Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.
| 90+3' |
 |
Учрашув якунланди. "Реал Мадрид" меҳмонда «Ливерпуль»ни йирик 5:2 ҳисобида мағлуб этди. |
| 90+2' |
 |
Қўшиб берилган дақиқаларда Эллиот ҳам сариқ карточка билан жазоланди. |
| 90' |
 |
Ҳакам томонидан учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди. |
| 86' |
 |
"Реал Мадрид" таркибида ҳам навбатдаги ўзгартириш: дубль муаллифи Бензема ҳамда Лука Модричнинг ўрнига Марко Асенсио ва Тони Кроос майдонга тушди. |
| 84' |
 |
«Ливерпул» таркибида навбатдаги ўзгариш: Байчетич ўрнини Эллиот тўлдирди. |
| 79' |
 |
"Реал Мадрид" таркибида ўзгариш ўзини ёмон ҳис қилган Родригони ўрнига Дани Себальос тушди. |
| 74' |
 |
Мезбонлар орадаги фақрни қисқартириш учун қанотлардан хавфли ҳужумчлар уюштирмоқда, лекин самарасиз якунлар. |
| 72' |
 |
«Ливерпуль»да ўзгариш: Гомез ва Хендерсоннинг ўрнига Матип ва Милнер майдонга тушди. |
| 66' |
 |
Гооооол! Карим Бензема ҳам дублга эришмоқда. |
| 62' |
 |
Ўйини чиқмаган Гакпо ҳамда гол муаллифи Нунеьснинг ўрнига Диого Жота ва Роберто Фирмино тушди. |
| 59' |
 |
Учрашувдаги илк сариқ карточка Виниcиусга кўрсатилди. |
| 55' |
 |
Гооооол! Карим Бензема ҳам «Энфилд»да гол урмоқда. Винициус ҳамда Бензема комбинатисясидан сўнг, франциялик ҳужумчи мезбонлар дарвозасини ишғол қилди. |
| 52' |
 |
Иккинчи таймнинг бошидан гол ўтказиб юборган «Ливерпуль» энди «Б» режасини ишга солишига тўғри келади. |
| 47' |
 |
Гооооол! Милитао иккинчи тайм бошланиши билан-оқ меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Лука Модричнинг жарима зарбасидан узатиб берган узатмасидан сўнг, бразилиялик ҳимоячи гол урди. |
| 46' |
 |
Ҳакам иккинчи таймга старт берди, тўпни мезбонлар ўйинга киритди. |
| 45+3' |
 |
Биринчи тайм жанговар дуранг, 2-2 ҳисобида тугади. Танаффус. |
| 45' |
 |
Дастлабки бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди, қўшиб берилган дақиқаларда ҳам жамоалар навбатма-навбат ҳужумлар ташкил этмоқда. |
| 44' |
 |
Байчетич рақиб дарвозаси томон йўллаган пайтда тўп Модричнинг қўлига тегди ва мезбонлар жарима зарбасига эга бўлди. |
| 40' |
 |
Ҳисоб тенглашган бўлсада, назорат ҳамон «Ливерпуль»да ва мезбонлар бирин-кетин ҳужумлар уюштирмоқда. |
| 36' |
 |
Гоооооол! Виниcиус дубльга эришмоқда. Бу сафар Алиссон қўпол хатога йўл қўймоқда. |
| 30' |
 |
Бурчак зарбасидан сўнг, Виниcиус хавфли зарба йўллади ва Алиссон ажойиб реакция намойиш этди |
| 29' |
 |
"Реал Мадрид" позицион ҳужумга ўтди ва бурчак зарбасига эга чиқди |
| 27' |
 |
Жароҳат олган Давид Алаба ўрнига Начо майдонга тушмоқда. "Реал" ҳимоясидаги йўқотишлар давом етмоқда. |
| 24' |
 |
"Ливерпуль" ажойиб ҳужум уюштирди. Салоҳ ва Нуньес биргаликда вазиятни кўкка совурди. |
| 21' |
 |
Гооооооол! Винисиус жарима майдони ичидан Алиссоннинг узоқ бурчагини нишонга олиб ҳисобни қисқартирди |
| 18' |
 |
«Ливерпуль» иккинчи голни ургандан кейин ҳам хавфли ҳужумлар сонини камайтирмаяпти. |
| 14' |
 |
Гооооооол! Муҳаммад Салоҳ Тибо Куртуанинг хатосидан унумли фойдаланди. |
| 12' |
 |
12-дақиқада «Ливерпуль» тезкор қарши ҳужумга ўтди, Салоҳ иккита ҳимоячини алдаб ўтиб зарба берди, зарба ноаниқ чиқди. |
| 10' |
 |
Тезкор голдан сўнг, "Реал" олдинга ўтишга уриниб кўрди. Родригонинг зарбаси мўлжалга етиб бормади. |
| 7' |
 |
Мезбонлар ўйинни юқори темпда бошлашди ва ҳужумлар яратмоқда |
| 4' |
 |
Гооооооол! Дарвин Нуньес Салоҳнинг узатмасини товонлари билан голга айлантирди |
| 0' |
 |
Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Чемпионлар лигаси плей-офф босқичидан ўрин олган «Ливерпуль» ҳамда "Реал Мадрид" клублари ўртасидаги ўйин бошланиш арафасида. |