Шахмат. Жаҳонгир Воҳидов — Лондон турнири ғолиби!
Англияда шахмат бўйича анъанавий шахмат фестивали якунланди. Ўз тарихида 91-маротаба ташкил этилган Hastings International Chess Congress турнирида ёш гроссмейстеримиз Жаҳонгир Воҳидов ҳам муваффақиятли иштирок этди.
Фестивалнинг асосий турнири Tradewise Hastings Masters бўлиб, айнан шу мусобақада ҳамюртимиз ўз имкониятини синовдан ўтказди. Самарқандлик гроссмейстер ушбу мусобақада бешинчи рақам остида таснифланган бўлишига қарамай, якунда кучли рақибларини ортда қолдириб, турнир ғолиби бўлди.
Жаҳонгир сўнгги 9-турда қора доналарда турнирнинг иккинчи рақамли иштирокчиси Игор Хенкин билан дуранг ўйнади. Германиялик бу гроссмейстер турнирнинг биринчи тартиб рақамли шахматчиси эди. Ушбу дуранг натижа Жаҳонгир Воҳидовни 7 очко билан турнир ғолибига айлантирди.
Шунча очко жамғарган польшалик Александр Миста қўшимча кўрсаткичларга кўра иккинчи, литвалик гроссмейстер Сарунас Сулскис 6,5 очко билан учинчи ўринни эгаллади.
Манба: olamsport.com
Киритилди: 09:00, 06.01.2016. Ўқилди: 4555 марта. Фикрлар: 2 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар