Бугун 3 январь, 2026 йил, шанба.

      • 02.01.2026 01:00
      • Брентфорд
      • 0:0
      • Тоттенхэм
      • 02.01.2026 01:00
      • Сандерленд
      • 0:0
      • Манчестер Сити
      • 03.01.2026 17:30
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 03.01.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Бёрнли
      • 03.01.2026 20:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 03.01.2026 22:30
      • Борнмут
      • -:-
      • Арсенал
      • 04.01.2026 17:30
      • Лидс
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 04.01.2026 20:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Брентфорд
      • 04.01.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 04.01.2026 20:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 04.01.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Сандерленд
      • 04.01.2026 22:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Челси
  • «A» Серия
      • 03.01.2026 00:45
      • Кальяри
      • 0:1
      • Милан
      • 03.01.2026 16:30
      • Комо
      • 1:0
      • Удинезе
      • 03.01.2026 19:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Парма
      • 03.01.2026 19:00
      • Женоа
      • -:-
      • Пиза
      • 03.01.2026 22:00
      • Ювентус
      • -:-
      • Лечче
      • 04.01.2026 00:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Рома
      • 04.01.2026 16:30
      • Лацио
      • -:-
      • Наполи
      • 04.01.2026 19:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Кремонезе
      • 04.01.2026 22:00
      • Верона
      • -:-
      • Торино
      • 03.01.2026 01:00
      • Райо Вальекано
      • 1:1
      • Хетафе
      • 03.01.2026 18:00
      • Сельта
      • -:-
      • Валенсия
      • 03.01.2026 20:15
      • Осасуна
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 03.01.2026 22:30
      • Эльче
      • -:-
      • Вильярреал
      • 04.01.2026 01:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Барселона
      • 04.01.2026 18:00
      • Севилья
      • -:-
      • Леванте
      • 04.01.2026 20:15
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Бетис
      • 04.01.2026 22:30
      • Мальорка
      • -:-
      • Жирона
      • 04.01.2026 22:30
      • Алавес
      • -:-
      • Реал Овьедо

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 19 45
2 Астон Вилла 20 42
3 Манчестер Сити 19 41
4 Ливерпуль 19 33
5 Челси 19 30
6 Ман. Юнайтед 19 30
7 Сандерленд 19 29
8 Эвертон 19 28
9 Брентфорд 19 27
10 Кристал Пэлас 19 27
11 Фулхэм 19 27
12 Тоттенхэм 19 26
13 Ньюкасл 19 26
14 Брайтон 19 25
15 Борнмут 19 23
16 Лидс 19 21
17 Ноттингем Форест 20 18
18 Вест Хэм 19 14
19 Бёрнли 19 12
20 Вулверхэмптон 19 3

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Бёрнли 1-3 Ньюкасл
19-тур Челси 2-2 Борнмут
19-тур Ноттингем Форест 0-2 Эвертон
19-тур Вест Хэм 2-2 Брайтон
19-тур Арсенал 4-1 Астон Вилла
19-тур Ман. Юнайтед 1-1 Вулверхэмптон
19-тур Кристал Пэлас 1-1 Фулхэм
19-тур Ливерпуль 0-0 Лидс
19-тур Брентфорд 0-0 Тоттенхэм
19-тур Сандерленд 0-0 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 20-тур

03/01 17:30 Астон Вилла - Ноттингем Форест
03/01 20:00 Брайтон - Бёрнли
03/01 20:00 Вулверхэмптон - Вест Хэм
03/01 22:30 Борнмут - Арсенал
04/01 17:30 Лидс - Ман. Юнайтед
04/01 20:00 Тоттенхэм - Сандерленд
04/01 20:00 Ньюкасл - Кристал Пэлас
04/01 20:00 Фулхэм - Ливерпуль
04/01 20:00 Эвертон - Брентфорд
04/01 22:30 Манчестер Сити - Челси

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Альберто Аквилани: «Ливерпуль»да оз ўйнаб, кўп пул ишладим»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Италиялик ярим ҳимоячи Альберто Аквилани FourFourTwo нашрига берган интервьюсида «Ливерпул»даги даври, «Рома»даги илк қадамлари, шунингдек, фаолиятидаги турли қизиқарли лаҳзаларни эслади.

- «Рома» мухлиси учун атиги 18 ёшида «жаллоросси» сафида «А» серияда дебют қилиши нимани анг­латади?

- Мен «Рома» мухлислари қуршовида туғилиб-ўсганман. Юрагингиздаги жамоада ўйнаш - ушалган орзудир.

- Фаолиятингиз бошида «Рома» афсонаси Франческо Тотти билан бирга ўйнагансиз.

- Тотти - кумир, жуда кўпчилик ҳар куни унга ўхшашга интилган. Унинг ёнида ўйнаш ҳам қийин, ҳам қизиқарли, муносабатимиз шундай ривожландики, доимо бир-биримизга омад тилаб юрадиган яхши дўстларга айландик. Бу жуда муҳим.

- Сиз, Тотти ва Даниэле Де Росси... ўша пайтдаги «Рома»да римликлар кўпчилик эди ва назаримда, айнан шу жиҳат жамоани ўзига хос қилиб қўйган бўлса керак?

- Франческо ва Даниэле билан «Рома»да ўйнаш, ғалаба қозониш ва болалигимиздан бери изланаётган жамоа учун курашиш - бу шунчаки ажо­йиб. Мухлислар учун футболчиларининг жамоани чин дилдан севишини англаш жуда ёқимли. Биз клуб ҳақида ҳамиша қайғурардик ва менимча, айнан шу бизнинг ҳақиқий кучимиз эди. Мотивация ҳар доим кучли бўлган.

- 2006|2007 йиллар мавсумда Тоттининг «Милан»га қарши ўйинда ғалаба қозонишига сабаб бўлган «рабона» узатмангиз тарихда қолди. Ўша гол эсингиздами?

- «Милан»га қарши ўйиндаги «рабона» - бу инстинкт натижасида пайдо бўлган чинакам ҳаракат. Буни қандай қилганимни сўрасангиз, жавоб беролмасдим! Бу ўз-ўзидан пайдо бўлган, гўзал, таъсирчан, бир чимдим омад билан татиб кўрилган лаҳза эди - тўп тўғридан-тўғри Манчини томон йўл олди, у эса Тоттига узатди. «Рома»нинг Миландаги илк ғалабасига сабаб бўлган бу гол, шубҳасиз, ўша онларни одамлар хотирасида мус­таҳкамлади.

- «Рома»даги даврингизда Лучано Спаллетти тоза ҳужумчисиз ўйнаш усулини ўйлаб топди. Футболчилар буни қандай қабул қилишганди?

- Тўғри, у ўша пайт инқилобчи эди - унга ҳужумчи етишмасди ва шунинг учун Тоттини олдинда ўйнатди. Бу янги ўйин услуби эди, рақиблар унга мослашишда қийналарди. Биз жуда хурсанд бўлдик.

- «Рома» билан икки марта Италия кубоги ва Суперкубогини қўлга киритдингиз. Булар - клуб қўлга киритган сўнгги унвонлардир. Нега ўша давр муваффақиятли бўлмади?

- Ҳа, яна бир Суперкубокни бой бердик. Италияда соврин ютиш умуман осон эмас, чунки футболи жуда рақобатбардош ва кучли жамоалар кўп. Аммо клубдаги фаолиятим давомида биз майдонда ва унинг ташқарисида ҳақиқий бирдамликни топдик.

- «Ливерпул»да ўтказган вақтингизни қандай баҳолайсиз?

- Ўша даврлар ҳали ҳам менда жуда кўп ҳис-туйғуларни уйғотади. «Энфилд»да, айниқса, бундай иштиёқли мухлисларга эга бошқа йирик клубларга қарши ўйнаш ҳиссини тушунтириб бўлмайди. У ерда ўйнаганим мен учун муҳим. Ушбу давр қалбимда ҳамиша алоҳида ўрин тутади. Кутилмаганда Римни тарк этдим ва бу ҳаётимни ўзгартирди. Дастлаб жароҳатим Англияда ўйнашимга халақит берган бўлса-да, охирида вақтимни ажойиб ўтказдим. У ерни тарк этгач, анча оз ўйнагандай туюлди, лекин жуда кўп пул ишлаб топдим (кулади). Менга ўйнаш имконияти берилганида, ўйлайманки, вазифамни аъло даражада бажардим. Ўшанда клуб ва жамоада ўзига хос инқилоб содир бўлди ва бунинг натижасида «Ливерпул»ни тарк этишга мажбур бўлдим.

- Ўшандан кейин «Ювентус» ва «Милан»да ўйнагансиз, аммо ҳеч нарса ютолмагансиз. Нега шундай бўлди?

- Бу фаолиятимдаги иккита муҳим босқич эди, ҳар ҳолда, гап дунёнинг энг номдор икки жамоаси ҳақида бормоқда. «Ливерпул»да кўп ўйнамаганман ва шунинг учун, айниқса, «Юве»даги илк мавсумимда, имкон қадар майдонга кўпроқ тушиш мен учун устувор вазифа эди. Афсуски, клубдаги корпоратив муаммолар туфайли жамоа чемпионликни қўлга киритолмади. Лекин мен деярли ҳар бир ўйинда иштирок этдим. Иккинчи йили ишлар яхшиланди ва мен терма жамоадаги ўрнимни қайтариб олдим. «Милан»даги мавсумим абсурд эди. Биз яхши бошладик, мен ҳам анча-мунча ўйинларда майдонга тушдим ва узоқ вақт турнир жадвалида 1-ўринда юрдик. Аммо кейин бир қатор ёмон лаҳзалар бўлди - жароҳатимдан бошлаб, «Юве» биздан Скудеттони тортиб олгани билан якунланди. Ҳалигача афсусдаман, чунки биз кубокка лойиқ кучли жамоа эдик.

- Кейин «Фиорентина»га кўчиб ўтдингиз, энг яхши ўйинингизни кўрсатдингиз ва ҳозир ҳам у ерда ёшлар мураббийи сифатида ишлайсиз. Нима учун «бинафшаранглар» билан алоқангиз шунчалик кучли?

- «Фиорентина» иккинчи уйим­дек. Бу ерга ўйнаш мақсадида келгандим ва биз учун муваффақиятли ўтган уч мавсумда жуда яйрадим. Флоренция - бу ўзингизни яхши ҳис қилиш ва қулай яшашга мажбур этадиган шаҳар; анча иссиқ, жамоанинг эса жуда меҳмондўст мухлислари бор, бу ҳақиқатан ҳам ҳаяжонли манзара. Уч йилдан кейин у ердан кетдим, лекин шаҳарга ва унинг одамларига доимо боғланганман. Янги хўжайинлар келганидан кейин мени мураббий сифатида қайтишга таклиф қилишди.

- 2015 йилда «Спортинг» билан шартнома имзоладингиз ва бир мавсум Португалия чемпионатида ўйнадингиз. «А» серия билан ушбу чемпионатнинг фарқи каттами?

- Англиядаги тажрибамдан сўнг ҳар доим яна бир йилни хорижда, бошқа чемпионатда ўтказишни хоҳлардим. Тан оламан, Португалия футболини кам баҳолаганман. Лиссабонда кўп ижобий нарсаларни топдим, жумладан, хўжа­йин Жорже Жезуснинг тараққиётга ундаган ғояларини ҳам... Мени қучоқ очиб кутиб олган инсонлар ҳақида ҳам ажойиб хотиралар бор. Биз лигада ғалаба қозона олмадик, бундан афсусдаман, чунки унда ғалаба қозониш худди «Рома» билан зафар қучишдек - жуда камдан-кам учрайдиган ҳол.

- Профессионал фаолиятингизнинг сўнгги кунларини «Лас-Пальмас»да ўтказдингиз. Ла Лига сизга ёқдими?

- Ушбу чемпионатни ҳар доим кузатганман ва техник маҳоратим у ерда менга қўл келиши мумкинлигини ҳис қилганман. Оқибатда Гран-Канариядаги фаолиятим ажойиб тажриба бўлиб чиқди. Нафақага чиққанимда, шартномам тугашига бир йил қолганди, лекин мен аллақачон кейинги йўлга - мураббийликка тайёргарлик кўра бошлагандим.

- Болаликдаги клубингиз - «Спес Монтесакро»ни сотиб олишга қарор қилдингиз. Умидсиз романтик эмасмисиз?

(Кулади) Бу туғилиб ўсган шаҳарчам жамоаси. Айнан у менга етти ёшимда футбол ўйнаш имкониятини берган. Клубни сотиб олиш имконияти пайдо бўлганда, улардан қарзимни узиш учун ҳам шундай қилдим. У ерда аҳвол яхши эмасди, шунинг учун ҳаммасини қайта қуришга мажбур бўлдим: майдон, мураббийлар, инфратузилма... Бугун Римда «Спес Монтесакро» қандай гуллаб-яшнаганини ва клубда бахтли болалар ўйнаётганини кўрганимда, катта ғурур туяман.

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 13:30, 01.03.2022. Ўқилди: 1516 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 8
6 Лидс Доминик Калверт-Льюин 8
7 Кристал Пэлас Жан-Филипп Матета 8
8 Астон Вилла Морган Роджерс 7
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 7
10 Тоттенхэм Ришарлисон 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.