Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.
93' |
 |
Учрашув якунланди. Бунёдкор мавсумни "Машъал"га қарши баҳсда ғалаба билан бошлади. Якуний ҳисоб 1:0 |
92' |
 |
Мезбонлар таркибида сўнгги ўзгариш. Одилжон Абдураҳмонов ўрнига Суҳроб Иззатов майдонга тушди |
90' |
 |
Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди |
89' |
 |
Кескин курашлар натижасида учрашувда тўхталишлар юз бермоқда |
87' |
 |
Меҳмонлар таркибида ўзгариш! Зафар Акрамов ўрнига Аббос Шодмонов майдонга тушди |
85' |
 |
Бунёдкор сўнгги дақиқаларда фаолликни оширмоқда. Кетма-кет уюштирилаётган ҳужумлар анча кескин тус оляпти |
83' |
 |
Зарбааа! Ғиёсов дарвоза устунини пойлади |
82' |
 |
Кескин вазият!!! Муҳаммад Йўлдошев очиқча ишлатган қўполлиги учун майдондан четлатилди. |
80' |
 |
Мезбонлар таркибида навбатдаги ўзгариш. Иброҳим Томива ўрнига Шаҳбоз Эркинов майдонга тушди |
76' |
 |
Мезбонлар таркибида ўзгариш. Санжар Рашидов ўрнига Фаррух Икромов майдонга тушди |
75' |
 |
Зарбааа! Муртозоевнинг деярли яккама якка ҳолатдан туриб берган зарбаси ноаниқ йўналиш олди |
74' |
 |
Меҳмонлар таркибида ўзгариш.
Жамолиддин Убайдуллаев ўрнига Худоёрхон Сагдуллаев майдонга тушди |
70' |
 |
Зарбааа! Нажмиддин Нормуродовнинг жарима тўпидан йўллаган зарбаси яна ноаниқ! |
69' |
 |
Жамолиддин Убайдуллоевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда |
66' |
 |
Зарбааа! Самандар Шукруллаевнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси кучсиз кўриниш олди |
65' |
 |
Ҳумоюн Муртозоев рақиб ҳимоячиларини анча қийнаб қўймоқда |
61' |
 |
Даврон Эргашев рақиб футболчисига нисбатан кескин фол ишлатди ва бош ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди |
57' |
 |
Сирожиддин Қўзиевнинг бурчакдан узатган тўпини ҳимоячилар осинлик билан бартараф этишди |
55' |
 |
Меҳмонлар таркибида ўзгариш. Дониёр Усмонов ўрнига Укеме Уилямс майдонга тушди |
52' |
 |
Учрашувдаги илк сариқ карточка мезбонлар аъзоси Санжар Рашидовга кўрсатилди |
50' |
 |
Хавфли вазият! Дониёр Усмоновнинг жарима майдончаси ичига узатган тўпини ҳимоячи бартараф этди |
49' |
 |
Гооол!!! Учрашувда ҳисоб очилди. «Бунёдкор» таркибида голга Иброҳим Томива муаллифлик қилди |
47' |
 |
Бўлим мезбонларнинг кескин ҳужумлари билан бошланди |
46' |
 |
Учрашувнинг иккинчи бўлимига старт берилди |
46' |
 |
Футболчилар майдонга чиқиб келишди |
45' |
 |
Учрашувнинг биринчи бўлими ўз якунига етди |
45' |
 |
Биринчи бўлимга бош ҳакам ҳеч қанча вақт қўшиб бермади |
44' |
 |
Биринчи бўлим якунида меҳмонлар назоратни қўлга ола бошлади |
40' |
 |
Зарбааа! Хумоюн Муртозоевнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси яна кучсиз йўналиш олди |
38' |
 |
Зарбааа! Тўхтасиновнинг узатган тўпини Ғиёсов дарвозага анча кучсиз йўллади |
34' |
 |
Баҳсли вазият! Лутфулло Тўраевнинг жарима майдони ичига узатган тўпини ҳимоячилар амаллаб қайтаришди. Мухлислар эса пенальти сўрашмоқда |
31' |
 |
Жамоалар анча қўпол ўйин кўрсатишяпти. Бй сафар Жамолиддин Убайдуллоевни жарима чизиғи ёнида аяб ўтиришмади |
28' |
 |
Суннатулла Адуллажоновга нисбатан қоида бузилди |
25' |
 |
Зарбааа! Нурилло Тўхтасинов берган зарбани Ботир Носиров қийинчиликсиз ушлаб олди |
24' |
 |
Учрашувда тўхталиш юзага келди |
21' |
 |
Ўнг қанотдан Жамолиддин Убайдуллоев уюштирган рейдни ҳимоячилар бартараф этишди |
18' |
 |
Хавфли вазият! Лутфулло Тўраевнинг Томивага узатган тўпи ҳимоячилар томонидан зарарсизлантирилди |
16' |
 |
Жамоалар анча эҳтиёткорликка берлиб ўйнашяпти |
13' |
 |
Зарбаа! Меҳмонлар аъзоси Сардор Абдураимовнинг жарима майдони ичидан берган зарбасини Равшан Ягудин ушлаб олди |
06' |
 |
Нурилло Тўхтасиновнинг ўнг қанотдан уюштирган ҳужумини рақиб ҳимоячилари қайтаришди |
01' |
 |
Учрашувга старт берилди! |