Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.
| 90+4' |
 |
Учрашув якунланди! "Астон Вилла" ўз уйида "Ньюкасл"ни йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этди. |
| 90' |
 |
Жон Брукс ўйинга 4 дақиқа қўшиб берди. |
| 87' |
 |
Меҳмонлар жарима зарбасига эга чиқишмоқда
|
| 83' |
 |
Гоооол Уоткинс дубльга эришмоқда! |
| 80' |
 |
"Ньюкасл" сафида навбатдаги ўзгариш: Жоэллинтон ўрнига Андерсон майдонга тушди |
| 77' |
 |
"Ньюкасл"дан ажойиб ҳужум. Бироқ Мингс ҳимояда ишончли ўйнаб, жарима майдони ичида Альмирон йўлланган зарбани қайтариб қолди. |
| 69' |
 |
"Ньюкасл" таркибида навбатдаги ўзгаришлар: Уиллок ва Бурн ўрнига Лонгстафф ҳамда Таргетт майдонга тушди |
| 67' |
 |
Гол ўтказиб юборишига қарамай, бирмингемликлар олдинга ўтишда давом этмоқда. |
| 64' |
 |
ГОООООЛЛ!Уоткинс барибир гол урди. Алекс Моренонинг қанотдан берган узатмасидан сўнг англиялик ҳужумчи фарқни иккитага етказиб қўйди. |
| 62' |
 |
Уоткинс томонидан киритилган гол инобатга олинмади |
| 56' |
 |
"Қарғалар" сафида ўзгариш: Энтони Гордон ҳамда Якоб Мёрфи ўрнига Мигел Альмирон ҳамда Каллум Уилсон майдонга тушди. |
| 50' |
 |
"Астон Вилла" футболчилари иккинчи бўлимни ҳам анча фаол ўтказмоқда |
| 46' |
 |
Иккинчи бўлим старт олди |
| 45+2' |
 |
Дастлабки бўлим якунланди, ҳозирча 1:0 мезбонлар фойдасига. |
| 45' |
 |
Бош ҳакам Жон Брукс биринч таймга 2 дақиқа қўшиб берди. |
| 42' |
 |
Мезбонлар босим уюштириб ҳужум ташкил этишди, МакГинннинг узатмасидан сўнг Триппье тўпни қайтарди. |
| 38' |
 |
"Ньюкасл" қарши ҳужумлардан унумли фойдалана олмаяпти. |
| 34' |
 |
Мезбонларнинг яна бир ҳужуми самарасиз якунланди, Ремзи узатмага етиб кела олмади. |
| 29' |
 |
Майдон эгалари ҳиамоялвнишда самарали ҳаракат қиляпти. |
| 25' |
 |
Уоткинс қанотдан ажойиб узатма амалга оширди, Буендианинг бош билан берган зарбаси бироз ноаниқ чиқди. |
| 22' |
 |
Фабиен Шар Уоткинсга қарши қалтис ўйнади ва сариқ карточка билан жазоланди. |
| 20' |
 |
Триппье қанотдан Исакга узатма амалга оширганди, аммо ҳужумчи олдинги чизиқда қоида бузди. |
| 15' |
 |
Голдан сўнг мезбонлар яна ҳужумга ўтишди, дастлаб Уоткинснинг зарбасини Поуп қайтарган бўлса, Буендиянинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди! |
| 11' |
 |
Гооооол! Уоткинснинг қулай узатмасидан сўнг Ремзи ҳисобни очди. |
| 9' |
 |
Меҳмонлар ҳам қарши ҳужумларда яхши ишлаяпти, Исакнинг йўллаган зарбасини Мартинез қайтарди. |
| 5' |
 |
Учрашув бошиданоқ мезбонлар ташаббус кўрсатишмоқда. Асосан қанотлардан ҳужумлар ташкил этяпти. |
| 1' |
 |
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! АПЛ 31ғтуридаан ўрин олган "Астон Вилла" ҳамда "Ньюкасл" ўртасидаги ўйин бошланди. |