Бугун 27 июнь, 2025 йил, жума.

  • Клублар ўртасида ЖЧ
      • 26.06.2025 06:00
      • Интер
      • 2:0
      • Ривер Плейт
      • 26.06.2025 06:00
      • Урава Редс
      • 0:4
      • Монтеррей
      • 26.06.2025 23:59
      • Ювентус
      • 2:5
      • Манчестер Сити
      • 26.06.2025 23:59
      • Видад
      • 1:2
      • Ал-Айн
      • 27.06.2025 06:00
      • Ал-Ҳилол
      • -:-
      • Пачука
      • 27.06.2025 06:00
      • Зальцбург
      • -:-
      • Реал Мадрид
  • Суперлига
      • 26.06.2025 20:00
      • Хоразм
      • 2:3
      • Андижон
      • 27.06.2025 20:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Динамо
      • 27.06.2025 20:00
      • Насаф
      • -:-
      • Пахтакор
      • 28.06.2025 19:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Машъал
      • 28.06.2025 20:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Палмейрас 3 5
2 Интер Майами 3 5
3 Ал-Аҳли (Миср) 3 2
4 Порту 3 2

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ПСЖ 3 6
2 Ботафого 3 6
3 Атлетико 3 6
4 Сиэтл Саундерс 3 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бенфика 3 7
2 Бавария 3 6
3 Бока Хуниорс 3 2
4 Окленд Сити 3 1

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Фламенго 3 7
2 Челси 3 6
3 Эсперанс 3 3
4 Лос-Анжелес 3 1

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Интер 3 7
2 Монтеррей 3 5
3 Ривер Плейт 3 4
4 Урава Редс 3 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Боруссия Д 3 7
2 Флуминенсе 3 5
3 Мамелоди Сандаунс 3 4
4 Ульсан Хёндэ 3 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Манчестер Сити 3 9
2 Ювентус 3 6
3 Ал-Айн 3 3
4 Видад 3 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 2 4
2 Зальцбург 2 4
3 Ал-Ҳилол 2 2
4 Пачука 2 0

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Атлетико 1-0 Ботафого
3-тур Сиэтл Саундерс 0-2 ПСЖ
3-тур Порту 4-4 Ал-Аҳли (Миср)
3-тур Интер Майами 2-2 Палмейрас
3-тур Окленд Сити 1-1 Бока Хуниорс
3-тур Бенфика 1-0 Бавария
3-тур Эсперанс 0-3 Челси
3-тур Лос-Анжелес 1-1 Фламенго
3-тур Боруссия Д 1-0 Ульсан Хёндэ
3-тур Мамелоди Сандаунс 0-0 Флуминенсе
3-тур Интер 2-0 Ривер Плейт
3-тур Урава Редс 0-4 Монтеррей
3-тур Ювентус 2-5 Манчестер Сити
3-тур Видад 1-2 Ал-Айн

Навбатдаги ўйинлар. 3-тур

27/06 06:00 Ал-Ҳилол - Пачука
27/06 06:00 Зальцбург - Реал Мадрид

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат-хусусий шерикчиликни ривожлантирилади

Баҳо:
+ | -
СПОРТ
Рукн: Расмий хабарлар
A A A

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат-хусусий шерикчиликни ривожлантириш чора-тадбирлари ҳақида”ги қарори лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,  Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат шериклари этиб белгиланади.

Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан тасдиқланган доимий фаолият юритувчи ҳудудий Танлов комиссиялари томонидан ўтказилувчи танлов натижасига мувофиқ тузилади.

Ҳудудий Танлов комиссиялари таркибига қуйидагилар киритилади:

Қорақалпоғистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари вакиллари;

Қорақалпоғистон Республикаси молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармалари вакиллари;

Қорақалпоғистон Республикаси хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш бошқармалари вакиллари;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари вакиллари.

Танлов Комиссияси тоқ сонли аъзолардан иборат бўлиши керак.

Давлат шерикларига:

жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини кўриб чиқувчи Комиссиялари тузилсин. Белгилансинки, Комиссия: давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини кўриб чиқади; давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини маъқуллаш, рад қилиш ёки қайта ишлаш ҳақида қарорлар қабул қилади;

маълум бир давлат-хусусий шериклик лойиҳасини бошлаш ва зарурий ҳужжатларни (лойиҳанинг техник-иқтисодий асослантирилиши, давлат-хусусий шериклик битими лойиҳаси ва молиявий модель) Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш Агентлигига (кейинги ўринларда - Агентлик) тақдим қилиш;

давлат-хусусий шериклик лойиҳасини техник-иқтисодий асослантирилишини эътиборга олган ҳолда спортни ривожлантириш лойиҳасини Агентлик билан биргаликда кейинчалик Комиссияга киритиш мақсадида баҳолаш;

давлат-хусусий шериклик лойиҳасини Комиссияга киритиш;

Комиссия томонидан давлат-хусусий шериклик лойиҳаси маъқулланганидан сўнг, лойиҳани амалга ошириш ҳақида қарор тайёрлаш. Бунда лойиҳани амалга ошириш ҳақида қарорда лойиҳанинг барча муҳим молиявий ва иқтисодий тавсифлари белгиланиши лозим;

лойиҳани амалга ошириш ҳақида қарорга мувофиқ танлов ҳужжатларини ишлаб чиқиш;

танлов тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш: танлов комиссияси томонидан келиб тушган таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолаш, ғолибларни ҳамда, иккинчи ўрин эгаллаганларни аниқлаш;

ғолибларни аниқлаш  мезонлар бўлмаган давлат-хусусий шериклик битими низомларини аниқлаш учун танлов ғолиблари билан якуний музокараларни ўтказиш;

хусусий шерик билан давлат-хусусий шериклик битимини ҳамда, мавжуд бўлса молиялаштирувчи ташкилот билан тўғридан-тўғри битимни имзолаш.

Давлат-хусусий шериклик лойиҳаси ҳақида, уни тайёрлаш ва амалга оширилиши ҳақида, ҳамда хусусий шерикларни танлаш ҳақида ахборот Давлат шеригининг расмий сайтида ҳамда Агентликнинг расмий сайтида жойлаштирилиши лозим.

Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вазирликнинг марказий аппарати тузилмасида, қўшимча штат бирликларини киритилишини кўзда тутган ҳолда:

3 штат бирлигидан иборат бўлган давлат-хусусий шериклик асосидаги спорт муассасалари фаолиятини ташкил этиш бошқармаси;

2 штат бирлигидан иборат бўлган давлат-хусусий шериклик лойиҳалари мониторинги бўлимилари ташкил этилади.

Олинган имтиёзли кредит асосида ёки давлат-хусусий шериклик шартларида тадбиркорлик субъектларига топширилган объектларда нодавлат жисмоний тарбия ва спорт муассасаси фаолияти ташкил этилган кундан бошлаб давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар амал қилишининг муддатлари мобайнида уни қайта ихтисослаштириш тақиқланади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда бўш турган давлат мулки объектлари, шунингдек, реконструкция қилиниши ва мукаммал таъмирланиши лозим бўлган давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасаларининг фойдаланилмаётган бино ва иншоотларини хатловдан ўтказиб, уларнинг рўйхатини тузиш;

ҳар йили 1 февралга қадар давлат-хусусий шериклик шартларида нодавлат жисмоний тарбия ва спорт муассасаларининг биноларини қуриш учун бепул асосда доимий фойдаланишга ажратилиши мумкин бўлган ер участкаларини аниқлаб, уларнинг тасдиқланган рўйхатларини Ўзбекистон  Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига тақдим этиш;

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда қисқа муддатларда нодавлат жисмоний тарбия ва спорт муассасасини ташкил этиш учун ер участкаси ажратилишини, шунингдек, ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаши лозим.

Манба: Qalampir
Киритилди: 15:02, 22.12.2018. Ўқилди: 2140 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Ювентус Кенан Йилдиз 3
2 Ал-Аҳли (Миср) Вессам Абу Али 3
3 Бавария Жамал Мусиала 3
4 Бенфика Анхель Ди Мария 3
5 Манчестер Сити Фил Фоден 2
6 Ювентус Рандал Коло-Муани 2
7 Ювентус Франциско Консейсао 2
8 Бенфика Леандро Баррейру 2
9 Атлетико Пабло Барриос 2
10 Монтеррей Герман Бертераме 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.