Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.
| 90+6' |
 |
Учрашув якунланди, «Энфилд»да кечган отишмада ғолиб аниқланмади. |
| 90+5' |
 |
Салоҳдан яна бир айланма зарба, Рамсдейлдан яна бир супер сейв! |
| 90+4' |
 |
Бугун Салоҳнинг омади келмайдиган кун шекилли, бу сафар у Робертсоннинг узатмасини голга айлантира олмади. |
| 90+2' |
 |
Салоҳнинг узатмасидан сўнг Трент узоқдан зарба йўллади, зарбага бироз аниқлик етишмади. |
| 90' |
 |
Пол Тирни ўйинга 6 дақиқа қўшиб берди. |
| 89' |
 |
Меҳмонларда ўзгариш: Зинченко ўрнига Тирни туширилди. |
| 87' |
 |
Гоооооол! Трентнинг ажойиб узатмасидан сўнг Фирмино ҳисобни тенглаштирди. |
| 84' |
 |
Троссарднинг қанотдан узатмасини Ван Дейк бартараф этди, бурчак зарбаси. Вақтни чўзгани учун Сакага сариқ карточка кўрсатилди. |
| 81' |
 |
Дарвин Нунес бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади, унинг берган зарбасини Рамсдейл қайтарди. |
| 80' |
 |
Меҳмонларда ҳам ўзгариш: Жезус ҳамда Эдегорнинг ўрнини Троссард ва Кивиор эгаллайди. |
| 78' |
 |
Майдон эгаларида ўзгариш: Фабиньонинг ўрнига Фирмино туширилди. |
| 77' |
 |
Мезбонларнинг ҳужумлари ҳозирча охиригача етмаяпти, Гакпо ҳамда Нунес қанчалик фаоллик кўрсатишмасин бефойда. |
| 74' |
 |
Мартинелли қанотдан тўпни жарима майдинчаси марказига ташлаб берганди, лекин тўпга Сака етиб келмади. |
| 72' |
 |
Жака Нуньесга нисбатдан қоида бузди, мезбонлар хавфли жарима зарбасига эга чиқишяпти. |
| 69' |
 |
Майдон эгалари кетма-кет ҳужумлар ташкил этиб, ҳимоячиларни шошириб қўймоқда. |
| 66' |
 |
Жезус майдон марказида Тьягони ажойиб тарзда доғда қолдирди. |
| 63' |
 |
Парти Гакпога нисбатдан қоида бузди, мезбонлар жарима зарбасига эга чиқмоқда. |
| 60' |
 |
Мезбонларда ўзгариш: Жоунс ҳамда Жота ўрнига Тьяго ва Нуньес тушди. |
| 57' |
 |
Салоҳ яна бир марта дарвоза томон зарба берди, аммо Рамсдейл ажойиб сейв намойиш этди. |
| 55' |
 |
Майдон марказида Сакага қарши қоида бузган Фабиньо ҳам сариқ карточкага лойиқ кўрилди. |
| 53' |
 |
Муҳаммад Салоҳ пенальтидан фойдалана олмади! |
| 52' |
 |
Пенальти белгиланди! Жотага нисбатдан жарима майдончаси ичида қоида бузилди. Рамсдейл сариқ карточка билан жазоланди. |
| 49' |
 |
Мезбонлар ҳам қарши ҳужумга ўтишди, Салоҳ ўткир бурчакдан зарба берди, лекин ноаниқ |
| 47' |
 |
Таймни меҳмонлар ҳужум билан бошлади, Жезусга бўлган узатма ноаниқ чиқди. |
| 45' |
 |
Бош ҳакам Пол Тирни ҳуштагини чалди ҳамда иккинчи бўлим бошланди. |
| 45+4' |
 |
Бош ҳакам ҳуштагини чалди ҳамда биринчи таймга якун ясади. |
| 45+3' |
 |
Жота дарвозабон билан бирга-бир чиқиб зарба йўллади, Рамсдейл тўпни қайтарди. |
| 45' |
 |
Бош ҳакам биричи таймга 4 дақиқа қо;шиб берди. |
| 44' |
 |
Боя Жака билан тортишган Трент ҳам сариқ карточкага лойиқ кўрилди. |
| 41' |
 |
Гоооол! Муҳаммад Салоҳ ҳисобни қисқартирди. |
| 40' |
 |
Жака Трентга нисбатдан қоида бузди, асабларини жиловлай олмай сариқ карточка олди. |
| 39' |
 |
Сакага нисбатдан яна қоида бузилди, фоллар бўйича 7:4 мезбонлар олдинда. |
| 37' |
 |
Бурчакка яқин жойда Жезусга нисбатдан қоида бузилди, меҳмонлар жарима зарбасидан унумли фойдалана олмади. |
| 34' |
 |
Муҳаммад Салоҳ дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб зарба берди, лекин анча ноаниқ чиқди. |
| 31' |
 |
Ван Дейк аутга яқин жойда Жезусга қарши қўполлик ишлатди ҳамда сариқ карточкага лойиқ кўрилди. |
| 28' |
 |
Гооооол! Мартинеллининг қулай узатмасидан сўнг Жезус ҳисобни 0:2 кўринишига келтириб қўйди. |
| 26' |
 |
Трент қанотдан тўпни узатиб берганди, лекин Холдинг хавфни бартараф этди. |
| 24' |
 |
Бен Уайт майдон марказида қоида бузди ҳамда сариқ карточка билан жазоланди. |
| 22' |
 |
Эндрю Робертсон қанотдан ёриб кириб зарбақ берганди, бироқ салгина ноаниқ чиқди. |
| 19' |
 |
Тўп назорати бўйича ҳам тенглик, 50% га 50%. |
| 14' |
 |
Ҳисобни очиб олган меҳмонлар кетма-кет ҳужумлар ташкил этишда давом этяпти. |
| 8' |
 |
Гоооол! Габриел Мартинелли ҳисобни очди. |
| 5' |
 |
Учрашув бошиданоқ меҳмонлар ташаббус кўрсатишга ҳаракат қиляпти. |
| 1' |
 |
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! АПЛ 30-туридан ўрин олган «Ливерпуль» ҳамда «Арсенал» ўртасидаги ўйин бошланди. |