Бугун 11 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Жанубий Корея 0 0
2 ЖАР 0 0
3 Мексика 0 0
4 Чехия 0 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 0 0
2 Канада 0 0
3 Швейцария 0 0
4 Қатар 0 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 0 0
2 Гаити 0 0
3 Марокаш 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австралия 0 0
2 АҚШ 0 0
3 Парагвай 0 0
4 Туркия 0 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ривожланиш йўлидаги ЎзДЖТСУ

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Юртимизда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида мутахассисларни тайёрлашда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг ўрни беқиёс. Ушбу таълим даргоҳида амалга оширилаётган ишлар борасидаги янгиликлар билан таништириб ўтамиз.

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги етакчи хорижий олий таълим муассасалари, таҳлилий, тадқиқот марказлари, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Белоруссия давлат жисмоний тарбия университети билан ўзаро меморандум имзолаган эди.

Жорий йилнинг 12 март куни Белоруссия давлат жисмоний тарбия университети ректори, профессор Сергей Борисович Репкин бошчилигидаги делегация университетга келиб, мавжуд шарт-шароитлар билан танишди.

Олимпия шон-шуҳрати музейида икки университет ректорлари томонидан жисмоний тарбия, спорт ва туризм соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш, халқаро таълим алоқаларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш мақсадида ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Сергей Репкин университетга ташриф буюриб профессор-ўқитувчилар ва талабаларга замонавий спортнинг ривожланиш тамойиллари хусусида маъруза ўқиди. Университет спорт манежи, гимнастика зали ва бинолари билан яқиндан танишди.

* * *
Жорий йилнинг 5 март куни университет профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшлари билан Ўзбекистон футбол ассоциацияси “Мураббийлар таълими” департаменти директори Шавкат Имамов, FIFA ва AFC инструктори Ислом Аҳмедов, “Локомотив” ёшлар футбол жамоасининг бош мураббий Темур Копадзе иштирокида учрашув ташкил этилди. Учрашувда мутахассисларнинг футбол бўйича малакали кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш оид фирк-мулоҳазалари тингланди, маҳорат дарслари ўтказилди.



* * *
Жорий йилнинг 3 март куни енгил атлетика бўйича икки карра Олимпия ўйинлари ғолибаси Исинбаева Елена Гаджиевна билан университет профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшларининг учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда Елена Гаджиевна иштирокчиларга ўзининг ҳаётий тажриба ва хулосалари ҳақида маълумотлар бериб, мазкур спорт турини янада ривожлантириш истиқболлари хусусида фикр алмашди. Тадбир охирида Елена Гаджиевна Исинбаевага университетнинг эсдалик совғалари топширилди.



* * *
Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги халқаро стандартлар ва кадрлар тайёрлашнинг илғор тажрибасини инобатга олган холда тегишли йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича юқори малакали кадрларни тайёрлаш, университетнинг илмий-педагогик салоҳиятини ошириш, тизимли асосда педагогик ва илмий ходимларнинг малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказиш, спорт муаммоларини қамраб олган илмий-тадқиқот ишларини олиб боришни қўллаб-қувватлаш, таълим жараёнига хорижий мутахассисларни кенг жалб қилиш, шунингдек, таянч докторантлар, докторантлар ҳамда талабаларнинг академик алмашинувини таъминлаш бўйича етакчи хорижий олий таълим муассасалари, таҳлилий, тадқиқот марказлари, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Ҳамидуллаевич Набиев , Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори Болтабаев Махмуджон Рустамович 25 февралдан 1 мартга қадар Хитой Халқ Республикасида бўлди. Сафар давомида вазирлик делегацияси Пекин жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда Шанхай спорт университетидаги шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Учрашув якунида Пекин жисмоний тарбия ва спорт университети ва Шанхай спорт университети билан икки томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланди.



* * *
Малакали, жисмоний тарбия ва спортнинг назарий ҳамда амалий сир-асрорини чуқур ўрганган, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан бохабар, жисмонан ва маънан баркамол ёшларни тарбиялаш муҳим вазифалардан саналади. Мазкур масала илғор тажрибаларни таҳлил этиш, малакали мураббий-тренерлардан маҳорат дарсларини олиш, илғор тажрибаларни оммалаштириш орқали ҳал этилади. Спорт ўйинлари факультетининг “Футбол назарияси ва услубияти” кафедраси жорий йилнинг 2 март куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда ҳакамликни ривожлантириш ва ҳакамликка саралаш” мавзуида давра суҳбатини ташкил этди. Унда Осиёнинг 5 карра энг яхши ҳаками, 11 учрашув ўтказиб Жаҳон чемпионатидаги энг сермаҳсул реферега айланган Равшан Эрматов, университет ректори, профессор Махмуджон Рустамович Болтабаев, Футбол мусобақаларида ҳакамлик қилиш ва назорат департаменти директори Маъмур Саидқосимов иштирок этди. Суҳбат жараёнида Равшан Эрматов ҳакамлик даражалари, унга эришишдаги мезон ва талаблар, халқаро андозалардаги меъёрий талаблар, Ўзбекистонда мураббийларни саралаш ва танлаш, уларни қабул қилишдаги талаблар хусусида сўз юритди. Учрашув давомида Р.Эрматов ва М.Саидқосимов талабаларнинг саволларига батафсил жавоб беришди. Мазкур учрашув университетда ёш, иқтидорли ҳакамларни саралаш, танлаш, тайёрлаш ва қўллаб-қувватлашда ўзаро ҳамкорликнинг дадил қадами сифатида баҳоланади.



* * *
Ўқув жараёнини ташкил этишнинг замонавий усулларини жорий қилиш, талаба-ёшларнинг сифатли таълим олишига кенг имкониятлар яратиш, спорт соҳасида юқори натижаларни қайд этган малакали, амалий иш тажрибасига эга бўлган халқаро тоифадаги спорт усталари ва тренерларни таълим жараёнига кенг жалб этиш мақсадида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети “Оғир атлетика, велоспорт, от спорти назарияси ва услубияти” кафедраси ташаббуси билан жорий йилнинг 23 февраль куни оғир атлетика спорт тури бўйича Туркия миллий терма жамоаси мураббийи, Туркия давлат қаҳрамони Жафар Топчу, Словакия терма жамоаси бош мураббийи, Европа чемпиони, Словакияда хизмат кўрсатган мураббий Рудольф Лукач билан ўқув семинари ташкил этилди. Семинар давомида хорижлик мутахассислар маҳорат дарсларини ўтказишди.



* * *
Жорий йил 21 февраль куни Олимпия шон-шуҳрати музейида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори Болтабаев Маҳмуджон Рустамович Корея Республикаси таэквондо спорт турини қўллаб-қувватлаш жамғармаси раҳбари Ли Сан Вук билан учрашди. Мазкур учрашувда Ли Сан Вук жанобларига университет “Фахрий профессор” унвонини тантанали топширди. Учрашув давомида иккала томоннинг келгуси таэквондо спортини ривожлантириш бўйича қилиниши лозим бўлган ишлар ҳамда ўзаро ҳамкорликнинг устувор йўналишилари хусусида музокаралар олиб борилди. Учрашув якунида ўзаро ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Манба: http://uzdjtsu.uz
Киритилди: 22:33, 18.03.2019. Ўқилди: 3289 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар дарвозабонга жамоадоши атайлаб оёқ билан пас берса, у тўпни қўл билан ушласа — қоида бузилади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик