Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.
| 90+4' |
 |
Ўйин ўз якунига етди. "Ливерпуль" ўз майдонида кечган баҳсда "Бёрнли"ни ортиқча қийинчиликсиз мағлуб этди. |
| 90+4' |
 |
Ўйинга қўшиб берилган вақт ўз якунига етган пайти "Бёрнли" ҳавфли ҳужум уюштирди. Аммо Алессон ўз дарвозасини муқаррар голдан сақлаб қолди. |
| 90+2' |
 |
Цимикас майдонни тарк этди. Унинг ўрнини Жо Гомес эгаллади. |
| 91' |
 |
Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди |
| 90' |
 |
Тиаго майдон марказидан то жарима майдончаси атрофига қадар бориб, Фирминони тўп билан таминлади, бироқ Фирминонинг зарбасига куч етишмади |
| 89' |
 |
Ўйиннинг сўнгги дақиқасига ўтиб бормоқда. Ҳисоб 2-0 |
| 85' |
 |
Ўйин якунланиш арафасида "Бёрнли" ҳужумлар уюштирмоқда, аммо ҳозирча зарба йўлланганича йўқ. |
| 80' |
 |
Фирмино ва Тиаго майдонга тушди. Жота ва Кеита майдонни тарк этди |
| 77' |
 |
"Ливерпуль" ўйин темпини бироз пасайтирди. Ҳозирча улар тўпни ўзларида эгаллаб туришибди |
| 75' |
 |
Цимикаснинг узатмасидан сўнг Матип бош билан зарба йўллади, аммо тўп дарвоза юқорисидан ўтиб кетди |
| 73' |
 |
Салаҳнинг узатмасидан сўнг Ван Дейк бош билан зарба йўллади, аммо ҳимоячилар тўпни қайтаришди |
| 72' |
 |
"Ливерпуль" жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлмоқда |
| 69' |
 |
ГОООООООООООООЛ! Мане Арнолднинг узатмасидан сўнг ҳисобни 2-0 кўринишига келтириб қўйди. |
| 66' |
 |
"Қизиллар" "Бёрнли" жарима майдони атрофида ўта хавфли вазиятлар яратмоқда. Шундай бўлсада, иш зарба беришгача бормаяпти |
| 64' |
 |
Қанотдан оширилган узатмадан сўнг Садио Мане дарвоза томон аниқ зарба йўллади, аммо дарвозабон тўпни эгаллаб олди |
| 62' |
 |
Мане яна бир яхши вазиятдан фойдалана олмади. "Қизиллар" Бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлмоқда |
| 59' |
 |
Эллиотнинг узатмасидан сўнг Салаҳ жуда яхши имкониятга эга бўлди. Чамаси 7 метр масофадан берилган зарба йўлиги ҳимоячилар ғов бўла олди |
| 57' |
 |
Бурчак тўпидан сўнг Ван Дейк зарба йўллади, тўп дарвоза яқинида турган Маненинг ёнидан ўтиб кетди. |
| 56' |
 |
Мане бурчак тўпи ишлаб олди. Тўп ёнида Арнолд |
| 55' |
 |
Жота Манини яхши вазиятга чиқариб юборди, бироқ икки ҳимоячи қуршовида унинг зарбаси бироз кучсиз чиқди |
| 54' |
 |
Ван Дейкнинг майдонда борлиги яққол сезилмоқда. У бурчак тўпидан сўнг тўпни ўз дарвозасидан узоқлаштирди. |
| 51' |
 |
"Ливерпуль" ҳужум уюштириб кўрди, бироқ зарбагача иш бормади |
| 49' |
 |
Иккинчи бўлимни меҳмонлар анчагина яхши темпда бошлашди ва "қизиллар" жарима майдончаси атрофида хавфли ҳужумлар уюштиришмоқда |
| 47' |
 |
"Бёрнли" жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди |
| 46' |
 |
"Бёрнли гол урди, бироқ оффсайд туфайли гол инобатга олинмади |
| 45' |
 |
Иккинчи таймга старт берилди |
| 45+2' |
 |
Биринчи тайм ўз якунига етди. Ҳозирча Мерсисайд клуби 1-0 ҳисобида олдинда бормоқда |
| 45' |
 |
Ўйиннинг биринчи таймига 2 дақиқа қўшиб берилди |
| 44' |
 |
Алиссоннинг қўпол хатосидан сўнг "Бёрнли" футболчиси гол ура олмади. Бош биланр йўлланган зарба бироз ноаниқ. |
| 41' |
 |
"Ливерпуль" рақиб дарвозаси олдида тобора хавфли ҳужумлар уюштирмоқда. Салаҳнинг айлантириб тепган зарбасини ҳимоячилар қайтариб юборди. |
| 40' |
 |
"Бёрнли" футболчиси яхши вазиятга чиқиб бораётган бир пайтда Цимикас тўпни олиб қўйди |
| 38' |
 |
Мезбоглар рақиб дарвозаси олдида кетма-кет хавфли ҳужумлар уюштирди ва охири Кеитанинг тепган тўпи бироз ноаниқ кетди |
| 36' |
 |
Салаҳнинг ўзига хос усулдаги пасига бироз аниқлик етишмади |
| 36' |
 |
Арнолдинг қанотдан узатган тўпига Салаҳ улгура олмади. |
| 34' |
 |
"Бёрнли" бурчак зарбси тепиш имкониятига эга бўлди, бироқ узатмани Алиссон қайтариб юборди |
| 33' |
 |
Диего Жота яхши вазиятга чиқиб борди, аммо унинг зарбаси йўлига ҳимоячилар ғов бўла олди |
| 31' |
 |
Арнолддан Мане томон ажойиб узатма, аммо африкалик футболчининг зарбасига аниқлик етишмади |
| 27' |
 |
Гол бекор қилинди. Салаҳ офсайд ҳолатига тушиб қолган экан. |
| 26' |
 |
ГООООООООООЛ! Салаҳ ҳисобни 2-0 кўринишига келтириб қўйди. Эллиотдан заргарона пас. |
| 24' |
 |
Маненинг ажойиб пасидан сўнг Эллиот жарима майдончаси ичида тўпни тўхтата олмади |
| 22' |
 |
Бурчак зарбасидан сўнг Ван Дейк ажойиб зарба берди, аммо бироз ноаниқ |
| 21' |
 |
Салаҳнинг яқин масофадан тепган тўпини Поул қайтариб юборди |
| 20' |
 |
"Бёрнли" футболчисига нисбатан Мане ўйин қоидасини бузди. |
| 17' |
 |
ГООООООООООЛ! Жота ўйинда ҳисобни очмоқда. Цимикасдан ажойиб пас. Жотадан эса ажойиб якун |
| 16' |
 |
"Бёрнли" футболочиси дарвоза томон зарба берди, бироқ Аллиссондан сейв |
| 15' |
 |
"Ливерпуль" рақиб жарима майдончаси атрофида хавфли вазиятлар яратмоқда. Бироқ зарбагача иш бормаяпти |
| 12' |
 |
Арнолд бурчак зарбаси тепиб бермоқда |
| 9' |
 |
Гудмундссонга нисбатан Эллиот бироз кўпол ўйнади. У айни дамда майдонда ётибди |
| 8' |
 |
Салаҳнинг жарима майдончаси ичига узатган узун паси бироз ноаниқ чиқди. |
| 6' |
 |
Арнолд қанотдан узатма амалга оширди, бироқ ҳужумчиларгача тўп етиб бормади |
| 4' |
 |
"Бёрнли" хавфли ҳужум уюштирди ва зарба ҳам йўллади, бироқ оффсайд |
| 3' |
 |
"Ливерпуль" жарима тўпи тепиш имкониятига эга бўлди, бироқ вазият самарасиз тарзда якунига етди. |
| 2' |
 |
"Бёрнли" ўйин бошидаёқ ҳавфли ҳужум уюштирди, бироқ уриниш муваффақиятсиз якунланди. |
| 0' |
 |
Хакам хуштаги чалинди. Ўйинга старт берилди |
| 0' |
 |
Ўйин бошланишига оз дақиқалар қолди. Мухлисларга тўла "Энфилд"ни анчадан бери илк бора кўриб турибмиз |
| 0' |
 |
Ассалому алейкум қадрли футбол мухлислари. АПЛ 2-туридан ўрин олган Ливерпуль - Бёрнли учрашивини сайтимиз орқали матнли тарзда кузатиб боришингиз мумкин |