "Парма" - "Ювентус". Прямая трансляция.
      01:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:55 Фестиваль экстремальных видов спорта "Прорыв" в Москве.
      03:55 Д/ф "Энди Маррей".
      04:55 "Что за спорт?". "Экстрим".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 21.04.2025

      06:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      08:00 Мотоспорт. FIM EWC. Этап 1. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
      09:30 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      11:30 Мотоспорт. FIM EWC. Этап 1. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
      13:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      14:00 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      17:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 1 в Кэцяо, Китай. Женщины. Болдеринг. Финал.
      18:30 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      21:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 1.
      22:30 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      02:00 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 1.
      03:00 Мотоспорт. FIM EWC. Этап 1. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
      04:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 1.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Блог

Сафарали Сиддиқов

Футбол — спорт қироли!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Бу — мен билган «Пари Сен-Жермен» (2-қисм)

Баҳо:
+4; -0

Чемпионлар лигаси-1994-95 ярим финалда "ПСЖ"ни мусобақанинг амалдаги ғолиби Италиянинг "Милан" жамоаси кутиб турарди. Кўпчилик "кўк-қизиллар"нинг ЧЛ ғолиби бўлишига ишонаётганди. "Милан"нинг айни дамдаги аҳволи унчалик яхши эмас эди. Ички чемпионатда 5-ўринда бораётган жамоа ЧЛда ҳам аранг чорак финалчилар сафига илиниб қолди. Гуруҳ баҳсларида ўзининг янги тарихини яратаётган Амстердамнинг "Аякс" клуби "Милан"ни уйда ҳам, меҳмонда ҳам бир хил ҳисоб билан таслим этди — 2:0. Париждаги дастлабки ярим финал ўйинида "Милан" ўта эҳтиёткорлик билан бошлади. Хавфли вазиятлар гоҳ у жамоанинг, гоҳ бу жамоанинг дарвозаси ёнида содир этиларди. Аммо бунақа ўйинларда қандай ўйнашни биладиган "Милан" барибир омадни ўз томонига қарата олди. Футбол тарихидаги энг мустаҳкам ҳимоя чизиғига эга бўлган Италия жамоаси олдида "ПСЖ"нинг Веа ва Жиноладан иборат ҳужум тандеми ожиз қолди. Ниҳоят 90-дақиқада хорватиялик Звонимир Бобан киритган гол "Милан"га ғалаба келтирди — 1:0.

Жавоб ўйинида ҳам "Милан"нинг ҳимояси бехато ўйнади. Улар "ПСЖ"нинг ўйинини ипидан-игнасигача ўрганиб чиқишгани ярим финал баҳсларида аён бўлди-қолди. "Милан" сафидаги бошқа бир болқонлик Деян Савичевич "Сан-Сиро"да кечган баҳсда "дубль" қайд этди ва жамоасининг "ПСЖ" устидан узил-кесил ғалабасини таъминлади — 2:0.

Каторасига 3 марта Eврокубоклар ярим финалида ўйнаган "Пари Сен-Жермен" бу сафар ҳам азалий орзусига бир қадам қолганда қоқилди. Худди шунингдек, қаторасига 3-марта ЧЛ финалида ҳаракат қилаётган "Милан" эса ўзини гуруҳ баҳсида 2 марта мағлуб этган "Аякс"дан қасдини олишлари лозим эди. Дунё футболига янги-янги юлдузларни такдим этиш бўйича мутахассис бўлган амстердамликлар бу сафар ҳам чинакам истеъдод эгаларини ўз таркибларида жамлагандилар. Ҳамма "Милан" гуруҳдаги мағлубиятлар учун "Аякс"дан аламини олади деб ишониб турганда "учар голландлар бу сафар ҳам рақибларига гал бермадилар. 85-дақиқада 19 ёшли Патрик Клюйверт "Аякс"га ғалаба келтирувчи "олтин гол"ни киритди. Бу воқеа дунё футболида биргина ҳитоб билан янгради — Тотал футболнинг қайтиши!

"Пари Сен -Жермен" жамоаси ана шундан сўнг севимли жамоаларимдан бирига айланди. Бу жамоанинг ҳар бир ўйиндаги натижасидан бохабар бўлиб борардим. У пайтлар футбол трансляциялари ҳозиргидек эмас эди. Натижаларни газеталардан ёки информацион дастурлардан билиб олардим. Ўша мавсум якунлангандан сўнг "Пари Сен-Жермен"ни бир қанча етакчилар тарк этди. Жорж Веа Италиянинг "Милан" жамоаси билан шартнома имзолади. У ўша йили 1995 йилнинг энг яхши футболчисига бериладиган "Олтин тўп" мукофотини қўлга киритди. Давид Жинола Англиянинг "Ньюкасл" жамоасига ўтиб кетди. Бразилияликлар — Вальдо ва Рикардо Гомеш олдинги жамоалари "Бенфика"га қайтиб боришди. Ўз навбатида жамоага бир қанча иқтидорли футболчилар ҳам қабул қилинди. Ўтган мавсумда Франция чемпионати тўпурари, "Нант" ҳужумчиси Патрис Локо парижликлар ҳужум чизиғини кучайтирди. Бундан ташқари Лоран Фурнье, Бруно Н'Готти ("Лион" ), Стефан Мейх ("Осер" ), Юрий Жоркаефф ("Монако" ), панамалик Хулио Дели Вальдес ("Кальяри") каби ажойиб иқтидор эгалари "кўк-қизиллар"нинг янги таркибини шакллантиришди. Улар янги 1995/1996 мавсумида Кубок эгалари кубоги мусобақасида "Пари Сен-Жермен" жамоаси либосида муносиб ҳаракат қилдилар.

Парижликлар мазкур мусобақада бирин-кетин "Селтик" (Шотландия), "Парма" (Италия) жамоаларини ер тишлатиб, бу сафар ҳам ярим финалгача етиб келишди. Улар учун ўтиб бўлмас тўсиқ бўлиб келган бу босқичда Ла Коруньянинг "Депортиво" жамоаси уларга рақиблик қилди. Ҳар икки ўйинда ҳам бир хил — 1:0 ҳисоби билан зафар қозонган "Пари Сен-Жермен" ниҳоят тўртинчи уринишда финал масаласини уддалади. Финал ўйини 1996 йилнинг 8 май куни Бельгия пойтахти Брюсселда ташкил этилди. Унда "Пари Сен-Жермен" Австриянинг "Рапид" жамоасига қарши майдонга тушди. Ўйиннинг 28-дақиқасида жамоанинг янги аъзоси Бруно Н'Готти узоқ масофадан шундай зарба йўлладики...

1993 йилда Марселнинг "Олимпик" клубига ЧЛ ғолиблигини олиб берган гол муаллифи — ҳимоячи Базиль Боли 4-ракамда ҳаракат қиларди. Бу француз клублари орасида Еврокубоклардаги дастлабки муваффақият эди. Француз клубларининг Еврокубоклардаги 2-ғалабасига муаллифлик қилган "Пари Сен-Жермен" сафидаги ягона гол муаллифи Бруно Н'Готти ҳам 4-ракамда ўйнарди. Қизиқ ўхшашлик. Шундай эмасми? Ниҳоят тўртинчи уринишда "Пари Сен-Жермен" Еврокубокда ғалаба қозонишни уддалади. Бу клуб тарихидаги энг улкан муваффақият эди. Аммо бир йил олдин Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлмагани учун ҳали забт этилмаган марралар кўпдек кўринди.

Кубок эгалари кубоги-1995/1996. Финал.
"Пари Сен-Жермен" - "Рапид" - 1:0.
Брюссель. "Кирол Бодуэн" стадиони. 30216 томошабин. 08.05.1996 й.
"Пари Сен-Жермен": Лама, Ле Гуэн, Коллетер, Н'Готти, Рош, Жоркаефф, Браво, Герен, Л.Фурнье (Льясер, 78), Раи (Дели Вальдес, 12), Локо.
Бош мураббий: Луис Фернандес.
"Рапид": Консел, Т.Иванов, Шёттель, Хатц, Хераф, Штегер, К.Штумпф (Барасич, 46), Гугги, Янкер, Кюбауэр, Марашек.
Бош мураббий: Эрнест Докупил.
Гол: Н'Готти (28).

Оҳ, ўша даврдаги футбол!.. Менинг назаримда, ҳозирги даврдаги нотенглик ҳолатидаги футболдан ўша даврдаги футбол жозибалироқ. Мавсум якунида "Пари Сен-Жермен" сафини етакчилардан бири Юрий Жоркаефф тарк этди. Миланнинг "Интер" жамоаси футболчини ўз сафига қўшиб олди. 1994 йилги жаҳон чемпиони бразилиялик Леонардо "ПСЖ" сафига келиб қўшилди. Парижликлар 1996/1997 мавсумида ҳам Кубок эгалари кубоги мусобақасида иштирок этди. Улар йўл-йўлакай "Галатасарой" (Туркия), АЕК (Греция), "Ливерпуль" (Англия) жамоаларини мағлуб этиб, бу мавсум ҳам финалгача етиб боришди. Уларнинг финалдаги рақиби таркибида бразилиялик Роналдо каби юлдузи бўлган Каталониянинг "Барселона" жамоаси эди.

Энди "Пари Сен-Жермен" учун ўз-ўзидан янги вазифа пайдо бўлди. Улар шу пайтгача ҳеч бир жамоа кетма-кет юта олмаган Кубок эгалари кубогини кетма-кет ютишлари керак. Мен юқорида бу тўғрида айтиб ўтдим. 1994 йилда "Парма"ни мағлуб этган "Арсенал" бир йил ўтиб ҳам финалда ўйнади ва Испаниянинг "Сарагоса" жамоасига ютқазди. Энди навбат "Пари Сен-Жермен"га ҳам келган эди, лекин ўйин такдирини "Барса" ҳужумчиси Роналдонинг 37-дақиқада пенальтидан киритган голи ҳал қилди. Кубок эгалари кубогини ҳеч бир жамоа кетма-кет ютмаганди, бу сафар ҳам ана шу нохуш анъана бузилмади. 1999 йилда мусобақани ўтказиш узил-кесил бекор қилинди ва Кубок эгалари кубоги кетма-кет ҳеч кайси жамоа ютолмаган дунёдаги ягона мусобақа сифатида тарихга кирди. Аммо 1997 йилда мусобақа ғолиблигини қўлга киритган "Барселона" турнирда энг кўп (4 марта) ғалаба қозонган ягона жамоа бўлиб қолди. "Барселона"нинг асосий рақиби бўлмиш "Реал" эса бу турнирни бирор марта ҳам ютмагани учун бундан кейин ҳам ҳеч қачон ютолмаслиги аниқ. "Кироллик клуби" ўзи иштирок этган мусобақалар орасида айнан ана шу турнирни ютолмаган.

Кубок эгалари кубоги-1996/1997. Финал.
"Барселона" - "Пари Сен-Жермен"-1:0.
Роттердам. "Де Куйп". 52000 томошабин. 14.05.1997 й.
Ҳакам: Маркус Мерк (Германия)
"Барселона": Витор Байа, Георге Попеску (Амор, 46), Серхи, Абелардо, Фернанду Коуту, Гвардиола, Фигу, Луис Энрике (Пицци, 89), де ла Пенья (Стоичков,85), Роналдо.
Бош мураббий: Бобби Робсон.
"Пари Сен-Жермен: Лама, Н'Готти, Доми, Ле Гуэн, Леонардо, Герен (Дели Вальдес, 69), Раи, Л. Фурнье (Альжерино, 58), Коэ, Ж. Леруа, Локо (Пуже, 78).
Бош мураббий: Рикардо Гомеш.
Гол: Рональдо (37-пенальтидан).

Француз футболида ўша пайтларда жуда кўплаб истеъдодли футболчилар етишиб чиқди. Ана шу истеъдодли ўйинчилар маҳорати эвазига Франция терма жамоаси 1998 йилда жаҳон чемпиони, 2000 йилда эса Европа чемпиони бўлди. ЖЧ-2006 даги кумуш медалда ҳам ана шу авлоднинг ҳиссаси катта эди. Франция терма жамоасига ана шундай футболчиларни етказиб берган жамоалардан бири эса "Пари Сен-Жермен" эди.



Орадан йиллар ўтди. Мен ҳамон ўша йиллардаги футболни соғиниб яшайман. Ҳа, мен "ПСЖ"ни яхши кўрардим, унга мухлислик қилардим ва ҳозир ҳам ана шу жамоанинг мухлисиман. Ҳозирги кунда "Пари Сен-Жермен" яна олдинги ҳолатига қайтмоқда. Таркибда ҳам кучли футболчилар тўпланган. Иброҳимович, Лукас Моура, Тьягу Сильва, Кавани, Матюиди, Пасторе, Верратти, Маркиньос, Максвелл, Менез каби иқтидорли йигитлар жамоанинг янги тарихини яратишга қодирлар. "ПСЖ" ҳозир Франция чемпионатида ишонч билан пешкадамлик қилмоқда, ЧЛда кейинги босқичга йўл олди. Нима бўлганда ҳам бу жамоанинг кейинги ишларига омад тилайман ва мухлислик қилишда давом этаман.

Мақолам чўзилиб кетиб, вақтингизни олган бўлсам, барчангиздан узр сўрайман. Шунчаки курган-билганларимни, чинакам мухлис сифатидаги кўрган-билганларимни баён этдим, холос. Фикрларингизни кутиб қоламан, азизларим!

Киритилган сана: 03.02.2014 11:18. Ўкилди: 8837 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:38. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:38. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 02:32. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 02:32. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 02:31. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 02:31. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 02:29. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 02:29. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


SNAYPERS
Сана: 03.02.2014 13:31. SNAYPERSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.