Бугун 1 май, 2026 йил, жума.

Гонсало Гарсия фаолиятини Бундеслигада давом эттириши мумкин [0]

“Сўнгги видолашув” — Гризманн ЕЧЛ мадҳияси вақтида тескари қараб олганига изоҳ берди [0]

«Динамо» ПФК ПФЛ тартиб-интизом қўмитаси томонидан стадиондаги мухлисларнинг ножўя ҳаракати учун 10 миллион сўмга жаримага тортилди [0]

Сервер Жепаров Абдуқодир Ҳусановнинг ўзига хос жиҳатини таъкидлади [0]

FIDE рейтинги янгиланди. Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдоров кучли бешликда [0]

«Ньюкасл» ўз тарихидаги энг қиммат футболчини сотиб юбориши мумкин [0]

Анчелотти Бразилия терма жамоаси билан янги узоқ муддатли шартнома имзолайди [0]

Марадона иши бўйича суд: Психолог афсонавий футболчининг руҳий ҳолати ва сўнгги кунлари ҳақида гапирди [0]

Флик Рафиньянинг қайтгани ҳақида гапирди [0]

Стив Брюс мураббийлик фаолиятини якунлаганини эълон қилди [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бунёдкор 10 19
4 Навбаҳор 10 19
5 Бухоро 10 17
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Динамо 10 8
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф
10-тур Қизилқум 0-0 Хоразм
10-тур Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
10-тур Бунёдкор 2-1 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 11-тур

02/05 19:00 Динамо - Машъал
02/05 19:00 Бухоро - Сўғдиёна
03/05 17:00 ОКМК - Нефтчи
03/05 18:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Блог

Сафарали Сиддиқов

Футбол — спорт қироли!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Ғолибликнинг машаққатли йўли

Баҳо:
+0; -0

Ушбу мавсум Европада камбеклар мавсуми. «Аякс» «Реал»ни сафарда йирик ҳисоб билан енгиб, ажойиб эртакни бошлаб берган бўлса, кейин улар «Ювентус» билан ўйинда ҳам шу эртакни давом эттирди.

Сўнгра «Тоттенхэм» номли эртак. Улар дастлаб АПЛдаги мағлубиятлар учун «Сити»дан боплаб ўч олишди. Бу ўйин ЕЧЛни безаб берди. Ҳали бу ҳолва экан. Ярим финалда «Тоттенхэм» деярли бир оёғи билан финалда турган «Аякс»ни йўлдан олиб ташлади.

«Ливерпуль»- «Барселона» тўқнашуви алоҳида мавзу. Бунақа ўйин футбол тарихини безайди. Мухлислар қалбида узоқ вақт сақланиб қолибгина эмас, ҳеч қачон унутилмайди. «Ливерпуль» 2005 йилда Истанбулдаги қаҳрамонлигини «Энфилд»да такрорлай олди.  Энди ана шу ўйин ҳақида алоҳида тўхталиб ўзимнинг айрим фаразларим билан ўртоқлашмоқчиман. Улардан бири агар Салоҳ ва Фирмино ўйнаганда эҳтимол «Ливерпуль» финалга чиқолмасмиди?

Маълумки, «Ливерпуль» финалга чиққани билан улар бу мавсум ЕЧЛда қийналишди. «Ўлим гуруҳи»дан ўрин олган мерсисайдликлар сафардаги 3 та ўйинни ҳам беришди. Белградда «Црвена Звезда»да қабул қилинган мағлубиятдан кейин, ўз майдонида «Наполи»га қарши баҳсда сўнгги сонияларда Алиссон сэйв кўрсатмаганда ҳозир биз финалда «Ливерпуль»ни кўрмаслигимиз мумкин эди. Салоҳ ва Фирмино масаласига келсак, улардан бири Каталониядаги баҳсда «Барселона» футболчиларнинг қуршовида қолиб кетди. Натижада «қизиллар»нинг ҳамма уринишлари ўшанда чаппасига кетди. Жавоб ўйинида эса нуқул захира ўтиравериб зерикиб кетган Вейналдум, Шакири, Ориги кабиларга ҳаётидаги энг унутилмас дамларни ўтказишга имконият туғилди. Улар бу вазифани ортиғи билан уддалашди.

Яна бир ҳолат, менимча, «Ливерпуль»ни финалга чиқиши учун кифоя қилди дейиш мумкин. Эсингиздами, «Камп Ноу»да Месси учинчи голни ургандан кейин, «Ливер»да имконият пайдо бўлди. Салоҳнинг зарбаси устунга тегиб қайтганда «Ливерпуль» мухлислари ўринларидан сакраб туришди. Эҳтимол, гол бўлганда жавоб ўйинида жамоамизга осон бўларди дейишди улар. Лекин гол бўлганда уларнинг жамоасига осон эмас, қийин бўлиши мумкин эди. Сабаби, ўз майдонида гол ўтказиб юборган «Барселона» сафарда масалага жиддийроқ ёндашиши мумкин эди.

«Барcелона» жавоб ўйинида финалга чиққанига эртароқ ишониб юбордими? Менимча, йўқ! Биринчи бўлимда Месси, Суарес, Алба томонидан берилган зарбаларни эсланг. Агар дарвозада Алиссон Бекердан бошқа дарвозабон бўлгандами?  Шунчаки, «Ливерпуль» иштиёқ кучлилик қилди. Улар «Барса»нинг ёши ўтиб қолган футболчиларидан тезроқ югуришди. Яримта имкониятдан ҳам унумли фойдаланишди, ўйин охиригача камбек ҳақида, финал ҳақида, мўъжиза ҳақида, қаҳрамонлик ҳақида ўйлашди. Натижада Салоҳ, Мане, Фирминонинг захирага олинишини кутиб ўтирадиган Шакири, юлдузли онлари аста-секин ўтмишда қолиши аниқ бўлиб бораётган Вейналдум, бошқа жамоаларга ижарага берилавериб-берилавериб ҳатто гол уришни ҳам эсдан чиқариб қўйган Ориги, жамоада Стивен Жеррарднинг муносиб ўринбосари деб қаралаётган, аммо ҳали катта ўйинларга тажрибаси етишмайди деб қаралаётган Трент Александер-Арнолд «Ливерпуль»ни тарихий ғалаба сари етаклашди.

«Тоттенхэм» кўрсатган қаҳрамонлик ҳам «Ливерпуль»никидан кам бўлмади. Уларда ҳам асосий ишни захира фуқаросига айлантирилган футболчилар бажаришди. «Etihad stadium»даги қаҳрамонликда ўз ҳиссасини қўшган Сон Хеунг Миндан ташқари 34 ёшли Фернандо Льоренте ўйиндаги ҳал қилувчи голни киритди. Испаниялик футболчини кўпчилик эсдан чиқариб юборгани табиий. Агар Харри Кейн жароҳат олмаганда биз уни ҳеч қачон майдонда кўрмаслигимиз ҳам мумкин эди. Аслида у ҳозирги кунда финалда ўйнаши мумкин бўлган футболчиларнинг ҳаммасидан кўра савиялироқ совринга эга — Испания терма жамоаси билан жаҳон ва Европа чемпиони бўлган. Энди навбат Чемпионлар лигаси ғолиблигига...

Ярим финалда «Аякс»га қарши кечган драматик баҳс. Бу ўйинда «қизил лолалар» ҳар томонлама «Тоттенхэм»дан устун эканлигини кўрсатишди. Аммо лондонликлардаги ғалабага бўлган иштиёқ охиригача сўнмади. Ўз майдонидаги мағлубиятдан сўнг «тақачилар» устози журналистларга шундай интервью берди: «ҳали ҳисоб бор-йўғи 0:1-ку».

Унинг ўзига ишонгани бежиз эмас экан. «Тоттенхэм» нафақат 0:1, балки 0:3 ни йўққа чиқаришга ҳам иродаси етар экан. Улар таркибида ўйнаган Денни Роуз ва Лукас Моура ҳар икки ярим финал ўйинида алоҳида ажралиб туришди. Айниқса, бир вақтлар юксак иқтидор эгаси деб «Кўҳна қитъа»га олиб келинган, захира ўтиравериб аста-секин унутилиб бораётган Лукас Моура фаолиятидаги энг яхши ўйинни ўтказди. Шундай футболчини Копа Америкага олиб кетмаган Бразилия терма жамоаси устози Титени қандай тушуниш мумкин?

Европадаги камбеклар мавсумида ана шундай эртакмонанд воқеаларнинг гувоҳига айландик. Финал қандай ўтади билмадим, бу мавсумнинг чиройли ўтганига ҳеч қандай соя сололмайди. Шундай бўлса ҳам финалда бунданда унутилмас таассуротларни кутиб қоламиз. Ахир чиройли давом этган эртакнинг охири ҳам чиройли тугаши керак.

Сафарали СИДДИҚОВ

Киритилган сана: 31.05.2019 19:00. Ўкилди: 12961 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик