Бугун 25 май, 2026 йил, душанба.

      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • 1:0
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 4:2
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • 3:1
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • 1:2
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • 1:0
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • 5:1
      • Атлетико
  • «A» Серия
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • 1:0
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • 1:0
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • 0:2
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • 1:4
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • 1:0
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • 1:2
      • Кальяри
      • 25.05.2026 00:45
      • Торино
      • 2:2
      • Ювентус
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • 0:3
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • 1:1
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • 1:2
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • 2:0
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • 1:1
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • 2:1
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • 1:0
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • 3:0
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бенземадан натижа: Рамазонда уч ҳатлаб сакраш!

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Карим Бензема 5 апрель куни «Камп Ноу»даги «хет-трик» эвазига бирдан 2023 йилнинг энг сермаҳсул футболчисига айланиб олди.

Франциялик ҳужумчиси қандайдир 4 кун оралиғида Эрлинг Холанд («Манчестер Сити»), Маркус Рэшфорд («МЮ») ва Виктор Осимхен («Наполи»)дан ўзиб кетди. Рамазонда уч ҳатлаб сакраш шунақа бўлади. Карло Анчелотти энди Карим яна бир «Олтин тўп» ютишига ишонмоқда.

Карим Бензема ўтган чоршанба оқшоми эҳтимолки, жорий мавсум ҳисобидан энг яхши ўйинини ўтказди - «Қирол кубоги» тамғаси остидаги «Эл-класико»да «хет-трик», камига Висиниус Жуниор голига ассистентлик. «Реал» голеадори бунга қадар 2 апрель куни «Вальядолид»ни ҳам 3 бора ранжитганди, боз устига, ўйиннинг қандайдир 7 дақиқасида. Хуллас, 4 кун оралиғида 6та гол урган Карим 5 апрель ҳолати бўйича евромавсум-2023нинг энг сермаҳсул футболчилари рейтингида 1-ўринга чиқиб олди. Ваҳоланки, у 21 февраль куни шовқинли «Энфилд»да кечган ЧЛ ўйинида «дубл» қайд этганидан сўнг нақ 1 ой давомида «соя»да қолди: 5та учрашувда атиги 1та гол (яна «Ливерпуль» дарвозасига). Оддий айтганда, Бенз нақ 442 дақиқада 1та гол билан кифояланди.

Франциялик ҳужумчи бразилиялик Винисиус Жуниор кўмагисиз бундай маҳсулдорлик кўрсатолмасди, албатта. Рақамларда айтсак, Бензема 2023 йилги голларидан 7тасини айнан Вини узатмалари воситасида нишонлади. Жумладан, охирги 2та «хет-трик»ка қарасак, Винисиус бунга 3та узатма билан салмоқли ҳисса қўшди. Ушбу боғлам қарама-қарши йўналишда ҳам жуда самарали. Ҳар ҳолда, Бензема ижросидаги 5та ассист (2023 йил ҳисобидан)дан 4таси Винисиусга тўғри келмоқда. Бензнинг ақлдан оздирувчи самарадорлиги ва формаси Рамазон ойи фонида янада таъсирчанроқ кўринмоқда. Бинобарин, Карим рўза амалига қатъий риоя қилади. Ҳужумчи ўтган йили Рамазон ойига тўғри келган 8та ўйинда 10та гол урган, жумладан, ЧЛда «Челси»га қарши кечган баҳсда «хет-трик» қайд этгади. Жорий йил эса ҳозирга қадар 3та ўйинда 6та гол ҳосил қилиб улгурди. Ихтиёрида эса яна 5та «рўза» ўйини бор (Рамазон ойи 22 апрелгача).

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти франциялик шогирди муваффақиятини қисқача ифодаламоқда: «Карим шунчак, ёқиш тугмачасини босди. Унга халқаро танаффусдаги машғулотлар катта ёрдам берди. Шу кетишда Бензема яна битта «Олтин тўп» ютиши ҳеч гап эмас. Гап ҳамон дунёнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири эканлигини исботлаётган мегаижрочи ҳақида кетмоқда». Кучли баёнот. Лекин тан олайлик, бундай гол уриш режимидаги Бензема учун имконсиз ишнинг ўзи йўқдек. Умуман, статистика Карим Рамазон ойи чинакамига яйрашини кўрсатмоқда  - охирги 2 йилдаги 11та ўйинда 16та гол! Бунинг натижасида «твиттер» оламини «Карим Рамазонда» феномени қопламоқда. «Рўзанинг менга ҳеч қандай салбий таъсири йўқ, - деганди франциялик голеадор 1 йилча олдин. - Рамазон ҳаётимнинг бир қисми, диний фарз! Бу ой мен учун жуда муҳим, қанча ғалати эшитилмасин, кун бўйи таом емасам, ўзимни тетикроқ ва бақувватроқ ҳис қиламан. Саломатлигимда муаммо йўқлиги учун Ўзига шукрона келтираман, албатта». Ўшанда Карим ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига сут ва хурмо билан ифторлик вақтини кутаётгани акс этган суратини жойлаганди.

Тўғри, «Вальядолид»га қарши ўйиндан сўнг Карим Бензема рўзасини вақтли очгани ҳам муҳокама қилинди. Чунки 65-дақиқада ўз ўрнини Эден азарга бўшатиб берган ҳужумчи қўлида сув идиши билан камера нигоҳига тушди. Оқибатда айримлар бундан фойдаланиб, Каримни рўза қоидасини бузганликда айблашга тушишди, лекин кўпчилик уни ўз жойида ҳимоя остига олди. Яъни футболчи шунчаки, оғзини чайқа олгани айтилди. Қизиқ, Бензема бу йилги Рамозонни нечта гол билан безайдикан? Эслатма, «Реал» 22 апрелга қадар «Кадис», «Сельта» ва «Челси» (ЧЛда икки марта)га қарш майдонга тушади.

Карим Бензема Европа клублари учун миллий ва халқаро мусобақаларда энг кўп гол урган франциялик футболчидир. «Реал» ҳужумчиси бу борада афсонавий Тьерри Анрини нақ 120та гол даражасида ортда қолдирмоқда.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 11:00, 18.04.2023. Ўқилди: 2928 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик